uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Туркий давлатлар ташкилотида кўп қиррали ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 6 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди. Унда ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

🔗 Батафсил

Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

_______________________________________________________
Укрепляя многоплановое сотрудничество в ОТГ

6 ноября этого года Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств ОТГ, состоявшемся в городе Бишкеке. На нем состоялся обмен мнениями о состоянии и перспективах многопланового сотрудничества в рамках Организации, обсуждены актуальные вопросы практического взаимодействия.

🔗 Подробно

Актам Хаитов
Председатель исполкома Политсовета УзЛиДеП


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Депутат_муносабати

Тадбиркорлар манфаатлари ҳимояси янада кучайтирилади

Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, шубҳасиз, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш билан бирга, инсон қадрини улуғлаш, адолатли жамиятнинг ҳуқуқий пойдеворини яратишга хизмат қилади. Бу борада қонун ижодкорлиги жараёнига янада жиддий ёндашиб, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган масалалар ечимини қабул қилинаётган қонунларда акс эттиришга алоҳида эътибор қаратамиз.


🔗 Батафсил

• Зафар Худойбердиев
O'zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Муваффақиятлар ўзимизники, ҳамиша ютуқлар сари олға интилишимиз керак!

😎 ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши томонидан партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

✔️ Унда партия вилоят Кенгаши раиси Ўктамжон Ахунов, Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Хуршидахон Халилова, вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман (шаҳар) Кенгаш раислари, аппарат раҳбарлари ва фаол ёшлар иштирок этди.

🔖 Тадбир якунида сайловларда фаол иштирок этган барча партия фаолларига, ходимларга, туман ва шаҳар Кенгаши раисларига партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари тақдим этилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Фаол талаба-ёшлар тақдирланди

😎 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ёшларнинг ижтимоий ва сиёсий жараёнлардаги фаоллиги”мавзусида учрашув ташкил этилди.

– Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши нафақат келажагимиз барқарорлигини таъминлашда, балки янги инновацион ғоялар ва илғор қарашларни ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади, – дейди партиянинг Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ташаббусларни қўллаб- қувватлаш бўлими мудири Отабек Собитов. – Шу боис партиямиз кейинги беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида ёшларларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган. Хусусан,уларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун касб-ҳунарга ўқитиш тизимини янада мукаммаллаштириш партиямизнинг устувор вазифасидир.


✔️ Тадбир сўнггида партия ғояларини тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган бир гуруҳ фаол талаба-ёшларга ЎзЛиДеПнинг совғалари топширилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

✔️ Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

📌 Бу соҳани ҳаёт талабига мос равишда ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнлари алоҳида компанияларга ажратилиб, инвестиция учун имкониятлар яратилди. Охирги беш йилда электр энергияси ишлаб чиқаришга 4 миллиард 300 миллион доллар инвестиция кириб келди, 5,7 гигаватт янги қувватлар яратилди.

📈 Тармоқдаги 4 та корхона – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари халқаро кредит рейтингини олишга эришди.

📍 Эндиги қадам – трансформация орқали рақобатбардош компанияларга айланиш. Бу электрни истеъмолчиларга кафолатли етказиб бериш учун ҳам, инвестицияларни мустақил жалб этиш учун ҳам асосий омил.

🔖 Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди.


😎 ЎзЛиДеП сайловолди дастурида йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш борасида вазифалар белгилаб олинган. Партиямиз келгуси 5 йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича барча зарурий чораларни кўришни мақсад қилган. Шу боис электр энергетикаси соҳасига хусусий секторни жалб қилиш борасидаги ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#2024_йил_1_ноябрдан

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар, кичик тадбиркорлар рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ (Компания) томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:


5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
1-тоифа учун – 18,0 фоиз;

❗️ Шунингдек, микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

"Қонуний мулк — осойишта ҳаёт": ЎзЛиДеП ер ва биноларга мулкий ҳуқуқни расмийлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлайди

✔️ Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан жорий йил 5 августда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

📢 Ушбу қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 8 ноябридан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқи берилади.

Ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларида бир марталик тўлов ундирилади.

Қолаверса, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига, фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади.

Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, бошқа аҳоли пунктларида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов қилинади.


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

📌 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📌 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади

Манба: ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🗓 Қонунчиликда 1 ноябрдан нималар ўзгаради?

🔹Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб бориладиБАТАФСИЛ;

🔹Автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида тадбиркорларга бериладиган кредит 300 миллион сўмгача оширилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Айрим гаровсиз микрокредитлар қайта молиялаштирилади ➖ БАТАФСИЛ;

🔹Аҳоли турмуш фаровонлиги оширилади ➖ БАТАФСИЛ.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари аввало 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент сайлови борасидаги фикрларини айтди.

Қайд этилганидек, ушбу сайлов Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган туб ислоҳотлар самарасини ўзида яққол акс эттирди, демократик тараққиётимизни ёрқин ифодаси сифатида ҳаётимизда ўчмас из қолдирди.

Президентимиз кўп миллатли халқимизга сайловларда юксак сиёсий маданият ва фаоллик кўрсатиб, фуқаролик бурчини масъулият билан адо этгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Шунингдек, халқ вакили деган юксак мақомга эга бўлган барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклади.

Сайловлар натижасида юртимизда ҳуқуқ ва ваколатлари сезиларли даражада кучайган янги вакиллик органлари тизими ҳам шакллангани таъкидланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП маҳаллий Кенгашларда ҳам энг кўп депутатлик ўринларини эгаллади

✔️ 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови сайловчиларнинг фаоллиги асосида ўтди.

🗳️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларига сайловларда жами 15 млн. 27 минг 529 нафар сайловчи овоз берди. Бу сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизини ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига сайланган депутатларнинг партиявий мансублиги қуйидагича:

• Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 1 876 та ўрин ёки 32,94 фоиз;
• Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 1 162 та ўрин ёки 20,4 фоиз;
• Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан – 1 030 та ўрин ёки 18,09 фоиз;
• Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан – 857 та ўрин ёки 15,05 фоиз;
• Ўзбекистон Экологик партиясидан – 770 та ёки 13,52 фоизни ташкил этади.


Батафсил

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Президент кимё соҳасидаги қўшма корхона фаолияти билан танишди

Давлатимиз раҳбари Навоий шаҳридаги “Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Вилоятдаги корхоналарга водород пероксиди доим зарур. Умуман, юртимиз саноат тармоқларида бу кимёвий бирикмага йиллик талаб ўртача 15 минг тоннадан зиёд. Жорий йилда ўз фаолиятини бошлаган “Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонасида шундай талабгир маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Қиймати қарийб 30 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида завод қурилиб, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Германия, Италия ва Швециядан замонавий ускуналар келтирилиб ўрнатилди. 80 га яқин киши иш билан таъминланди. Корхона йилига 30 минг тонна водород пероксиди ишлаб чиқариш қувватига эга. 


🔗 Батафсил

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Навоий вилоятига жўнаб кетди.

Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.  

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Депутат_муносабати

Манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя тизими кучайтирилади

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгариш ва янги лойиҳалар, энг аввало, инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, аҳоли ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бўлиб, бугунги кунда унинг натижаларини халқимиз турмуш фаровонлиги тобора юксалиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин.


🔗 Батафсил

• Адҳам Назирқулов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 7 ноябрь 45-сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси:

Навоий вилоятига ташриф моҳияти нималарда кўринади?
Сайловда O‘zLiDeP нима учун катта натижага эришди? Таҳлил ва талқин сиёсатчи назарида
Ишбилармон аёллар танловда сараланяпти
“Аёллар дафтари”дан ғолибаликкача...
Жиззахлик олти овсин шоҳсупада!
“Тунги клуб”ларни ким, қайси идора назорат қилади?
“Job Offer” ўзи нима? Ундан иш берувчи манфаатдорми ёки ходим?!
Чўлпонни кўрган бобонинг ҳикояси

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

💬 Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (new.birdarcha.uz) тизимида янги “Менинг бизнесим” модули жорий этилди.

🔖 Ушбу модул орқали тадбиркорлар ўз бизнесларига доир бир қатор муҳим маълумотларни бир жойда олишлари мумкин:

тадбиркорлик субъектларининг умумий маълумотлари;
солиқ ҳисоботлари ва маълумотлари;
лицензия ва интеллектуал мулк маълумотлари;
кўчмас мулк маълумотлари;
бандлик ва ЙҲХХ маълумотлари;
тақиқлар ва IT park маълумотлари;
Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотлари;
қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси маълумотлари.


❗️Янги имкониятлар ёрдамида бизнесингизни ривожлантириш учун зарур бўлган барча маълумотларга тезда эга бўлинг!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Қонунчилик

📢 Қонун аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📍 Қонунга кўра, психологик ёрдам – танг (кризисли) вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шахслараро муносабатларни ҳамда руҳий саломатликни яхшилашга, шахсиятни ривожлантиришга ёки инсоннинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун психологик таъсир кўрсатишга қаратилган, психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Психологик ёрдам давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бепул ёки пуллик асосда кўрсатилади.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг психологик саломатлигини сақлаш, соғлом психологик муҳит яратиш ва уларнинг шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида психологик ёрдам кўрсатиш ташкил этилади.

✏️ Шахс психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги тадқиқотларга ёки илмий тажрибаларга фақат ихтиёрий равишдаги ёзма розилиги ёки ўз қонуний вакилларининг ёзма розилиги олинганидан кейин жалб этилиши мумкинлиги белгиланди.

🔖 Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

❗️Шахснинг психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилганлиги факти, психологик ёрдам натижалари тўғрисидаги маълумотлар ва психологик ёрдам кўрсатиш чоғида олинган бошқа маълумотлар психологнинг касбий сирини ташкил этади ҳамда шифокор сирига тенглаштирилади.

⚖️ Шунингдек, психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.


📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда "Волонтёрлар клуби" фаоллари билан ҳамкорликда “IPROFI UNIVERSITY”да мулоқот ташкил этилди.

📍 Конференцияда партия бўлим мудири Дилноза Таджиева, университет проректори Забардаст Нарзиқулов, профессор-ўқитувчилар, “Волонтёр клуби” аъзолари, талаба-ёшлар иштирок этдилар.

😎 Партия фаоли Д.Тажиева ёшларга ЎзЛиДеП мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳияти, партия томонидан қилинган ишлар, Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан амалга оширилиб келинаётган лойиҳалар тўғрисида тушунчалар берди.

📌 Шунингдек, яқинда ўтказилган сайлов ҳамда 5 та йўналиш ва 500 та мақсадни мазмун-моҳияти ва бу борада ёшларга қаратилган эътибор ва уларнинг салмоқли ўрни тўғрисида тўхталиб ўтди.

✔️ Тадбир давомида ёшлар гуруҳларга бўлиниб, долзарб мавзулар бўйича ўзбек, инглиз, рус тилларида дебат ва савол- жавоблар бўлиб ўтди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Ishbilarmon_ayol2024

😎 ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи Гулистон шаҳридаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди.

📌 Тадбирда 11 нафар туман ва шаҳардан тадбиркор аёллар иштирок этишди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тадбиркор аёлларнинг маҳсулотлари ва кўргазмалари адолатли тарзда баҳоланди.

🏆 Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга партия ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг худудий ва республика босқичи бўлиб ўтди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг худудий ва республика босқичи бўлиб ўтди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Munosabat

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳудудларда айрим мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар, хусусан фермерларнинг фаолиятига аралашуви, уларга зўровонлик ишлатилиши ва мол-мулкларини тасарруф қилишга тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада, партиямиз томонидан қатъий муносабатлар билдирилиб, депутатларимиз томонидан мутасадди идораларга депутатлик сўровлари киритилмоқда.

Шунга қарамай, бу каби ҳолатларнинг такрорланаётганлиги бизни хавотирга солмоқда.Жумладан, куни кеча Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, 65-моддаси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаларида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч зўравонликка, инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерларфаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз.
 
ЎзЛиДеП
Матбуот хизмати

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

📣 Қонун ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

Ер қаъри ва ер қаърида табиий йўл билан жойлашган барча фойдали қазилмалар Ўзбекистоннинг давлат мулки бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ушбу мулк ҳуқуқи ҳар қандай шахснинг ерга ва сувга бўлган бирор-бир ҳуқуқига ёки мулкчилигига қарамай қўлланилади.

📝 Давлат ер қаърини Қонунда назарда тутилган асослар, шартлар ва чегараларда фойдаланишга беради.

🚫 Ер қаъри участкалари олди-сотди, ҳадя, мерос қилиб қолдириш, омонат, гаров предмети бўлиши ёки ҳар қандай бошқача шаклда ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмас.

➡️ Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:

Вазирлар Маҳкамаси;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;
“Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Сайловдан сайловгача: ислоҳотлар муваффақияти учун масъулиятни зиммага олиш самараси

Қизғин кураш ва кучли рақобат шароитида ўтган навбатдаги сайловлар ҳам ниҳоясига етди. O‘zLiDePнинг электорат ишончини оқлаш йўлидаги саъй­-ҳаракатлари ўзининг амалий натижасини берди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Ўзбекистон Либерал-­демократик партияси бошқа сиёсий кучларга нисбатан катта устунлик билан ғалаба қозонди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари сайлови бўйича бир мандатли 75 та сайлов округининг 38 тасида O‘zLiDePдан кўрсатилган номзодлар кўп овоз олишга эришган бўлса, ягона сайлов округи бўйича 75 та депутатлик ўрнининг 26 таси маслакдошларимизга насиб этди.

Шундай қилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги жами 150 та депутатлик ўрнининг 64 таси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал­демократик партиясига тегишли бўлди. Бу – мамлакат парламентида мутлақ кўпчилик, энг йирик фракция дегани. Муҳим масалалар бўйича қарор қабул қилишда сезиларли даражадаги устунлик дегани.

Электорат вакиллари партия ғояларининг ҳаётийлигини, Сайловолди дастурида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни эътироф этганининг тасдиғидир бу. Миллионлаб сайловчиларнинг “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!” умумий даъватига таянган ҳолда амалга ошириладиган ишлар пировардида фаровонликка элтишига ишонганининг далилидир бу.

Хўш, O‘zLiDeP нималар ҳисобига рақобатчиларини ортда қолдирди? Мақтовга арзигулик ютуқ замирида қандай омиллар мужассам? Янги сайлов тизимида ўтказилган бу галги сиёсий жараёнларда партия қандай технологиялардан фойдаланди? Тарғибот тадбирларида қуруқ расмиятчиликдан воз кечиб, самимий мулоқотга кўпроқ урғу берилиши нечоғли аҳамият касб этди? Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, инновацион ташвиқотга эътибор кучайтирилгани ўзини оқладими?

Батафсил

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Ҳамдардлик

Ўзбекистон Қаҳрамони, ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши раиси Аҳмад Нарзуллаевнинг вафоти муносабати билан партиямиз жамоаси чуқур ҳамдардлик билдиради

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 31 октябрь 44-сонида босилган мақолаларнинг анонси билан танишинг:

• Сайлов-2024: O‘zLiDeP яна етакчи!
• Сайловдан сайловгача: ғалабанинг ўзи келмайди, дўстим!
• “Халқ фаровонлиги, Ватан келажаги учун овоз бердик”
• Халқаро майдонда ОАВ эътирофи
• Ваъдадан кўра натижа муҳим эканми?
• Ноқонуний диний таълимга йўл йўқ!
• Навоий номини оқлаш осон эмас ёхуд НКМК фаолиятига бир назар
• Қўшработда бир муаллим бор эди...

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Депутат_муносабати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳам беш йиллик фаолияти давомида ушбу йўналишда самарали иш олиб борди. Ҳисобот даврида қўмитамиз томонидан қишлоқ хўжалигига оид ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш, соҳанинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни жадаллаштириш ҳамда таъсирчан парламент назоратини олиб боришга устувор аҳамият қаратилди.

Ўтган даврда қўмитамиз қонун ижодкорлиги йўналишида 49 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди ва улардан 45 таси қабул қилинди. Қолаверса, қўмитамиз аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 7 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди.


🔗 Батафсил

• Равшан Мамутов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

✔️ Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) билан "Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси" тасдиқланган.

📌 Унга кўра, қатор соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали жамият тараққиёти ва аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Батафсил видеороликда👆

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 ЎзЛиДеПнинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан бўлиб ўтган брифинги ОАВ нигоҳида

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…
Подписаться на канал