😎 ЎзЛиДеП пойтахт бўйлаб аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини қизғин олиб бормоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
⚡️ Kelayotgan juma kuni navbatdagi siyosiy debatlar bo'lib o'tadi
📆 Sana: 11-oktabr
⏰ Vaqti: 17:00
Debatni jonli ejirda:
➖ O'zbek tilida: Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo‘r TV
➖ Rus tilida: Dunyo bo'ylab
➖ Ingliz tilida: Foreign Language kanallarida ko'rishingiz mumkin!
📱 Saylov2024
😎 Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Маданият бўлими биносида 59-Хоразм сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Барно Бердиеванинг сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ташкил этилди.
✔️ Тадбирда партиямизнинг бу галги парламент сайловларига 5 мақсад, 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани таъкидланди.
📣 Депутатликка номзод партиянинг сайловолди дастури бандларига алоҳида тўхталиб, аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш учун барча чоралар кўрилишини айтиб ўтди. Партия ўз сайловолди дастурида фойдаланилмаётган майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 300 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш тарафдори эканлигини айтиб ўтди.
😎 Юртимиз фаровон бўлиши, халқимиз эртага эмас бугун яхши яшаши учун бизнинг катта мақсадларимиз бор!
Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.
✔️ ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!
P.S: Видео сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Партия етакчиси ургутлик сайловчилар билан мулоқот қилди
😎 ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов ва номзолдлар, партия фаоллари Самарқанд давлат университети Ургут филиалида тумандаги маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар билан учрашди.
😎 Эътиборлиси, партия сайловолди дастурида умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш ва келгуси йилларда Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш диққатимиз марказида бўлади. 2030 йилга қадар қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2 баробарга ошириш мақсадлари ўрин олган Бу эса ҳеч шубҳасиз, ёш авлоднинг жамиятимизда тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
✔️ Шунингдек 2030 йилгача битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш кўлами 50 фоизга етказилиши учун барча чораларни кўриш ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш амалиётининг айнан корхоналар буюртмаси асосида жорий этилиши ҳам сайловолди дастурда ўз ифодасини топган. Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил этиш ҳам партия зиммасидаги муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари ёш авлодни тадбиркорликка жалб қилиш учун жойлардаги микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва тегишли асбоб-ускуналардан кенг фойдаланиш учун зарур имкониятларни яратишга ҳам партия ўз диққат эътиборини қаратади.
🗣️ Депутатликка номзодлар шулар ҳақида сўз юритар эканлар, ургутликлар ҳам бу имкониятлардан келгусида унумли фойдаланишлари мумкинлигини, ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида акс эттирилган устувор вазифалар ижроси мустақил ҳаёт остонасида турган йигит-қизлар учун ҳақиқий дастуриламал бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
📣 Мулоқотда сўз олган ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов барчани партия ва унинг номзодлари учун якдиллик билан овоз беришга чақирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Юқори чирчиқлик сайловчилар билан учрашди
😎 Учрашув давомида ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ўрин олган IT технологияларини ривожлантиришга оид режалари, бу соҳада кадрлар тайёрлаш ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид мақсадлари муҳокама қилинди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамай, ЎзЛиДеП тарғибот тадбирида минглаб юртдошларимиз иштирок этди
😎 Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги театр-концерт саройи майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
📣 Ёмғирли об-ҳаво бўлишига қарамай, тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
➡️ Тарғибот тадбирида партиянинг келгуси беш йилликда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш йўналишидаги ишларни сифат жиҳатда янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўз олдига қўйган устувор вазифалари муҳокама қилинди.
📌 Тадбирда таъкидланганидек, ЎзЛиДеП барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг самарали ечимларини таклиф этмоқда. Жумладан, партия ялпи ички маҳсулот ҳажми 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш, тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради. Бундан ташқари, касб-ҳунарга ўқитиш кўламини ҳар йили икки баравар ошириб, беш йилда камида 1 миллион фуқарога касб ўргатиш, барча туман ва шаҳарларда мономарказларни ташкил қилиш, мактаб битирувчиларига давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этиш каби масалалар ҳам партиянинг диққат марказида бўлади.
😎 Партия соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам қатор таклиф-ташаббусларни илгари суряпти. Жумладан, аҳолининг ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш ва бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифасидир. Шунингдек, келгуси йилларда оналар ва болалар ўлимини камида 2 баробарга, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга қисқартириш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш каби мақсадлар ижроси ЎзЛиДеПнинг келгуси 5 йилликдаги фаолиятида муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, тарғибот тадбирида юрагида нуқсони бор 5 минг болани, кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни ҳар йили бепул даволаш чораларини кўриш, онкологик беморларнинг даволаниши, соғайиб кетиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича партиянинг аниқ режалари тўғрисида фикр юритилди.
🗣️ Тарғибот тадбирида ЎзЛиДеП мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиришни, давлат-хусусий шериклик ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз зиммасига олаётган мақсад-вазифаларнинг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, ЎзЛиДеПнинг келгуси йилларда мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш, 2030 йилга қадар қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 2 баробарга ошириб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш учун 1 триллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш борасидаги ташаббуслари мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.
☄️ Фарғонада юқори даражадаги ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди.
😎 Биз ёмғирли аммо қайноқ кайфиятдан рилс видео тақдим этамиз!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Мавлуда Хўжаева фарғоналик сайловчиларга ЎзЛиДеПнинг 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури ҳақида сўзлаб бермоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎ЎзЛиДеП сайловолди тарғиботи ва олтин куз таровати.
Юқори даражадаги фарғоналик сайловчилар кайфияти🤩
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#mobil_reportaj
😎 Бугун ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар билан учрашди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳалол рақобат орқали миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш тарафдоримиз
😎 ЎзЛиДеП мамлакатимизда иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ҳаётий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.
📊 Хусусан, жамиятнинг иқтисодий негизи сифатида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган хилма-хил мулк шаклларини ривожлантириш, бозор муносабатларига ўтиш, ҳалол рақобат муҳитини яратиш, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлари алоҳида белгиланган.
✔️ Бинобарин, миллий иқтисодиёт тараққиёти биринчидан, ҳалол рақобат муҳитига, иккинчидан иқтисодиётдаги давлат улушини даражасига, учинчидан эса монополияга қарши давлат сиёсатининг йўналишларига боғлиқ. Шу боис келгуси беш йилда партиямизнинг мазкур йўналишдаги асосий вазифаларидан бири бу монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш ҳисобланади.
📈 Бунинг учун иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш, давлат улуши мавжуд бўлган 2,3 мингта корхоналар сонини 6 бараварга камайтириш ҳамда республикада 17 турдаги давлат монополиясини бекор қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
🔖 Юқоридаги вазифаларни бажариш учун партиямизда барча имконият, зарурий тажриба, юқори салоҳиятга эга мустаҳкам жамоа шаклланган бўлиб, юртимизни гуллаб-яшнаши ҳамда равнақ топиши йўлида фидойилик кўрсатишга кучи ва салоҳияти етади.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#nomzodlarimizga_ovozbering
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг депутатликка номзодлари
Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.
Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!
Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.
ЎзЛиДеП номзодларига овоз беринг!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Депутатликка номзодлар қонликўллик сайловчилар билан учрашди
😎 Қонликўл туманидаги 18-сонли умум таълим мактаби мажлислар залида 3-Қорақалпоғистон сайлов окургидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гулжан Халмуратова қонликўллик сайловчилар билан учрашди.
📌 Учрашувда номзоднинг ишончли вакили Дилбар Нуримбетова номзоднинг меҳнат фаолияти билан яқиндан таништириб ўтди ва партиянинг сайловолди дастуридаги 5 та мақсад ва 500 вазифани қамраб олган ҳар бир йўналиш бўйича устувор вазифалар илгари сурилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
✔️ Номзод Гулжан Халмуратова сайловчиларга партиянинг сайловолди дастурида белгиланган кафолатланган бепул тиббий ёрдам, унинг аниқ ҳажмининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.
🗣 Шунингдек, депутатликка номзод тумандаги “Дўстлик” ва “Маданият” маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриб, аҳолига бўлажак сайловларнинг аҳамияти ҳақида гапириб, бўлажак сайловда партия номзодларига овоз беришга чақирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП раиси Навоий Эркин зонасида
сайловчилар билан учрашди
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбарининг навбатдаги учрашуви Навоий вилояти Кармана туманидаги “Навоий Эркин Зонаси” да бўлиб ўтди.
📌 Ушбу мулоқотда мамлакатимиз иқтисодиётининг драйвер саноатининг турли соҳаларидаги мутахассислар – малакали муҳандислар ва соҳага энди қадам қўйган ёш ходимлардан иборат 200 нафардан зиёд сайловчи қатнашди.
✔️ Учрашув аввалида ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг асосий йўналишлари, хусусан, 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
😎 Сўзга чиққанлар сайловолди дастурининг илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ва шу орқали саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 баробарга, меҳнат унумдорлигини эса 2 баробарга ошириш, 115 миллиард долларлик йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўриш, саноатда таннархни камайтириш сиёсатини олиб бориш, махсус саноат зоналарини хорижий компанияларга аутсорсинг асосида бошқарувга бериш каби йўналишларда партия ўз зиммасига олган вазифалар ҳақида сўз юритишди.
➡️ Юқори кайфиятда ниҳоясига етган учрашув давомида электорат вакиллари ЎзЛиДеПга ва у кўтариб чиқаётган ғояларга ишонишларини алоҳида эътироф этишди ҳамда яқинлашиб келаётган сайловда либерал-демократлар учун овоз беришларини билдиришди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Уйчи туманида сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилди
😎 Наманган вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови олдидан жойларда тарғибот ишлари давом этмоқда. ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодлар билан навбатдаги учрашувлар Уйчи туманида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
✔️ Уйчи тумани Маданият маркази ҳамда “Баркас Текс” МЧЖда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Маруфжон Раҳманов билан учрашув бўлиб ўтди.
📣 “Эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбирида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар, ЎзЛиДеП фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
😎 Бинобарин, партия ўз сайловолди дастурида халқимиз фаровонлиги учун 5 та мақсад ва 500 та вазифа белгиланган бўлиб, биринчи мақсад барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишга қаратилган.
📌 Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова ҳам сўзга чиқиб, барчани сайловда фаол қатнашишга чақирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Депутат_муносабати
“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун мамлакат иқтисодиётининг янги, истиқболли йўналишини ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу қонун глобал тенденцияларга мос равишда ишлаб чиқилган бўлиб, юртимизда креатив иқтисодиётни жадал ривожлантиради.
Бинобарин, унда креатив иқтисодиёт бўйича давлат сиёсатини амалга оширишнинг механизмлари белгилаб қўйилди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси соҳага оид ягона сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатда белгилаб қўйилганидек, давлат креатив иқтисодиётни ривожлантиришни ҳамда креатив индустрия соҳаларида қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, унга асосан давлат креатив индустрия субъектларига солиқлар ҳамда бошқа тўловлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериши ҳам мумкин.
Мазкур Қонун билан креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳам белгиланди. Жумладан, креатив индустриялар парки ва кластерлари, рақамли платформалар, таълим дастурлари ва тўгараклар, арт-резиденциялар шаклларда ягона экотизим яратилиши назарда тутилди.
Шу билан бирга, креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш масаласи ҳам ўрин олганини алоҳида қайд этиш жоиз. Айниқса, соҳани қўллаб-қувватлаш механизмлари белгилаб берилаётгани истиқболда уни тизимли ривожлантириш ва янада кенгайтириш имконини беради. Креатив иқтисодиёт соҳалари этиб белгиланган 15 та йўналишнинг ҳар бири бўйича эса бизда етарли даражада фундамент ҳам, салоҳият ҳам бор.
Ишончим комилки, мазкур қонун Ўзбекистон Республикасининг Глобал инновациялар индексидаги ўрнини ошириш, креатив индустрия соҳасидаги инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ривожлантириш, халқаро ва ички туризмни ривожлантиришга қаратилган креатив маҳсулотлар, хизматларни сотиш учун шароитлар яратади.
Қолаверса, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш баробарида, мамлакатнинг инновацион салоҳиятини оширишга, ёшлар бандлигини таъминлашга ҳамда маданий меросни сақлашга хизмат қилади.
• Шуҳрат Шарафутдинов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#nomzodlarimizga_ovozbering
ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбирида минглаб фарғоналик сайловчилар иштирок этди
Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.
Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!
Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.
ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беринг!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Сиёсий партиялар раисларининг сайловчилар билан учрашуви янгича форматда!
▶️ 5 октабр куни соат 18:00 да Xalqaro press klub ва Миллий телерадиокомпания томонидан ташкил этилган сиёсий партия раислари ва сайловчилар учрашуви эфирга узатилади.
🎙 Янги форматдаги учрашувни O'zbekiston 24, O'zbekiston, Yoshlar, Mahalla, Toshkent, Madaniyat va ma'rifat телеканалларида — ўзбек тилида, Dunyo bo'ylab телеканалида — рус тилида, Foreign language телеканалида — инглиз тилида, Qaraqalpaqstan телеканалида — қорақалпоқ тилида томоша қилишингиз мумкин.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ўзбекистонда қулай бизнес муҳитни таъминлаш – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг муҳим ташаббуси
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўзининг Сайловолди дастурида иқтисодиёт соҳасидаги энг муҳим ташаббуслар сифатида мамлакатимизда қулай бизнес муҳитни таъминлаш орқали тадбиркорларга янада эркинлик бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали барқарор иш жойларини яратиб, қамбағалликни қисқартириш орқали аҳолини даромадларини оширишни мақсад қилиб қўйган.
📣 Шу билан бирга, партиямиз дастурида давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан фермерлар фаолиятига, ҳосилни тасарруф этиш, нарх белгилаш каби фаолиятларга аралашувини қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Шунингдек, партиямиз ўзининг Сайловолди дастурида бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, лицензиялар сонини 2 бараварга камайтириш, лицензия бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизимини жорий этиш ташаббусларини илгари сурган.
📍 Бизнес юритишни соддалаштириш тадбиркорлик фаолиятини бошқаришдаги ортиқча тартиб-қоидаларни бекор қилишни ўз ичига олади. Бу эса тадбиркорларга ўз ишларини тезроқ йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун қулай шароит яратади. Маъмурий юкнинг камайтирилишибизнес юритиш харажатларини пасайтиради,вақтни тежайди, янги корхоналар ташкил этишни осонлаштиради.
😎 Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эса ўз ташаббусларида айнан республикамизнинг барча ҳудудларида бизнес муҳитини яхшилаш орқалитадбиркорликни янада ривожлантиришга катта эътибор беришни илгари сурмоқда. Бунинг учун тадбиркорларга берилаётган имтиёзларниадолатли, тенглик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 Фарғонада ЎзЛиДеП митинги ўтказилди | Репортаж
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради
📣 Тадбирда таъкидланганидек, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасидаги 132 та лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди. Давлат идоралари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлардан жами 73 та ҳужжат ҳамда маълумотномаларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.
😎 ЎзЛиДеП сайловолди дастурида барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг самарали ечимларини таклиф этмоқда.
✔️ Жумладан, партия ялпи ички маҳсулот ҳажми 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш, тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради.
ЎзЛиДеП “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқади
😎 Тарғибот тадбирида партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича ўз олдига қўйган аниқ таклиф-ташаббуслари ҳам муҳокама қилинди.
📣 Жумладан, ЎзЛиДеП аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш, бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра оширишни мақсад қилган.
📢 Партия келгуси йилларда оналар ва болалар ўлимини камида 2 баробарга, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга қисқартириш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш каби вазифаларни амалга оширишга ўзини масъул, деб ҳисоблайди.
✅ Тарғибот тадбирида юрагида нуқсони бор 5 минг болани, кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни ҳар йили бепул даволаш чораларини кўриш, онкологик беморларнинг даволаниши, соғайиб кетиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича партиянинг аниқ режалари тўғрисида фикр юритилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
2030 йилга қадар нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 2 баробарга оширамиз
😎 Фарғона шаҳрида давом этаётган тарғибот тадбирида ЎзЛиДеПнинг таълим соҳасини янада ривожлантиришга оид таклиф-ташаббуслари ҳам сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
🗣 Жумладан, мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, давлат-хусусийшериклик ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича партиянинг келгуси беш йилликка мўлжалланган мақсад-вазифаларининг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилди.
🇺🇿 Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз
🔜 Яна бир неча дақиқалардан сўнг Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги театр-концерт саройи майдонида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бошланади.
😎 Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этади.
😎 Тадбирда аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган партия сайловолди дастуридаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП лидери фарғоналик талабалар билан учрашди
😎 ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Фарғона давлат университетида талаба-ёшлар билан учрашди.
✔️ Учрашувда партия етакчиси сайловолди дастурда ЎзЛиДеПнинг таълим сифатини оширишга қаратилган мақсад-вазифалари ҳақида атрофлича маълумот берди.
➡️ Жумладан, Актам Хаитов келгуси беш йилликда жаҳондаги “Топ-500”даги хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар ажратишни таъминлаш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси эканини қад этди.
📣 Шунингдек, партия олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш борасидаги вазифалар ижросини назоратга олишини айтиб ўтди.
😎 Учрашув якунида талаба-ёшлар бўлажак сайловда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришларини таъкидлашди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП номзоди норинлик сайловчилар билан учрашди
😎 Наманган вилояти Норин туманида жойлашган Маданият марказида 27-Наманган сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Маъруфжон Рахмоновнинг сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ташкил этилди.
😎 Унда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашига номзодлар, иштирок этдилар.
📍 Учрашувда 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги сайловолди дастури хусусида сўз борди.
🗣️ Партия дастурида ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган иккитадан янги саноат зоналарини ташкил қилиш, IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилиши кўзлангани ҳам юртимизнинг барқарор иқтисодий тараққиётига хизмат қилиши муқаррар экани таъкидланиб, сайловчиларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Диққат!
4 октабр куни соат 17:00 да Debat Xollда сиёсий партиялар спикерлари иштирокида жонли эфирда дебатлар бўлиб ўтади.
➖ Дебатларни ўзбек тилида: Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo‘r TVда
➖ Руси тилида: Dunyo bo'ylab телеканалида
➖ Инглиз тилида: Foreign Language каналларида кўришингиз мумкин!
🎙 Партия вакиллари ўз позицияларини эълон қилиш ва рақибларига саволлар бериш имкониятига эга бўладилар.
📌 Эфирни ўтказиб юборманг!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Юқори чирчиқлик сайловчилар билан учрашди
😎 Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “ASTRUM” IT академиясида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди ташвиқоти доирасида ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов маркетинг соҳаси вакиллари ва ахборот технологияларига қизиқувчи иқтидорли ёшлар билан учрашди. Тадбрда 70 нафардан зиёд IT мутахассислари ва интеллектуал мулк соҳиблари иштирок этишди.
📈 Мулоқотда партиянинг рақамли иқтисодиёт, инновацияларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан унумли фойдаланишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва молиявий шароитлар яратиш, рақамли саноатни жадал ривожлантириш дастурлари борасида режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида батафсил сўз юритилди.
✔️ Жумладан, партия раиси рақамли технологияларга ихтисослашган корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш, “Чип саноати”, сунъий интеллект, нанотехнологиялар каби илғор тармоқларни ривожлантириш ЎзЛиДеПнинг диққат марказида бўлишини таъкидлади.
➡️ Сайловолди учрашувида партия ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш йўналишларида тизимли иш олиб бориши таъкидланди. Хусусан, ёшларни ҳунар ва замонавий касбларга йўналтириш, хорижий тилларга ўқитиш, маънавиятини, маърифатини юксалтириш, китобхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, IT соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларини амалга оширади.