Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
Кўчки йўлнинг хандақ қисмига тушган бўлиб, ҳаракат хавфсизлигига таъсир етмаган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🇺🇸 Доналд Трамп президентлик сайловида овоз берди
Республикачи номзод Флоридада овоз берди. У Палм-Бичдаги сайлов участкасига рафиқаси Мелания билан келган ва журналистлар билан суҳбатлашган.
"Трамп айрим штатларда сайлов участкалари олдида узун навбатлар борлигини билиш ўзи учун катта шараф эканлигини айтди", деб ёзади The Washington Post.
"Кўриниб турибдики, консерваторлар жуда фаол овоз беришмоқда. Республикачилар ўз кучларини кўрсатмоқда", — дея Трампнинг сўзларидан иқибос келтиради Associated Press.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#Дахшат
❗️Молга сиғинадиган хиндлар молни сўнгги манзилга кузатишаётган экан!
Харом ўлдирмасдан сўйиб емайсанми дейдиган одам йўқ!
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#Даҳшат #Шармандалик
‼️Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги ёш қизлар ўртасида бўлган катта жанжал видеоси тарқалмоқда.
Холат бўйича суриштирув ишлари олиб борилган.
Бу бўйича Хўжаобод тумани ҳокимлиги ҳам расмий муносабат билдирди.
Хурматли ота-оналар, ёш фарзандларингиз, айниқса қизлар тарбиясига махкам бўлинглар...
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
100 минг лайк учун отасини урмоқчи ва 200 минг лайк учун Қариялар уйига жўнатмоқчи бўлган блогер узр сўраб чиқди
Ижтимоий тармоқларда “лайк учун отамни ураман” мазмунида тарқалган видео xабар Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича ахборот берилади.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
Тошкентда усталар автомобилни ҳайдовчисиз ҳаракатлантирди.
Ижтимоий тармоқларда маҳаллий автомобиллардан бири ҳайдовчисиз ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.
Унда айтилишича, машинага «круиз назорати» ўрнатилган ва бу Ўзбекистон учун янгилик саналади.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🇮🇷🇮🇱 Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бир неча дақиқа олдин Исроилга яқин орадаги жавоб ҳужумига ишора қилувчи видеоклип чиқарди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
"Тупурдим паспортингга, менга бунақа фуқаролик керак эмас"
Рус фуқароси бўлган Ўзбек, харбий руйхатга турмагани учун, фуқаролик паспортини бекор қилишди ва 5 йилга Россиядан чиқариб ташлашди...
Мард йигит экан, қизиққонда ўзбекда, шарта-шарта гапирди
Россияда айни дамда харбий рўйхатга туриш урушга кетиш дегани 😨
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
Telegramda yangilanishlar
Endilikda kanallardagi videolar tezroq yuklanishi uchun foydalanuvchining ulanishiga qarab sifat darajasi avtomatik tanlanadi.
Foydalanuvchilar shuningdek, oʻzlari xohlagan sifat darajasini qoʻlda tanlashlari ham mumkin – yuqori, o'rta yoki past.
O‘zgarishlardan foydalanish uchun Telegram ilovasini Play market yoki App Store'da yangilash (update) kerak.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
АОКА вазир Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова вазирликдан кетгани ҳақидаги маълумотни рад этди
Аввалроқ, тармоқларда вазирлар депутат бўлиш учун ўз лавозимларидан воз кечгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#диққат #тезкор
❗️Ўзбекистонда кўпхотинликни тарғиб қилган 14 нафар шахс жазоланди
Эслатиб ўтамиз, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш:
— БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 950 минг сўмдан 9 млн 900 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🇨🇳 TikTok'га эгалик қилувчи компания асосчиси Хитойнинг энг бой одамига айланади
ByteDance асосчиси, 41 ёшли Чжан Йимингнинг бойлиги 49,3 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб ёзади Reuters Хитойнинг энг бадавлат кишилари йиллик рўйхати – Hurun China Rich List'га таяниб.
ByteDance'нинг глобал даромади ўтган йили 30 фоизга ўсиб, 110 миллиард долларни ташкил этди, дея таъкидлайди рўйхат муаллифлари. Чжан Йиминг 2021 йилда ByteDance бош директори лавозимини тарк этган бўлса ҳам, компания даромадининг ўсиши унинг шахсий бойлиги ҳажмига таъсир қилди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
⚡️Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд долларга етди, дунё иқтисодий методикаси бўйича хисоблаганда 37 миллион ахоли жон бошига қарийб 1000 доллардан
Рақамлар 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра тақдим этилган. Бу мамлакат ЯИМнинг 33,2 фоизи дегани
Шундан:
давлат ташқи қарзи – 30,9 млрд АҚШ доллар
давлат ички қарзи – 6,1 млрд АҚШ доллар.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🇺🇸 Доналд Трамп АҚШ президентлигига сайловда овоз бериб бўлгач, журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, ўз тарафдорлари сайловдан кейин тартибсизликларни бошламаслигига ишонч билдирди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🇺🇸🇪🇺🇺🇦🇷🇺 Европа дипломатлари тахмин қилишича, Трамп сайловда ғалаба қозонса, Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кескин тўхтатиши мумкин, бундан эса Путин фойдаланишга уриниши эҳтимоли бор — Politico
"Ёрдам бир зумда тўхтаб қолиши мумкин. Путин бундан фойдаланиб, Мен Донбасс ва Қримни оламан, кейин эса кейинги имкониятгача кутиб тураман дейиши мумкин", – деб айтди нашр манбаси Трампнинг урушни 24 соат ичида тугатиш ваъдасини шарҳлаган ҳолда.
Франциянинг Европа ишлари бўйича вазири Бенжамен Ҳаддад, агар АҚШ Украинага ёрдамни тўхтатишга қарор қилса, Европа мамлакатларини Украинани мустақил равишда қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. Шунингдек, ўз мудофаа қобилиятини ошириш устида ишлашга ҳам даъват этди.
"Биз Висконсиндаги сайловчиларга Европа хавфсизлиги бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини бера олмаймиз," – деди Ҳаддад.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#ТЕЗКОР
⚡️Пропан нархи рекорд даражада ошди
Кеча биржада пропан таклифи 720 тоннага камайтирилган. Натижада пропан нархи тоннасига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн.сўмдан ошган. Бу рекорд нарх.
Афсуски, эртадан бошлаб ҳавонинг кескин совуши сабабли ёқилғи таъминотидаги тақчиллик ва қимматчилик янада кучайиши мумкин.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
❗️🌪️⛈️ Шошилинч хабар: Тошкентда кечаси кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Машиналарингизни дарахтлар тагида қолдирманг
Бугун тунда пойтахтда кучли шамол эсиши кутилмоқда. Расмийлар машиналарни дарахтлар ёки металл конструкциялар тагига қўймасликни сўрамоқда.
📞 Фавқулодда ҳолатларда 1050 ва 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилади.
ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИБ ОГОҲЛАНТИРИНГ!
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🇨🇳 Хитойнинг "Тяньгун" космик станцияси экипажи олти ойлик миссиясини муваффақиятли якунлаб, ерга қайтди.
Экипаж аъзолари бўлган "Шэньчжоу-18" кемасининг қайтиш кадрлари тармоқларда тарқалди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди.
9-синф ўқувчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четидаги йўл белгисига урилиб, тескари ўгирилиб қолган.
Машинада ўқувчи синфдоши билан бўлган. Ҳодисада бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
Оҳангаронда боғча мудираси ўғирлик устида қўлга тушди
Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🕌💔Мисрда ҳар намоз вақтида масжид эшигини очиб, уни жамоатга тайёрлаб турувчи қария намоз учун очган масжид эшигида вафот этди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
🚨🇺🇿 Фарғонада Spark ва автобус ҳайдовчилари ўртасида жанжал чиқди
ИИБ маълумотига кўра, автобус йўлда Spark’ни сиқиб қўйгани сабабли ҳайдовчилар ўртасида тортишув келиб чиққан.
Жанжал давомида Spark ҳайдовчиси автобусдаги катта ёшли йўловчи ва ҳайдовчини ҳақорат қилган.
Ҳайдовчига нисбатан майда безорилик бўйича баённома тузилган, шундан сўнг у ўз хатоси учун йўловчилар ва автобус ҳайдовчисидан узр сўраган.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
Toshkentda yoshlar Xellouin makiyaji bilan ko‘chada yurgani uchun militsiyaga olib ketilgani aytilmoqda
Hozircha holat yuzasidan rasmiy munosabat berilmadi.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
РАСМАН: Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан кетди
Миллий тикланиш партиясидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига (пропорционал равишда) номзоди кўрсатилган маданият вазири Озодбек Назарбеков депутатликни танлади.
Озодбек Назарбеков 2020 йил январь ойидан буён маданият вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#ТЕЗКОР #АНА_ХОЛОС
‼️COUNTER STRIKE ВА GTA ЎЙНАШ РАСМАН ТАҚИҚЛАНДИ 😳
Қўшни Тожикистонда Counter Strike ўйнашни расман тақиқлаб қўйишди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги машҳур видео ўйинлар Counter Strike ва GTA ўйинларини зўравонлик ва ахлоқсизликни тарғиб қилишда айблаб, уни тақиқлади. Эндиликда компьютер клубларидан уларни ўйнашни тўхтатиш талаб қилинмоқда, ота-оналарга эса фарзандларининг бўш вақтини қаттиқ назорат қилиш тавсия этилади!
Тожикистон ҳукумати бундай ўйинларга бўлган иштиёқ ўсмирларга салбий таъсир кўрсатиши, жиноят содир этишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#ДАҲШАТ #ОГОҲЛИК
❌Тошкентда икки талаба Yandex таксичини ўлдириб, машинасини олиб қочмоқчи бўлди
18 ва 20 ёшли йигитлар ярим тунда Yandex мобил иловаси орқали такси чақирган ва манзил сифатида Янгийўл тумани ҳудудидаги очиқ дала майдонини кўрсатган. Манзилга борганда эса ҳайдовчига пичоқ билан ҳужум қилишган. Воқеа жойига Янгийўл туман ИИБ ходимлари келиб қолиши ортидан улар жиноятни охирига етказа олмаган.
❌Суд ҳукмида келтирилишича, 2006 йилда туғилган Д.М. Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1-сонли академик лицейида, 2004 йилда туғилган З.М. эса Тошкент ахборот технологиялар университетида таҳсил олган.
Суд ҳукми билан Д.М.га жиноятни содир қилган пайтида 18 ёшга тўлмагани сабабли 7 йил, З.М.га эса Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
КЕЧАСИ ТАКСИСТЛИК ҚИЛАДИГАНЛАР ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Цензурасиз канал👉 @UzVideo
#Тезкор #Расман
⚡️48 соат ичида камерага тушган қоидабузарлик ҳақида расмий шахсга хабар берилмаса жарима бекор бўлади
Эндиликда қоидабузарлик бўйича ҳуқуқбузарлик учун жарима икки янги сабабга кўра тугатилиши мумкин.
Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот 48 соат ичида тегишли органга юборилмаса жавобгарлик бекор қилинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Кодексда киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасига биноан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиши мумкин эмас ва бошланган иш қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
• фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситаларида қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларида транспорт воситасининг эгаси тўғрисида маълумотлар бўлмаса;
• махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда.
🇵🇸🇺🇸 Фаластин тарафдорлари Ҳарриснинг нутқини тўхтатиб қўйди
Камола Ҳаррис Мичигандаги сайловолди йиғилишида нутқ сўзлаётганида, Фаластин тарафдорлари «Ғазодаги урушни тўхтатинг» деган шиорлар билан унинг нутқини тўхтатишга мажбур қилди.
Цензурасиз канал👉 @UzVideo