uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айлантирилади

😎 ЎзЛиДеП Яккабоғ туман Кенгаши томонидан ташкил этилган сайловолди тарғибот тадбири қизғин тарзда ўтказилди. Унда юзлаб ёшлар туман маҳаллаларида бўлиб, партиянинг сайловолди дастури акс этган флаер ва буклетларини тарқатдилар.

✔️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Наргиза Саломова партиянинг сайловолди дастури мазмун-моҳияти, унда эътироф этилган “5 мақсад – 500 вазифа” шиори остида тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш партиянинг кейинги 5 йилликдаги устувор вазифаси эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

–Биз сайловолди дастуримизда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қатор устувор вазифаларни илгари сурмоқдамиз. Беш йилда камида 1 миллион нафар фуқарога касб ўргатиш, барча туман ва шаҳарларда мономарказларни ташкил қилиш, мактаб битирувчиларига давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этиш, хусусий секторни ривожлантириш юзасидан амалий ишларни бажарамиз, деди Яккабоғ туманидаги “SITORA IMKON PLYUS” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Наргиза Саломова.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Гулистонлик сайловчилар ЎзЛиДеПнинг таълимни ривожлантиришга оид ташаббусларини юксак боҳолашди

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов сирдарёлик сайловчилар билан учрашди. Тадбирда партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Актам Хаитов юртимизда камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит ҳажмини ҳар йили 30 фоизга ошириб бориш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси эканини қайд этди. Шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби вазифалар ҳам партиямизнинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифаси айтиб ўтилди.

Тадбир қатнашчилари давлат ташкилотларидан мустақил бўлган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга эришиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини жорий этиш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Учрашув якунида иштирокчилар партия сайловолди дастуридаги вазифалар аҳамиятидан келиб чиқиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеПга овоз беришларини таъкидлашди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Сайхунободлик сайловчилар ЎзЛиДеП учун овоз беришади

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Сирдарё вилоят Сайхунобод туманидаги “Politex Sirdaryo”да сайловчилар билан учрашди. Учрашувда партия раиси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан оммалаштирилаётган Сайхунобод тажрибаси мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Тадбирда мазкур тажрибани янада оммалаштириш ва шу орқали тадбиркорлар сафини кенгайтириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси экани қайд этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, лицензиялар сонини икки бараварга камайтириш Жаҳон савдо ташкилотига киришни жадаллаштириш учун тадбиркорларга берилган имтиёзлар адолат ва тенглик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишга эриши ЎзЛиДеПнинг устувор вазифасидир.

Бундан ташқари, партия келгуси беш йилликда “Тадбиркорлик кодекси” қабул қилиш, йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароит яратишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонни минтақавий “тўқимачилик хаби”га айлантириш учун соҳадаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Учрашув иштирокчилари партиянинг саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш ва 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўринларини яратиш, кичик саноат зоналарида инвестиция мажбуриятини бажарган тадбиркорларга ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат беришнинг қонуний асосларини яратиш, кредит ресурслари таннархини пасайтириш орқали кредит фоизларини 3-4 бандга камайтириш каби ЎзЛиДеПнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Учрашув якунида сайловчилар партия кўтариб чиқаётган ғояларни эътироф этишиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеП учун овоз беришларини таъкидлашди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

- Менинг танловим ЎзЛиДеП. Негаки, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган катта мақсад ва ғоялари бор.

• Жаҳонгир Позилжонов
хонанда


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП пойтахт бўйлаб аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини қизғин олиб бормоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг худудий ва республика босқичи ўтказилди.

📌 Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг ишларини баҳолаб боришди.



#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП фаоллари пойтахт кўчалари бўйлаб ўзгача шижоат кўрсатмоқдалар

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Live

Ҳар бир оилани уйли қилиш партиямизнинг кейинги беш йилликдаги асосий вазифасидир


Спикер А.Аслонов ЎзЛиДеПнинг камбағалликни 2 карра қисқартириш ва 2,5 млн юқори даромадли иш ўринлари яратиш бўйича аниқ вазифалари ҳақида ҳам сўз юритди.

Таъкидланганидек, партиямиз “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” деган шиорни амалга татбиқ этиш орқали келгуси йилларда қўшимча уй-жой қурилиши соҳасига 15 млрд доллар маблағларни йўналтириш орқали 1 млн хонадонли уй-жойлар қурилишига алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб бериладиган тизим жорий этиш, солиқ сиёсатини янада барқарор, содда ва адолатли бўлишини таъминлаш, аҳолимиз учун қулай бўлган йўл, транспорт инфратузилмаси, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш чораларини кўриш каби вазифалар ҳам ЎзЛиДеПнинг келгуси беш йилликдаги устувор вазифаларидир.

Теледебатнинг савол-жавоб қисмида А.Аслонов сайловчиларнинг саволларига ҳам жавоб қайтармоқда. 

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Live

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларига бағишланган теледебат бошланди


Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган “Дебат Ҳолл” медиа-марказида навбатдаги дебат ташкил этилди. Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларига бағишланган дебатда партиялар ўз сайловолди дастурларида мазкур йўналишлардаги устувор вазифалар ҳақида сўз юритишмоқда.

Теледебатда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари А.Аслонов иштирок этмоқда. Спикеримиз сайловчиларни партиямизнинг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишидаги таклиф-ташаббуслари билан таништирмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

- Оддий тадбиркорликдан йирик мулкдорга айландим. Ҳозирда минглаб ишчи-ходимларим бор. ЎзЛиДеП биз каби тадбиркорларга таянч ва суянч бўлмоқда. Биз Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз.

• Мухсинжон Абдураимов,
ЎзЛиДеП фаоли, тадбиркор


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

📌 Тарғибот тадбирининг кейинги манзили Оҳангарон туманида жойлашган "Premium PIPE" корхонаси бўлди.

😎 Кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

📌 Ҳозир мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён. Сиёсий партиялар сайловнинг энг қизғин палласига турлича тарғибот усуллари, дебатлар, подкаст суҳбатлар орқали ўз мақсад ва ғояларини намоён этишмоқда.

🔖 Охирги йилларда сайловчиларимизнинг сиёсий билимлари ҳам анча ошган. Сайловда партияларнинг бу каби чиқишлари сайловчиларга катта қизиқиш уйғотади.

🗣️ Блогерлар иштирокидаги Қўштирноқ подкастида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларимиз Нодир Жумаев ва Наргиза Саломова билан самимий ва қизиқарли суҳбат ўтказилибди.

🎙 Партиямиз фаоллари сайловолди дастуримиздаги устувор йўналишлар, мақсад ва халқчил ғояларимизни сайловчиларга оддий, содда тилда тушунтириб беришган.

📱 Мазкур суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали кўришни тавсия қиламиз

https://youtu.be/am2HuuHiVO4?si=gsIY1ZGp61d7_5c7

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ғолиблари аниқланди

😎 ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди.

✔️ Унда йигирма нафарга яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қиз ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этди.

Мазкур танлов “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган 100 та муҳим мақсад йўналиш, ЎзЛиДеП Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, ташаббускор тадбиркор ва фермер хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Танлов якунида биринчи ўринга энг кўп ишчи ўрни яратган, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариб келаётган “Гулбоғ-лолазор” фермер хўжалиги муносиб деб топилган бўлса, иккинчи ўрин Хўжайли туманидан “Qaraqalpaq textile” масъулияти чекланган жамият раҳбари Норгул Худойбергеновага, учинчи ўринни Элликқалъа туманидаги “Гулдурсин-нафосати” хусусий корхонаси раҳбари Манзура Джуматовага насиб этди. Бундан ташқари “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ҳамда “Энг шижоатли аёл” каби номинациялар ҳам ўз эгаларига топширилди.

– Асосан асаларичилик, кўчат етиштириш, биогомус, Миср пиёзини етиштириш билан шуғулланамиз, – дейди танлов ғолиби, “Гулбоғ-лолазор” фермер хўжалиги иш юритувчиси М.Ўтебаева. – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича 3,5 миллиард сўмлик тўққиз номдаги техника грантини ютиб олиб хизмат кўрсатиб келмоқдамиз. Бундан ташқари 280 миллион сўмлик грант маблағи ҳисобидан боғ яратиш мақсадида 2 гектар ерга 1 минг 100 туп эрта пишар ўрик ва нок нави экилди. Фаолиятимизни янада кенгайтириб, аҳоли бандлигини таъминлаш ниятидамиз.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда пул мукофотлари, шунингдек, фаол иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП томонидан аҳоли гавжум жойларда, савдо шаҳобчалари ва марказий кўчаларда фуқароларга партия сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар акс этган флайер, буклет ва тарқатма материалларини тарқатилмоқда. Тарғибот тадбирининг навбатдаги манзили Оҳангарон шаҳрида жойлашган ""ARTEL" корхонаси бўлди.

✔️ Кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП пойтахт бўйлаб аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини қизғин олиб бормоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ўзбекистон билан Туркманистонни аввало, маънавий-руҳий яқинлик бирлаштиради, тарих бирлаштиради, қон-қардошлик бирлаштиради. Ушбу ташриф мамлакатларимиз ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Асосийси, давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан бойитган ҳолда, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада юқори босқичга кўтаради.


Батафсил

Шаҳноза Холмахаматова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП Самарқанд вилояти бўйлаб аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини қизғин олиб бормоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларини қамраб олган дебат

11 октябрь куни сиёсий партиялар номзодлари иштирокида навбатдаги теледебатлар бўлиб ўтди. Тўрт раунд давом этган бу галги баҳсу мунозаралар иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларига бағишланди. Биринчи раундда ҳар бир партия номзоди ўз сайловолди дастуридаги муҳим ташаббусларни қисқача тушунтириб берди. Иккинчи раундда номзодлар аҳолидан берилган саволларга жавоб қайтаришган бўлса, учинчи раунд номзодларнинг ўзаро савол-жавобларига бағишланди. Айнан ушбу раунд номзодларнинг салоҳияти ва билими, шунингдек, сайловолди дастуридаги ташаббусларнинг қанчалик асосли эканлигини кўрсатди.

Мазкур раундда ЎзЛиДеПдан вакил А.Аслонов ўзининг фаол ва саволларга пухта тайёрланганлигини кўрсатишга эришди. Хусусан, ХДП вакилининг хусусий сектордаги иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятларини соддалаштириш борасидаги саволига А.Аслонов томонидан берилган жавоб чуқур асослантирилганлиги билан ажралиб турди. Чунки партиямиз вакили бугунги кунда ишлаётганларнинг 60 фоизга яқини хусусий секторга тўғри келиши, партия хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улушини 85 фоизга етказишни режалаштирганлигини аниқ рақамлар билан асослаб берди. Худди шунингдек, бошқа партия вакилларидан берилган саволларга қуруқ гаплардан қочган ҳолда ҳам ҳар томонлама асослантирилган жавоб беришга ҳаракат қилди ва буни уддалади.

Тўртинчи раунд эса, ҳар доимгидек, партия вакилларининг сайловолди чақириғига бағишланди. Бу раундда ҳам партиямизнинг ғоялари ва мақсадлари жарангдорлиги ва чуқур мазмунга эга эканлиги билан ажралиб турди.

Мухтасар қилиб айтганда, бугунги дебат ЎзЛиДеП номзодларининг салоҳияти юқори ҳамда халқ вакили бўлишга муносиб эканлигини яна бир бор намоён қилди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Таълим сифатини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратамиз

ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов иштирокидаги сайловчилар ва электорат вакиллари билан навбатдаги учрашув Термиз давлат университетида ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларимиз партиямиз сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар билан таништирб ўтдилар.

Хусусан, олий таълим муассасаларига қамров келгуси 5 йилда 50 фоизга етказиш, илмий салоҳиятни 70 фоизга чиқариш, илмий ходимларнинг маошини 2 бараварга оширишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, келгуси йилларда олийгоҳлар учун 120 минг ўринли ўқув бинолари, 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш борасидаги вазифалар ижросини назоратга олинишини таъминлашга эришилади.

Партиямиз “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин!” деган шиорни амалга татбиқ этади. Бинобарин, ҳаётга кириб келаётган ёш оилалар биринчи навбатда ўз уйига эга бўлиши лозим. Бизнинг мақсадимиз келгуси йилларда қўшимча уй-жой қурилиши соҳасига 15 миллиард доллар маблағни йўналтириш орқали 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилишига эришишга қаратилган.

Учрашувда сўзга чиққан университет ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар партия дастуридаги вазифаларни қўллаб-қувватлашди.

Сайловолди учрашувдан сўнг Термиз давлат университетида янги барпо этилган Илмий-тадқиқот маркази билан танишилди.

Мазкур мактабда бугун 9 та йўналишда илмий лаборатория тадқиқотлари олиб борилмоқда. Энг сўнги лаборатория жиҳозларига эга марказда университетдаги таянч докторантура мутахассислигида таҳсил олиб, илмий изланиш олиб бораётган ёш тадқиқотчилар янги лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#nomzodlarimizga_ovozbering

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг депутатликка номзодлари

Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.

Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Сайлов жараёнида сохта манбаларга алданманг

Сўнгги пайтларда Телеграм ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раиси номидан сохта профиллар очилгани ва улар орқали асоссиз маълумотлар тарқатилаётгани кузатилмоқда. Бу каби ҳаракатлар нафақат партия ва унинг раҳбарияти шаънига соя туширишга бўлган уриниш, балки халқимизнинг ишончини суистеъмол қилишга бўлган ҳаракат сифатида баҳолаймиз. Сайлов жараёнида бундай сохта профиллар орқали қонунни бузишга уриниш, ҳеч шубҳасиз, сиёсий жараённинг софлигини бузишга қаратилган ҳаракатлардан бошқа нарса эмас.

Бугунги кунда ҳар бир фуқаронинг ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятлари кенг, аммо айнан шу ерда аҳолини асоссиз маълумотлардан ҳимоя қилиш, сохта ахборотга ишониб қолишнинг олдини олиш жуда муҳим.

Биз, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, фуқароларни шундай сохта профиллар ва ахборотларга эътибор бермасликка чақириб қоламиз. Ҳар қандай расмий чиқишлар ва маълумотлар фақат партиянинг расмий каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги тасдиқланган аккаунтлари орқали берилади. Бундан ташқари, партия раиси ҳам фақат расмий манбалар орқали чиқиш қилади ва бундан бошқа ҳар қандай манба орқали тарқатилган хабарлар сохта ҳисобланади.

Қонунларга кўра, сохта ахборот тарқатиш ва сайлов жараёнини бузишга қаратилган ҳаракатлар жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Шундай экан, аҳолимизни яна бир бор ахборот олишда расмий манбаларга суянишга чақириб қоламиз. Ҳар қандай ахборотга танқидий ёндашиш, унинг манбасини текшириш – бу замонавий жамиятнинг муҳим тамойилларидан биридир.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП: Тадбиркорларни сармоялар билан таъминлашимиз керак

“Дебат Холл”да бўлиб ўтаётган теледебатда сайловчилар саволига жавоб бераркан спикер Абдулло Аслонов:

— Саноатимизда 1 млн қўшимча ишчи ўрни яратилди. 700 дан ортиқ кичик саноат зоналари бор. Муҳими, тадбиркорларни сармоя билан таъминлашимиз керак.


Дебат давом этмоқда. ЎзЛиДеП фаоллик билан иштирок этмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Live

Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш – ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси


Дебатда А.Аслонов ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш, Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш ва тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан ошириш бўйича партиямиз сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳақида гапириб берди.

Шунингдек, жамоатчиликка давлатнинг иқтисодиётга аралашувини чеклаш, қулай бизнес, инвестиция ва рақобат муҳитини шакллантириш бўйича олдимиздаги устувор вазифалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Жумладан, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш йўналишида партиямиз дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши қошида очилган “Волонтёрлар клуби” аъзолари, фаол ёшлар тарғибот тадбирларини фаоллик билан кўтаринки руҳда ўтказмоқда!

😎 ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ва партия фаол ёшлари томонидан аҳоли гавжум жойларда, савдо шаҳобчалари ва марказий кўчаларда фуқароларга партия сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар акс этган флайер, буклет ва тарқатма материалларини тарқатмоқдалар.

🗣️ Кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилмоқда.

✔️ Таъкидлаш лозимки, ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар сайловчиларда, айниқса ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

➡️ Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган “Bahmal Group” компаниясида 59-Хоразм сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Барно Бердиеванинг сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ташкил этилди.

📍 Унда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашига номзодлар иштирок этдилар.

✔️ Учрашувда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури хусусида сўз борди.

➡️ Партия хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари бундан буён ҳам асосий вазифа бўлиб қолиши айтиб ўтилди. Жамиятда аёллар тадбиркорлигини фаоллаштиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириб, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратилади. Шу орқали аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтирилиши каби вазифалар сайловчиларни эътирофига савозор бўлмоқда.

Шунингдек, депутатликка номзод шаҳардаги “Нурли ҳаёт” ва “Олимпия” маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, аҳолига бўлажак сайловларнинг аҳамияти ҳақида гапириб, бўлажак сайловда партия номзодларига овоз беришга чақирди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Навоийлик ёшлар ЎзЛиДеП ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди

😎 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Навоий вилоят Маънавият ва марифат марказида ёшлар билан учрашди. Учрашувда партия сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

✔️ Партия етакчиси таъкидлаганидек, партия барқарор иш жойларини яратиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, туман, шаҳар ва маҳаллаларнинг мастер-режалари устида ишлашни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

😎 Шунингдек, партия келгуси беш йилликда ёшлар бандлиги ва ишбилармонлигини фаол қўллаб-қувватлайди. Хусусан, ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, корхоналар буюртмаси асосида касбга тайёрлаш амалиётини жорий қилиш, ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қилиш ва ушбу марказларни ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” айлантириш партиянинг устувор вазифасидир.

🔖 Партия сайловолди платформасида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва замонавий молиявий инструментлардан кенг фойдаланиш учун имконият яратиш, ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб бериш, талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш каби вазифалар ҳам белгиланган.

🔼 Муҳокамада иштирок этган ёшлар партиянинг олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган “Карьера ва стажировка марказлари” фаолиятини такомиллаштириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида маҳаллаларда “Мустақил ривожланиш” марказларини ташкил этиш йўналишидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Илмий ходимлар маоши 2 бараварга оширилади

😎 Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов, партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳалллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар иштирокида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ЎзЛиДеП сайловолди дастурида белгиланган 5 мақсад ва 500 вазифалар ҳақида маълумот берилди.

📌 Хусусан, олий таълим муассасаларига қамров келгуси 5 йилда 50 фоизга етказиш, илмий салоҳиятни 70 фоизга чиқариш, илмий ходимларнинг маошини 2 бараварга ошириш бўйича таклифларни партия қўллаб-қувватлаши таъкидланди. Шунингдек, келгуси йилларда олийгоҳлар учун 120 минг ўринли ўқув бинолари, 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш борасидаги вазифалар ижросини назоратга олинишини таъминлаши айтиб ўтилди.

- Учрашув менда катта таассурот қолдирди. Чунки сиёсий партияларнинг дастурлари жуда мукаммал ишлаб чиқилган. Айниқса, мен ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида ўз ҳаётимни, келажагимни кўргандай бўлдим. Чин маънода бу ҳужжат ҳаётий ва одамлар турмуш тарзига жуда яқин, - дейди ТИСУ талабаси Севинч Қўзибоева.

Тадбирда сўзга чиққанлар партиянинг асосий мақсади Ўзбекистонни бахтли, эркин инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш эканлигини айтишди ва барча сайловчиларни ЎзЛиДеП ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

ЎзЛиДеП номзоди қўшработлик сайловчилар билан учрашди

✔️ Қўшработ туманидаги Халқ таълими бўлимида 30- Самарқанд сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Насиба Мўминованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

😎 Унда партия вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашига номзодлар, иштирок этдилар.

🗣️ Учрашувда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури хусусида сўз борди.

📌 Партия дастурида ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган иккитадан янги саноат зоналарини ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудудда касбга ўргатиш мономарказлари ташкил этилиши таъкидланди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Камбағаллик кўламини икки карра камайтириш устувор вазифамиз бўлади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг Чиноз туманидаги мусиқа ва санъат мактабида ўтган бу галги учрашувида партия сайловолди дастурида белгиланган мазкур вазифа доирасида фикр юритилди.

✔️ Учрашувда партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига партиядан кўрсатилган номзод Маъмурахон Халилова, Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши депутатлигига номзодлар Раъно Холиқова, Олимжон Дадажонов, Рустамжон Рахматов, Марат Шафеев, Хикматилла Хафизов, Шерзод Ботиров, Даврон Сафаров, Мухайё Ниёзова, Абдувоҳид Турдибоев, Нодир Умаров, Олимжон Додожонов, Завра Ибрагимова жамоат арбоблари, турли соҳа ва миллат вакиллари, ёшлар, хотин-қизлар, нуроний ва фахрийлар иштирок этишди.

📌 Номзодлар келгуси беш йилда партия Сайловолди дастуридаги халқимиз фаровонлигига хизмат қилувчи мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда ўзларининг бор куч-ғайратлари, билимларини ишга солиб, эл-юртимиз ишончини оқлай олишларига ишонч билдирди.

😎 Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига партиядан кўрсатилган номзод Маъмурахон Халилова ЎзЛиДеП Сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини тарғиб қиларкан, ундаги барқарор иш жойларини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш масаласига эътибор қаратди.

➡️ Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқишни партиямиз ўзининг энг муҳим вазифаси қилиб белгилагани, туман, шаҳар, маҳаллаларнинг алоҳида мастер-режалари ишлаб чиқилиб, тадбиркорлик оммавий тус олишига эришилиши, ишсизликнинг паст даражага тушишига эришиш борасидаги улуғвор ташаббусларининг амалга оширилиши халқимиз фаровонлигига олиб келишини таъкидлади.

🔼 Партия номзодлари Чиноз туманида фаолият юритувчи йирик енгил саноат корхонаси бўлган "PRONTO TEXTILE GROUP" МЧЖда ҳам бўлишди. Бу ерда меҳнат қилаётган 500 дан ортиқ ишчи-ходимларга яратиб берилган шароитлар билан танишиш баробарида уларга ЎзЛиДеП сайловолди дастурини тарғиб қилишди. Сайловларда партия номзодларини қўллаб-қувватлашга чақиришаркан, ташвиқот флаерларини улашишди.


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

“XXI asr” газетасининг 2024 йил 10 октябрь 41 сонида босилган мақолалар анонси билан танишинг:

🗳 Сайлов-2024: ваъда берилмайди, бажарилади!
✅ O‘zLiDePнинг сайловолди дастурида... ярим минг вазифа бежиз белгиланмаган;
✅ Мақсад аён – сифатли таълим, малакали тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимоя;
❓ Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигида энди ҳокимлар тайёрланади...ми?!
❓ Пахта қўлдамас, машинада терилса ким ютади?
✅ Халқ дипломатиясига суяниш фурсати етди
Қадим ўгитлар илдизи қаерда ёхуд қадриятлар яшаб қоладими?


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…
Подписаться на канал