vaqtqadri | Неотсортированное

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Подписаться на канал

VAQT QADRI

#Кизикарли_лавха
Болалар табассуми хонадонингиздан аримасин..😄

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

ИБРАТ...

Ерга бир томчи асал тушди ва битта кичкина чумоли келиб, асалдан бир оз татиб кўрди ва кетди. Бир оз вақт ўтгандан кейин яна такрор асал егани келди. Чунки асалнинг мазаси уни ўзига мафтун қилганди. Бироз асалдан егандан сўнг кетмоқчи бўлди, бироқ асал жудаям лаззатли эди. Нима бўлганда ҳам асални ташлаб кета олмади. Чунки у асални мазасини энди энди татиб кўрмоқда эди, шунинг учун ҳам у асалга муккасидан кетган эди. Асал томчисини ичига ўзини отди ва мазза қилиб уни еди. Ва ҳаттоки ундан чиқиб кетмоқчи бўлганида, ўзида куч топа олмади. Қанча ҳаракат қилмасин, ҳаракати уни қутқариш ўрнига асал томчисига баттар ғарқ қилиб борарди ва чумоли шу аснода типирчилай типирчилай жон берди. Чумоли агар очкўзлик қилмасдан озгина асал билан қаноатланганда эди, ҳалок бўлмаган бўлар эди...

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар....
"Дунё катта бир асал томчисидир. Ким ундан етарли миқдор билан кифояланса қутилади. Энди ким унга очкўзлик билан ташланса, чумоли каби асалга ғарқ бўлиб, ҳалок бўлади".


#audio331

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Реклама
🇺🇸 Америкага бормоқчи бўлганлар учун ажойиб таклиф!
✈️Виза олишга кўмаклашиш маркази "VISA PARTNER" 1 йиллик турист виза олишга ёрдам беради.
☎️ +998974499056

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Одамларга ҳар доим ҳам маслаҳат керак эмас.
Баъзан уларга ёрдам берадиган қўл, эшитадиган қулоқ, тушунадиган юрак керак.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Уйқусини топа олмайдиган инсонларга ҳавас қилиб бўлмайди...😄👍

Хайрли тун диндошим, тунингиз осуда ўтсин!

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Хадижа Султон - Телба
📕 Муаллиф: .........
👉 @vaqtqadri ⭐️

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆 Югурганники эмас, буюрганники...😂😂😂
(кичкина роликдан ҳар қанча маъно топса бўлади)

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳадия чин дилдан чиқса - юқади! (дўстлар орасида кўп учрайдиган ҳазиллар)

Одилхон қори Юнусхон ўғли

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Ибратли_лавҳа
Шайх ва чўпон бола воқеаси...

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кунлардан бирида бир подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, идишларни турли покиза мева ва сабзавотларга тўлдириб, подшоҳга келтиришларини талаб қилибди. Шунингдек, улардан бу муҳим ишда бировдан ёрдам сўрамасдан, уни бошқага топширмасдан ўзлари бажаришларини ҳам талаб қилибди. Вазирлар подшоҳнинг бу талабига ҳайрон бўлишибди. Ҳар бирлари биттадан идиш олиб, боққа боришибди.
Биринчи вазир подшоҳни рози қилиш мақсадида боғдаги энг афзал ва сифатли меваларни терибди. Покиза, яхши пишган мевалар билан идишини тўлдирибди. Иккинчи вазир ўзича “Подшоҳ аслида меваларни истамаяпти. Уни ўзи учун сўрамаяпти. У барибир меваларнинг яхши-ёмонини текширмайди” деб ўйлаб, шу фикрга ишонч ҳосил қилиб, меваларни дангасалик ва бепарволик билан йиғибди. Меваларнинг яхши-ёмонига эътибор бермабди. Шу тарзда идишини пишган-пишмаган мевалар билан тўлдирибди. Учинчи вазир эса, “Подшоҳ идишлардаги нарсаларга аҳамият бермайди” деб қаттиқ ишониб, идишини ўт-ўланлар ва дарахт барглари билан тўлдирибди.
Эртаси куни подшоҳ уччала вазирни ҳам идишлари билан келишларини буюрибди. Вазирлар келгач, подшоҳ аскарларга вазирларни ушлаб, ҳар бирларини алоҳида-алоҳида қилиб қамоққа ташлашга буюрибди. Ҳар бир вазир ўз идиши билан уч ойга ҳеч ким бора олмайдиган узоқдаги қамоққа ташланибди. Подшоҳ уларни шу муддат давомида ташқаридан таом ва ичимлик билан таъминлашдан манъ қилибди. Биринчи вазир ўзи тўплаган покиза меваларни еб уч ойни ўтказибди. Иккинчи вазир ўзи тўплаган айниган меваларни еб, жуда қийналиб, оч қолиб, чанқаб, уч ойни зўрға ўтказибди. Биринчи вазир эса, бир ой ўтмасданоқ очликдан вафот этибди.

Ҳикмат:
Сен юқоридаги уч тоифадан қайси бирисан? Буни ўзингдан сўраб кўр! Сен ҳозир дунё боғидасан. Яхши ёки ёмон амалларни тўплаш борасида ихтиёрлисан. Лекин эртага Аллоҳ ўлим фариштасига сени қабр деган жойга қамашни буюради. Ўша тор, қоронғу қабрда бир ўзинг ётасан. Бу дунёда тўплаган яхши амалларингдан бошқа яна нима сенга қабрингда фойда келтиради?!!
Энди биз ўз нафсларимиз билан холи қолиб, бир ўйлаб кўрайлик: Эртага қабримизда нима қиламиз? Доим эсингда тут! Ишни, амални пухта, чиройли қилиш ортида ажойиб натижалар бор. Шундай экан, амалингни пухта қилиб бажаришга интил! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта, Аллоҳ сизлардан бирингиз бир амал қилганда, уни пишиқ, пухта қилиб бажаришини яхши кўради”


#audio109

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ.
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бир танишим айтиб берганлар.

Тахминан 20-йил олдин қишлоғимдаги синфдош дўстим билан кўчада гаплашиб ўтирган эдик, узоқдан шим кийиб олган бир қиз келди, у пайтларда шим кийган қизлар йўқ ҳисоби эди.
Ёнимизга яқинлашганда кўрдикки, у қиз гаплашиб турган дўстимнинг синглиси экан, дўстим бир муддат карахт бўлиб қолди, важохат билан "мен буни кўтара олмайман, ғуруримни синдирдинг, ифлос", деганча югуриб бориб синглисини юзига бир мушт уриб хушидан кетказиб қўйди. Бориб дўстимни ушладим, "бўлди-бўлди", деб таскин беришга харакат қилдим, у эса додларди "бошимни қандай кўтариб юраман? ғуруримни синдирди, ифлос", деб дод соларди.
Синглисини уйидагилар докторга олиб борди, бурни синган экан, икки-уч марта операция бўлди, бурни аввалгидек тўғри бўлмади, қийшиқ бурун билан эрга тегиб кетди.

Яқинда қишлоққа бордим, қишлоқни айланиб соғинган жойларни, ёшлигим ўтган кўчаларни томоша қилиб юриб, кўчада ўша дўстимни кўриб қолдим. Бозордан қайтаётган экан. Қўлида жинси шим, "ҳа, дўстим, ўғилчага шим олдингми?" - десам, "йўқ, қизимга олдим" деди.
Унга йигирма йил олдинги воқеани эслатдим. У эса "ҳа, у даврлар бошқа эди, замон ўзгарди-ку", дейди.

© Саййид Ислом

#hikoya363

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Кулги_бекати
Қаҳ-қаха...😂😂😂

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

АЛЛОҲ ҚАСОСИ

Кеча Худоман деб хайқирган гумроҳ,
Бугун тобутида жим ётур, э воҳ. 
Забонимдан шу байт тўкилди ногоҳ, 
Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.

Кўнгли буюрганни тушириб паққос,
Кеча долларларга кўмилган раққос.
Бугун мухтожликда, айласам таққос, 
Қақшатқич бўларкан, Аллоҳ қасоси.

Кеча танин сотган жанона бир қиз,
Бугун хеч кими йўқ жувондир ёлғиз.
Уни хароб этмиш хирсдек ялмоғиз, 
Қақшатқич бўларкан, Аллоҳ қасоси.

Кеча ўз Отасин урган падаркуш,
Бугун ўз ўғлидан еб турибди мушт. 
Кўзларидан ёмғир тўкмоқда хомуш, 
Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.

Кеча фарзандидан воз кечган беор,
Бугун кўринг энди, тирноққадир зор. 
Кўнглин қасри бўлмиш бутунлай тор-мор, 
Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.

Кеча йиғлаб ўқиб Каломуллоҳни,
Бугун унутганлар бордир Аллоҳни.
Шулар қуларларда кўрмасдан чохни, 
Қақшатқич бўлади Аллоҳ қасоси.

Кеча ўз халқини қустирганлар қон,
Бугун азобдадир беролмасдан жон. 
Томоғидан ўтмас бир тишлам хам нон, 
Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.

Кеча ўзимни хам танимас эдим,
Бугун Худойимни танидим, севдим!
Кўзим очилди-ю, шу онда сездим,
Қақшатқич бўларкан Аллоҳ қасоси.

Кеча судхўрликка ўрганган машшоқ,
Бугун фақирлашмиш, мискин ва қашшоқ. 
Абдураҳмон, сен хам қилмишингга боқ, 
Қақшатқич бўлар бил, Аллоҳ қасоси.

Абдурахмон Мешаян.

#sher51

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Биласизми?
Кўпчилик ананасларни ҳудди кокослар каби палмаларда ўсади деб ўйлашади. Йўқ, аслида ананас - бу игнабаргли қаттиқ ўт!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Азалбегим - Мусофирларим.
👉 @vaqtqadri ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Умримиз қисқа лекин ташвишимиз кўп.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Оиладаги кун ора бўладиган бақир чақирлар тўрт яшар бечора боланинг юрагини олиб қўйганди. Отасини "онангни" деб сўкишларию , онасини эса гапдан қайтмай оғзидан ади кириб, бади чиқишлари ҳар куни такрорланарди . Бугун ҳам коса пиёлалар учди .
– Қўлинг сингур алкаш ! Биримни икки қилгандай нега косаларни синдирасан ?! Менга кучинг етмагач жонсиз нарсалардан аламингни олаяпсанми?! – деди аёл шанғиллаганча .
– Бир жойинг кўкарсаю мелисага чопсангда а ҳароми?!
– Ўзинг ҳароми !
– Ўчир овозингни !
– Тилим қисиқ жойи йўқ сендан! Ўзинг ўчир овозингни !
Бурчакда йиғлаб қалтираб турган болакай секин шивирлади .
– Уришмайла...
Аммо бечора болакайнинг дилдан чиққан ноласи ота -онасининг одобсиз сўкишлари қарига эшитилар эшитилмас ғойиб бўлди . Улар фарзандига эътибор бермай яна жанжаллаша бошлашди .
Болакай секин ўрнидан туриб ҳовлига чиқди. Қишнинг изғирини болакайнинг танасини жунжиктирди . Чопончасини кийиб чиқишга юраги бетламади. Совуқ бўлса ҳам у учун ҳовли тинч эди. Болакай совуқ қотди . Айвондаги этикчасини кийдию, қуйхона томонга йўл олди. Қишнинг охирларида қўйлар туғишни бошлайди . Кечаси қўйлар туғса совуққа қолмаслик учун отаси қўйхона ёнига томча қурганди. Қўзиларни қуритиб иситиш учун печка ҳам қурилганди ўша томчада . Болакай ўша томчага кирди . У ер ҳам ота -онасининг сўзлари каби совуқ эди . Болакай жажжи қўлчалари билан печка ёнидаги ўтинларни печга қалади . Қоғоз топиб ўтинлар орасига тиқиб гугурт чақди. Аммо қоғоз ёниб тамом бўлди , ўтин эса ёнмади. Печкани ёнида бакалашкада турган суюқликни отаси ўтинга сепиб ёқарди. Бола ҳам шундоқ қилмоқчи бўлди . Пластик идишдаги салярка эмас газбалондан тўкилган газ суюқлиги эканлигини қаердан билсин бечора бола? Олов тез ёнишини истаган совуқ қотган бечора болакай ўтин устига кўпроқ сепиб пластик идишни оғзини ёпмасдан печ ёнига қўйиб гугурт чақди .
Эри хотиннинг кўзи дераза томондан ёнаётган томчага тушди. Ўша томонга югуришди. Қўшнилар ҳам келишиб оловни ўчиришди . Ичкарига киришди. Бечора бола куйганча ерда ётарди . Ота жон ҳолатда қичқириб боласини қўлига олди . Болакайнинг куйган териси отасининг қўлларига ёпишди. Болакай сўнги бор шивирлади:
– Уришмайла...

Турғунжон Очилов . 25.12.2017.

#hikoya364

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

Аёллар бошқараётган эркаклар. Эшитинг...

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бу бўлиб ўтган воқеа кўпчилик инсонларга ибрат бўлади деган умидда сизларга илиндик..

http://telegra.ph/RA%D2%B2MON-TO%D2%92A-YOKI-TELBA-01-03

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Ибратли воқеалар туркуми ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Хазил_фото
Уй вазифасини қилмаган ўқувчи: Қани ўқитувчи уй вазифасини сўраб кўрсин-чи!?..😂😄👍

https://telegram.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

Қуръони Каримда зикр этилган яна бир илмий ажойибот - бу ҳомиланинг она қорнида ривожланиш босқичларининг батафсил баён этилганлигидир.

Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўштни "кийдирдик", сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув - нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг Гўзал Яратгувчи (яъни, йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотли - Буюкдир.

Мўъминун сураси, 14-оят


Ояти каримада она қорнида ҳомиланинг аввал суяклари шакллана бошлаши, сўнгра уларнинг устини гўшт қоплаб, мушакларга айланиши ҳақида хабар берилмоқда.
Ҳомиланинг она қорнидаги ривожланишини ўрганувчи фан эмбриология деб аталади. Яқин пайтларгача эмбриология фани ҳомиланинг суяклари ва гўштлари, яъни мускул тўқималари бир пайтда ҳосил бўлиб, биргаликда ривожланади, деб ҳисоблаб ва ҳатто бир қатор олимлар муқаддас Қуръоннинг юқорида келтирилган оятларини илм-фанга тўғри келмайди, деб инкор қилиб, танқид остига олар эдилар. Аммо бир неча йил аввал микроэмбриологик тадқиқотлар давомида, энг сўнгги замонавий технологиялар ва ўта сезгир асбоблар ёрдамида мазкур оятлардаги маълумотларнинг инкор қилиб бўлмайдиган физиологик далил эканлиги аниқланди.
Бу жараён эмбриология бўйича “Инсоннинг ривожланиши” деб номланган асарлардан бирида шундай тавсифланган:

“Олтинчи ҳафтада тоғайсимон тўқималарнинг шаклланиши давом этади, айни пайтда қаттиқлашишнинг дастлабки белгилари намоён бўла бошлайди, яъни дастлабки суяк пардалар пайдо бўлади. Еттинчи ҳафтанинг охирида узун суяклар батамом қотади. Мушак ҳужайралари суякни ўраб турган тўқимадан ажралиб, мушак тўқимасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, мушак тўқимаси суякларнинг олди ва орқасида жойлашган мускуллар гуруҳига бўлинади.
Шундай қилиб, инсон ҳомиласининг она қорнида ривожланишидаги босқичлар Қуръони Каримда зикр қилинган бўлиб, эмбриологиянинг сўнгги кашфиётларига тўлиқ мос келади.


Дунёдаги энг машҳур эмбриологлардан бири, Канададаги Торонто университетининг анатомия ва ҳужайра биологияси профессори Кейт Мур Қуръони Каримдаги мана шу илмий мўъжизани илк бор аниқлаган олимлардан биридир. Қуръони Каримнинг ҳомиланинг она қорнидаги ривожланиш босқичлари ва унинг дунёга келиши ҳақидаги оятларини диққат билан ўрганиб чиққан профессор Мур шундай хулосага келади:

“Сўнгги уч йил давомида мен Жиддадаги қирол Абдулъазиз Университетининг эмбриология қўмитасида ишладим ва инсоннинг она қорнида пайдо бўлиши ҳамда унинг она қорнида ривожланишига доир Қуръони Каримда келган кашфиётлар ҳақидаги изоҳлар устида ишлашга ёрдам бердим. Дастлаб мен бу билимларнинг 7 асрдаёқ Қуръони Каримда очиқ-ойдин ёзиб қўйилганлигидан ҳайратга тушдим, чунки у пайтда ҳали эмбриология фанининг ўзи бўлмаган эди... Менинг ишончим комилки, бу билимлар Муҳаммад Расулуллоҳга Аллоҳ Таоло томонидан нозил қилинган, зеро бу билимларнинг кўпчилик қисми инсонлар томонидан бу оятлар тушганидан кейин орадан бир неча аср ўтгачгина кашф қилинди. Мана шу ҳолат менга Муҳаммад Расулуллоҳ Аллоҳ Таолонинг ҳақ пайғамбари эканликларини исботлади.

Хадича Кубро мударисасидан.

#islom40

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

👆Матнни аудио монолог кўринишда Анора Саидова ижро этди... @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Иймон самолётга ўхшайди. Қанчалик баландласа, ердаги нарсалар шунчалик кичик, арзимас бўлиб кўринади!

© Мубашшир Аҳмад
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Мазмунли_сатрлар
Тушкунлик ва мағлубият онларида ўзингдан заифнинг қўллаши ҳам улкан мадад бўлади.
👉 @vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Бундай қилмаганман деманг! Ишонмайман! Сиз ҳам шундай қилиб кўргансиз...😄

Тунингиз осуда ўтсин, қадрдонлар!

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Куннинг энг сара шеъри ⭐️

Читать полностью…

VAQT QADRI

МУСОФИРЛАРИМ

Мусофирда юрган акамни асра,
Юзинг ёруғ қил, қуруқ қайтмасин.
Бошини эгмагин сираям, асло,
Энтикиб нолиган сўзлар айтмасин.

Бу йил тўй қиламан деганди улар,
Яхши ният билан кетганди чиқиб.
Биламан ухламай чиқяпти тунлар,
Елкасига шамол тегсин ишқилиб.

Мусофирда юрган укамни асра,
Ёш бўлиб бўйнига олди рўзғорни.
Кетмон чопмаганди ҳеч бирор марта,
Майдалаб юрганмиш у ерда тоғни.

Ишлаб келаман деб отланганди у,
Бирор нафим тегсин деганди уйга.
Машина олишни қилганди орзу,
Қайтаман деганди кейинги йилга.

Мусофирда юрган опамни асра,
Кўзи қиймай кетган фарзандларини.
Кўзидан оқмасин кўз ёш бир қатра,
Гап сўздан омон қил, сақла қадрини.

Мусофирда юрган синглимни асра,
Жонидан ўтганди миш мишлар кетди.
Сафарга чиқмасди ўзига қолса,
Оёққа тургин деб кўпчилик айтди.

Қаерда бўлса ҳам қондош жигарим,
Юмуши бошидан ошиб кетса ҳам.
Кутганларни кўнгли бўлмасин ярим,
Ҳаммасини ўзинг асраб бер, Эгам!

АЗАЛБЕГИМ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉 @VAQTQADRI

Читать полностью…

VAQT QADRI

⭐️ Дунё хақиқатлари (Азалбегим рукни) ⭐️

Читать полностью…
Подписаться на канал