vaqtqadri | Неотсортированное

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Подписаться на канал

VAQT QADRI

Дунё ва Ўзбекистон футболининг энг сўнгги янгиликлари....
Футбол оламининг унутилмас лаҳзалари...
Биз билан ФУТБОЛ янаям қизиқ...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEd0C1iGc1iBb-7Niw

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди.
Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди.
Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.
Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим.
Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, хар доим ҳам эмас, онда-сонда:
- Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, - дердилар.
- Хўп бўлади дада.
Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар.
Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
- Иқболжон! Хавотир олма ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! - деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди.
Хаёлга бериламан.
Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
- Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил болам! - десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди!
Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман!

Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин дадажон!

П/С: Ота-онаси хаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик холатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Хар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хох катта бўлсин, хох кичик илтимосларини қўлларингдан келганча хожатини чиқаринг, кейин жуда-жуда кеч бўлади.

Иқболжон Юсупов


#audio333

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

🇺🇸 АҚШ визасини олиш учун GRAND Viza Markazi хизматларини тавсия этамиз:
📞 Тел: +998909913444
📞 Тел: +998935857819

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Иложсизлик – ахмоқлар луғатидаги сўздир.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Дунё ижарага берилган манзилдир...
У ерда нима қилсанг ҳам барибир бир кун келиб ўша ерни ташлаб кетасан...
Охират – ўз мулкингдаги манзилингдир.
Уни қуриш ўзингни қўлингда, бинони чиройли қилиб қур.

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Gavhar_Shod - Йиртиқ камзул....
📝 Муаллиф: .......
👉 @vaqtqadri
#audio_monolog105

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара аудио монологлари ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Фарзандлар билан гаплашмаслик оқибати

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Уйқунинг 12 хил тури бор:

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизлари Фотимага (розийаллоҳу анҳо): "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий "Салоти Масъудий"

#islom41

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Шавкат Мирзиёев замонавий дунёни ўзгартираётган 10 нафар етакчи рўйхатига киритилди.👍👏

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Саудиянинг Япониядаги элчихонасида уюштирилган кечки зиёфатга бориш учун таксига ўтирдим. Шофёр инглиз тилини билмагани учун қўлимизга йўл харитасини берди ва йўлсанарни (километр ҳисоблагични) ишлатди-да, йўлга тушди. Лекин бироз ўтгач, йўлни адаштириб қўйди. Шунда у харитага қаради-ю, ажойиб бир иш қилди. Бундай бўлишини асло кутмаган эдим. Қарангки, у йўлни адаштириб қўйганини билгач, энди керагидан ортиқ вақт кетишини билиб, йўлсанарни тўхтатиб қўйди. Ҳа, ишонаверинг, омонат юзасидан, қўшимча пул ҳисобламаслиги учун шундай қилди.
Энди ушбу тажрибани баъзи исломий ўлкаларга солиштириб кўринг. Агар ҳайдовчи чет эллик эканингизни билса, дарров нархни ошириб қўяди.

Аҳмад Шуқайрий.

#audio332

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Масжидда бир бой одам билан бир дарвеш ибодат қилар эдилар. Улар бир-бирларига яқин ўтирганларидан қилаётган дуолари бир-бирларига эшитилиб турар эди. Дарвеш намоздан сўнг шундай дуо қилди:
—«Аллоҳим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом ва фалон ширинликлардан етказ!» Шунда бой ичида шундай деди:
—«Бу дарвеш атайин менга эшиттириш учун овозини чиқариб дуо қиляпти. Ўзимга айтса ҳам бўларди-ку. Унга ҳеч нарса
бермайман». (Нафс доим шундай, ҳар ишга аралашади.)
Дарвеш дуоларини битириб, масжиднинг бир четига бориб ёнбошлади. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида
сават билан кириб келди. Дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйди. Бу ҳолни бой одам орқадан кузатиб
турарди. Дарвеш саватнинг устини очди. Саватда дарвеш дуосида сўраган таом ва ширинликлар турарди. Бой бу ҳолатни ҳайратлар билан тамоша қилиб турди. Дарвеш таом ва ширинликлардан тўйгунча еди. Қолганини келтирган одамга қайтариб берди. Ҳалиги одам саватни кўтариб масжиддан чиқди. Бой туриб у одамнинг орқасидан борди. Уни тўхтатиб сўради:
— Сиз кимсиз?
— Мен бир ҳаммол одамман.
— Бу нарсаларни ким юборди?
— Ҳеч ким юбормади. Ўзим келтирдим.
— Сиз бу одамни танийсизми?
— Йўқ, танимайман.
— Танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
—Сизга англатай, —деди дарвеш, кулиб. —Мен бир фақир одамман. Одамларни юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташидим. У менга жуда кўп пул берди. Мен ҳам дарҳол бошқа вақт болаларимга едиролмаган таомлар учун бозорлик қилдим. Уйга олиб бордим. Аёлим таомни тайёрлар экан, мен ухлаб қолдим. Тушимда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим. У Зот менга шундай дедилар:
—«Мана шу масжидда бир валий инсон бор. У ҳозир мана шу таомларни истамоқда. Сен унга мана шу таомларни
олиб бориб, едир. У бу таомлардан еганича есин. Сен қолганини олиб келиб ўзинг е. Шунда сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, мен сени жаннатга киришинг учун кафил бўламан.»
Уйғондим-у, таомларни олиб масжидга югурдим. Воқеъанинг қолганига ўзинг гувоҳ бўлдинг.
Бой деди:
— Шу таомларга қанча пул сарф қилдинг? Дарвеш, фалонча, деди.
— Шу пулни ўн баробарини сенга бераман. Сен шу савобни бир бўлагини бер. Фақир одам:
— Бўлмайди, —деди.
— Йигирма баробарини бераман.
— Бўлмайди.
— Эллик баробар.
— Йўқ.
— Юз...
— Бекорга овора бўлма. Қанча берсанг ҳам, савобимни сенга бермайман. Тушун, Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сен менга бутун дунёни берган тақдирингда ҳам, мен буни сенга бермайман. Қара, сен бу одам билан ёнма-ён туриб намоз ўқиб, савобдан бебаҳра қолдинг.

Дархақиқат бу дунё барча учун имтихонли фурсатдир. Нафсимиз гапига кириб эътиборсиз қолдирилаётган яхшиликлар балки биз учун аталган энг яхши имкониятдир.
Азизлар! Қўлингиздан келганча инсонларга яхшилик улашишдан, кўнгилларини кўтаришдан ва савобли амалларимиз билан фойдамиз тегишдек қулай фурсатларни ўтказиб юборманг! Зеро, вақти келиб буларни бари албатта бу дунёда ҳам, охиратимизда ҳам бизга соябон бўлажак!!!


#hikoya104

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

БОЙЛИКЛАРИМ

Қадрим баланд қаддим ҳам тетик,
Кўксим ҳам тоғ каби эмасдур кемтик.
Бошимни ҳеч ерда тутмайман эгик.
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Ҳаётда кўрсам гар оғир зарбалар,
Кўнглимга яқиним қилса зардалар.
Дўстларим юз бурса мендан кейин магар
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Баъзида ўз болам олмайди гапим,
Балки бу ожизлик сиғмайди ҳаддим.
Кўпайиб кетганда ҳасрату дардим,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Отам дер ҳар ерда ор талаш болам,
Одам бўлсанг сенга эгилар олам.
Кўнглимни кўтарар ҳамиша онам,
Сўзлари минг ҳикмат отам бор шукр.
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Савол берар кўплар бойлигинг неда?
Катта гапирасан яна ҳар ерда,
Худди бутун дунё қудрати сенда.
Дейман суянчиғим отам бор шукр,
Дуоси беминнат онам бор шукр.

Отаю онамни асрасин Худо!
Хикмати дуодан қилмасин жудо!


АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

Siz bezarar semirishni yoki tezro ozishni xoxlaysizmi? Biz sizga Amerikadan keltirilgan vitaminlarni tafsiya qilamiz. O'zbekiston bo'yicha yetkazib berish BEPUL @sport_piiitaniye +998946646049

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Куз фаслида тўкилмаган барг бошқа барглар кўзига хиёнаткор, дарахт кўзига вафодор ва фасллар кўзига эса исёнкор бўлиб кўринади.
Ҳолатга ҳамма ўз томонидан боқади.

Максим Горький
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўткирнинг тонг азонда томоғи қуриди. У оғриётган бошини ушлаганча гапирди .
– Хотин сув бер! Томоғим қуриб қолди .
Саккизинчи синфга ўқийдиган қизи косада муздек сув олиб келиб дадасига тутди. Ўткир кўзини ғира шира очиб қизига қаради. Қизининг кўзлари йиғидан шишиб кетганди. Кечаси ичиб келиб қилган тўполони кўз ўнгидан ўтиб қизидан кечирим сўрамоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди, қизи гапирмай ортига қайтиб бурчакда ўтирган онасининг ёнига бориб ўтирди . Онасининг ёрилган бошига дори сурта бошлади. Ўткир минг хижолат билан хотини томонга қаради. Бечора аёлнинг аҳволи абгор эди . Боши ёрилган, кўзлар эса кўкариб ётарди .
– Х...хотин кеча ..... – Ўткир бошқа гапиролмади . Хотинини шу аҳволга солган ўзидан нафратланиб ўзини сўкарди .
– Уйлари куйсин ўша ароқ зотини! Сотадиганларни ҳам уйлари куйсин илоё! – дея йиғлай бошлади аёл . – Ҳар ичганингизда ўғил туғмаганимни юзимга соласиз. Аллоҳим ўғил бермаса менда нима гуноҳ?! Қизларингиз қайси ўғилдан кам? Бирор иш қилмоқчи бўлсангиз доим ёнингизда бўлса! Икки қизимиз турмушга чиқди. Қайнота бўлдингиз. Яқинда бобо бўласиз! Нима кераги бор ичкиликни? Ўша ит жўраларингизга қўшилсангиз ичиб келиб тўполон қиласиз . Уялсангиз бўларди озроқ .

Ўткир гапиролмади. Ўрнидан туриб юз қўлини ювдида оғилхона томон кетди. Эчки қўйларини подага қўшиш учун эшикдан чиқара бошлади .

– Дадажон! Илтимос бугун ичиб келманг хоп? Тезда қайтинг унгача иссиққина мастава осиб қўяман. – деди йиғидан кўзлари қизарган қизи баъзўр жилмайганча .

– Хоп онажоним хоп! Ичмайман! Сўз бераман! – деди Ўткир қизини пешонасидан ўпиб .

Эчки қўйларни сурувга қўшиб қайтиб келган дадасини кўрган қизнинг шодлиги чексиз эди. Дастурхон ёзиб дадасига иссиққина мастава олиб келди. Ўткир овқатни еб қизига раҳмат ҳам айтди . Кўзлари кўкарган бўлса ҳам аёли ҳам хурсанд эди . Аммо...

– Она қизим дўконга бориб нос олиб келай, носим қолмабди. – деди Ўткир чўнтагидаги нос халтасини қирганча .

– Мени ўзим бориб келаман дадажон! – деди қизи бирор нарсани сезаётгандай хавотирланиб.
– Мактабга бор қизим! Ўзим бориб келаман.
– Ичмайсиз а, дадажон ?
– Ичмайман қизим! Тез бориб тез келаман! Хавотир олмай мактабингга боравер.

Қизи дадасини юзидан бир ўпдида мактабга шошди . Ўткир эса дўконга .

Ўткир дўкондан нос олиб чиқди . Жўралари дўконга ароқ учун келишаётганди .
– Кетдик жўра қиттак қиттак қиламиз – деди бир жўраси .
– Ичмайман ! Кеча ичиб тўполон қилибман – Ўткир шу гап билан улардан қутилмоқчи бўлди .
– Ўғил туғмаган хотинни уриш керак! Сен бечора бирор даврага ўғлим бор деб кўкрак керолмасанг, суннат туйларни нон ошини еб халққа қарзингни қайтаролмасанг! Биз ҳам хохлаймиз Ўткир жўрамни хотини ўғил туғибди деб қўчқор етаклаб боришни , аммо пешонанг шўрми, хотининг шўрми хуллас йуқ!
Ўткир гапирмади. Индамай ўтиб кета бошлаганди яна бир жўраси ортидан гапира бошлади .
– Бор ўша ажинангни ёнига балки яхшилаб ҳаракат қилсаларинг натижа кўриниб қолар. Қандай ўғил туғдиришни ё бориб ўргатайми? Ха, ха ха .

Ўткир ортига қайтиб кулган жўрасини дўппослай кетди. Жўралар бир амаллаб уларни ажратишди. Аламдан ёнаётган Ўткир дўконга қайтиб икки шиша ароқни олиб уйига борди. Ичди. Яна олиб келиб ичди. Хотини қўрқиб қўшни уйига чиқиб кетди. Ўткир хотинини излаб қўшнилар уйига ҳам жанжал кўтарди. Иложсиз хотин яна уйига кирди . Яна тепкиларни сўкишларни қарши олди .
Сен ҳаромига уйланмаганимда ўғилли бўлардим! Кет уйимдан онангни сени........– деб сўкиниб тепа бошлади хотинини. Мактабдан келган қизи дадасига ялинмоқчи бўлганди у ҳам сўкишлар гирдобига қолди .
– Гала қанжиқлар! Нима қиламан мен сенларни? Бировга тегиб кетасанлар ! Мени яна эслайсанларми йуқми Худо билади. Ҳаммангни ўлигингни битта ўғилга алишардим!
– Унақа деманг дадажон ! – деди қиз йиғлаб .
– Дейман! Тўғри гап! Бешаланг бир ўғилни ўрнини босолмайсан! Бундан кўра ўлганларинг яхши! Тушиндингми ўлганларинг яхши! – деди Ўткир бақириб .

Уша оқшом ярим тунгача тўполон қилган Ўткир чарчаб ухлаб қолди .
Эрталаб бош оғриғидан эмас аёлининг аламли чинқириғидан уйғониб кетди .
Қизи ўзини осиб қўйганди ...

#hikoya365

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Исломий тарбия ўқитувчиси ўқувчидан:
— Исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Ясин — деб жавоб берди ўқувчи.
— Унда бизга Ясин сурасини ўқиб бер эй Ясин.
Уқўвчи сурани ёддан билишини айтиб,ўқиб берди.
Сунгра устоз бошқа бир ўқувчидан:
— Сени исминг нима? — деб сўради.
— Исмим Юсуф, лекин дўстларим мени Кавсар деб чақиришади— деб жавоб берди ўқувчи.😊 ©

Табассум учун:)

#status87

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Кун статуси ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим – Бир хақиқат..
📝 Муаллиф: Азалбегим
👉 @vaqtqadri
#audio_monolog53

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Эснаш ҳақиқатда юқумлидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики 75% одамда эснаш ҳақида гапирилганни ўзида эсноқ кела бошлайди.

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Видео ролик:
"Ўз вақтида ўқилган намознинг фойдаси..."

Бизни кузатиб боринг:
https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавҳа
Таксичи Абдулмажид жума кунлари одамларга бепул хизмат кўрсатади. Ундан миннатдор бўлган одамлар кутилмаганда унинг орзусини амалга оширишди.
👉 @vaqtqadri 🎬

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Жума, 9-оят)
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Нурлардан яратди фаришталарни,
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундир фалак,
Меҳрибон диндошим жума муборак!

🌟 🌟 @VAQTQADRI 🌟 🌟

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Бойликларим.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
80% одам тиш юваётган пайти жўмракни ёпмайди.
👉 @vaqtqadri 😁

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир бўлак саримсоқ пиёзнинг 9 фойдаси

Ўртача қадаҳдаги сутга саримсоқ пиёзни бир бўлагини сиқиб оч қоринга ичади. Шу ишни бир ой ҳар куни давом эттиради. Бу усулни икки ойда бир марта такрорлайди. (яьни бир ой ичади, бир ой ичмайди).

👉 Танага ажойиб қувват беради, гарчи кекса бўлса ҳам.

👉 Иммунитетни кўтаради, барча вирусларни хатто ОИТСни ҳам йўқ қилади.

👉 Қуртлар ва ошқозондаги ҳамма бактерияларни йўқ қилади.

👉 Простата безлари ва уни катталашишини даволайди.

👉 Ангина, бодомсимон безлар (йирингли тонзиллит) ни йўқ қилади.

👉 Грип касаллигини олдини олади, агар касалланган бўлса тузатишга ёрдам беради.

👉 Босимни пасайтиради, артерия қон томирларини ёғлардан тозалайди.

👉 Қонни заҳардан тозалайди ва овқатланиш ва бошқа йўллар билан захарланишни олдини олади.

👉 Сиздан озор берувчи хашоратларни хатто чаён ва илонларни ҳам қувади.


Мулоҳаза. Саримсоқ ҳидини йўқотиш учун чорак соатдан (15 минутдан) кейин апелсин пўстлоғини истеьмол қилинади.

Абдуллох таржимаси.

Шифокор маслаҳатини олишни хам унутманг.


#salomatlik12

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…
Подписаться на канал