vaqtqadri | Неотсортированное

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Подписаться на канал

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Ҳалолнинг эшиклари жуда кўп. Аммо нима учун «Кириш мумкин эмас!» деб ёзиб қўйилган ҳаром эшикни тақиллатиб, ҳаётингни оғирлаштираверасан?!
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кичиклигимда ота-онам ўтиб кетишган. Акам менга ҳам ота, ҳам она ўрнида эди. Қийналиб-қийналиб мени одам қилган, ўзлари ўқимаган бўлсада, мени ўқитган. Ота-онам уканга ғамхўрлик қил деб у кишига васият қилганлари учун оғир меҳнат қилиб бўлсада мени ҳеч нимага зориқтирмай катта қилдилар. 28 ёшида уйландилар. Икки фарзандлик ҳам бўлишди. Акам мени жуда яхши кўрардилар. Гоҳида янгам ҳазиллашиб: "Акангиз мендан ҳам кўпроқ сизни яхши кўради", дерди. Нима топсалар менга илинарди. Мени уйлантириш ниятлари бор эди. Ҳаммаси ўша кунлардан бошланди. Даставвал анча тоблари қочиб бир-неча кун ишга чиқмадилар. Кейин бир кун ҳушидан кетдилар. Шифохонага обордик. Доктор кўзимга боқиб, ташвишли нигоҳда биттагина сўз айтди: рак...
Мен умримда бундан даҳшатли сўзни эшитган эмасман. Бутун вужудим музлаб кетди. Бир неча кун ўзимга келолмадим. Акам бу ҳақда янганг билмасин деди. Докторлар умид жуда кам, деярли давоси йўқ дейишди, 99 фоизга. Бир фоиз умид бор экан-у деб Худога шукр қилдим. Докторлар агар операция қилиниб илик кўчириб ўтказилса, уни сақлаб қолиш мумкин дейишди... Янгам билиб қолиб, йиғлади. Жиянларим ҳали ёш. Улар биз каби отасиз ўсмаслигини Аллоҳдан сўрардим. Акам уларга керак эди. Суяк кўчириб ўтказишса фақат меники унга мос келиши мумкин. Ягона муаммо бу операция туфайли менинг ҳаётимга ҳавф туғилиши мумкинлигида эди. Мен ҳали ёшман. Уйланмаганман. Акам учун шундай қилишим керак эди. Доктордан бу ҳақда акамга айтмаслигини сўрадим.. Операция куни яқинлашарди. Лекин хотиржам эдим. Ахир жондан ортиқ жигарим-акамни сақлаб қолишим мумкин эди. Акамга донор топилганини айтишди. Бироз севиндилар. Охирги ойда акам анча қийналди. Айниқса болаларини кўрганида бошқача эзиларди. Билдирмасада мендан бекитолмайди.
Бир вақтлар мени оч қолмасин, кийими бут бўлсин деб елиб-югурганида, касал бўлиб қолганимда кечаси билан бошимда бедор ўтириб чиққанларида нигоҳида шу қўрқув бор эди. "Акажон, сиз ҳали яшайсиз! "Мен борманку".
Ниҳоят ўша тонг отди. Иншоллоҳ, бу тонг акамга янги ҳаёт ато этади. Мен... насиб қилган бўлса яшайман! Шифохонага келсам доктор акамни палатаси ёнида ўйчан турарди. Саломлашдим, операцияга тайёрлигимни айтдим. У: "Энди операциянинг фойдаси йўқ" деди. -"Акангиз оламдан ўтди, бандалик ука, бардам бўлинг..."
Совуқ тер чиқиб кетди танамдан. Ўтириб қолдим. Доктор акамни кечаги бир кунлик дорисини ичмаганлигини, ярим тунда жони узилганини айтди, қўлимга қоғоз тутқазди. Йиғлаб юбордим. Бор овозим билан йиғладим. Кўзимда ёш билан акамнинг сўнгги ёзувларини ўқидим:

"Укагинам, сендан розиман. Тугаб бўлган одам учун ҳаётингни ҳавф остига қўйишнинг кераги йўқ. Янганг ва жиянларинг сенга омонат. Худо ёр бўлсин!"

Акам билган экан.. Эҳ, акажон! Сизга бир мартагина ғамхўрлик қилмоқчийдим. Сизни қанчалик яхши кўришимни исботламоқчийдим. Қаранг акажон, барибир сиз мени кўпроқ яхши кўраркансиз....

#hikoya57

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
Аваз Охун - Озодбек...😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👉 Харом нарсалардан сақланинг, одамларни ибодатлироғи бўласиз..

👉 Аллоҳ берган ризқига рози бўлинг, одамларни бойроғи бўласиз..

👉 Кўп кулманг, кўп кулиш қалбни (дилни) ўлдиради.. ....

👉 Аллоҳдан қўрқинг, яхши ишларни бирортасини кичик санаманг...

👉 Одамларга табассум қилиб, очиқ чеҳра билан яхшилик қилинг. Хеч кимни хақоратламанг.. ....

👉 Фарзандларингизга бир хил меҳрда бўлинг. Уларга кийим, емак (ва бойликларни) тенг тақсимланг..

👉 Маст қилувчи ичимликлардан сақланинг, чунки, у барча ёмонликлар калитидир..

👉 Аллоҳ наздида энг яхши гап-рост гапдир.

👉 Аллоҳ наздида бандаларнинг энг яхшиси - ўз оиласига фойдаси кўп тегадиган кишидир..

👉 Аллоҳнинг наздида уйларнинг яхшироғи - етимлар иззат қилинадиган уйдир..

👉 Ўзингизга ёққан нарсани ўзгаларга хам раво кўринг...

#status88

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Сотма..
📝 Муаллиф: Азалбегим..
#audio_monolog278

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бизга келган маълумотларга кўра Рамазон ойи 2018 йилнинг 17 майидан бошланар экан.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Туя сути жигар циррозини даволайди


Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўрта Осиёда туя сути шифобахш хусусияти билан қадимдан машҳур. Оппоқ, бироз ширинроқ таъмга эга бўлган туя сути унинг қандай озуқа билан озиқлангани ва ичган сувининг сифатига қараб, ўз таъмини ўзгартириб туриши мумкин.

Табобат илми султони Абу Али ибн Сино ҳам «Тиб қонунлари» китобида туя сутининг шифобахшлиги хусусида ёзиб қолдирган. Унда ёзилишича, эрамиздан икки минг йил аввал Арабистонда туялар қўлга ўргатилиб, хонакилаштирилган. Шундан бери узоқ вақт сувсизликка чидамли, беминнат юк ташувчи, гўшти ва сути, жуни билан қадрланадиган туялар инсоннинг энг яқин ҳамроҳига айланган. Саҳрода туялар, асосан, янтоқ билан озиқланади. Бу ўсимлик эса ўта шифобахш хусусиятга эга. Чунки янтоқ таркибида жуда кўп миқдорда минерал ва биологик моддалар мавжуд. Янтоқ микробларга қарши курашувчи антибактериал хусусиятга эга. Шу сабабли ҳам янтоқ билан озиқланган туя сутининг шифобахшлиги беқиёсдир.

Бир ўркачли туялар йилига 2000 литр, икки ўркачлилари эса 750 литргача сут беради. Марказий Осиё халқлари бия сутидан қимиз, туя сутидан эса қумрон ичимлигини тайёрлашади. Бия ва туя сутида бошқа сутларга нисбатан лактоза кўп бўлгани боис тезда ачиб, таркибида нордон моддаларни ҳосил қилади. Натижада шифобахш ичимликка айланади.

Азалдан одамлар қимиз ва қумронни камқувватлик, камқонлик, сил, нафас ва ошқозон-ичак йўллари,
жигар, буйрак, юрак, асаб касалликларини даволаш учун истеъмол қилишган. Қимиз ва қумрон фақатгина беморлар учун эмас, балки соғлом одамлар учун ҳам фойдали. Қимиз ва қумрон чанқоқни босади, организмни тетиклаштириб, салқинлик беради ва очликдан сақлайди.

Кўчманчи чорвадорлар туя сутидан қимиз тайёрлашади. Бунинг учун улар теридан тайёрланган мешга озгина қатиққа ўхшаш ачитқи солишади. Сўнгра янги соғилган туя сутини меш ичидаги ачитқига аралаштиришади. Бир кеча-кундуздан кейин мешни яхшилаб чайқатишади. Қарабсизки, от сутидан тайёрланган қимизга нисбатан 8 фоиз ёғлироқ, сал шўр таъмли, қуюқ ичимлик тайёр бўлади.

Туя сути таркибида В1, В2 витаминлари, темир, фосфор, олтингугурт, кальций моддалари, айниқса, С ва Д витаминлари туя сутида сигир сутига нисбатан уч баробар кўп бўлади.
Шунинг учун иммунитет паст бўлганда, ҳар куни оч қоринда ярим литр янги соғилган туя сути ичиш лозим.

Туя сутини истеъмол қилганда бемор аччиқ, шўр, дудланган ва турли консерва муҳсулотлари, шунингдек, спиртли ичимликлар ичиш, сигарет чекишдан тийилиши шарт. Чунки парҳез тутиш туя сутининг шифобахшлигини оширади. Дастлаб, бу сутни истеъмол қилганда беморнинг ичини суриши мумкин. Яна қусиш эҳтимоли ҳам бор. Лекин шунда ҳам бемор сут ичишни тўхтатмаслиги керак. Организм бу вақтда танадаги ортиқча хилт (шлак) лар, токсин (заҳар) лардан тозаланаётган бўлади.

Эслатма: Ҳар қандай сут маҳсулотларига аллергияси бор инсонларга туя сути тавсия этилмайди.

#salomatlik75

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавҳа
Болалардан бетакрор табассумли лаҳзалар-7..😊

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Рум шаҳрига бир ёш савдогар ташриф буюрди. Бу шаҳарда машхур бир тикувчи бор эди. Ёш савдогар шу чеварда кийим тиктиришни хоҳлади. Йўловчи мўйсафиддан чеварнинг дўкони қаердалигини сўради. Мўйсафид унга чеварнинг дўкони қаерда эканлигини тушунтириб берди ва огоҳлантирди:
- Болам, у машҳур чевар бўлгани билан, қўли эгри. Эҳтиёт бўл. Мана ман деганларнинг матоларидан ўзларига билдирмай қирқиб олади.
- Эх отахон, мен савдогарликни бекорга қилиб юрибманми? Ўғридан кўпини кўрибманми? Ҳали менинг матоларимни ўғирлайдиган ўғри туғилмаган!
- Болам у жуда моҳир ўғрида!
- Отахон, мендан ҳеч нарса ололмайди. Манзилни кўрсатганингиз учун раҳмат!
Отахонга шу жавобни айтиб, савдогар чеварнинг дўкони томон равона бўлди. Дўконни қидириб топди. Ичидан чевар чиқиб келди. Чевар шундай мулозамат қилдики савдогарга, худди минг йиллик танишлардек кутиб олди. Савдогар чеварнинг олдига ўзи билан олиб келган қимматбаҳо матони ёйди. Чевар савдогарнинг ўлчамларини олиб матони қайчи билан қирқа бошлади.
Ўз ишини бажараётиб Румнинг гўзал қизлари хақида гапирарди, турли ҳил латифалар айтарди. Латифаларнинг қизиқлигидан савдогар бошини тепага қилиб, қахқаха отиб куларди. Чевар бу онда тезлик билан матонинг бир томонини қирқиб олар ва беркитар эди. Кейинги сафар ундан хам кулгулироқ латифа айтарди. Савдогар кулаверганидан кўзлари юмилиб кетар, бу онда чевар матонинг яна бир парчасини қирқиб олиб яширар эди. Бирданига чевар жим бўлиб ўз ишини бажаришда давом этди.
- Эй чевар, жуда қизиқ латифалар билар экансан. Нега жимиб қолдинг? Давом эт . . . - деди савдогар.
- Эй савдогар, агар яна бир марта латифа айтсам, сенга кийим тор келиб қолади . . . деб жавоб қайтарди.

Азиз диндошим, энди сизга бу қахрамонларни таништирай:
Хикоядаги савдогар бу - сиз, мен, барча инсонлар. Мўйсафид эса бизга насиҳат қилгувчидир. У отамиз, устозимиз, хикоя, ибратли воқеа ва хоказолардир. Чевар бу дунёдир. Унинг қирқиб олаётган қимматбахо матоси эса, инсоннинг қимматли вақтидир.
Дунё шундай, сизга кулгили, кўнгил-очар нарсаларни кўрсатиб, вақтингизни ўзининг ўткир қайчиси билан “зип” этиб қирқиб олаверади. Буни пайқамай қоласиз. Баъзан пайқаганингизда, кийимингиз тор келиб қолган бўлади. Яъни вақтимиз жуда оз қолган бўлади дунёда. Вақтни бекор сарфламасликни бугун сизга ва ўзимга насиҳат қилдим!


#audio110

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Siz bezarar semirishni yoki tezroq ozishni xohlaysizmi? Biz sizga Amerikadan keltirilgan vitaminlarni tavsiya qilamiz. O'zbekiston bo'yicha yetkazib berish BEPUL @sport_piiitaniye +998946646049

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Хато йўлда кийикдек учқур бўлганингдан кўра тўғри йўлда тошбақадек секин юрганинг афзал.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

ЎКСИМА, АЗИЗАМ...

Елкамга бош қўйиб йиғлар аёлим,
Бизда нима гунох тирноққа зормиз.
Ҳеч нарса деёлмай термуламан жим,
Ўксима, биз ҳали ҳаётда бормиз.

Кўрасан ўғлимиз уч тўртта бўлар,
Қизимиз ўхшайди худди ўзинга.
Уйимиз фарзандлар куйига тўлар,
Уялиб қоласан, ҳали сўзинга.

Ҳали бешик қучиб отади тонглар,
Дадаси, ўғлингиз қулоқсиз дейсан.
Суннат тўйи куни уради бонглар,
Бармоғинг унга тиқиб бироз йиғлайсан.

Қизимизга атлас кийдириб бир кун,
Ярашибдими деб сўрайсан мендан.
“Хола хола” ўйнаб кўтарса тугун,
Бахтли она бўлмас ўшанда сендан.

Мактабга кузатиб чарчайсан ҳали,
Улгурмай қоласан ортидан чопиб.
Катта бўлишади вақт ўтган сари,
Ўқишдан қайтишар ҳар хил гап топиб.

Икки олганида бирорта боланг,
Кундалик титганча соласан қовоқ.
Тўзига кийимга тўлади хонанг,
Қийналасан ҳали босолмай оёқ.

Энг қизиғи улар серсавол бўлиб,
Совиб ҳам кетади сузилган ошинг.
Ташвишидан ичинг кетади тўлиб,
Совчиликдан чиқмай қолади бошинг.

Ўғилларимизни уйлаган палла,
Тўрида қайнона бўлиб турасан.
Қизинга келганда вақт етиб ялла,
Тўй куни ўкириб йиғлаб юрасан.

Сиқилма, Худодан сўрайлик тинмай,
Фарзандни вақтида бераркан Худо.
Ибодатингни қил жоним эринмай,
Умидингдан ҳечам бўлмагин жудо.

Фақат бироз бизни синайди синов,
Мен ҳам ҳохлайманку фарзанд кўришни.
Кўз ёшингни кўриб қолмасин биров,
Истайман ўзим ҳам ота бўлишни.

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Фойдали маслаҳат

👉 Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!

👉 Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!

👉 Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!

👉 Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!» денг.

👉 Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!» денг.

👉 Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!

👉 Фарзандингизга
«Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!

👉 Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!

#foydali75

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

✨Max batonchiklari!✨
Siz va farzandlaringizga kundalik quvvat bagʻishlovchi "Super nuts" maxsulotlari.
+998935544151
t.me/supernuts
Facebook: @supernuts.uz
Instagram: @supernutsuzb

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Одамларни бойлик ёки қашшоқлик бузмайди. Уларни очкўзлик ва бахиллик издан чиқаради.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эркак бенуқсон аёлни орзу қилади. Аёл ҳам бенуқсон эркакни орзу қилади. Билишмайдики, Аллоҳ таоло уларни бир бирларини тўлдиришлари учун яратган!

🎓 @VAQTQADRI 🎓

Читать полностью…

VAQT QADRI

«Агар Қуръони каримни эшита олсак - эшиттира олсак мана шу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади».

© Шавкат Миромонович Мирзиёев

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Шукурхон Ғофуров – Онам соғинчи..
📝 Муаллиф: Шукурхон Ғофуров..
#audio_monolog279

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

✨Max batonchiklari!✨
Siz va farzandlaringizga kundalik quvvat bagʻishlovchi "Super nuts" maxsulotlari.
Viloyatlar boʻylab hamkorlikga ham tayyormiz. Hoziroq biz bilan bogʻlaning.🤝
+998935544151
+998909452600
t.me/supernuts
Facebook: @supernuts.uz
Instagram: @supernutsuzb

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Саломатлик рукни ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Бир инсонга "ишонч" билдирганинг унинг қўлига "пичоқ" берганинг. У бу "пичоқ" билан хоҳласа сени ўлдиради ёки ҳимоя қилади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди...
Киши:
- Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл:
- Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши:
- Кўрсатгинчи! - деди...

Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб:
- Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл:
- Кечиринг, жаноб. Беҳосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши:
- Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл:
- Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши:
- Минг дирҳам! - деди.
Аёл:
- Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши:
- Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл:
- Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени ШАРМАНДА қилманг! - деди.

...У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради.
У воқеани айтиб берди.

Йигит:
- Мен бераман, ўша маблағни! - деди ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит:
- Кўнглингиз жойига тушдими? - деди
Киши:
- Нима демоқчисан? - деди.
Йигит:
- Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши:
- Ҳа..! - деди.
Йигит:
- Кийим қани? - деди.
Киши:
- Нима? - деди.
Йигит:
- Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши:
- Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит:
- У ёғи билан ишим йўқ!- деди.
Киши:
- Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит:
- Унда пулини беринг! - деди.
Киши:
- Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит:
- Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши:
- Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит:
- Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши:
- Жуда кўпку? - деди
Йигит:
- Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши:
- Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит:
- Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши:
- Бу - зулм, - деди.
Йигит:
- Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.

Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди...
Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҲАДЯ қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.


Ибрат:

💎 Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади...

💎 Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир...

💎 Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади...

💎 Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади..


#hikoya49

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳурматли обуначилар!
Якшанба дам олиш куни сиз азизларга мароқли ўтишини тилаган ҳолда бугун одатга кўра биз ҳам дам олишимизни  маълум қиламиз!


Таклиф ва шикоятлар учун @helpvam га мурожаат қилишингиз мумкин.

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Ўксима азизам.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Ўлик денгиз шу қадар шўрки сув зичлиги унда сузган одам чўкишига йўл қўймайди

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавха
Туғма кар одамлар ҳаётида биринчи марта эшитгандаги реакцияси!
Кўринг, фикрланг ва шукр қилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…
Подписаться на канал