Бугун “Дебат Холл” медиа марказида “Сайлов-2024: натижалар таҳлили, янги парламент шаклланиши” мавзусида махсус сессия ташкил қилинди.
Мазкур тадбир беш қисмдан иборат бўлиб, Сессиянинг учинчи қисми "Сайловда сиёсий партияларнинг фаол ва кучли рақобат асосидаги иштироки" мавзусига бағишланди. ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ғиёсов партиянинг сайловлардаги иштироки, сайловолди тарғибот тадбирлари ва якуний натижалари хусусида тўхталиб ўтди.
Хабарингиз бор, кеча Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов якунларининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та ўрин эгаллади.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Сайлов якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан брифинг ташкил этилди.
Унда партия раиси Актам Хаитов Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та депутатлик ўрнини эгаллаганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, “Менинг танловим – обод ватаним” шиори остида ўтказилган бу йилги сайловларда партиянинг сайловгача амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, O’zLiDeP қошида марказий, ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари фаолияти йўлга қўйилган, партия ғоялари уйма-уй юриб сайловчиларга етказилгани, партия фаоллари ва волонтёрлар томонидан безатилган махсус автобус, велосипед ва овоз кучайтиргичлар (рупор) ёрдамида партиянинг асосий мақсад ва ғоялари тарғиб қилингани партия муваффақиятида муҳим омил экани қайд этилди.
Партия тарғибот тадбирлари доирасида электорат вакиллари билан учрашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Масалан, Бухорода тадбиркорлар, Самарқандда маҳаллий инвесторлар, Тошкент вилоятида IТ соҳаси вакиллари ва интелектуал мулк эгалари, Тошкент шаҳрида ноширлик соҳаси вакиллари, Андижонда шифокорлар, Наманганда ёш тадбиркорлар, Навоий ва Қашқадарёда эса саноат соҳаси вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, Фарғона, Нукус ва Тошкент шаҳарларида оммавий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, бу йилги сайловларда сиёсий партиялар ўртасида дебатларнинг ташкил қилиниши ҳам муҳим янгиликлардан бири бўлди. Дебатларнинг жонли тарзда тўғридан-тўғри эфирга берилгани ҳам сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Брифинг якунида партия лидери 5 мақсад, 500 вазифадан иборат қатор ташаббуслар ижроси учун ЎзЛиДеП билан ҳамкорликка тайёр бўлган барча партиялар билан бирга ишлашга, мавжуд масалаларни ҳал қилишда кучларни бирлаштиришга тайёр эканини билдирди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔔 ЭЪЛОН
🛡 Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.
🗣 Мазкур матбуот анжумани "O'zbekiston 24", "UzReport" телеканалларида шунингдек интернет тармоқлари орқали сурдо таржима билан тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
📱 Матбуот анжуманини томоша қилиш:
✍️ https://youtube.com/live/KxkilBbziqw?feature=share
✍️ https://uztv.tv/channels/uzbekiston-24
@uzlidep
ЎзЛиДеПнинг халқаро кузатувчилар билан учрашувлари давом этмоқда
Шу йилнинг 26 октябрь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партия раиси Актам Хаитов Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгашининг Фан, таълим ва маданият қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Ильяс Умаханов ва бошқа сенаторлардан иборат халқаро кузатувчилар билан учрашди.
Учрашувда Сайлов кодексига киритилган ўзгаришларга мувофиқ Қонунчилик палатасига сайловларнинг аралаш тизим асосида ўтказилаётганлиги қайд этилди.
Таъкидланганидек, ЎзЛиДеП ўтган беш йил ичида Ўзбекистон сиёсий саҳнасидаги энг кўп тарафдорларига эга чинакам халқ партиясига айланди. Партиянинг энг ёрқин ташаббусларидан бири сифатида Конституцияни ислоҳ қилиш ғояси билан чиққанлиги алоҳида эътироф этилди.
Томонлар атрофлича фикр алмашдилар. Учрашув дўстона муҳитда бўлиб ўтди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳурматли сайловчилар!
Партиямиз Президентимиз бошчиликларида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, она ватанимиз тараққиётини таъминлашда ягона тўғри йўл деб ҳисоблайди.
ЎзЛиДеП иқтисодий барқарорликни таъминлаш орқали инсон, оила ва жамият фаровонлигини мақсад қилган етакчи сиёсий кучдир.
Аёл қадрини улуғлаш борасидаги ислоҳотлар давомий бўлиши учун ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига ишонч билдиринг!
Зеро, инсон қадрини улуғлаш аввало азизу мукаррама аёлларимизни улуғлашдан бошланади.
Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида буни кўришни истайди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сизларни саноқли кунлар қолган САЙЛОВда фаол қатнашишга, сўзи билан иши бир бўлган муносиб партиянинг муносиб номзодларига ОВОЗ БEРИШГА, танловда адашмасликка ЧАҚИРАДИ.
Биз учун энг муҳими:
😎 Ваъда эмас – натижа, эртага эмас – бугун!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#nomzodlarimizga_ovozbering
😎 Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.
ЎзЛиДеП номзодларига овоз беринг!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
😎 ЎзЛиДеП ўтган 5 йил давомида қандай ишларни амалга оширди?
🗳 2019 йилги сайловолди дастурининг ижроси ҳақида батафсил видеолавҳада танишинг.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ЎзЛиДеПдан номзод қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 31 Мустақиллик сайлов округидан ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Мирза Сулаймоновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳар бир аёл зўравонлик ва тазйиқлардан ҳоли бўлиши керак
- Биз бош қотиришимиз керак бўлган масала аёлларимизни тажовуздан, зўравонликдан ва зулмдан ҳимоя қилиш.
Хотин-қизлар кўчада, оиласида, меҳнат жамоаларида ўзини хавфсиз хис қилиши, эмин эркин яшаши керак, бу уларнинг ҳуқуқи ва эҳтиёжидир.
#OAVda_biz
ЎзЛиДеП – инсон ва унинг эркинлигини таъминлаш йўлида халқчил ташаббусларни илгари сурмоқда!
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг Зангиота туманидаги маданият саройида ўтказилган навбатдаги сайловчилар билан учрашувида шундай фирклар билдирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Фарғона вилоятида ЎзЛиДеП ўз номзодларининг тарғибот тадбирини ўтказди.
✔️ Тадбирда CAMU тиббиёт университетининг сиёсий жараёнга бефарқ бўлмаган талаба ёшлари фаол иштирок этдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеП номзодларининг Фарғона вилояти Бешариқ туманида сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулжан Халмуратова мўйноқлик сайловчилар билан учрашди.
✔️ Куннинг иккинчи қисмида эса Қўнғирот, Шўманой, Хўжайли ва Тахиатош туманларидаги маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилаётган вазифаларни батафсил тушунтирди.
😎 Шунингдек бўлажак сайловда ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беришга чақириб қолди.
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Равшан Мамутов Беруний тумани сайловчилари билан учрашди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Сайлов якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан брифинг ташкил этилди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари
Унга кўра, ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги 64 та депутатлик ўрнини эгаллади.
@uzlidep
Инсон қадри улуғланаётган халқчил ислоҳотларнинг давомли бўлиши учун овоз бердим
Бугун Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида бўлиб, сайловда овоз бердим.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда сўнги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида демократик ислоҳотларни жадаллаштириш ва инсон қадрини юксалтириш борасида тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили халқимиз танлови асосида янги таҳрирдаги Конституциямиз қабул қилинди.
Шунга мувофиқ, бу йилги сайловлар мутлақо янги форматда, янгича талаблар асосида, қолаверса, жуда кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтмоқда. Яъни, сайловлар дунёнинг энг илғор давлатларида қўлланиб келаётган можаритар ва пропорционал сайлов тизими асосида ўтказиляпти.
ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар, маҳаллий кенгашларга эса 5695 нафар муносиб номзодларини кўрсатди.
ЎзЛиДеП етакчи куч сифатида бу йилги сайловолди тарғибот тадбирларида 1 миллион 600 мингдан ортиқ аъзоларимиз, партия фаоллари, партиянинг маҳаллий кенгашлардаги вакиллари, волонтёрларимиз билан фаол қатнашди. Қонунчиликда белгиланган барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланилди.
Аминмизки, халқимиз тўғри танлов қилади. Сайловларда фаол иштирок этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик қадриятлар ва инсон қадри улуғланаётган халқчил ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
@a_xaitov
ЎзЛиДеП ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси халқаро кузатувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Сайлов кампанияси жараёнини кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келган халқаро кузатувчилар мамлакатимизнинг сиёсий партияларига ташриф буюришмоқда. Жорий йилнинг 26 октябрь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида ана шундай муҳим тадбирлардан бири бўлиб ўтди.
Партия раиси Актам Хаитов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилар гуруҳи координатори, Қирғиз Республикаси Жогорку Кенешининг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Талайбек Масабиров ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Бош котиби Дмитрий Кобицкий билан учрашди.
Унда томонлар мамлакатимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Халқаро ташкилотлар ва ҳорижий кузатувчиларнинг иштироки сайловларнинг очиқ, шаффоф ва демократик тарзда ўтказилишига хизмат қилиши таъкидланди. Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра янги аралаш сайлов тизими шароитида сиёсий партияларнинг роли ва ўрни, шунингдек, ЎзЛиДеП сайловолди ишлари стратегияси ва тактикасига алоҳида эътибор қаратилди. ЎзЛиДеП парламентлараро муносабатларни ривожлантириш тарафдори экани қайд этилди.
Учрашувда ЎзЛиДеП вакиллари ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари ҳам иштирок этди.
Тадбир дўстона муҳитда бўлиб ўтди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#nomzodlarimizga_ovozbering
Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.
Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
😎 ЎзЛиДеПнинг дастурий вазифалари нималардан иборат?
📣 Партия 2020-2024 йилларда қандай дастурий вазифаларни бажарди? Энг эксклюзив лойиҳаларимиз ҳақида батафсил видеода танишинг.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
- Паралимпия ўйинларида эришган ютуқларимиз бизнинг юртимизда ёшларга ва спортга берилаётган эътибор натижаси деб биламан. Мамлакатимиздаги бу каби ислоҳотларни амалга оширишда бизнинг партиямиз камарбаста бўлиб келмоқда. Барча фарғоналик ёшларни ЎзЛиДеПга овоз беришга чорлаб қоламан.
• Ёрқинбек Одилов
Паралимпия ўйинлари чемпиони
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот жараёнлари ОАВ нигоҳида
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Хоразм вилояти Хонқа туманидаги сайлов тарғиботи тадбирларидан лавҳа
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутатлигига 14 Оқ йўл сайлов округидан кўрсатилган номзод Хатамов Мусурмоқул ўз округида тарғибот тадбири ўказди.
➖ Тадбирда маҳалла фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этдилар.
✔️ Учрашув давомида партия сайловолди дастурининг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилиб, келгуси беш йилликда амалга оширилиши кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга тўхтаб ўтилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Чекка ҳудудларда "Ижтимоий пакет" тизими жорий этилади
😎 ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзод Абдуманноп Буриевнинг навбатдаги сайловолди учрашуви Бўка туманидаги Тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтди.
✔️ Тадбир давомида сайловчиларга 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
➖ Айниқса йиғилганларни тиббиёт соҳасига йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, унинг аниқ ҳажмининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, фуқароларга тиббий хизматлар учун кредитлар ажратиш, чекка ҳудудларда ишлаётган малакали тиббиёт ходимлари учун "Ижтимоий пакет" тизимини жорий этиш каби таклифлар қизиқтирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 12 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Мавлуда Хождаева ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодларнинг навбатдаги сайлов олди учрашуви ўтказилди.
✔️ Учрашувда тумандаги турли хил соҳа вакилларидан жами 200 нафардан ортиқ маҳалла фаоллари, педагоглар, тиббиёт ходимлари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
➡️ Тадбирда номзодлар партиянинг сайловолди дастурлари билан таништириб ўтдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 35 Шукрона сайлов округидан вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Гулчехра Джонжигитованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
✔️ Номзод томонидан кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партияни сайловолди дастурини мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
😎 Бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари давомида сайловчилар ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлашга чақирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлигиа номзод М.Баратова ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод Ж.Матниёзов Бухоро шаҳрида сайловчилар билан учрашув ўтказди.
✔️ Учрашувда ЎзЛиДеП сайловолди дастуридан ўрин олган атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масаласидаги вазифалари юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 Шовот туманидаги "Uztex Shovot" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоднинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. | Xorazm24
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг