“Qamchiq” dovoni hududidan o‘tgan yuqori kuchlanishli elektr uzatish tarmoqlari nazorat ko‘rigidan o‘tkazilmoqda.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X | Veb-sayt
https://www.youtube.com/watch?v=9Kg63lJ1BOQ
✔️ «Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида «Энергетика хавфсизлиги ойи» тадбирлари ҳақида ахборот берилди
📻 FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов «Энергетика хавфсизлиги ойи» тадбирлари ҳақида ахборот берди.
📌 Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинган эди. Ушбу қўшма қарорга кўра жорий йил ноябрь ойи «Энергетика хавфсизлиги ойи» этиб эълон қилинган ва тармоқ ҳамда ҳудудлар кесимида тадбирлар ўтказилмоқда.
🎙 Марҳамат, жонли мулоқотдан ёзиб олинган медиамаҳсулот билан танишинг!
▶️ Батафсил
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
#Energetika_xavfsizligi_oyi
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Andijon hududiy filiali matbuot xizmati
Het.uz | Facebook | Instagram | hetandijon">YouTube | Telegram
✔️ 220/35/10 kV kuchlanishli “Bobur” podstansiyasida “Energetika xavfsizligi” va “Yong‘in xavfsizligi” ko‘rik oyligi tadbirlari o‘tkazildi
📑 Maʼlumki, O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Energetika vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi “O‘zenergiyainspeksiya” nazorat tashkiloti hamda mutasaddi idoralar bilan hamkorlikda qo‘shma qaror ijrosini taʼminlash maqsadida bir qator tadbirlar o‘tkazilmoqda.
⚡️ Shu bois, “O‘zbekiston MET” AJning barcha filiallariga energiya resurslarini iqtisod qilish, kuz-qish mavsumida podstansiyadagi elektr uskunalarining barqaror ishlashini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlarni kuchaytirish uchun “O‘zbekiston MET” AJ ning 2024-yil 7 noyabrdagi 238-sonli buyrug‘iga asosan Filiali direktorining 2024-yil 7-noyabrdagi 160-sonli buyrug‘i qabul qilindi. Buyruq ijrosini taʼminlash maqsadida 2024-yil 1-noyabrdan 1-dekabrgacha “Energetika xavfsizligi oyligi” tadbirlari o‘tkazilmoqda.
▶️ Batafsil
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
✅ Online: Ayni paytda «Acwa Power Sirdaryo» QK vakillari bilan muhokamalar uchrashuvi bo‘lib o‘tmoqda
🗓 Ushbu daqiqalarda «Acwa Power Sirdaryo» IES bosh direktori — janob Mubashshir Ahmed Majid boshchiligidagi mutaxassislar bilan ishchi tartibdagi muhokamalar uchrashuvi bo‘lib o‘tmoqda.
⚡️ Xorijiy hamkorlarni «O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari aksiyadorlik jamiyati boshqaruvi raisi D.Isaqulov boshchiligidagi mutaxassislar guruhi kutib olishdi.
📑 Ayni paytda davom etayotgan uchrashuvda davlat-xususiy sherikligi asosida faoliyat yuritayotgan xorijiy korxonada ishlab chiqarish jarayoni toʻliq quvvatga chiqanni munosabati bilan ishchi tartibdagi masalalar muhokama etilmoqda.
▶️ Batafsil
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
Axborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyev aholi va iqtisodiyot tarmoqlarini energiya bilan uzluksiz ta’minlash, soha korxonalarida samaradorlikni oshirish masalalari bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazdi — mtrk.uz
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта "Яшил макон".
#Mirziyoyev #Toshkent #Yashilmakon #atrofmuhit
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
✅ «O‘ZBEKISTON MILLIY ELEKTR TARMOQLARI» AKSIYADORLIK JAMIYATINING ELEKTRON MANZILLARINI KUZATIB BORING!
‖ Veb-sahifa: https://www.uzbekistonmet.uz/
‖ Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
‖ Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
‖ Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
‖ Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
‖ Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660
‖ Utube: https://utube.uz/ru/users/7208
‖ Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
‖ VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI: /channel/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
‖ Korrupsiyaga qarshi kurashish: /channel/+qCweNscaSEhlNGM6
📨 Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz
📩 E-xat: uzbekiston_met@exat.uz
☎️ Call centre raqami: +998 (55) 500-5545
🛎 «O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
Axborot 24 | Muqobil energiya vositalari samaradorligi — mtrk.uz
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
✔️ 220/35/10 кВ кучланишли “Бобур” подстанциясида “Энергетика хавфсизлиги” ва “Ёнғин хавфсизлиги” кўрик ойлиги тадбирлари ўтказилди
📑 Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2024 йил 28 октябрдаги 2-сонли баёни, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ нинг 2024 йил 5ноябрдаги 235-сонли буйруғи ҳамда “Андижон МЭТ” филиалининг 2024 йил 5 ноябрдаги 163-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.
⚡️ Кўрик ойлигини ўтказиш тўғрисидаги тузилган чора-тадбирларга асосан 220/35/10 кВ кучланишли “Бобур” подстанциясида “Энергетика хавфсизлиги” ва “Ёнғин хавфсизлиги” кўрик ойлиги тадбирлари бўлиб ўтди. Шунингдек, мутасадди ташкилот ва идоралар, шунингдек, Андижон вилояти Ёнғин ўчириш бўлинмаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўқув семинари ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.
▶️ Батафсил
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Maxsus reportaj | Iste'molchilar huquqlarining himoyasi: Amaliy choralar — mtrk.uz
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Сунъий интеллект технологиялари ривожлантирилади
✔️ “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари: 220/110/10 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида ўқув машғулоти ўтказилди
📑 “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ "Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида филиалнинг 220/110/10 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида Наманган вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув бўлинмаси билан ҳамкорликда “10 кВ кучланишли ёпиқ тақсимлаш қурилмасида ёнғин содир бўлганда” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
📎 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси А. Раматов томонидан тасдиқланган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан Республика ҳудудида жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабрь санасигача тегишли саноат-энергетика объектларида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида тадбирлар ўтказиш белгиланган.
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
🛎 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
https://president.uz/uz/lists/view/7709
✔️ Энергия таъминоти бўйича бажарилган ишлар ва режалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу борада 10 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вазифалар белгиланган эди. Мутасаддилар шу аснода амалга оширилган ишлар, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик тўғрисида ахборот берди.
Қайд этилганидек, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиб бораётган талабига мос ҳажмда газ етказиб берилмоқда. Тармоқлар модернизация қилинаётгани, иқтисодиётда энергия самарадорлик оширилаётгани натижасида йўқотишлар камаймоқда. Масалан, сўнгги йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун газ сарфи 1,6 баробар камайган.
Олдинда яна кўп вазифалар бор. Ҳозирги мавсум ва келгуси йилларда аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, бунинг учун етарли захира тайёрлаш зарур.
Йиғилишда шу масалалар тармоқлар кесимида муҳокама қилинди.
Бу йил қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилинган. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетса, аҳоли эҳтиёжи янада ошади. Мутасаддилар бу борадаги режаларни ойма-ой ва туманлар кесимида баён этди.
Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Ушбу табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.
Тармоқларда газ ҳисоби ва назорати бўйича бошланган ишларни қатъий давом эттириб, йўқотишларни янада камайтириш мумкинлиги таъкидланди. Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида газни тежаш бўйича аниқланган имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ишни туман ва маҳаллалар миқёсида ташкил этиб, энергия таъминоти билан боғлиқ масалаларни жойида ҳал қилиш, талаб ва истеъмолни мувофиқлаштириб, узилишларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берди.
Йиғилишда газ соҳасидаги трансформация жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди. Тармоқ корхоналари халқаро молия бозорига чиқиб, модернизация учун маблағларни мустақил жалб этиши белгиланди.
Газ тармоқларини янгилаш ва тартибга солишда энг катта имконият – рақамлаштириш ва хусусий шериклик. Шу нуқтаи назардан, тармоққа хусусий операторларни жалб қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Президент ҳар бир тармоқ ва унинг корхоналари кесимида таннархни камайтириш, харажатни мақбуллаштириш ва трансформация жараёнини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди. Етакчи хорижий компанияларни жалб этиб, геология-қидирув ишларини кенгайтириш муҳимлиги айтилди.