#Ilmiy_matn
Matnning mazmuniy tuzilishida uslubiy xatolikni yuzaga keltirgan so‘zni aniqlang.
/channel/+Qn3pu2K3dgtiOGEy
SHu videodan keyin o‘qituvchi bo‘lganimdan yana bir marta faxrlandim☺️
Videoni oxirigacha ko‘ring, albatta
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Eshitdingizmi?
Milliy sertifikatga ega bo‘lgan o‘zbek tili va adabiyoti o‘qituvchilari uchun kelgusi o‘quv yilidan boshlab 50% ustama berilar emish. Shu kungacha maktab o‘qituvchilariga 20% ustama berilar edi.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Хайрли тонг азизлар!
⚡️Бугун 21-декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади.
Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади. Элшунос олим Билол Аминовнинг ёзишича, илгари Ялдо кечаларини кишилар зориқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўплаганлар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
#Nazoratishi TARQATISHGA TAYYOR HOLATDA
✅🪟2-CHORAK UCHUN ONA TILI VA ADABIYOT
📌11-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
video📹darslarkanali
#Nazoratishi
✅🪟2-CHORAK UCHUN
📌11-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
video📹darslarkanali
#videomatn
✅🪟“BAHOR” she'ri
📌6-sinflar uchun
🎙muallif: Abdulla Oripov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
@Videodarslarkanali
Yana bahor keldi. Yana olamda
Ajib bir go'zallik, ajib bir bayot.
Men seni qutlayman shu ulug' damda,
Ulug' yelkadoshim, muzaffar hayot!
Yellar ham uyg'ondi ishqalab kaftin,
Oftob ham yuksaldi - tik kelar quyosh.
Tog'lar ham yuk tashlab ko'tardi kiftin,
Bezavol maysa ham silkitadi bosh.
Tarnovlar bo'g'zida lola ham ko'rkam,
Terak uchlarida izg'ir mavjudot.
Hattoki tuyg'usiz, chirik xazon ham,
Yashil po'panakdan bog'labdi qanot.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
🇺🇿 Аниқланишича, мамлакатимиздаги энг машҳур ўнта фамилия қуйидагилар:
1. Бахтиёров – 35602 нафар фуқаро шундай фамилияга эга;
2. Бахтиёрова – 33342;
3. Рустамов – 28713;
4. Рустамова – 26731;
5. Абдуллаев – 20968;
6. Абдуллаева – 19821;
7. Эркинов – 17433;
8. Баҳодиров – 16238;
9. Шавкатов – 16126;
10. Эркинова – 16074.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Янги йил байрами тадбирларини сермазмун ва қизиқарли тарзда ўтказиш бўйича ММТВ тавсия ва кўрсатмалари
Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактаблари (кейинги ўринларда- Таълим ташкилотлари) ҳудудида Янги йил байрами тадбирларини сермазмун ва қизиқарли тарзда ташкил этиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш бўйича юқоридаги файлдаги тавсия ва кўрсатмаларга риоя этилишини таъминлашингиз сўралади.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Акром Малик ўз телеграм каналида Абдулла Қодирий ва унинг икки ("Ўткан кунлар" ва "Меҳробдан чаён") асарига ўзининг танқидий фикрларини берибди.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
#matematikaKORGAZMA
✅🪟 Uchburchaklar mavzusi uchun
📌MATEMATIKA 5-6-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
💹 Taklifga qarab barcha fanlar uchun kreativ ko‘rgazmalar tayyorlab beraman.
video📹darslarkanali
#KORGAZMA
✅🪟MA'NODOSHLAR MAVZUSI UCHUN
📌5-6-7-8-9-10-11-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
💹 barcha fanlar uchun kreativ ko‘rgazmalar tayyorlab beraman
video📹darslarkanali
#videomatn
✅🪟IBROYIM YUSUPOV she'ri
📌6-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
@Videodarslarkanali
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
#6-sinf_audio_matn
6-sinf Ona tili fanidan tayyorlangan audio matn
🎧Chegarada nega boj toʻlanadi 112-bet
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Соҳамиз ислоҳоти давом этмоқда!
⚡️2024 йил 1 январдан бошлаб педагог касбга биринчи марта ишга қабул қилинганлар касбий сертификатланади
❇️ Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.
❕ Бунда:
🔹2023/2024 ўқув йилидан педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;
🔹стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
6-синф, умуман янги она тили дарсликлари яхши чиққан. Болаларни замонавий ва креатив фикрлашга ундайди.
Фақат бу китобларда берилган топшириқлар синфда 20 нафардан кўп бўлмаган болалар учун мўлжалланган шекилли, деб ўйлаб қолдим.
Масалан 6-синф она тили дарслигининг 107-бетда берилган "Матн ўқиш (солиқлар). Топшириқлар устида ишлаш. Отларнинг луғавий шакллари" мавзуси ва берилган топшириқларини 35 нафар бола билан ишлашни муаллифлар қандай тушунадилар билмадим.
Осон бўлмаяпти, бола кўп, мавзулар чалкаш, умр қисқа, авлод нима бўлади????
Батафсил👇👇👇👇👇
Ў.Н БЛОГ
#Nazoratishi TARQATISHGA TAYYOR HOLATDA
✅🪟2-CHORAK UCHUN ONA TILI VA ADABIYOT
📌11-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
video📹darslarkanali
#Nazoratishi
✅🪟2-CHORAK UCHUN ADABIYOT
📌9-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
video📹darslarkanali
#Биласизми
⚡️"Устоз" миллий мукофоти ғолиби бўлган педагогларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади
✅Қонунчиликка кўра, қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилиши белгиланган:
🔹давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;
🔹“Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;
🔹Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;
🔹республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.
📌 Бунда, педагог кадрларнинг малака тоифасини (лавозимини) бир поғонага оширишда “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом кучга киргандан кейинги эришилган натижалар инобатга олинади.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Борди келди йўқолди,
Айтайми сабабини?
Ҳаражат одамларни,
Бериб қўйди адабини!
Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-хаво.
Тўртта нон-у йўлкира,
Бўлиб қолган муаммо!
Ёшларга қийин бўлди,
Газга, сувга, светга.
Маошлари етмаяпти,
Ер солиғи... ахлатга!
Олтмишинчи, етмишинчи,
Йилларга бир қайтайлик.
Болаларга ёшлигимиз,
Эртагини айтайлик...
Эшигимиз тақиллатиб,
Тўла...! тўла..! йўқ эди.
Хамма иш билан овора,
Қорнимиз ҳам тўқ эди!
Обкаш деган нарсага,
Челакларни илардик.
Қудукдан сув ташиб келиб,
Идишни тўлдирардик...
Танчага чўғ олиб келиб,
Босиб қўйиб кулига.
Бир кило ун берарди,
Бухонкани пулига!
Ҳаммамизни уйимизда,
Ўчоқ, тандир бўларди.
Нонга ха деб чопмасдан,
Нон, патир ёпиларди.
Чироқнинг идишига,
Керосинни қўйволиб.
Қоронғида ўтирардик,
Лампашиша ёқволиб!
Тахмонда ўрин, кўрпа,
Мебел диван қаёқда?
Ерга жой солиб ухлаш,
Модайди ҳамма ёқда...
Ўзбеклар қиз узатса,
Ўнта кўрпа қиларди.
Амма, буви, холалар,
Ётиб қолган борарди.
Телевизор деганлари,
Бойникида бўларди.
Кино бошланиб қолса,
Маҳалла жам кўрарди!
Қозонда сув иситиб,
Кирни қўлда ювардик.
Ванна ҳаммом бўлмаган,
Совуқ сувда чаярдик...
Саксонга кирган бувим,
Вой оёғим демаган.
Чунки ўша махалда,
Унитазлар бўлмаган!
Мехнатни роса қилдик,
Тилимиз ҳам бир қарич.
Бинойидай ўтирибмиз,
Сочларимиз оқариб...
Энди бирорта уйни,
Тандири, ўчоғи йўқ.
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йўқ!
Меҳр кўзда яқинларни,
Кўзиз билан кўринглар.
Оқибат йўқолмасин,
Дийдорлашиб туринглар!
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
“Ayblarimni tan olmayman, hammasi tuhmat” – birinchi o‘zbek alifbosi muallifining so‘nggi so‘zi
Shokirjon Rahimiy uzoq davom etgan qiynoqlardan so‘ng 1937-yil 18-dekabr kundagi so‘roq bayonnomasida o‘ziga nisbatan bo‘htonlar bitilgan qog‘ozlarga imzo chekadi.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
Din ishlari bo'yicha qo'mita!
Сизларга яқин тарихдан эслатма берай: Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи тақиқланган эди. Ғоявий бузуқ деб. “Ўткан кунлар” роман эди. Биринчи ўзбек романи. Тақиқларга қарамай одамлар у китобни ўқишдан тўхтамадилар. Китобни кўмиб юборишди. Аммо у китоб қабрдан чиқиб келди.
Камина Акром Маликман.
“Ҳалқа” ва “Жангчи” қиссаларини ёзганман. Кўпчилик ўқиган, алҳамдулиллаҳ. Шу икки китобни қайта экспертизадан ўтказишда менинг ушбу очиқ хатимни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман. Бадиий асарни тақиқлаш орқали 37-йил об-ҳавосини қайтарманглар. Адабиётда эркин ҳаракат қилишимизга тўсқинлик қилманг. Бугун сизларнинг экспертингиз менинг китобларимга диний адабиёт дея тақиқ қўйгани ҳақидаги хулосани олдим.
Камина нима ёзганимни ва қандай ёзганим жуда яхши биламан. Ўз матнларимни яхши танийман.
“Ҳалқа” китобида мусулмон оламидаги улкан муаммоларни қаламга олишга интилдим. Инсон жасорати ва иймонини мадҳ этдим. Мўминнинг ҳар қандай азобларда синмаслиги ҳақида ёздим.
“Жангчи”да тарихни битдим. Бироз тўқима қўшдим. Бадиий. Мавзу ўзбек адабиётида янги. Гарчи мен кўтарган масала, мавзу Ғарбда жуда ҳам кўп мурожаат этилган бўлса-да.
Ҳар иккала китобдан ҳам халқимизга маърифат улашишни қасд этдим. Худони таниш, инсоф ва диёнатга қайтиш ҳақида қайғурдим. Миллатнинг чинакам ҳурлиги, озодлиги, яшаш моҳияти ҳақида бош қотирдим. Албатта, бу масалаларни ўзим истаганча мукаммал ёза олмадим, зотан, кучим етгани ва Худонинг насиб этгани шу экан.
Бу икки китоб шу чоққача тўрт марта чоп этилди. Овозли тарзда миллионлаб инсонларга етиб борди. Ўзбекистонда юқори идораларнинг ходимларидан тортиб оддий халқ вакилларига қадар ўқидилар.
Энди китобимни диний мазмунда дея тақиқламанг. Диний мазмун нима дегани?! Қаҳрамонлар ўз диний ҳиссиётлари баён этсалар, муаллиф воқеаларга бир диндор ўлароқ муносабат билдирса, бу диний мазмун бўлдими? Диний адабиёт дея мен Қуръон ва ҳадислардан қатъий ҳукм беришга мўлжалланган ақида, тафсир, ҳадис, фиқҳга оид китобларни тушунаман.
Дин ишлари бўйича қўмита!
Биласизми, ўзбек адабиёти нима учун жаҳон халқларига қизиқ эмас?
Чунки бизнинг насримизда Худодан узилган одамлар қаҳрамон қилиб олинади. Адабиёт эса Худога бўлган эҳтиёж маҳсули, мавҳумликдан қутулишга бўлган кураш ифодасидир. Жаҳон миқёсида тан олинган исталган асарни олинг: қайси бирида дин ҳиссиёти йўқ?! Агар сиз қўяётган мезон бўйича тақиқ амалга оширилса, энг аввал ҳазрат Алишер Навоийдан бошланглар. Собиқ Совет даврида Алишер Навоий асарларидаги Аллоҳга ҳамд ва бошқа диний қисмлар олиб ташлаб чоп этилган. Жуда кулгили ва онгсиз бир иш эди.
Инсон динни рад қилса ҳам, қабул қилса ҳам, у билан боғлиқ тушунча ва муносабатлар ичида яшайди. Бу тушунчаларнинг бадиий ифодасига тўсқинлик қилиш юксак саъвиядан далолат бермайди, албатта.
Дин ишлари бўйича қўмита!
Ҳаммамиз ҳам шу халққа, миллатга, Ватанга хизмат қилишимиз керак. Менинг китобимни тақиқламанг. Уни ўзингиз қўяётган цензурадан ўтказиш талабини қўйманг, илтимос. Агар шундай талаб қўйилса, мен китобларимни чоп этмасликка ҳам розиман. Чунки у китобхонларини топиб бўлди, ютубда истаган инсон тинглаши мумкин. Мен эса ана шу цензура ва тақиқ олиб ташланадиган кунни кутиб яшайман. Бунинг учун Давлатнинг энг юқори мақомларига қадар мурожаат қилишдан тўхтамайман.
Акром МАЛИК,
ёзувчи
31.08. 2023.
/channel/+PdR4VUPnfBw2Nzky
#KORGAZMA tarqatma
✅🪟MA'NODOSHLAR MAVZUSI UCHUN
📌5-6-7-8-9-10-11-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
💹 Taklifga qarab barcha fanlar uchun kreativ ko‘rgazmalar tayyorlab beraman
video📹darslarkanali
#KORGAZMA
✅🪟MA'NODOSHLAR MAVZUSI UCHUN
📌5-6-7-8-9-10-11-sinflar uchun
🎙muallif: @nuriddinuktamov
📥yuklab olish
📡Kanalga obuna bo'lish
💹 barcha fanlar uchun kreativ ko‘rgazmalar tayyorlab beraman
video📹darslarkanali