vaqtqadri | Unsorted

Telegram-канал vaqtqadri - VAQT QADRI

179293

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

Subscribe to a channel

VAQT QADRI

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ 🌸

Жума муборак бўлсин 🌙

Ушбу муборак кун барчангизга тинчлик, хотиржамлик ва барака олиб келсин. Аллоҳ таоло қилган ибодатларингизни, дуоларингизни қабул қилсин, хонадонларингиздан файзу барака ва меҳр-оқибат аримасин.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хайрли кун ва эзгу амаллар тилайман.

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

МЎМИН УЧУН ХОТИРЖАМ ҲАЁТ АСОСЛАРИ

- Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг.
- Ўзингизга ҳаддан ташқари ишонманг.
- Ҳамма нарсага эришаман деб, ўзингизни қийнаманг.
- Чорасизлик тузоғига тушманг. Ҳар қандай ҳолатда умид чироғи борлиги ёдингизда бўлсин.
- Менда ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади, деб ҳаётингизни чигаллаштириб юборманг.
- Манманлик ва такаббурликка берилиб, атрофингиздагиларга озор етказманг, одамларни ўзингиздан узоқлаштирманг.
- Одамларга эвазсиз ва таъмасиз яхшилик қилинг.
- Инсон ёлғизликда бахт ва ҳаловат топмайди. Атрофингиздагиларни севинтиришга ҳаракат қилинг.
- Ўлимдан қўрқманг, аксинча, унинг ҳақлигини ҳар доим ёдингизда тутинг.
- Одамларга қилган яхшилигингиз ва хайр-саховатингизни унутинг. Уларни миннат қилиб савобингизни гуноҳга айлантирманг.
- Сизга ёмонлик қилганларга ёмонлик билан жавоб берманг, ғазабингизни тийинг.
- Ҳаловатингизни бузадиганлардан узоқ бўлинг. Кайфиятга ботманг.
- Ибодатларда собит бўлинг.
- Ҳеч бир амалингиз қиёматга қадар сирлилигича қолади деб ўйламанг.
- Бировнинг ҳақига кўз тикманг. Адолатли бўлинг.
- Кибрга енгилиб, ҳаддан ортиғига даъво қилманг. Қалбингизда дунё ҳаваси ортса, қабристонга боринг.
- Энг қийин пайтларда ҳам умидсизликка тушманг.
- Ҳолати ўзингиздан яхши бўлганларга қараб хафа бўлгунча, аҳволи сизникидан ёмонларга қараб шукур қилинг.
- Яхши кўрган неъматларингизни бошқалар билан баҳам кўриб завқланишни билинг.
- Иймон ҳаётдаги энг содиқ ва воз кечилмас дўстингиз бўлсин. Фазилатларингизни дунё матоҳларига фидо қилманг.
- Яқинларингизга ишонишни истасангиз, аввало ўзингиз ишончга муносиб бўлинг.
- Ҳар бир амалингиз, ёзганларингиз ортингиздан эргашиб юришини унутманг. Қувватингизни инсонларга манфаат келтирадиган ишларга сарфланг.
- Манманлик қилманг, атрофингиздагиларни эшитинг, самимий бўлинг.
- Ёлғондан нафратланинг.
- Замонавий ҳаёт оддий ҳолатга айлантирган эркак ва аёлларнинг аралаш-қуралаш муносабати ҳаётингизни асир айлашига йўл қўйманг.
- Аллоҳ йўлидаги солиҳ, дўстларингизни қадрланг.
- Таъма билан эҳсон қилманг. Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқ эканини унутманг.
- Мавҳум нарсаларни ўйлаб ўзингизни қийнаманг.
- Хавотир ва қўрқувда яшаманг.
- Ўзингизни ҳар доим энг яхшисига муносибман, деб васвасадан бўғилманг.
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам сахий ва меҳрибон бўлинг.
- Ота-онангизни рози қилинг.
- Амалларингизни кўз-кўз қилишдан тийилинг.
- Ҳар бир амални дин ва дунёингиз манфаатини истаган ниятда амалга оширинг.
- Ваъда берсангиз бажаринг, ваъдасига вафо қилмаслик уятга қўйиши ёдингизда бўлсин.
- Ҳою ҳавасларга кўнгил боғламанг.
- Ҳар доим иймон-эътиқодингизни мустаҳкам тутинг.
- Бирор нарса хусусида қарор берганингизда, қалбингизга қулоқ тутинг.
- Аллоҳнинг буйруғи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилинг.
- Бутун оламларни ва ўзингизни яратган, сизни тўғри йўлга бошлаб, гўзал неъматлар билан ризқлантирган Раббингизга шукр қилинг, ҳамду санолар айтинг.

@vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кимки аёлини ҳурмат қилса, у аёлни барча ҳурмат қилади.

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Ҳайрли кун!

Сизга бугунги кунингиз қувонч, барака ва яхши кайфият олиб келсин. Ҳар бир бошлаган ишингиз омад билан якунлансин, ниятларингиз ижобат бўлсин. Атрофингиз меҳрибон инсонлар билан тўлиб, қалбингиз хотиржамликка тўлсин. Кунингиз файзли ва самарали ўтсин!

@vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Нуриддин Ҳожи Домла - Ғафлатдамиз😭…

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган харажати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу харажат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб, бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки уларники кўринмайди.

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

ҲАЁТИМИЗНИ БОШҚАРАДИГАН ЕТТИ ҚОИДА

1. Ҳар ишда Аллоҳ розилигига эришишни ният қилиш.

Мусулмоннинг ҳаётида ҳамма нарсадан аввал Аллоҳ розилигига эришиш асосий мақсад бўлиши керак.

2. Инсонларни мазах қилмаслик ва ёмон гумонлардан чекиниш.

Инсон атроф-жамият билан боғлиқ бўлгани учун ҳар доим бир-бири билан чиройли муомала қилиши керак. Афсуски,бугуги кунимизда ғийбат, бошқаларнинг нуқсонини мазах қилиш, лақаб қўйиш, гуноҳларини очиш каби ҳунук ишлар кўпайганидан жамиятнинг иймон-эътиқоди қай даражада эканини кўриш қийин эмас.

3. Яхшилик ва тақвода мусобақалашиш.

Жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш учун яхшилик ва тақвода ўзаро мусобақалашиш керак.

4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш.

Аллоҳ розилигига эришишнинг йўллари кўп. Улар: атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Аллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфлаш ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қилиш, ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли амаллар.

4. Қавм-қариндош ва йўқсилларни ҳимоя қилиш.

Аллоҳ розилигига эришишнинг йўллари кўп. Улар: атрофимиздаги йўқсил-муҳтожлар ва қавм-қариндошларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиш, Аллоҳ берган ризқ-насибадан уларга ошкора ёки махфий сарфлаш ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қилиш, ўртадан адоват ва кинни ўчириш каби фазилатли амаллар.

5. Савдода ҳийла ишлатмаслик.

Ислом таълимотида ўзаро муносабатларда таъкидланган тамойиллардан бири – савдо-сотиқда одамларнинг ҳақига риоя қилиш. Айни пайтда ер юзида коррупция, пораҳўрлик кучайиб, инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи топталаётгани, бузғунчиликлар авж олаётгани, йўқсиллар, қашшоқ-фақирлар кўпаяётгани бизни жиддий мулоҳаза қилишга ундаши керак эмасми? Бугун молиявий инқироз жаҳон миқёсида кўп беҳаловатликларга сабабчи бўлаётган экан, инсоният бу муаммога тўғри йўл орқали ечим топиши лозим.

6. Адолат.

Адолатли бўлиш, яхшилик қилиш яқинларга ёрдамлашишнинг биргаликда келиши буларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ эканига ишора, адолатсизлик ва ёмонлик қилиш эса беҳаёлик деганидир.

7. Ҳаётнинг ҳақиқий мазмунини билиш.

Яшашдан мақсад нималигини билиш ва шу ниятда иймоний умрда яшамоқ керак.

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ким бир одамни сўкиб туриб, бу дунёда ундан узр сўрамаса...

Барчадан узр сўраб қўйинг


Имкон қадар барчага тарқатинг!

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи

Ҳайрли кун

Бугун сизга яхши кайфият ва омад тилайман. Ишларингиз баракали ва муваффақиятли бўлсин. Ҳар бир қилган ишингиз самарали якун топиб, кунингиз тинчлик ва хотиржамликда ўтсин. Яхши ниятларингиз амалга ошсин, ҳаётингизда фақат эзгуликлар ҳамроҳ бўлсин.

@Vaqtqari

Читать полностью…

VAQT QADRI

Одам Алайҳиссаломга берилмаган тўртта нарса бизда бор экан, биласизми?

Исроилжон домла Исмоилжон ўғли


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

БАРАКА КЕЛИШИГА ЯНА БИР САБАБ

Бир киши ҳикоя қилади:
Бир куни уйга келсам бувим ошхонада ширгуруч пишираётган эканлар. Бир қўлларида кафгир билан ширгуручни кавлаяптилар, иккинчи қўлларида эса тасбиҳ ўгиряптилар. Ошхонани эса, ажойиб бир ёқимли ис тўлдирган. Мен бувимдан: буви ширгурич пишиши учун қанча вақт кетади, деб сўрадим.
Бувим эса, менга табассум ила боқиб: минг марта ла илаҳа иллаллоҳ ёки икки минг марта алҳамдулиллоҳ деганда ширгуруч пишади, дедилар.
Субҳаналлоҳ, буни қаранг биз ҳар бир ишимизни вақт билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун кўп ишларимизда барака бўлмайди. Аввалгилар эса, ҳар бир ишини зикр ва тасбиҳ билан ўлчаган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ишида барака бўлган.
Энди тасаввур қилинг, зикру тасбеҳ асносида пишган баракали таом уни истеъмол қилган кишига қандай таъсир қилар экан...

Манба: Эхтром уз


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

БУ ҲАМ ЎТАДИ

Бир дарвеш узоқ сафарида ҳориб, бир қишлоққа тушибди.Қишлоқдагилардан ўзига егулик ва ётоқ берадиган бирор кимса бор-йўқлигини сўрабди. Қишлоқдагилар ўзларининг фақир ва уйлари торлигини айтиб, уни Шокир исмли бир кишининг ҳовлисига жўнатишибди. Дарвеш йўл-йўлакай қишлоқдагилардан Шокирнинг ўша атрофдаги энг бадавлат одамлардан бири эканини билибди. Ўша ерда Ҳаддод исмли яна бир бой бўлган экан.
Шокирнинг ҳовлисида Дарвешни жуда яхши кутиб олишибди. Унинг қорнини тўйдиришибди, чанқоғини қондиришибди. Дарвеш ҳатто ётиб дам ҳам олибди. Шокирбой ва унинг яқинлари меҳмоннавоз, бағрикенг инсонлар экан.
Дарвешнинг йўлга чиқадиган вақти бўлибди. У Шокирбойга миннатдорчилик билдириб ҳайратлар экан, "Шундай бадавлат бўлганинг учун ҳар доим шукр қил", дебди. Шокир дарвешнинг елкасига қўл ташлаб жилмайибди:
— Ҳеч бир нарса шундайлигича қолмайди. Баъзан кўринган нарса ҳақиқат бўлиб қолмайди. Бу ҳам ўткинчи...
Дарвеш йўл давомида бу жумлани узоқ мушоҳада қилибди.
Орадан бир неча йил ўтиб, дарвешнинг йўли яна шу қишлоққа тушибди. Шокирни эслабди ва уни бир кўриб ўтмоқчи бўлибди. Қишлоқдагилардан Шокирбойни сўрабди.
— Ҳаа, Шокирми? — дейишибди одамлар. — У жуда ҳам фақирлашиб қолди, ҳозир Ҳаддоднинг ёнида ишлаяпти. Дарвеш шу заҳоти Ҳаддоднинг уйига борибди ва Шокир билан учрашибди. Эски дўсти кексайган, эгнига эски-туски кийимларни илиб олган экан. Ерлари селдан катта зарар кўргани учун чорасиз қолиб, тошқин четлаб ўтган, ҳатто янада бойиб кетган Ҳаддоднинг ерларида ишлаётган экан. Шокир оиласи билан уч йилдан бери Ҳаддоднинг хизматкори бўлиб ишлаётган экан.
Шокир бу сафар жуда ғариб аҳволдаги уйида меҳмон қилибди. Ва ўзлари қаноат қилаётган бор-йўғини дастурхонга қўйиб, дарвешга икром кўрсатибди. Хайрлашаётганда дарвеш Шокирга бўлган воқеалардан хафа бўлганини айтган экан, Шокирдан шундай жавоб олибди:
— Хафа бўлма. Буям ўтиб кетади...
Етти йилдан кейин дарвешнинг йўли яна шу томонларга тушибди. Ва сўнгги воқеаларни эшитиб ҳайратда қолади. Ҳаддод бир неча йил олдин вафот этган, оиласи бўлмагани учун бутун мол-дунёсини эски дўсти ва хизматкори Шокирга васият қилган экан. Шокир Ҳаддоднинг қўрғонида яшар, унинг чексиз ерлари ва минглаб сигир-бузоқлари билан қишлоқнинг энг бадавлат одамига айланган эди.
Дарвеш эски дўстини бундай кўрганидан хурсандлигини айтганида яна ўша жавобни эшитибди: "Бу ҳам ўтиб кетади".
Бир неча йил ўтиб дарвеш яна Шокирни кўрмоқчи бўлибди. Унга бир тепаликни кўрсатишибди. Тепада Шокирнинг мозори бор экан ва тошда шундай ёзилган экан: "Бу ҳам ўтади".
Дарвеш "Ўлимнинг нимаси ўтар экан?" деб ўйлабди. Кейинги йил Шокирнинг қабрини зиёрат қилиш учун келибди. Лекин тепаликда қабр кўринмасмиш. Кейин суриштириб кучли сел келганини, тепаликни супуриб-совуриб кетганини, Шокирнинг қабри ҳам текисланганини билиб, ўша саволига жавоб топибди...

Ўша йилларда юртнинг султони ўзига ҳеч кимда бўлмаган бир узук ясатмоқчи бўлибди. Шундай узук бўлиши керакки, султон тушкунликка тушганида унга қараб кўнгли кўтарилиши, хурсандчиликда эса буткул ўзидан кетиб қолмаслиги лозим. Яъни у доим мўътадил ҳолатда туришига ёрдам берсин.Афсуски, ҳеч ким султоннинг истагини амалга оширадиган бундай узукни ясай олмабди. Бир куни султоннинг одамлари донишманд дарвешни топишибди-да, ундан ёрдам сўрашибди. Султон узук орзусидан ҳамон воз кечмаган экан. Дарвеш султоннинг заргарига бир мактуб ёзиб мурожаат қилибди. Сўнг қисқа фурсатда узук султонга тақдим этилибди. Султон аввалига ҳеч нарсага тушунмабди. Чунки бир қараганда бошқалардан фарқ қилмайдиган оддий ва жўн узук экан. Шу хаёлда узукка тикиларкан устидаги ёзувга кўзи тушибди. Бироз ўйга ботибди ва юзида фавқулодда бир севинч балкибди. Узукнинг устида "Бу ҳам ўтади" деган ёзув қайд этилган экан...

Қиссадан ҳисса: Ҳаёт бир текис давом этадиган сафар эмас. Тўшиш-чиқишлари кўп. Ҳаёт йўлида давом этадиган ҳар бир кишининг "Бу ҳам ўтади" деган ёзувли узукка эҳтиёжи бор.


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Болаларингизга албатта ўргатинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатардилар. Абу Довуд, Термизий, Ибн Сунний ривояти.

“Азкор" китобидан


Абдуллоҳ ибн Амр шу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди. Агар ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб бўйнига осиб қўярди.

@Vaqtqdari

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ🌷

Ҳайрли тонг бўлсин 🦋

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни файзу баракага, қалбингизни хотиржамликка, хонадонларингизни раҳматга тўлдирсин. Ҳар бир қадамингизни хайрли, ҳар бир амалингизни қабул этсин.

Раббимиз сизга соғлиқ, ризқингизга барака, қалбингизга нур ва ҳаётингизга осойишталик ато этсин. Бугунги кунингиз гўзал ишлар ва хушхабарларга бой бўлсин. 🌸

Ҳайрли ва баракали тонг тилаймиз 🪽

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

🎤 Анора Саидова - Ҳақиқий эхсон.

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Муборак Жумага етказди
Аллоҳ, kимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
Яратганга шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!

Жума айёми муборак бўлсин!

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Эркаклар учун.

Хотиниз билан мақтанманг, хотинингиз сиз билан мақтансин.

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Агар шайтон сенга:
“Қанча дуо қиласан, лекин натижаси кўринмаяпти-ку?” — деса, унга шундай жавоб бер:
“Мен натижа учун эмас, балки ибодат қилиш учун дуо қиламан.”

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Дуонинг ўзи ҳам ибодатдир. Шунинг учун ижобат кечикса ҳам, мўмин банда дуодан тўхтамайди. Чунки у Аллоҳга илтижо қилишнинг ўзи билан ҳам ибодат қилаётган бўлади.


ИкромШариф


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Кўзимиз қачон тўяди?

Етишмовчилик нима ўзи? Ҳирсми, пулми? Эътиқодми, таъмами? Меҳрми, вақтми?
Фикри ожизимча, бу гуруҳга кўп сўзлар сиғдириш мумкин.
Кексаларнинг бу борада бир гапи бор: "Одам боласининг кўзини тупроқ тўйдиради!" Биз чиндан ҳам шунчалик, очкўз ва тўймас мавжудотмизми?
Ортиқча вазн муаммоси соғлиқ билан боғлиқ таҳликага айланган дунёда бизни бу аҳволга солган нарса овқатга тўймасликми?
Катта йўлларда бир у ёққа, бир бу ёққа типирчилаб машинасини сурган ҳайдовчилар,спидометрдаги тезлик лимитига қаноат қилмаётган ёшлар, вақти озлигидан шикоят қилиб, йўл қоидаларини бузаётган тижоратчи ҳайдовчилар, мотоциклда шошган курьерлардан: "Нима учун?!" деган саволга оладиган жавобимиз: "Етмаяпти-да!"
Картамиздаги жамғарманинг охири кўриниб қолганида, пулимиз мажбурий ва завқли харидларга етмаётганидан нолиймиз. Ҳатто бу етишмовчиликни таҳлика деб биламиз. Ҳар доим пул озлигидан шикоят қиламиз.
Аслида, етишмовчилик пулдами? Ё истакларимиздами? Севгилисини, хотинини хурсанд қилиш учун ўғриликка, бировнинг ҳақига кўз олайтирганлар бор. Бу қандай севги-муҳаббат бўлди? Севганининг ҳолатини била туриб, уни жиноятга ундаса, бу нарса севги эмас. Хотин эрининг ойлик маошини била туриб ундан кўпини истаса, у оила эмас. Буларнинг биргина номи бор — манфаатпарастлик.
Шу кунларда бошимиздан ўтказганимиз молиявий инқирозни қўллаб-қувватловчиси "шоппингмания" эмасми?
Ҳашаматли уйлар, қимматбаҳо автомашиналар, тўлашга қурбимиз етмайдиган кредит, тўловлар, урфга кирган ҳар янги матоҳни харид қилиш ҳирси... "Кийгани ҳеч нарсам йўқ!" дея нолиётган аёлнинг кийим жавонига қараганимизда, жуда кўп кераксиз нарсаларга кўзимиз тушади. Лекин яна "етмайди!" Ташқарига чиқаётганда аввал кўринишимизга диққат қиламиз, а? Пойабзалимиз камарга, камар пайпоғимиз кийимига, кийимимиз барига мос тушадиган макияжга эҳтиёжимиз бор, шундайми?
Буларнинг барчасини ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилганимизда, ўртага чиққан қиймат "етмайди"ни изоҳлашга етмайдими?
Кексаларимиз кўчада кийиш учун бир сидра, уйда кийиш учун бир сидра, тўй-маъракага кийиш учун бир сидра кийим-боши бўлганини айтишади. Бугун биз ҳафтанинг 5 иш кунида беш хил кийим кийиб, янги ҳафтада кийим жавонимиз олдида хўмрайиб ўтирамиз: "Кийгани кийимим қолмади!" Дугонамизнинг туғилган кунига кийган оқ-шом либосимизни укамизнинг никоҳ тўйида киймаймиз: "Вой, уни ҳамма кўрди-ку!"
Етишмовчилик ва "етмайди"ларнинг сони бору, саноғи йўқ. Биз бу савдоларни маромига етиштириш кўйида чопганимиз сари етишмовчилик кўпайиб бораяпти. Охир-оқибат бири кам бу дунёда тўймай яшаяпмиз.
Ечимдан гапир, дейсизми?
Қаноат!..

@vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Онамдир дунёда энг холис кўзгу... 😊

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Қадрли ва азиз яқинларим, сизларни ушбу гўзал тонг билан чин қалбимдан қутлайман.

🌷Ҳар бир кунингиз қувончли лаҳзаларга, ширин суҳбатларга ва гўзал хотираларга бой бўлсин. Оилавий меҳр-оқибатингиз, қариндошлик ришталарингиз доимо мустаҳкам бўлиб, хонадонларингиздан файз ва барака асло аримасин.

Яратган эгам ҳар бирингизга соғлик-саломатлик, қалб хотиржамлиги ва бахтли ҳаёт насиб этсин.


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Нарсангизга ва молингизга бало келса....

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Фарзанд таълим-тарбиясидаги муваффиятнинг катта сабабларидан бири, эр-хотиннинг ҳамкорлигидир.
Қандай ҳамкорлик? — Ҳамфикрлик билан қилинган ҳамкорлик. Биздаги энг катта муаммо шу — эр-хотиннинг фикри уйғун эмаслиги. Бунга сабаб эса иккисининг орасидаги савия ва тушунчанинг фарқи катталигида.
Буни тузатиш осон. Фақат озгина қунт керак.
Ечим: эр-хотин фарзанди учун кўзлаган маррасига олиб борадиган йўллар ҳақида бирга излансин. Маърузани бирга эшитсин, китобни бирга ўқисин, ўзаро фикр алмашиб, муҳокама қилсин.
Бу эр-хотиннинг ўзаро муносабатига ҳам жуда катта ижобий таъсир қилади.

ИкромШариф


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Дурадгор

Кекса дурадгор нафақа ёшига етганида раҳбарига ишдан бўшаб, оиласи ва набиралари даврасида яшамоқчилигини айтди. Раҳбари дурадгордан сўнгги хизмат вазифасини бажаришини сўради. Сўнгги бор бир уй тиклашини истади. Дурадгор рози бўлди ва ишга киришди. Лекин астойдил ишлашни истамагани учун сифатсиз маҳсулотлар билан қўл учида уйни тиклади. Уй битгач, иш берувчи буюртмасини кўздан кечириш учун келди ва ташқи эшик калитини дурадгорга бериб:
— Бу уй сизники! — деди. — Шунча хизматларингиз учун сенга менинг ҳадям бўлсин!
Дурадгор ҳайратдан қотиб қолди. Уятдан лов-лов ёнаётган юзини яшириш учун бошини ердан кўтаролмади. Уйни ўзи учун қураётганини билганида шундай қилармиди?

Қиссадан ҳисса: Ҳар доим зиммангиздаги вазифани виждонан бажаришга ҳаракат қилинг, асло кам бўлмагайсиз!


@vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

"Ичида отангиз ёки онангиз ётган тобутни кўтариб кетаётганингизда, ортингизда энди ҳақиқий меҳрибонларингиз қолмаганини ҳис қилганингизда "дод" дейсиз, лекин фойдаси бўлмайди..."

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ🌷

Ҳайрли тонг бўлсин 🦋

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни файзу баракага, қалбингизни хотиржамликка, хонадонларингизни раҳматга тўлдирсин. Ҳар бир қадамингизни хайрли, ҳар бир амалингизни қабул этсин.

Раббимиз сизга соғлиқ, ризқингизга барака, қалбингизга нур ва ҳаётингизга осойишталик ато этсин. Бугунги кунингиз гўзал ишлар ва хушхабарларга бой бўлсин. 🌸

Ҳайрли ва баракали тонг тилаймиз 🪽

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

#Жигарларим

Дунёда битта нарсани топиб бўлмайди - Жигарларни. Уларни борида асраб-авайлаб қадрига етинг!

Борди-келдини йўқотиб қўймайлик, ЖИГАРЛАРИМ 🌷

@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ансорий аёлларидан ибрат олинг 🦋

Аъиша родияллоҳу анҳа
ансорий аёлларни:
«Аёлларнинг яхшиси ансорий аёллардир. Ҳаё уларни динда фақийҳ бўлишларидан манъ қилмас эди», дея мадҳ қилганлар.

🌟 бу аёллар жунублик, эҳтилом, ғусл, ҳайз, нифос, истеҳоза ва бошқа шаръий масалалар борасида жуда кўп саволлар берардиларки, улардаги илмга бўлган ташналикни қондириш осон бўлмаган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида эркаклар кўпайиб, кўп вақтларини уларга сарфлаётганларини кўрган аёллар у зотдан ўзлари учун ҳам ҳафтада бир кунни ажратишларини талаб қилганлар.

Уламоларимиз илм олишдан икки нарса тўсади деб таъкидлайди: «уятчанлик ва кибр»

وقال مجاهد رحمة الله عليه:
لا يتعلم العلم مستحي ولا مستكبر

Мужоҳид роҳматуллоҳи алйаҳ айтадилар:
«Уятчан (яъни ўзи билмаган нарсада сўрашдан доим тартиниб юрадиган) ва такаббур киши (кибрли, яъни бир масалани сўрашда паст кетгиси келмайди) илм ўрганолмайди».

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний, «Фатҳул Борий»да келтирганлар


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Ўз онангизни қачон охирги мартта қучоқлаб ўпдингиз ? - деб сўрасам, эслолмайдиган инсонларни учратдим.

Бир отахонни уйларига мехмонга бордим.
80 дан ошган чол. Иймонли.
Хатто шўро даврида ҳам ибодатда бўлган мўмин.
Хонага бир йигит кириб келди. Отахон ўрниларидан туриб қучоқлашиб кўришдилар. Кейин менга:
— Ўғлим бўлади - дедилар табассум билан.
— Сафардан келдиларми? - деб сўрадим мен.
— Йўқ, ишдан келяпти - дедилар.
Шу он жуда ҳавасим келди, меҳр оқибатга ва мен ўзимга сўз бердим:
— Бугундан бошлаб мен ҳам ишга борсам ёки ишдан келсам:
Онамни, аёлимни, фарзандларимни қучоқлаб ўпиб қарши оламан деб.

Бу воқеага 7 йил бўлди. Онамни қувончи мани бахтим. Оилада файз фақат онам биландир.

Кўчада бир машина ёнида тургандим.
Ота 6 ёшли фарзандини уриша туриб, болани қорнига муштум билан урди. Бола итарилиб кетди.
Аблах.
Уз пуштидан бўлган фарзандга шунчалик меҳрсиз бўладими ?

Яқин қариндошимни онаси алоҳида квартирада яшайди. Икки ўғилдан бирортасига керакмас она.
Бу тўнкалар катта бўлиб қолганидан кейин она керакмас бўлиб қолди.
Охиратини куйдирадиган нонкўрлар.

Кўп бизнесменлар бизнесни ҳамма сабабини қилади.
Лекин иши юрмайди. Уйини қарасангиз:
Уй вайрона, кўча ҳайрона бўлади.
Кўчада блатной. Деловой.
Уйда онани ҳурмати йўқ. Фарзандлар Месси причёскада. Хотин хорланган.

Сизга саволим:
- Охирги мартта қачон онангизни қучоқладингиз ?

Миразиз Ахмедов


@Vaqtqadri

Читать полностью…

VAQT QADRI

Юрак тушиши ростми

@Vaqtqadri

Читать полностью…
Subscribe to a channel