😎 Депутатликка номзодларимиз билан танишинг
• Муқаддасхон Ахмедова
Юридик фанлари доктори
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Депутатликка номзодларимиз билан танишинг
• Дилдора Рустамова
Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиника бош шифокори
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш орқали, янги иш ўринлари ва мустаҳкам иқтисодиётни таъминлаймиз!
😎 ЎзЛиДеПга овоз беринг.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Депутатликка номзодларимиз билан танишинг
• Шохида Икрамова
"Blol build" МЧЖ директори
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Депутатликка номзодларимиз билан танишинг
• Умид Якубходжаев
Швейцариянинг Берн университети битирувчиси
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
✔️ Сайловга ҳам саноқли кунлар қолди. Партиялар ўртасидаги рақобат авж палласида. Ҳар бир партия ўз тарафдорларини йиғиш, кўпроқ овозга эга бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.
😎 ЎзЛиДеП бу борада фаол тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 29 Самарқанд сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Махмудова Дилафруз Рахмоновна 1984 йил Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2008 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2023 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган. Ихтисослиги - иқтисодиёт, банк иши ва аудит. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 2004 йилда ХЁАТБ “Парвина банк” иш ўрганувчиси вазифасидан бошлаган. 2008-2012 йилларда “Микрокредитбанк” АТБ Самарқанд вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2015-2023-йилларда “Трастбанк” хусусий аксиядорлик банки Самарқанд филиали “Зебо” мини банки бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
📍 2023 йилдан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки персонал менежери лавозимида фаолият юритмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 28 Самарқанд сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Рахманова Зебинисо Пулатовна 1969 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий, 1991 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги - биолог-зоолог. Биология фанлар номзоди, доцент. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 1992 йилда Самарқанд давлат университети лаборанти лавозимидан бошлаган. 2017-2021 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2021-2022 йилларда Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозимларида ишлаган.
📍 2022 йилдан Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Андижонлик ёшлар тарғибот тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда
😎 Боғишамолдаги З.М.Бобур номидаги истироҳат боғида олиб борилган тарғибот тадбирлари сайловчилар томонидан илиқ қарши олинди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП номзодлари маҳаллада
😎 Андижон шаҳар маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар "Тахтакўприк", "Учқун" ва "8 март" маҳаллаларида яшовчи сайловчилар билан учрашдилар. Депутатликка номзодлар хонадонма-хонадон юриб, партиямизнинг сайловолди дастури ҳақидa сайловчиларга батафсил маълумот етказдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Каттақўрғон шаҳар Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлигига номзод Жасурбек Шодиевнинг ишончли вакили Пўлат Эргашев ва вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Азизбек Турдиев талаба-ёшлар билан учрашди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Сергели туманидаги касб-хунарга ўқитиш марказида Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутатлигига номзодлар Умид Мухамедов, Дилором Эшмаматова, Ирода Бердиева, Дилфуза Кабирова ва бошқа депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
✔️ Учрашувда сўзга чиққан номзодлар томонидан партия сайловолди дастурининг 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
📍 Тарғибот тадбирида депутатликка номзодлар сайловчиларни бўлажак сайловда ЎзЛиДеП ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақиришди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Андижонлик ёшлар тарғибот тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда
😎 ЎзЛиДеП тарғиботнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланмоқда. Бу эса кутилганидек, одамларда катта қизиқиш уйғотди.
✔️ Янги Андижон массивида олиб борилган тарғибот тадбирлари сайловчилар томонидан илиқ қарши олинди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП номзодлари янгиҳаётлик сайловчилар билан учрашди
✔️ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
📍 Янгиҳаёт туманидаги Чоштепа, Орият, Янги Чоштепа ва Янги Дархон маҳалаларида ташкил этилган учрашувда партиянинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифаларига яна бир карра тўхталиб ўтилди.
😎 Жумладан, учрашувда жамиятда аёллар тадбиркорлигини фаоллаштиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратиш орқали улар орасидаги ишсизлик даражасини 2 марта камайтириш бўйича ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Партия туғруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан ҳуқуқий асослар яратилиши бўйича изчил иш олиб боради. Тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши натижасида ишсиз қолган ёш болали аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилишни мақсад қилган.
ЎзЛиДеП кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда.
Партия мамлакатимиздаги уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилишига кўмаклашади.
Учрашувда қатнашган сайловчилар ЎзЛиДеПнинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашди.
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодлар Пискент туманининг олис ҳудудларидан бўлган “Ўзбекистон мустақиллиги” МФЙдаги 28 ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашув ўтказдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 44 Тошкент вилояти сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Пак Виктор Николаевич 1958 йил Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган.
🖥 Миллати корейс, маълумоти олий, 1985 йил Жамбул гидромелиоратив қурилиш институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис-механик. 2014 йил “Дўстлик” ордени, 2021 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 1979 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туман сув хўжалиги корхонасида оддий техник ишчиликдан бошлаган. 1988-1997 йилларда “Электротерм” уюшмаси бош мухандиси ўринбосари, бош технологи, 1997-2012 йилларда “KARDISE” қурилиш компанияси раҳбари, 2012 йилдан Ўзбекистон Корейс миллий-маданий марказлар Ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган.
📍 2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 42 Сурхондарё сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Жўрабекова Ойдин Дўстовна 1967 йили Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1990 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги - она тили ва адабиёти ўқитувчиси, филолог. 2022 йил “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳридаги 93 мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган. 1998-2001 йилларда “Камолот” Ёшлар жамғармаси Сариосиё туман бўлими раҳбари, 2004-2008 йилларда Сариосиё Иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сариосиё туман бўлими раҳбари лавозимларида ишлаган.
📍 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сариосиё туман Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП 2030 йилгача битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш кўламини 50 фоизга етказишни таклиф қилмоқда
😎 Қарши Давлат университетида “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун” шиори остида ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
✔️ Учрашувда Актам Хаитов мамлакатимизда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит яратиш, ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этиши, билим ва ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун барча шароитларни муҳайё этиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш партиянинг кейинги 5 йилликдаги устувор вазифаси эканини эътироф этди.
➡️ Шунингдек, профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, 2030 йилгача битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш кўламини 50 фоизга етказиш партиянинг устувор вазифаси экани қайд этилди.
😎 Учрашув сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 41 Сурхондарё сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шерматов Алишер Эшболтаевич 1979 йили Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий, 2001 йил Термиз давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги - иқтисодчи. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Тўрт нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Шўрчи тумани “Шермуҳаммадбобо” фермер хўжалиги раҳбари лавозимидан бошлаган.
📍 2013 йилдан Шўрчи тумани “Мўмин текстил” МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 30 Самарқанд сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мўминова Насиба Абдуҳалимовна 1982 йил Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Ихтисослиги - Касбий таълим (Ветеринария). ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Самарқанд туман Агросаноат касбҳунар коллежи ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2010-2021 йилларда ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши Ижроия аппарати бош консултанти, гуруҳ раҳбари, бўлим мудири лавозимларида ишлаган.
📍 2021 йилдан ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Паркент туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда.
✔️ Паркент туманида жойлашган 58 уммумий ўрта таълим мактаби биносида Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутатлигига 23 Номданак сайлов округидан номзод Сардор Исакуловнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
🔖 Тарғибот тадбирида партия сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📍"Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 Қорақалпоғистонда ЎзЛиДеП тарғибот тадбири ўтказилди | Ovoza
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 1 Ширин сайлов округидан ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Бахром Собировнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
✔️ Тадбирда мамлакатни барқарор тараққиёт йўлидан жадал суръатларда етаклаб боришни кўзлаган партия бу галги парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани хусусида сўз борди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 Сурхондарё вилоятида ўтказилган тарғибот тадбири ОАВ нигоҳида
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
- Партиямизнинг эзгу шиори барчамизнинг мақсадларимизни жамлаган.
😎 ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар ва партия фаолларининг сайловолди учрашувлари Бухоро шаҳри бўйлаб давом этмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
- Партиямиз ўз сайловолди дастурида хотин-қизлар манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
😎 1 Ширин сайлов округидан ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Бахром Собировнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
✔️ Тадбирда мамлакатни барқарор тараққиёт йўлидан жадал суръатларда етаклаб боришни кўзлаган партиямиз бу галги парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани хусусида сўз борди.
#uzlidep_mahallalarda
Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
😎 9 Пахтакор сайлов округидан Халқ депутатлари Бандихон туман Кенгашига номзод Абдумалик Алламурадов ҳудуддаги 11-мактабда "Пахтакор" маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди.
✔️ Учрашувда номзод партия келгусида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредит ҳажмларини ҳар йили 30 фоизга ошириш, тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзлар бериш бўйича таклифлари ҳақида маълумот берди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг