uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Қонунчилик палатасига номзод Шахноза Холмахаматованинг тарғибот учрашувлари давом этмоқда

✔️ Депутатликка номзод Китоб туманининг “Шарқ юлдузи”, “Тўпчоқ”, “Улуғбек”, “Искана” маҳаллаларида яшовчи сайловчилар билан учрашиб, самимий мулоқотлар қилмоқда.

📌 Учрашувларда аҳоли томонидан партиямиз дастуридаги “Агросаноат кластерлари тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини суғурталаш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби таклифлар қўллаб-қувватланмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎😎😎

⁉️ ЎзЛиДеП илгари сураётган ғоялар билан танишмисиз?

😎 ЎзЛиДеП - давлатимиз ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида ўз ташаббусларига эга. Батафсил видеода билиб олинг.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

3-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Халмуратова Гулжан Пиржановна 1969-йили Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида туғилган.

📌 Миллати қорақалпоқ, маълумоти олий. 1991-йил Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис қурувчи. Иқтисод фанлари номзоди. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1992-йилда Тошкент архитектура қурилиш институти ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2004-2010-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари, 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита аъзоси, 2018-2022 йилларда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ички аудит гуруҳи раҳбари лавозимларида ишлаган.

📍 2023-йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси шўъба мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

2-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мамутов Равшан Аминаддинович 1973-йили Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган.

📌 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995-йил Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2003-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ихтисослиги - муҳандис-гидротехник. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1995-йилда Жанубий «Қорақалпоқсувқурилиш» трестининг 1-сонли хўжалик ҳисобидаги қурилиш бошқармаси устаси лавозимида бошлаган, 1997-2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида масъулиятли лавозимларда, 2018-2019-йиллларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

📍 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси қўмита раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

1-Қорақалпоғистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Балтабаева Нурсулу Кошкинбаевна 1987-йили Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган.

📌 Миллати қорақалпоқ, маълумоти олий, 2017-йил Қорақалпоғистон давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги - филолог (инглиз тили), тилшунос. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 2008-йилда Нукус шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати инглиз тили фани ўқитувчиси лавозимидан бошлаган. 2019-2022 йилларда Нукус шаҳридаги Президент мактаби директор ўринбосари, ижрочи директори, 2022-2023-йилларда Президент таълим муассасалари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлим бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

📍 2023-йилдан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Президент мактаблари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

75-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Фазилов Равшан Абдулхаевич 1961-йили Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида туғилган.

📌 Миллати – ўзбек, маълумоти – олий. 1983-йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007-йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, ҳуқуқшунос. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1983-йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимидан бошлаган. 1989-1990- йилларда “Маҳаллий саноат” вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1990-2000 йилларда “Ўзрембиттехника” консерни бошқаруви раиси, бош директори, 2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

📍 2015-йилдан “Феруз-сервис” хусусий корхонаси директори лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Қишлоқ аёлларини қадрлаш ҳар биримизнинг бурчимиз

БМТ бош ассамблеясининг резолюциясига биноан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Қишлоқ аёлларининг беқиёс инсоний фазилатлари, жамиятдаги ўзига хос ўрни ана шундай юксак даражада эътироф этилиши барчамизни қувонтиради, албатта.

Шу боис ЎзЛиДеП ҳам келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган. Жумладан, улар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш, аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтириш, туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан ҳуқуқий асослар яратишни ўзининг устувор вазифаси, деб белгилаган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ёпилиши натижасида ишсиз қолган ёш болали аёлларни қўллаб-қувватлаш учун уларни ишсизликдан суғурталаш тизимини жорий қилишга ҳаракат қиламиз.

Чунки киндик қони тўкилган заминга эҳтиром билан яшаётган, ҳудудини ободонлаштираётган қишлоқ аёлларига ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлайман! 

@a_xaitov

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

“Ишбилармон аёл”-2024 ЭЪТИБОР, ЭЪТИРОФ ВА РАҒБАТ

😎 Бухоро вилоятида “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун”, “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиорлари остида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди.

🔼 Танловнинг очилиш маросимида сўз олган ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раиси О.Хамидов иштирок этиб, бугунги муҳим сана Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан тадбир иштирокчиларини самимий табриклади.

📌 Ҳудудий республика босқичида вилоятнинг туман, шаҳарларидан ташриф буюрган  13 нафар тадбиркор хотин-қизлар ўз фаолиятларини синовдан ўтказдилар. Улар “Замонавий ташаббускор аёл”,  “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ,“Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинациялари бўйича ғолибликка эришиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

-Мазкур кўрик танловда кўп тармоқли корхона ишбошчиси сифатида иштирок этдим, - дейди «Ruxshana Teks» оилавий корхонаси рахбари, “Дўстлик” ордени сохибаси Шоира Бўлдиева. - Бугунги кунда тўқимачилик ва тикувчиликка ихтисослашган, айни пайтда тўқув, тикув, ип йигирув ва бўяш сингари бир қатор ишлаб чиқариш йўналишларига эга бўлган корхонамизда жами 1200 нафардан ортик кишининг бандлиги таъминланган.

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг талабчан ҳакамлар ҳайъати Шоира Бўлдиевага фахрли 1-ўринни беришга қарор қилди. Фахрли 2-ўринга муносиб деб топилган Когон шаҳридаги“Анори вурғун” фермер хўжалиги раҳбари Хурсанд Раҳмонова шунингдек Жондор туманидан моҳир каштачи, ёш бўлишига қарамай бир қатор тиришқоқ ва изланувчан шогирдларнинг талабчан устози Шаҳноза Шарипова 3-ўриндан жой олди.

Кўрик-танловнинг барча  ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

- Паралимпия ўйинларида эришган ютуқларимиз бизнинг юртимизда ёшларга ва спортга берилаётган эътибор натижаси деб биламан. Мамлакатимиздаги бу каби ислоҳотларни амалга оширишда бизнинг партиямиз камарбаста бўлиб келмоқда. Барча фарғоналик ёшларни ЎзЛиДеПга овоз беришга чорлаб қоламан.

• Ёрқинбек Одилов
Паралимпия ўйинлари чемпиони

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

72-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Расулова Гулнора Акрамовна 1966-йили Тошкент шаҳрида туғилган.

📌 Миллати ўзбек, маълумоти олий, 1991-йил Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Ихтисослиги — педагог, психолог. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1987-йилда 123-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси лавозимида бошлаган. 2020-2021 йилларда Тошкент педагогика коллежи ўқитувчиси, директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

🗣️ 2021-йилдан Тошкент педагогика коллежнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

70-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мирходжаева Малика Музафаровна 1983-йили Тошкент вилоятида туғилган.

📌 Миллати ўзбек, маълумоти олий. 2006-йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ихтисослиги - туризм. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Тўрт нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 2002-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими лавозимидан бошлаган. 2012-2021 йилларда Тошкент туризм ва сервис коллежи ўқитувчиси, 2021-2023 йилларда Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми ўқитувчиси лавозимларида ишлаган.

➡️ 2023-йилдан Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми директори ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Хоразм вилояти Боғот туманидаги 14-сон болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида 61-Хоразм сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Улуғбек Яқубовнинг сайловчилар билан учрашуви ўтказизилди.

✔️ Учрашувда депутатликка номзод партиянинг сайловолди дастури бандларига алоҳида тўхталиб, айниқса кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олиши учун алоҳида дастур қабул қилиш таклифини илгари сурди.

🗣️ “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш орқали 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматни кучайтиришни илгари сураётган партиянинг дастури сайловчиларда жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.

- Партиянинг сайловолди дастурида пенсия тизимини такомиллаштириш орқали жамғариб бориладиган пенсия тўловларининг бир қисмини фуқаролар эҳтиёжлари учун улар пенсия ёшига етмасидан тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш каби вазифалар бизга жуда маъқул бўлмоқда. Биз бўлажак сайловларда муносиб номзодларга овоз берамиз, - дейди учрашув иштирокчиси Ражабгул Саидова.


➡️ Учрашувда сайловчилар, хусусан, кекса авлод вакиллари, ёшлар, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ўз фикр ҳамда таклифдарини билдирдилар.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

- Бизнинг партиямиз албатта ваъда эмас, натижа билан эртага эмас, бугун билан иш қилади.

• Нилуфар Ғафурова
36-Сирдарё вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Наманган шаҳридаги Уч фаввора майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида "Ишбилармон аёл -2024" кўрик-танловининг ҳудудий-республика босқичи ҳамда ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.

📌 Тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

✔️ Дастлаб ҳакамлар ҳайъати томонидан "Ишбилармон аёл-2024" ҳудудий республика босқичи иштирокчиларининг тадбиркорлик фаолиятлари ҳамда маҳсулотлари ярмаркаси кўргазмаси баҳоланди.

➡️ Шундан сўнг кўрик-танлов тарғибот тадбирига уланиб кетди. Тарғибот тадбирида партиянинг келгуси беш йилликда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш йўналишидаги ишларни сифат жиҳатда янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўз олдига қўйган устувор вазифалари муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.

Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

Якунда "Ишбилармон аёл-2024" ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🌟 Номзодлар билан танишиш имконияти осонлашди

📌 Бу йилги сайловларда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг барча 30 мингга яқин депутатликка номзодлари билан ягона ахборот ресурси – “E-Saylov” ахборот тизими орқали танишиб чиқиш мумкин.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Андижонлик шифокорлар ЎзЛиДеПга овоз беради
 
😎 ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитовнинг навбатдаги учрашуви Андижон Давлат тиббиёт институтидабўлиб ўтди. Мулоқотда малакали шифокорлар ва ҳамширалар, тиббиёт соҳасига энди қадам қўйаётган ёшлардан иборат 150 нафардан зиёд сайловчилар иштирок этди.    

📌 Учрашув аввалида ЎзЛиДеП етакчиси 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида партиянинг келгуси беш йилликка мўлжалланган таклиф-ташаббусларнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида фикр юритди.

✔️ Таъкидланганидек, аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш ҳамда бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш партиянинг асосий мақсадлари сирасига киради. Шунингдек, асосий эътиборникасалликлар профилактикасига қаратиш, оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш партиянинг устувор вазифаларидир. Хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни камайтириш мақсадида 40 ёшдан ошган аёллар учун тегишли даврийликда тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, унинг аниқ ҳажмининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиши каби долзарб масалаларга ҳам партия сайловолди дастурида кенг ўрин берилган.

❗️ Тадбирда таъкидланганидек, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни тезлаштириш, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Фуқароларга тиббий хизматлар учун кредит ажратиш тизимини жорий қилиш, саломатликни тиклаш учун банкдан 3 йил имтиёзлимуддат билан кредит олиш имкониятини яратиш, юрагида нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни ҳар йили бепул даволаш чораларини кўриш партиянинг келгуси беш йилликдаги сайловолди дастурида ўз ифодасини топган.

Шунингдек, партия чекка ҳудудларда таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотларида меҳнат қилаётган юқори малакали мутахассислар учун тиббий хизмат кўрсатиш, қўшимча таътил кунлари, саёҳат учун тўловлар, уй-жой ижарасини ўз ичига олган “Ижтимоий пакет” тизимини жорий этади. Шифокорларни хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун давлат ҳисобидан юборишда нодавлат тиббиёт ташкилотлари врачлари учун ҳам квоталар ажратиш, давлат тиббий суғуртаси билан бирга нодавлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш ҳам муҳим ташаббуслардир.

Юқори кайфиятда ўтган учрашувда андижонлик тиббиёт соҳаси вакиллари бўлажак сайловда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришларини билдиришди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔔 Муддатидан олдин овоз бериш тартиби

💬 Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

🗳 Бугун соат 9:00 дан республика бўйлаб сайлов участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

✔️ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

📍 Муддатидан олдин овоз берувчи сайловчилар қуйидаги ҳавола орқали сайлов участкасини аниқлаб олишлари мумкин:

✍️ https://www.saylov.uz/oz/services/find-your-polling-station

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак

🗳 Сайлов куни яқинлашгани сайин электорат вакиллари сиёсий партиялар илгари сураётган таклифларга тобора кўпроқ эътибор қаратаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунда, айниқса, ислоҳотлар муваффақияти учун масъулиятни зиммасига олган ЎзЛиДеП ўртага ташлаётган ташаббуслар ҳамманинг диққат марказида бўлиб турибди.

🔔 Муайян ғоя аҳамияти унинг инсонлар кундалик ҳаётига нечоғли яқин-йироқлиги билан боғлиқ холис мезонлар асосида баҳоланиши ҳаммага маълум. Шу маънода, партиядошларимиз олиб чиқаётган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баробаригача бўлган ойлик маошини даромад солиғидан озод этиш этиш билан боғлиқ жўяли таклиф кўпчилик сайловчилар учун айни муддаодир, десак муболаға қилмаймиз.

✔️ Даромади нисбатан кам бўлган аҳоли тоифаларини манзилли қўллаб-қувватлаш, хусусан, маоши оз кишиларнинг даромад солиғидан озод этилиши ижтимоий ҳаётда долзарб ўрин тутади. Бу дегани фуқаролар ойликларининг 3 миллион 465 минг сўмгача бўлган қисмига даромад солиғи қўлланилмайди. Бунинг натижасида мажбурий ушланмалар камайиб, ҳар ойда қўшимча 400 минг сўмдан зиёдроқ маблағга эга бўлади.

Аслида одамларнинг реал даромадларива уларнинг харид қобилиятини ошириш, яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда расмий секторда банд бўлган аҳоли сонини кўпайтириш жараёнлари ЎзЛиДеП мақсадларига мос келади. Бу борада эса қонунлар орқали белгиланадиган солиқ имтиёзлари муҳим аҳамият касб этади.

🌐 Айни йўналишдаги хорижий тажриба атрофлича ўрганилгани эътиборга молик. Ушбу тажриба ҳозир Австралия, Германия, Бразилия ва бош давлатларда ҳам қўлланилади.

🗣 Модомики, жисмоний шахсларнинг даромадлари учун солиққа тортилмайдиган “минимум” миқдорни ошириш ижтимоий тенгсизликнинг олдини олишга, камбағалликни қисқартиришга кўмаклашади. Бошқача айтганда, солиққа тортишнинг оқилона тизими кам даромадли фуқароларнинг камбағаллар тоифасига тушиб қолишига йўл қўймайди.

😎 ЎзЛиДеП илгари сураётган бу таклиф Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак”, деган қатъий нормасига ҳар томонлама мос келишини ҳам унутмаслик лозим.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Қорақалпоғистон Республикаси кўчалари бўйлаб ЎзЛиДеП номзодлари тарғибот баннерлари жойлаштирилган. Бу сайловчиларнинг ўз номзодларини таниши ва танлашида катта туртки бўлади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#nomzodlarimizga_ovozbering

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг депутатликка номзодлари

Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.

Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

74-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Нодир Хосиятович Жумаев 1976-йили Тошкент шаҳрида туғилган.

📌 Миллати ўзбек, маълумоти олий, 1997- йил Тошкент молия институтини, 2001-йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Ихтисослиги — молия ва кредит, банк иши. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1995-йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани тартибга солиш ва ташқи алоқалар департаменти иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.

🎓 2010-2014 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари ректори, 2017- 2020 йилларда Банк-молия академияси банк иши кафедраси профессори, қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултети декани лавозимларида ишлаган.

☑️ 2023-йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

⁉️ Самарасиз ерларни ўзлаштиришни таъқиқлаш қай даражада тўғри қарор?

ЎзЛиДеП партиясининг Экологик партиясига танқидий саволи.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

73-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Захидов Эркин Агзамович 1955-йили Тошкент шаҳрида туғилган.

📌 Миллати ўзбек, маълумоти олий, 1977-йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги - физик-ўқитувчи. Физика-математика фанлари доктори, профессор. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Икки нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1977-йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси стажер тадқиқотчи лавозимидан бошлаган. 1995-2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, 2010- 2016-йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси Иссиқлик физикаси бўлими раҳбари, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, 2016-2020-йилларда Тошкент давлат техника университети лаборатория мудири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси лаборатория мудири лавозимларида ишлаган.

📍 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎЗЛИДЕП НОМЗОДЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ

71-Тошкент шаҳри сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Ахмедов Дурбек Кудратиллаевич 1963-йили Тошкент шаҳрида туғилган.

📌 Миллати – ўзбек, маълумоти – олий. 1984-йил Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Ихтисослиги - халқ хўжалигини режалаштириш. Иқтисод фанлари доктори, профессор. ЎзЛиДеП аъзоси. Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

💼 Меҳнат фаолиятини 1984-йилда Тошкент халқ хўжалиги институтида ассистент лавозимидан бошлаган. 1993-2001-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти, илмий ишлар бўйича проректори, 2017- 2020-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази директори лавозимларида ишлаган.

📍 2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

✔️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Наргиза Саломова Яккабоғ туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов сирдарёлик сайловчилар билан учрашди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Munosabat

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳар ҳокимлиги ва ИИБ мутасаддилари томонидан Қарши шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорга зўравонлик қилинаётгани ва тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилинаётгани бўйича тарқалган видеолавҳа муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганишлар олиб борилмоқда.

Янгиланган Конституциямизнинг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, зўравонликка ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги алоҳида белгиланган.

Шу билан бирга, Конституциямизнинг 65-моддасида хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

ЎзЛиДеП шуни маълум қиладики, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларни мол-мулкларига эгалик қилишга тўсқинлик қилиш ва уни тасарруф этишни чеклаш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зиддир.

Шу билан бирга, тадбиркор фаолиятига аралашув оқибатида етказилган зарар миқдори аниқланиб, масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилиши тарафдоримиз.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда содир бўлган ҳолатда мулкдор ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек Қарши шаҳар ҳокимлиги ва ИИБ мутасаддилари ҳаракатларига қонуний баҳо беришни сўраб, Бош прокуратурага Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари томонидан депутатлик сўрови юборилди.

ЎзЛиДеП
Матбуот хизмати


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Карманада саноат соҳаси вакиллари ва корхона ишчи ходимлари билан учрашдик

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги учрашуви Навоий вилояти Кармана туманидаги “Навоий Эркин Зонаси”да ташкил қилинди.

🗣️ Ушбу мулоқотда мамлакатимиз иқтисодиётининг драйвер саноатининг турли соҳаларидаги мутахассислар – малакали муҳандислар ва соҳага энди қадам қўйган ёш ходимлардан иборат 200 нафардан зиёд сайловчи қатнашди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

⁉️ Хусусий сектор раҳбарларининг имкониятларини кенгайтириш - ходимлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмайдими?

ХДП спикерининг саволига ЎзЛиДеП вакилининг жавоби

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…
Подписаться на канал