vodiy | Неотсортированное

Telegram-канал vodiy - 👉@VODIY

1861

Фарғона, Наманган, Андижонда бўлиб ўтаётган воқеа-ходисалар, янгиликлар, хабарлар бериб борадиган платформа.

Подписаться на канал

👉@VODIY

Россия - Украина можаросида Ўзбекистон ўзининг расмий позициясини билдирди.

Ўзбекистон Украина тарафида, бошқа давлат босқинчилигини қоралайди.!!!

Читать полностью…

👉@VODIY

Божхона божи 30% дан 15% га арзонлади. Бу нима дегани? Импорт автомобиллар энди икки баробарга арзонлайдими?

Ўзи ҳозирда импорт автомобиллар учун қуйидаги тўловлар мавжуд(10,000$ лик Chevrolet Spark мисолида):

▪️Машина қийматидан бож 30%=3,000$
▪️Машина мотор ҳажмидан 1.8$ дан=1000сс-1,800$
▪️ҚҚС 15%=1,500$
▪️Утилизация йиғими БҲМ*30 баробар=7,350,000 сўм=680$

ЖАМИ: Битта спаркга 6,980$ бож чиқар эди.

Энди янги ўзгаришга кўра машина қийматидан олинадиган 30% божнинг ўрнига 15% олинадиган бўлди холос. Яъни бошидаги 3,000$ ни ўрнига, 1,500$ тўланади. Қолганлари ўзгаришсиз қолмоқда. Шунда битта Sparkга ўхшаган машинага жами 5,480$ “растаможка” чиқади.

Менимча бу унчалик катта ўзгариш эмас. Камида шу туришига ҳар бир кубик сантиметр мотор ҳажмидан олинадиган 1.8$~3$ лик бож ҳам бекор бўлса, анча енгиллик бўлар эди. Балки расмий қарор чиқса унда шулар тўлиқ акс этар.

(с) #Ойбек Эркин

Читать полностью…

👉@VODIY

УзАМ хардорлардан автомагнитоласиз ҳам машина ҳайдаш мумкинми, дегандек савол берибди.

Биринчи харидорнинг фикрига кўра, унча қўрқингчи жойи йўқ экан.

Бошқасига кўра, машинанинг юриб тургани, "сиденье обогрев" ва кондиционер ишлаб турганига шукр экан. Дарвоқе, УзАМга раҳмат айтяптики, вақтида етказиб берибди экан) Энди қайтарилган 1.062.000 сўмга янгисини оларкан.

Дарвоқе, кафолат бўлими ходимининг сўзларига кўра, кўчадан олиб келинган магнитола ўрнатил бериларкан. кафолат куймасакан.

Энди муҳим нуқта: Видеода изоҳ қолдириш мумкин эмас ва у ўчириб қўйилган. Ҳамма нима сабаблигини билиб турибди))😅

Видео: https://www.youtube.com/watch?v=BFTt7cQJSYU

Читать полностью…

👉@VODIY

ҚОҒОЗИСТОН

Ҳамма маълумотлар, берилаётган ахборотлар, тайёрланаётган ҳужжатлар ёлғонга тўлиб кетган. Барчаси юзаки – кимгадир ёқиш, яхши кўриниш, очко олиш учун...

Бу қон-қонимизга сингиб кетган, оддий ҳолга айланган. Катта-катта амалдорлардан бошлаб, оддий ишчигача буни табиий қабул қиладиган бўлиб бўлган.

Кимни алдаяпмиз, ҳеч тушунмайман...

Охирги 5 йилдаги ахборотларни таҳлил қилсангиз, аллақачон машина ишлаб чиқарадиган заводлар ишга тушиши, шамол электр станциялари, қуёш электр станциялари йўлларимизни чароғон қилаётган бўлиши керак эди.

Ваҳоланки, кечаги ҳолат совет давридан бери электр энергия соҳасида ҳеч нимани амалга оширмаганимизни, ҳаммаси қоғозда бўлганлигини кўрсатиб берди.

Энди эса бу фақат энергия соҳасида эмас, балки барча тизимларда шундай ёндашув йўлга қўйилганини ҳар куни "қовун" тушираётган турли касб эгалари бирдек исботлаб турибди.

Ачинасан одам...

Назаримда, биз беқиёс уммонда, борар манзили тайини бўлмаган, кема капитани ҳам аниқ йўналишни билмайдиган катта кемадамиз.

Шунинг учун ўзимизни-ўзимиз алдаб, тўй-маъракани кучайтириб, "кун ўтса бўлди", деб хурсанд бўлиб юрибмиз. Қарши чиққанлар телбага чиқарилиб, уммонга улоқтирилиши мумкин ҳам.

Яна билмасам...
Аллоҳ билгувчи.

© Okiljon Najmiddinov

P.s. Қозоғистон эмас, номини қайта ўқинг:)

Читать полностью…

👉@VODIY

Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергияси ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy

Читать полностью…

👉@VODIY

#қисқа_пост

- Гапни айлантирмасдан қисқа ва лўнда жавоб берсангиз. Табиий ГАЗ қачон ўзимизга ҳам берилади?

Масъул амалдорлар:
- Раҳмат. Саволингиз жуда ҳам ўринли. Айни вақтида берилган савол деб ўйлайман. Энди гапни айлантириб, баҳоналар билан жавоб бериб бўлмайди. Дангал жавобни менимча бутун халқимиз кутяпти. Чиндан ҳам бугунги кунда жуда кўпчиликни қийнаётган, кўплаб юртдошларимизнинг ҳақли равишда эътирозларига сабаб бўлаётган оғриқли мавзулардан бири бўйича савол бердингиз. Маълумки, сўнгги йилларда аввалари етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган даражадаги ижобий ўзгаришлар рўй берди ва бу бутун халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Агар нокамтарликка йўймасангиз дангал айта оламан-ки, дунё бундай кескин ўзгаришлардан тамомила ҳайратда қолмоқда. Бундай шиддатли жараёнлар биз масъул раҳбарлардан яна-да халққа яқин бўлиб, уларнинг дардини тинглаб, халқ ичида юришимизни тақозо қилади. Ўзгаришларга лаббай деб жавоб бериб, халқ ичида юрганимизда, бу ютуқлар негизида яна тўлиқ ҳал этишга улгирилмаган муаммолар ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу каби бизга қўшимча масъулият юклайдиган ҳолатлардан бири ГАЗ муаммоси. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагандек, бу каби муаммолар ҳам бизни ўйлантирмасдан қолмайди. Лекин бундай вазиятларда шошма-шошарлик билан, фақат бугуннигина ўйлаб қарор бериш юрт келажагини ўйлаётган фуқарога хос иш бўлмайди. Муаммо бор. Йўқ эмас. Муаммо борлигини тан олиш ўзи катта ечим. Уни бартараф этиш учун эса ҳар бир жиҳатни атрофлича ўрганиб, масъуллар билан тизимли равишда, танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқиб ечим топишга ҳаракат қилинмоғи керак. Шу сабабли, бу соҳа мутахассислари билан муаммо устида тизимли тарзда шуғулланмоқдамиз. Аслида, ҳар бир одам ўзига савол бериши керак-да: "Бугун мен жамиятга фойдали нима иш қилдим? Одамларга нима нафим тегяпти?" деб. Агар ҳар биримиз ўз вазифамизга масъулият билан ёндошсак, қонун устуворлигини таъминласак, жамоат назоратини янги босқичга олиб чиқсак, ўйлайман-ки, ҳар қандай муаммолар тез орада ўз ечимини топади. Сиз саволда таъкидлаб ўтган ГАЗ муаммоси ҳам бугун ё кеча пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бугунги глобал дунёда бир ҳудуддаги салбий ҳолат бошқа ҳудудларга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабли, ҳар бир ишга мушоҳада билан ёндошиб, муаммоларни тизимли тарзда кўриб чиқмоқ даркор. Масалан, бир оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-она дарҳол дуч келган одамга даволатмайди. Тажрибали ва кўпни кўрган инсонлар билан маслаҳатлашиб маҳоратли доктор ё табиб топишга ҳаракат қиладилар. Биз ҳам бурч ва масъулиятимизни чуқур англаган ҳолда бу каби муаммолар илдиз отиб кетмаслиги устида тажрибали мутахассислар билан учрашмоқдамиз. Муаммони тизимли равишда бартараф этиш йўллари устида изланмоқдамиз. Мана шундай очиқ мулоқотлар, ўйлайман-ки, халқ дардини енгиллатишда муҳим бир кўприк бўлиб хизмат қилади. Умид қиламан-ки, халқимиз ҳам бу каби ишларда раҳбарларга камарбаста бўлиб ҳаракат қиладилар. Саволингиз учун яна бир бор раҳмат.

Журналист-модератор:
- Жавобингиз учун сизга ҳам раҳмат. Ўйлайманки, юртдошларимиз ўзлари кутган керакли жавобни олишди. Энди, кейинги саволларга навбат берайлик.

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Билсак ўзимиз борардик кутгани ташкиллаштириб.

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Янги Ўзбекистонда инсонлар қадри.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Файзиобод мфй ҳудудидаги газ қуйиш шохобчасида 2 км га чўзилган газ учун навбат. Энг бошидагиларни айтишларича кеча кечаси навбатга қўйиб кетишган. Укам соат 6 ларда бориб, 10³⁰ ларда чиқибди.

Аҳолига йўқ, автомобилларга йўқ, газ қаёқда ўртоқлар?

Кимга, қаерга беряпсизлар?

Катта заводлар ҳам Янги Йилга ўчирилган, қани шунча газ?

На аҳолига дўндириб берилмоқда, на саноатга, на хизмат кўрсатишга.

Нимадир нотўғри мана шу ерда.

Ҳамма одамлар кўчада бўладиган кунда газ йўқ, бензин каррасига ошган, у ҳам навбат.

Йўл ҳақи автоматик ошиб кетган, каррасига.

Барака топинглар.

Olimjon Haydarov

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

​​Ногирон болаларга аталган совғалар талон-торож қилинган.

Норвегия Ўзбекистондаги имконияти чекланган болаларга янги йил совғаларини юборди. Совғаларнинг бир қисми йўлда ўғирлаб кетилган.

Бу ҳақда 442-сонли махсус болалар боғчаси ходими маълум қилди.

“Менинг мурожаатим ихтисослаштирилган боғчанинг 442-сонли болаларига Янги йил совғаси сифатида Норвегиядан юборилган болалар совғаларини ўғирлаган Ўзбекистон почтаси ёки божхона ходимларига тегишли! Ҳозир қандай ухлаяпсиз? Қандай қилиб бу нарсаларни олиб чиқиб кетасиз?” - деб ёзди у.

"Бу болалар бутун умр азоб чекишга маҳкум ва улар учун мўлжалланган нарсаларни улардан тортиб олдингиз, янги йил сюрпризи сифатида берилган совғаларни олиб қўйдингиз. Билингки, ҳаёт бумеранг ва буларнинг барчаси сизга икки баравар қайтиб келади. Менда боғча ҳудудидаги қутини очиш видеоси ва бошқа далиллар бор. Мен 52 нафар болаларни хурсанд қилиш учун почта бўлимидан боғчага шунчалик шошилдимки... Охирида эса умидсизлик ва нафратга тўлдим, мен сиз ҳақингизда ўйлаганларимни ҳатто сўз билан ҳам айтолмайман!", - дея қўшимча қилди у.

Aёлнинг сўзларига кўра, қутидан 22 дона совға солинган 1 та сумка чиқарилган. Қолганлари ўғирлик қилишдан уялган бўлса керак.

"Қушбеги почтасида қути ғижимланган ва ён томонларига қизил лента ёпиштирилган. Болалар нарсаларни ўғирлаши хаёлимга ҳам келмаган. Совғаларни почтадан олиб, шошилганча таксига ортдим ва боғчага йўл олдим. Болалар тушлик қилишдан олдин хурсанд бўлишини истагандим. Йўл-йўлакай совғаларни тартибга солмоқчи бўлдим ва жуда хунук ҳолатга дуч келдим. Совғаларни юборган қиз билан боғланганимда, у менга қутилар жўнатилаётган ҳолатдаги суратни юборди. Қутиларда ҳеч қандай лента йўқ эди. Мен шунчаки ҳайратдаман, боғча ходимлари ҳам. Қандай қилиб бундай қилишлари мумкин? Янги йил олдидан ногирон болаларнинг совғаларини ўғирлаш учун сиз ким бўлишингиз керак?", - дея хулоса қилди боғча ходими.

Ўзбекистон почтаси ва Давлат божхона қўмитасидан вазиятга изоҳ кутамиз.

(C)Узбеки и их Друзья (Uzbeks and their friends) ✔

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Андижонда яна рўмолга қарши ҳаракатлар бошланибди.

Сайловдан кейин комплекс бошланди бу ҳаракатлар.
Бирданига ҳамма ташкилотлар синхрон ҳаракат қилиши учун албатта Администрациядан буйруқ бўлиши керак.

Қуйидаги расмларда ҳам Андижон вилояти Асака туманида мана шундай синхрон ҳаракатларни кўриш мумкин.

Маҳалла ва ХТБ(бу бизга ошкор бўлгани, биз кўрмаган қанча бор экан) бир вақтда бошлашибди.

Аллоҳ ҳор қилсин буларни энг бошида турганидан, энг қуйида бажараётганигача.

Орамизда Андижонликлар бор, сиз ишлаётган, яшаётган, ўқиётган ҳудудларда ҳам шундай ҳаракатлар борми?

Бўлса, жўнатинглар, далолат қилинглар.

Олимжон Ҳайдаров

👉@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Комил Алламжонов маст ҳолда автомобил бошқарганлик учун 15 сутка қамоқ жазоси белгилашни таклиф қилди

“Йилига минглаб одамлар вафот этаётганини инобатга олиб, бу соҳада фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак деб ҳисоблайман. Аҳвол кўчада ўта оғир”, – дейди Масс-медиа фонди раиси.

👉@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

⚡️“Қамчиқ“ довонида кучли қор ёғмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.

👉 @VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

😳😳😳Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмановнинг фармойиши билан “Ҳоким ёрдамчи”ларининг униформаси учун 855 (саккиз юз эллик беш) миллион сўм ажратилибди.

P.s. Нимага бунча кўўўп😳 сал кам 80.000$

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

📹 Ахир менда Каптива.Нимага менга сигнал бердин????

👉 @VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

⚡️Расмий: Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил муддатининг бошланиши 25 декабрга кўчирилди.

👉@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

⚡️ Ўзбекистонда электромобил машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда UzAuto компанияси раиси ўринбосари Азиз Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Читать полностью…

👉@VODIY

Энди автобуслар ҳам қоида бузарликларни қайд этиб ИИБ базасига юборади...

Читать полностью…

👉@VODIY

Juda ajoyib dars bolipti)))
Bunaqa kuchli treningchilar bilan biz albatta rivojlanib ketamiz😎💪

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Электр энергияси узилиши бартараф этилиб, етказиб бериш тикланмоқда.

Хусусан Фарғонада энг муҳим объектлар, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимлари, шифохоналар, айрим административ биноларда электр етказиб бериш қайта тикланган.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вилоят бўлими хабар беришича, кун охиригача бутун вилоят бўйлаб электр етказиб бериш тикланади.

Мобил алоқа, мобил интернет стабил ишлашда давом этмоқда.

Читать полностью…

👉@VODIY

Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

▶️@minenergy_uz

Читать полностью…

👉@VODIY

Ксенон фараларни "фойдаси"...

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Аркадаға Шуҳрат))

Бу видеодаги инсонни танимаганлар Андижон хоқонлиги буюк хоқони Арқадағ Шуҳрат бўлса керак деб ўйлайди.

Таниганлар эса... Андижонни машинасида қопда пул олиб юрадиган ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов эканлигини билишади.

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Метан заправкаларда ҳолат ўта оғир, кеча кечаси "тез ёрдам" машинаси газ қуйиб чиқаётганда навбатсиз киришга уринаётганлар тўсиб қўйиб бир соат ошиқроқ ташқарига чиқа олмай қолган, натижада қишлоғимизда биринчи ёрдамга муҳтож онахон вафот этди...

(с) Суярқул Остонақулов

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Bu hunar qayerdan chiqdi? Zulm.

Ishdan charchab chiqasiz, qolmishiga kòz ham toliqadi. Uyga borib dam olaman deb moshnada yòlga chiqasizu, uyga borguncha asablaringiz ham taranglashib uyga kirib borasiz. Sabablar juda kòp. Ammo shu kunlarda juda urf bòlgan bu odatdan jabr chekyapman. Oldingizdan tumanniysini ksenoy qòyvolib, qolmishiga faralarini òchirib yuradigan olifta òtib ketadi, kòz oldim chaplashib ketadi. Bu holat bitta menda emas, juda kòpchilikda bòladi.

Shu befarosatlar zulm qilishini bilarmikan? Shu befarosatlarga shunaqa faralar qòyib berayotganlar zulmga sherik bòlayotganini bilarmikan?

Ota onasini hamma eslayotganini biladimi shular?

Mòmin odam na qòli bilan na tili bilan birovga ozor bermasligini bilmasa kerak. Bilganida bunday qilmasmidi.

Gailarga ham hayronman. Biror chora kòrgani kòrmadim. Bularga faqat jarima solish bòlsa bòldi.

Biror diniy hodim yoki blogerlar ham shu zulm haqida yozishmaydi, gapirishmaydi.

Iltimosim birovga ozor bermang. Qilayotgan ishingiz zulm.

@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

⚡50.000 ва 100.000 сўмлик янги намунадаги купюралар бугундан муомалага чиқарилди.

Банклардан янги пулларни олишингиз мумкин.

👉@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Финляндия фуқароси 1.500 км юргандан сўнг бузилиб қолган Тесла автомобилини портлатиб юборди. Тесланинг расмий сервиси автомобиль айбини топа олмай, эгасига 20 000$ эвазига (авто эгаси батарея сотиб олиши керак экан😂) батарея алмаштириб беришни таклиф қилган. Финн эса жавобан электромобил салонига Элон Маск сурати ёпиштирилган манекенни миндириб 30 кг тратилни тахлаб, уловни портлатди!
Кулишига неччи баҳо?😁

(c)чойнакнингқопқоги

👉@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

ЖУМЪАГА КЕЛИНГ!!!

Расм 1930 йилда олинган экан.

Кўчада, бўйра устида Жумъа намозини ўқиётганлар вафот этишган.

Намоз ўқимаётган ва маҳсулотини сотиш учун Намоз ўқиб бўлишларини кутаётганлар ҳам вафот этишган.

Ҳозир барчалари тупроқ остидалар. Ҳаммалари дунёда қилган ишларининг оқибатини, мукофот ёки жазосини кўрмоқдалар.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (Жумуъа сураси, 9-оят)

Тирикчиликни тўхтатиб, Жумъани адо этганлар очликдан ўлмадилар.

Тижоратни, молни деб Жумъани адо этмаганлар қабрларига топган дунёларини олиб кетмадилар.

Намоз ўқиганларнинг ҳам, ўқимаганларнинг ҳам дунёлари кетиб, қабрларида фақат амаллари қолди.

Эй Роббим, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин ва хотимамизни чиройли қилгин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉@VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

⚡️Бугун Ўзбекистоннинг жуда кўплаб жойларида қор ёғмоқда.

Айни дамда Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари оппоқ қорга беланган, тез орада водийга ҳам келиб қолар

👉 @VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

⚡️Ўзини "пожарнийданмиз" дея махсус формада аҳолидан пул йиғиб юрган фирибгарлар пайдо бўлган.

Эҳтиёт бўлинг! Алданиб қолманг!

👉 @VODIY

Читать полностью…

👉@VODIY

Kosmosni yana bir bor zabt etdik!

Raqamli texnologiyalar markazi Farg'ona filiali va RoyalTaxi hamkorligida 22-dekabr kuni kosmosga 50000 metrga aerostat uchirildi.


Siz ham eng kuchlilarni tanlang RoyalTaxi
Qisqa raqam: 📞 1187

@VODIY

Читать полностью…
Подписаться на канал