vaqtqadri | Неотсортированное

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Подписаться на канал

VAQT QADRI

ФОЗИЛ ҚОРИ ЁСИН
ҲОЖИ ЎҒЛИ СОБИРОВ.

Ота онамга
қараяпман
деб махтанма бу
сенинг бўйниндаги
бурчинг.

752 КБ 🎧

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кайфиятни кўтарамиз. Ажойиб ижро, ажойиб мусиқа...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эй, эркаклар! Хотинингизни,
хотин эмас, ХОНИМ деб айтинг.
Ичингизда мардлари бўлса,
СУЮКЛИГИМ ЁРИМ деб айтинг.

Хотин деманг, ЖОНОН деб айтинг,
Жонин сизга фидо қилганку.
Битта бўса қўнган юзидан,
Минг йил кета олмайди кулгу.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам, бир йилда бир бор,
Сенда фикру-ҳаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинхор,
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Йигирма беш йилда бўлса ҳам,
Бир бор мақтаб қўйинг ҳуснини!

ОНАСИ денг, ОНАЖОНИСИ,
минг ўргилсин меҳрибонингиз.
Унинг шодон кулгуларидан,
Нурга тўлсин хонадонингиз.

ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар,
Айтинг, сиздан нима кетади,
Ахир биииитта ширин сўзингиз,
Минг йил яшашига етади.

Хотин, дейсиз, ҳой, дейсиз гоҳо,
МОҲИМ, ОЙИМ деса бўлмасми!?
Битта сўздан, биргина сўздан,
Яримгина кўнгли тўлмасми?!

Ранжитсалар гоҳида билмай,
Қанча бўлса бақириб тўйинг.
Лекин...
Ёши қирқдан ошса ҳам,
ЯХШИ ҚИЗ! -, деб чақириб қўйинг!

Малика Салимова

#audio

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир ҳикояни айтиб бермоқчиман.
Бу воқеа 2007 йил қиш кунларининг бирида бўлиб ўтган эди. Қайси ойлиги аниқ эсимда йўқ. Мен Бўйнаксдан Маҳачқалага кетаётган эдим.
Маршурут таксига йўловчилар йиғилгунича биз ушланиб қолдик. Қоронғи туша бошлади ва шом намози вақти кирди. Маҳачқалага етиб боргунимизгача шом намози қазо бўлиши аниқ эди.
Мен ҳайдовчидан Маҳачқала билан Бойнакс орасидаги бензин шаҳобчасидаги кичик масжидда шом намозини ўқиб олишим учун бир неча дақиқага тўхташини илтимос қилдим.
Ҳайдовчи агар йўловчилар қарши бўлмаса тўхташга розилигини айтди. Ҳайдовчи тўхташини айтиши биланоқ, йўловчилар ғала-ғовур қила бошлашди. Ҳаммалари муҳим ишларига кеч қолаётганларини айта бошладилар. Улар орасида бирорта ҳам насроний(православ) йўқ эди. Бири Муҳаммад, бири Фотима ва ҳоказо исмли йўловчилар эди.
Айниқса ёши катта иккита аёл қаттиқ қаршилик кўрсата бошлади. Ҳатто ажабланиб, намоз ўқиб, гуноҳ қиладиган мусулмонлар ҳақида ғийбат ҳам қила бошлашди.
Энг қизиғи паст овозда бўлса ҳам бирор йўловчи мени ҳимоя қилиб гапирмади.
Ҳайдовчига намоз мен учун дунёдаги ҳамма нарсадан афзал деб машинани тўхтатишини айтганимда, пулини аввалдан тўлаган бўлсамда ҳайдовчи мени тушуриб қолдирди.
Совуқ кечада мени тушириб қолдирган микро автобус тезда кўздан ғойиб бўлди. Мен масжидга бордим, намозимни ўқидим, Аллоҳга ҳамд айтиб йўлга чиқдим. Кўп кутишга ҳожат бўлмади, йўловчи машинага ўтирдим. Довонга кўтарила бошлаганимизда автохалокатга учраган машинани кўрдик. Яхшилаб қарасам бу ўша микро автобус эди.
Мен ҳайдовчидан тўхташини илтимос қилдим, одамлар ҳар ерда сочилиб ётар, жароҳатланганлар кўп эди. Менга қаттиқ қаршилик қилган ва ҳамма муаммо исломда деган ўша иккита аёл ўлиб ётарди.
Оламлар Роббисини бир неча дақиқагина кутишга тўғри келди ҳолос. Бу воқеа шунчаки тасодиф деган сўзларни эшитяпман. Бўлиши мумкин...
Лекин исломга тош отган иккита аёлнинг у ерда ўз хотималарини топишганини қандай тушиниш мумкин?

Бизни ҳаётимиз шундай қисқа. Кўпинча қаергадир шошиламиз, ҳатто намозга вақт тополмаймиз. Бу шошилишимиз бизни қаерга ва нималарга дучор қилишини ҳатто билмаймиз...

Фаёзиддин Толибдан

ХАДИЧА КУБРО таржимаси


#hikoya

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

☪ Чиройли бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.

🛐 Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.

💰 Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.

💡 Чиройли, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....

➰ Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.

🎁 Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!


Шайх Али Тaнтовий.

#status

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Мирзабек Холмедов - Жаннатий аёл
📝 Муаллиф: ..........
👉 @vaqtqadri
#audio_monolog258

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўз ҳақига тажовуз нима

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Она ҳақида 👍 бир марта эшитиб кўринг.

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар.
Саждада ерга теккан бурунлар осмонга кўтарилиб кетмайди!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қирғизистонлик етимларга мурувват қилган қувайтлик тадбиркор.

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
🎧 Аваз Охун - Хиндистондаги воқеа..😂😂

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

http://telegra.ph/TUHMATNING-KASRI-01-25

Читать полностью…

VAQT QADRI

Маккажўхори инсонни заҳарланишдан асрайди…


Италиядаги бир гуруҳ олимлар қарийб 20 йилдан бери маккажўхорининг инсон организмига таъсири масаласида изланишлар олиб боришди. Ва ниҳоят бир тўхтамга келишди. Маккажўхори дони инсон организмини микотоксинлар ҳужумидан сақлаши амалда исботланди.

— Маккажўхори дони, — дейилади шу хусусдаги мақолада. — Ҳар қандай қумурсқа ҳужумини бартараф эта олади. Улар етказиши мумкин бўлган зарарни мустақил тарзда бартараф эта олади. Шунинг учун ҳам маккажўхори ҳосилдорликда ҳатто буғдой, арпадан ҳам юқори туради. Худди шу хусусияти биз инсонларни овқатдан, мевадан ва бошқа маҳсулотлардан заҳарланишимизга йўл қўймайди. Бунинг учун биз тез-тез маккажўхори донидан тайёрланган таомларни, ёки шунчаки қайнатилган маккажўхори истеъмол қилсак бас.

Эслатиб ўтамиз, юқорида таъкидланган микотоксинлар инсон организмига тушса, саратон хасталиги хавфини оширади, буйраклар фаолиятига путур етказади.

#salomatlik

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳамма ҳам ўз-ўзича яхшидир. Инсонга баҳони фақат ташқаридан кузатганлар феъл-атвори, хатти ҳаракатига қараб берадилар.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ўтмишидан ачинмайдиган, келажагидан ғам чекмайдиган ва бировнинг ҳаётига аралашмайдиган одам энг бахтли одам.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

🌟 @VAQTQADRI 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Сўнгги манзилимиз.
📝 Муаллиф: Азалбегим
👉 @vaqtqadri
#audio_monolog257

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Бир хил миқдорда қайноқ ва муздек сув олинса қайноқ сув кўпроқ чиқади.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Азон товуши сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз янграйди.

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали «Al-Balal Islami»га хабар беради.
Олимнинг тушунтиришича, бизнинг сайёрамиз 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса у айнан 4 дақиқа давом этади.

Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.

Ⓜ️ Muslim.uz

#islom11

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Футбол тарихида илк бор:
Намозга азон айтилганда
ўйин тўхтатилди. Эътиборли жихати шундаки ўйинни тўхтатган ҳакам инглиз бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd0C1iGc1iBb-7Niw

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди.
Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.
Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашворайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:

“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Яхши кўриш”.


Бутун синфга сукунат чўкди.

#audio339

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кувайтлик тадбиркор Қирғизистонда етимлар учун мурувват уйини қуриб берди. Етим болалар университетларини тугатиб бўлгунича таълим ва бошқа сарф-ҳаражатларини ҳам таъминлаб турди.

Шайх Абдураҳмон Ал-Шая, Қирғизистон етимларининг отасидир. У ўзи топган пулларни хашаматга, тўйларга, автоуловлар, тилло-тақинчоқ, банкетлар ва бошқа шу каби нарсаларга исроф қилмади. Балки етимларнинг кўнглини олишга, уларнинг бошини силаш учун сарф қилди... Субҳаналлоҳ... ((
Аллоҳ таоло уни ўз хифзу ҳимоясида сақлансин...

#hikoya372

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

"Ж"илмайиб тонг отди, ўзгача бу кун,
"У"мид қил Раҳмондан дегандек бугун.
"М"инг кундан афзалдир, минг кундан узун,
"А"ллоҳ муборак қилган ЖУМА муборак!😊

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

Тун бағрида ёриб чиқди нур,
Ибодатга шайланди тилим.
Дуоларим асрасин сизни,
Жума муборак дилга яқиним!

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Хафтанинг яна бир муборак кунини кутиб олиш ҳаммамизга насиб қилсин, қадрли диндошим! 😊
Хайрли тун!
Ажойиб кунни ажойиб кайфиятда қарши олинг..☺️

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Тухмат касри...
📕 Муаллиф: .........
@vaqtqadri

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…
Подписаться на канал