😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 6 Андижон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутатлигига номзод Мамажонов Акмалжон Алиевич 1986 йили Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2009 йил Ўзбекистон миллий университетини, 2024 йил Ўзбекистон Республикаси Банк молия академиясини тамомлаган. Ихтисослиги - Статистика. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Тўрт нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Қўрғонтепа тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. 2017-2021-йилларда Андижон вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2021-2024 йилларда Олтинкўл тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
📍 2024 йилдан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 9 Андижон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Юлдашева Замира Қодировна 1973 йил Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1996 йил Андижон
мухандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Ихтисослиги - Иқтисодчи. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини “Андижон пойабзал ишлаб чиқариш” АЖ мутахассиси лавозимидан бошлаган. 2011-2019 йилларда Андижон молия-иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси, 2021-2022 йилларда Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Андижон вилояти бўлими психологи лавозимларида ишлаган.
📍 2022-йилдан Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Андижон вилояти бўлими директори лавозимида фаолият юритмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#nomzodlarimizga_ovozbering
Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.
Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!
Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.
ЎзЛиДеП номзодларига овоз беринг!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📍 Шаҳрисабз тумани “Мўминобод” маҳалласида жойлашган 16-мусиқа ва санъат мактабида ЎзЛиДеПнинг сайлов олди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
✔️ Тадбирда вилоят, туман Кенгашига кўрсатилган номзодлар, партия фаоллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
😎 Тадбирда ЎзЛиДеПнинг сайлов олди дастурида кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур қабул қилиш таклифини илгари сураётганлиги алоҳида таъкидланди.
✅ Олий Маждис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиямиздан номзод Шахноза Холмахаматова нуронийларимизни сайловларда фаол иштирок этиб, ёшларимизга ўрнак бўлишга шунингдек, ЎзЛиДеП ва партия номзодларини фаол қўллаб-қувватлашга чақирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Ж. Булекбаева ҳамда ишончли вакил Г.Ахунова иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
✔️ Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянинг сайловолди дастурлари, келгусидаги вазифалари хусусида тўхталиб, аҳолини сайловда фаол иштирок этишга ҳамда ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди
😎 Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”даТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясинингнавбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.
✔️ “Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиориостидаги оммвий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
📌 Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянингкелгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтишди. Жумладан, Партиянинг сув хўжалиги, экология, энергетика соҳаларида давлат-хусусий шерикликни, йўлқурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларигаэса хусусий бизнесни кенг жалб этиш бўйича ўзолдига қўяётган вазифалари ҳудудларни комплекс ривожлантириш учун муҳим қадамлардир.
Партия сайловолди дастурида таълим соҳасини янада ривожлантириш учун ҳам бир қатор таклифларни илгари сурмоқда. Хусусан, давлат ташкилотларидан мустақил ва холисона баҳолайдиган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ўқитувчилари учун бериладиган мукофотлар ҳажмини ошириш – таълимга бўлган эътиборни янада кучайтиради.
Бундан ташқари, партия дунёдаги энг нуфузли 500 та хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш, олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятни 70 фоизга етказишни ўзининг устувор вазифаси, деббилади.
Партия сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир.
Шунингдек, фойдаланилмаётган майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 300 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш, ҳар бир маҳаллада етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга кўмаклашувчи шахобчаларни ташкил этиш каби вазифалар ҳам партия сайловолди дастурига киритилган.
ЎзЛиДеП тадбиркорлар фаолиятига аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўзвақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмаслик ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратади.
Шу билан бирга, қонун талабларга риоя этмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш, мол-мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш каби йўналишларда партия зиммасига олаётган вазифалар ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга.
Тарғибот тадбирида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам маълумот берилди.
Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.
Теледебат сиёсий партиялар дастуридаги фарқли жиҳатларни аниқ кўрсатмоқда
✔️ Бу йилги парламент сайловида сиёсий партиялар ўртасидаги ғоявий курашлар анча қизғин ва жонли, жиддий рақобат шароитида ўтмоқда. Ҳар ҳафта жонли тарзда ўтаётган теледебатлар фикримиз тасдиғи бўла олади. Жорий йилнинг 18 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги дебат ҳам баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой бўлди.
😎 ЎзЛиДеП бундай дебатлар кўппроқ ўтказилиши тарафдори. Зеро, теледебатлар Янги Ўзбекистонда шаффофлик ва демократия тамойилларининг асосий ўринга чиқаётганидан далолатдир. Шунингдек, ушбу партиялараро теледебат Ўзбекистоннинг бутун дунёга очиқлигини яна бир бор намойиш қилмоқда. Қолаверса, дебат бир томондан, ҳар бир партиянинг жамиятдаги ўрни ва унинг электорати олдидаги масъулиятини, иккинчи томондан, уларнинг дастурларидаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатларни аниқ кўрсатмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Андижон вилояти Асака туманидаги “Файзобод” маҳалласида ЎзЛиДеПдан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги кўрсатилган номзодлар ҳамда сиёсий партия ходимлари билан ўтказилган учрашув жуда қизғин савол-жавобларга бой ва кўтаринки кайфиятда ўтди.
✔️ Парламент қуйи палатасига депутатликка номзод Одинахон Отахонова йиғилганларни партиянинг сайловолди дастури билан таништирди.
-Бу галги учрашувлар жуда жонли мулоқот ва самимий суҳбатлар асосида ўтаётгани менга жуда ёқди. Номзодлар сайловчи кўтариб чиққан муаммоларни ўз дастурига киритмоқда,-дейди учрашув иштирокчиси Умида Бакирова.
😎😎😎😎😎😎😎
#nukus #ommaviy_tadbir #uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП қонун талабларга риоя этмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тарафдори
✔️ Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянинг келгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтишди.
❗️ Таъкидланганидек, ЎзЛиДеП тадбиркорлар фаолиятига аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмаслик ҳамда хусусий мулк дахлсизлигинитаъминлашга жиддий эътибор қаратади.
📣 Шунингдек, қонун талабларга риоя этмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш, мол-мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш каби йўналишларда партия зиммасига олаётган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Live
😎 Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бошланмоқда
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
1-САВОЛ. Бугун бутун дунёда озиқ-овқат нархи ошиши кузатилмоқда. Мамлакатимиз ҳам бундан мустасно эмас. Партиянгизнинг нарх-наво ўсишини олдини олиш бўйича таклифлари борми?
ЖАВОБ:
Биринчидан, ҳосилдорликни ошириш орқали ички бозорни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш
Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш инфратузилмасини кучайтирмоқчимиз ишни назарда тутган. Жумладан, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш учун 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та агрологистика марказини ташкил қиламиз.
Мазкур инфратузилмаларнинг ривожланиши озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор сақлаш ва бозорга йил давомида узлуксиз етказиб бериш орқали нарх-наволар барқарорлигини таъминлайди.
😎 Дебатда ЎзЛиДеП вакили У.Якубходжаев партия илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришни мақсад қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
😎 Партия таълим ва интеллектуал ривожланиш бўйича Янги Ўзбекистонни дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторига кириши тарафдоримиз. Ушбу мақсадга эришиш учун, партия келгуси 5 йилликда қуйидаги мақсадларни белгилаб олмоқда.
Унга кўра, боғчаларга бўлган эҳтиёж тўлиқ қондирилади, қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрни яратилади, таълим сифати тубдан яхшиланади, илм-фанга йўналтирилган маблағларни 10 баробарга оширилади, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш изчил давом эттирилади.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
🎥 «Дебат Холл»да 4 сайловолди мунозаралари бошланди!
Ҳозиргина «Дебат Холл»да 4 сайловолди мунозаралари бошланди. Сиёсий партияларнинг спикерлари илм-фан, таълим, ёшлар сиёсати масалаларини муҳокама қилиш ва ўз сайловолди дастурларини тақдим этиш учун саҳнага кўтарилдилар.
Томошабинлар номзодлар қандай ғоялар ва ечимлар таклиф қилишларини сабрсизлик билан кутишмоқда. Бугунги дебат — партияларнинг мамлакат келажаги борасида қарашларини кўриш учун ноёб имконият.
📱 Онлайн томоша қилиш учун:
https://www.youtube.com/watch?v=Rl4XOtrznKg
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
“Қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!"
😎 Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси Кўҳна арк майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
📍 “Очиқ осмон остидаги музей” дея эътироф этилган Хива шаҳрида ўтказилган тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Тарғибот тадбирида партиянинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифалари, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган сайловолди дастуридаги вазифалар муҳокама қилинди.
➡️ Таъкидланганидек, партия сайловолди дастурида рақамли иқтисодиёт, инновацияларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан унумли фойдаланишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва молиявий шароитларни яратиш, рақамли саноатни жадал ривожлантириш дастурлари қабул қилиш таклифини илгари сурмоқда. Рақамли технологияларга ихтисослашган корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш, “Чип саноати”, сунъий интеллект, нанотехнологиялар ва шу каби замонавий илғор тармоқларни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш юзасидан партиянинг аниқ режалари тўғрисида фикр юритилди. Шунингдек, партия чекка ҳудудларда таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотларидаги юқори малакали мутахассислар учун тиббий хизмат кўрсатиш, қўшимча таътил кунлари, саёҳат учун тўловлар, уй-жой ижарасини ўз ичига олган “Ижтимоий пакет” тизимини жорий этишни таклиф этмоқда.
😎 Бундан ташқари, ЎзЛиДеП шифокорларни хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун давлат ҳисобидан юборишда нодавлат тиббиёт ташкилотлари шифокорлари учун ҳам квоталар ажратиш, давлат тиббий суғуртаси билан бирга нодавлат тиббий суғурта тизимини жорий этишни муҳим ташаббус сифатида илгари сурмоқда.
✔️ Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди. Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП раиси қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди
😎 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибо тадбири ташкил қилинди.
🗣️ Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, парламентга ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар, электоратимиз бўлган тадбиркор ва фермерлар, партия фаоллари, талаба ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
➡️ Учрашувда партия етакчиси партиянинг сайловолди дастурида 5 та мақсад ва 500 та вазифани ўзида акс этганлиги, дастурда барча соҳалар бўйича аниқ мақсад ва вазифалар илгари сурилганлигини қайд этди.
✔️ Учрашув давомида талаба ёшлар ҳам ЎзЛиДеП ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП Сайхунобод туман Кенгаши томонидан тумандаги 8 Олғабос сайлов округидан туман Кенгашига номзод Комилжон Муллажоновни сайловчилар билан учрашуви ташкил этилди.
✔️ Тадбир давомида сайловчиларга ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар туширилган флайерлар, буклет ва тарқатма материаллари тарқатилди.
📍 Номзод томонидан кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партияни сайловолди дастурини мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
😎 Бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари давомида сайловчилар ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлашга чақирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеП тарғибот тадбирлари ОАВ нигоҳида
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Сайҳунобод туман Кенгаши томонидан 8-Олғабос сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Комилжон Муллажоновнинг сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтказилди.
📌 Учрашувда мамлакатни барқарор тараққиёт йўлидан жадал суръатларда етаклаб боришни кўзлаган партия бу галги парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани хусусида сўз борди.
✔️ Учрашув якунида иштирокчилар партия сайловолди дастуридаги вазифалар аҳамиятидан келиб чиқиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеПга овоз беришларини таъкидлашди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
😎 ЎзЛиДеПнинг дастурий вазифалари нималардан иборат?
📣 Партия 2020-2024 йилларда қандай дастурий вазифаларни бажарди? Энг эксклюзив лойиҳаларимиз ҳақида батафсил видеода танишинг.
#uzlidep #saylov2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Навоий шаҳар Кенгаши депутатлигига 21-Турон округидан кўрсатилган номзод С.Тилавованинг ишончли вакили Ҳ.Эшниёзова 20022-сонли ҳарбий қисмда сайловчилар билан учрашиб номзоднинг ҳамда ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастури билан таништирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!” ЎзЛиДеПнинг ушбу шиор остидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
📌 ЎзЛиДеПдан Ургут туман Кенгаши депутатлигига номзод Аблоқулова Гўзал Ҳамроқуловна “Янги Ўзбекистон” массивида, 154-156 мактабларда сайловчилар билан учрашди.
😎 Сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурида акс этган муҳим жиҳатлар ҳақида маълумот берилди.
✔️ Иштирокчилар мазкур сиёсий тузилма ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда номзодга овоз беришга чақирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш тарафдори
📣 Учрашувда партиямизнинг сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.
✔️ Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқатмаҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир.
😎 Шунингдек, фойдаланилмаётган майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 300 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш, ҳар бир маҳалладаетиштирилган маҳсулотларни қабул қилиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга кўмаклашувчи шахобчаларни ташкил этиш каби вазифалар ҳам партия сайловолди дастурига киритилган.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Экология ва энергетика соҳаларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантирамиз
📣 Тарғибот тадбирида партиянинг сув хўжалиги, экология, энергетика соҳаларида давлат-хусусий шерикликни, йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига эса хусусий бизнесни кенг жалб этиш бўйича ўз олдига қўяётган вазифалари ҳудудларни комплекс ривожлантириш учун муҳим қадамлардан бири эканлиги таъкидланди.
😎 Шунингдек, партия таълим соҳасини янада ривожлантириш учун ҳам бир қатор таклифларни илгари сурмоқда. Хусусан, давлат ташкилотларидан мустақил ва холисона баҳолайдиган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ўқитувчилари учун бериладиган мукофотлар ҳажмини ошириш – таълимга бўлган эътиборни янада кучайтиради.
🎓 Бундан ташқари, партия дунёдаги энг нуфузли 500 та хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш, олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш, олий таълим муассасалари илмий салоҳиятни 70 фоизга етказишни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Қорақалпоғистонда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бошланди
😎 Нукус шаҳридаги "Дўстлик майдони"да Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири бошланди.
😎 “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги оммвий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Live
😎 Қорақалпоғистон Республикасида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бошланиш арафасида
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати масалаларига бағишланган теледебат бошланди
📣 Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган “Дебат Ҳолл” медиа-марказида навбатдаги дебат ташкил этилди. Илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати масалаларига бағишланган навбатдаги дебатда партиялар ўз сайловолди дастурларида мазкур йўналишлардаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритишмоқда.
😎 Теледебатда ЎзЛиДеП спикери, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод У.Якубходжаев иштирок этмоқда. Спикеримиз сайловчиларни партиямизнинг илм-фан, таълим ва ёшлар сиёсати йўналишидаги таклиф-ташаббуслари билан таништирмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ
✅ 8 Андижон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Эргашев Жавлонбек Хасанович 1989 йили Андижон вилояти Избоскан тумани туғилган.
🖥 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2011 йил Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Ихтисослиги - механик-муҳандис. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.
💼 Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Андижон вилояти Избоскан туман “Мойгир юлдузи” фермер хўжалиги ишчиси лавозимидан бошлаган. 2010-2012 йилларда ЎзЛиДеП Избоскан туман Кенгаши БПТ консультанти, 2012-2020 йилларда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Избоскан туман бўлинмаси бошқарувчи менежери, 2016-2020 йиллар Ўзбекинвест экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Андижон вилояти филиали директори лавозимларида ишлаган.
📍 2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Сайловчилар фаолликка чақирилмоқда
😎 ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши фаоллари ҳам партия сайловолди дастурини тарғиб қилиш тадбирларини давом эттирмоқда. Шундай тадбирлардан бири Термиз шаҳридаги аҳоли гавжум нуқталарида ўтказилди.
✔️ Партия вакиллари фуқароларга партиянинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини тушунтириш жараёнида уларга буклет ва флаерлар тарқатилди. Ва сайловчилар 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда ЎзЛиДеП номзодларига овоз беришга чақирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг