🌍 Vaqt.uz saytining rasmiy Telegram kanali 📤 Murojaat va takliflar uchun: @vaqtuz_robot Реклама:
Баҳрайн Исроил билан иқтисодий алоқаларни узди
Араб давлати Исроил билан 2020 йилда дипломатик алоқа ўрнатиб, муносабатларни яхшилаш бўйича келишув имзолаганди. Баҳрайн Ғазодаги Исроил қуруқлик амалиёти бошланиши фонида Тел-Авивдан ўз элчисини чақириб олди.
👉 @Geosiyosatuz
Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисидаги президент қарори.
👉 @Geosiyosatuz
Иккинчи жаҳон уруши давридаги камикадзе ҳужумлари. Японлар камикадзеси («илоҳий шамол») 1944 йил 19 октябрда вице-адмирал Ониси томонидан Америка Қўшма Штатлари қўшинларининг технологик жиҳатдан устунлигини камайтириш мақсадида таклиф қилинган. Рақамлар борасида ноаниқликлар бўлсада, ўша пайтда қарийб 2800 нафар учувчи-камикадзе ҳалок бўлган. Японлар АҚШнинг 34 та кемасини сувга чўктириб юбориб, 368 тасига жиддий шикаст етказишган, 4900 нафар денгизчини ўлдириб, 4800 кишини ярадор қилишган.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱🇵🇸 Исроил армияси Ғазода Ўрта Ер денгизи томон интилмоқда. ЦАҲАЛ Ғазони иккига бўлиб қўйиши учун денгизгача 800 метр масофа қолган.
👉 @Geosiyosatuz
Макрон: «Миттерандан кейин бирон бир Франция президенти минтақага ташриф буюрмаган эди, биз буни албатта тўғрилаймиз»
Франциянинг 21-президенти Франсуа Миттеран 1994 йилда Самарқандга ташриф буюрган. Орадан 29 йил ўтиб, Эммануэл Макрон Марказий Осийога келган Франциянинг иккинчи президенти бўлди.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 8796 кишига етди. Уларнинг 3648 нафари болалар, 2290 нафари аёллар — Ғазо ССВ
22219 киши жароҳатланган. Бедарак йўқолганлар сони 2030 нафар эканлиги айтилмоқда.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱 Исроил разведкаcининг сиздирилган ҳужжати Ғазо урушидан мақсад Фаластин аҳолисини этник жиҳатдан тозалаш ва омон қолган қочқинларни Европа ва Шимолий Америкага жўнатиш эканлигини кўрсатади.
👉 @Geosiyosatuz
Ким Чен Ин ҲАМАС ҳаракатига Исроилга қарши урушда ёрдам беришни режалаштирмоқда, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкасига таяниб.
«Шимолий Корея Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушдан турли йўллар билан фойдаланишга уринаётганга ўхшайди», деди Жанубий Корея парламент қўмитаси аъзоси Ю Сан Беом брифинг чоғида.
Унга кўра, Ким Чен Ин фаластинликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлларини излашни буюрган.
П/с: Шу болани ҳам обрўйи ошиб кетадиёв...
👉 @Geosiyosatuz
Ўзбекистон ва Франция Президентлари тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар.
Манба
👉 @Geosiyosatuz
Франция президенти Эммануэл Макрон Самарқандга етиб келди. Уни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
👉 @Geosiyosatuz
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан:
▪️Украина учун алоҳида стандарт ва Фаластин учун алоҳида стандарт бўлиши мумкин эмас. Агар биз адолатли дунёни истасак, биз доимо принципиал ва изчил ҳаракат қилишимиз керак.
▪️(Ғазо секторидаги воқеалар) Биз бунинг минтақа давлатларига таъсир қиладиган урушга айланишини истамаймиз. Биз иштирокчиларни мустаҳкам тинчликни тарғиб қилишга чорлаймиз
▪️Афсуски, ЕИ ўзининг жамоавий позицияси туфайли (Ғазо секторида) ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотни эшитишни истамаяпти.
👉 @Geosiyosatuz
🇲🇾 Малайзия Фаластинга тинчликпарвар кучларини юборишга тайёр
Малайзия Мудофаа вазири Ҳасаннинг айтишича, АSEAN давлатлари келаси ҳафта «Фаластинга тинчликпарвар кучларни юбориш» масаласини кўтаради.
Мудофаа бошқармаси бошлиғи барча АSEAN давлатлари БМТ байроғи остида Фаластинга қўшин юборишга рози бўлиши зарурлигини таъкидлади.
АSEAN (Жанубий-Шарқий Осиё халқлари ассоциацияси) - Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган 10 та давлат: Индонезия, Малайзия, Филиппин, Cингапур, Таиланд, Бруней, Ветнам, Лаос, Мянма ва Камбоджадан иборат сиёсий, иқтисодий ва маданий минтақавий ҳукуматлараро ташкилот.
👉 @Geosiyosatuz
🇰🇿🇫🇷 Қозоғистон Францияга нефть етказиб беришни кўпайтиришга тайёр
Бизнес-форумда Қозоғистон ва Франция президентлари иштирок этди. Тўқаев мамлакатлар ўртасида нефть ва газни геология-қидирув ва уран экспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этди.
Тўқаев, шунингдек, қишлоқ-озиқ-овқат сектори ва транспорт-логистика саноатини устувор йўналишлар қаторига киритди.
👉 @Geosiyosatuz
Путиннинг ўлими ҳақидаги сўровлар сони 3000 фоизга ошди.
Россия Федерацияси Президентининг ўлими ҳақидаги миш-мишлар тарқалгач, «Яндекс»да «Путин вафот этди» сўров қидируви 417 495 марта киритилган бўлса, сентябрь ойида бу ибора 30 баравар камроқ қидирилган. Ўлим ҳақидаги хабар энг кўп москваликлар ва Петербург аҳолисини қизиқтирмоқда.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазо секторидаги ҳозирги ҳудудлар назорати харитаси
Исроил шимоли-ғарбдаги Ас-Сиафа пляжи ҳудудини, Байт Лаҳия ва Байт Ханун шимолидаги қишлоқ хўжалиги ерларини ва Ғазо сектори марказидаги Вади Ғазонинг бир қисмини Салоҳ ал-Дин йўлигача назорат қилмоқда.
ЦАХАЛ Ғазонинг шимолий ва жанубий қисмларини бир-биридан бутунлай узиб қўйиш учун ғарбдаги Ал-Рашид кўчаси томон юриши кутилмоқда.
👉 @Geosiyosatuz
Путин ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ратификациясини бекор қилувчи қонунни имзолади
Ратификацияни бекор қилиш таклифини Путин октябрь бошида билдирганди.
👉 @Geosiyosatuz
Москва вилоятидаги Сталин дала-ҳовлиси 403 миллион рублга сотилди.
Саройнинг янги эгаси Краснодарнинг «Соnsulting аnd Law» компанияси бўлди. У ким ошди савдосининг ягона иштирокчиси эди. Лотга тахминан 38 гектар майдонни ва умумий майдони 3800 кв.м бўлган кўчмас мулкни ижарага бериш киради.
👉 @Geosiyosatuz
🇮🇱🇵🇸 Исроил Мудофаа вазирлиги Ғазо секторидаги жанглар ҳақида янги ҳисобот эълон қилди.
👉 @Geosiyosatuz
Исроил ҲАМАС томонидан асирга олинганлар ҳақидаги маълумотларни аниқлади
ЦАХАЛ вакилининг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари Ғазода гаровга олинган 199 кишининг оилалари билан боғланган. Бир кун аввал 155 киши гаровга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, ҲАМАС томонидан асирга олинган одамлар орасида камида 13 нафар бола ҳамда саккиз нафари 60 ёшдан ошган, икки нафари эса 80 ёшдан ошган кексалар ҳам мавжуд.
Британия Ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни Ғазода 10 нафаргача британиялик гаровда бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди. АҚШ шунингдек, бир неча фуқаролари ХАМАС томонидан асирга олингани ва 13 нафар фуқаро бедарак йўқолганини тасдиқлади. Таиланд ҳукумати Ғазода 17 фуқароси сақланаётганини таъкидлади. Франция 13 нафар фуқароси бедарак йўқолганини маълум қилди.
Шунингдек, гаровга олинганлар орасида саккиз нафар немис, икки мексикалик ва бир нафар Исроил фуқаролигига эга россиялик ҳам мавжуд, бошқа кўплаб миллат вакиллари бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.
ҲАМАС томони гаровга олинганларни Ғазодаги хавфсиз жойларда ва туннелларда яширганини айтган.
👉 @Geosiyosatuz
‼️ 🇺🇸 "Аmerican Foreign Policy" журнали: Фаластин давлатини яратиш ягона тўғри ечим
Икки мустақил давлатнинг барпо этилиши Фаластин-Исроил можаросининг ягона мумкин бўлган ечимидир, бироқ Исроилнинг амалдаги бош вазири Бинямин Нетаняху даврида бунинг иложи йўқ, деб ёзади Foreign Policy.
Ўнлаб йиллар давом этган қонли қарама-қаршилик Ҳамас ҳаракати устидан ҳарбий ғалаба билан эмас, балки сиёсий келишувлар билан якунланиши керак. Ғазодаги ҳарбий операция якунида Исроил сиёсатчилари Фаластиннинг барча тинч фуқароларига муносабатини бутунлай қайта кўриб чиқишлари керак бўлади.
Исроиллик сиёсатчилар фаластинликларга миллий қадр-қимматни таъминлайдиган тинчлик тасаввурини таклиф қилишлари керак, дея чақиради мақола муаллифи.
Нетаняху нафақат душманларининг, балки ҳозир кўплаб дўстларининг ҳам ишончини бутунлай йўқотди. Энг муҳими, Нетаняху фаластинликлар билан можарони ўзгартириш имконияти бор бу ноёб вақтда Исроилни бошқара олмайди.
Агар Исроил Бош вазири мамлакат хавфсизлигига, иқтисодиётига ва жамиятига етказган зарарни кетказиш имкониятига эга бўлса, у дарҳол истеъфога чиқиши керак.
P.S.: Охирги вақтдаги хабарлардан Америка Исроил Бош Вазири Бинямин Нетаняхуга нисбатан позициясини ўзгартираётганга ўхшайди.
©Azon
👉 @Geosiyosatuz
🇨🇳🇵🇸🇮🇱 Тhe Wall Street Journal: Хитой Исроилни хариталаридан ўчириб ташлади
Хитойнинг етакчи онлайн рақамли хариталари Баиду ва Алибабадан Исроил давлати номи йўқолди.
Хариталарда ҳамон Исроил чегаралари, шунингдек, Фаластин ҳудудлари, йирик шаҳарлари белгиланган, аммо мамлакат номи йўқ.
Баиду ва Алибаба компаниялари нашрнинг «Исроилнинг йўқ бўлиб кетиши» сабаблари ҳақидаги сўровига жавоб бермади.
👉 @Geosiyosatuz
Ғазо секторидаги Жабалия қочоқлар лагерининг Исроил зарбасидан аввал ва кейин сунъий йўлдошдан туширилган фотосурати
Исроил Жабалия лагерига бир сутка ичида иккинчи бор зарба бергани ва яна кўплаб қурбонларга сабаб бўлгани айтилмоқда.
👉 @Geosiyosatuz
Женинлик, фаластинлик таниқли карикатурачи Муҳаммад Сабаане ўз чизгиларида Исроил режимининг Ғарбий Соҳилдаги ҳозирги жиноятларини тасвирлади.
👉 @Geosiyosatuz
Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди
Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Манба: UzA
👉 @Geosiyosatuz
🇵🇸 Бутунжаҳон мусулмон уламолари иттифоқи “Ғазо” бўйича фатво чиқарди:
“Ғазони геноциддан қутқариш учун мусулмон давлатлар ҳукуматлари зудлик билан ўз армияларини Ислом шариатига мувофиқ сафарбар қилишлари керак.
- Ғазо, Масжидул-Ақсо ва Фаластинни қирғин ва вайронагарчиликка қолдириш Аллоҳ ва Росулига хиёнатдир.
Хусусан, Фаластин билан чегарадош Миср, Иордания, Сурия ва Ливан каби тўрт давлатнинг ҳарбий аралашуви шариат қонунлари бўйича мажбурийдир.
👉 @Geosiyosatuz
🇯🇴🇮🇱 Иордания ўзининг Исроилдаги элчисини зудлик билан чақириб олишини маълум қилди
“Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадий Иорданиянинг Исроилдаги элчисини зудлик билан чақириб олишга қарор қилди”, — дейилади Иордания ТИВ хабарида.
Баёнотга кўра, ас-Сафадий, шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлигини аввалроқ Иорданияни тарк этган Исроил элчисини қайтаришнинг имкони йўқлиги ҳақида хабардор қилишни буюрган.
👉 @Geosiyosatuz
Исроилнинг Ғазо секторидаги қуруқликдаги операциялари тасвирлари акс этган ЦАХАЛ видеоси
👉 @Geosiyosatuz
Ярадор фаластинликлар Рафаҳ чегара пункти орқали Ғазодан Мисрга ўтишди
👉 @Geosiyosatuz
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг Нью-Йоркдаги идораси директори «БМТ тўхтата олмаган Ғазо секторидаги геноцид» туфайли истеъфога чиқди.
Крейг Мохибер БМТ ўз бурчини Руанда, Босния ва Мянмада ўтган геноцидларда бўлгани каби «Ғазо секторида фаластинлик тинч аҳолининг геноциди»нинг олдини олиш вазифасини бажара олмаётганини айтди.
👉 @Geosiyosatuz
🔥 Қизил денгизда жойлашган Исроил ракета кeмалари
Бугунги жойлаштириш Ямандан узоқ масофали ракета ва дрон ҳужумлари ортидан амалга оширилди.
«Саар» синфидаги корветлар Қизил денгиздаги «Эйлат» порти ҳудудида патруллик қилади, бу ҳудудни Исроил Ғазо сектори билан урушида янги фронт деб ҳисоблайди.
👉 @Geosiyosatuz