Коррупцияга қарши курашишдаги сиёсат янги босқичга олиб чиқилади
📌 Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган, тараққиётга тўсиқ бўлаётган энг хавфли иллатлардан бири, шубҳасиз, коррупциядир.
🗄 Бу иллат, аввало, халқимизнинг давлат ва ислоҳотларга ишончини сўндириши, жамиятда норозилик кайфиятини кучайтириши, хуфёна иқтисодиёт ривожланиши, давлат, жамият ва фуқаролар хавфсизлига таҳдид солиши, барқарор ривожланиш мақсадларига тўсқинлик қилиши, халқаро миқёсдаги мавқеига ўта салбий таъсир этиши билан ҳам ғоят хатарлидир.
😎 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан Урганч шаҳридаги “Даритал” савдо мажмуаси ва Урганч Марказий буюм савдо комплексида партия сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
🗣️ Тадбир давомида фуқароларга ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар флайер, буклет ва тарқатма материал шаклига келтирилиб тарқатилди.
📌 Кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.
😎 Бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари давомида сайловчилар ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлашга чақирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди
😎 Ёшлар ишлари агентлиги Бўзатов туман бўлимида ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Бахитбай Алдамуратовнинг сайловчилар билан учрашуви ташкил қилинди.
✔️ Депутатликка номзод бизнес юритишни янада соддалаштириб, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, лицензиялар сонини икки бараварга камайтириш, лицензиялар бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизимини жорий этиш бўйича партия дастуридаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
– Партиянинг кексалар соғлигини тиклаш ва мазмунли дам олишини таъминлаш учун алоҳида дастур қабул қилиш бўйича илгари сураётган ташаббуслари кўпчиликка маъқул бўлди, – дейди Бўзатов тумани “Еркиндарё” ОФЙ турғуни нуроний Худайберген Тлеўлиев. – Шунингдек, 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматларни кучайтириш бўйича таклифлар ҳам биз – кексаларнинг айни кўнглидаги иш бўлади. Шу боис сайловда O’zLiDePдан кўрсатилган номзодлар учун овоз беришга қарор қилдим.
ЎзЛиДеП номзоди ширинлик сайловчилар билан учрашди
😎 Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида жойлашган Ёшлар марказида 37-Сирдарё сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Гавҳар Олимованинг сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Тадбирда партиямизнинг бу галги парламент сайловларига 5 мақсад, 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани таъкидланди.
– ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифалар ҳаётга яқин ва инсон манфаатига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди тадбир иштирокчиси Малика Ҳабибуллаева. – Шу боис Олий Мажлис Қонунчилк палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловда ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақираман.
Ҳурматли устозлар!
Муҳтарам муаллим ва мураббийлар!
Сизларни, устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча юртдошларимни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан қутлайман.
Сизлар борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Билимли ва истеъдодли навқирон авлодни тарбиялаш борасида Сиз – фидойиларнинг заҳматли меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Чунки Сизларнинг жонкуярлигингиз боис Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, фаол фуқаролик позициясига эга, билимли ва бунёдкор авлод тарбия топмоқда.
Aзиз устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин!
Сизларни айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
@a_xaitov
😎 Самарқанд давлат университетида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди ва партиянинг келгуси беш йилликдаги энг муҳим вазифаларига тўхталиб ўтилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Бюджет харажатларини камайтириш тарафдоримиз!
📈 Давлат бюджети маблағларини тўғри тақсимлаш ва мақсадли йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу солиқ тўловчилар маблағини тежаш билан бирга уни ишлатишда ижтимоий тенглик тамойилларига устуворлик беришга хизмат қилади.
➡️ Таъкидлаш керак, айрим ҳолатларда давлат хизматчилари, айниқса, катта-кичик амалдорларнинг бюджет ҳисобидан амалга оширадиган харидлари фуқаролар эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли, ЎзЛиДеП давлат хизматчиларининг бюджет ҳисобидан юқори нархдаги нарсалардан фойдаланишини чеклаш, қимматбаҳо автомобиллар ва телефонларни давлат ҳисобидан сотиб олишни тартибга солиш ташаббусини илгари сурмоқда.
😎 ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди.
🔴 Партия вакиллари сайловчиларга сайлов тарғиботига оид флаер ва буклетлар тарқатишди. Шу билан бирга фуқароларни 27 октябрда ўтказиладиган сайловда фаол иштирок этишга шунингдек, ЎзЛиДеП ва унинг номзодларига овоз беришга чақирдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
⌛ бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
🗄 бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
🗄 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
🗄 базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланмоқда (ҳозирда 340 минг сўм).
🗣 Шунингдек, эртадан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғлиқ тўловлар ва жарималар миқдори ҳам қарийб 10,3 фоизга ошади.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов бухоролик сайловчилар билан учрашди.
✔️ Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан номзодлар Бухоро вилоятида тарғибот тадбирларини ўтказиб, сайловчилар билан мулоқот қилишмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур
💁♀️ Мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллий генофондни яхшилашга йўналтирилган диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда.
⚡️ Хусусан, биргина 2022 йилнинг ўзида 9 млн нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 3 млн нафардан зиёди амбулатор, 347 минг нафари эса стационар шароитда даволанди.Тиббий кўрикларни мунтазам ташкил этиш аёллар саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
😎 Шу мақсадда ЎзЛиДеП томонидан 40 ёшдан ошган аёллар учун ўз вақтида мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий қилиш ташаббуси илгари сурилмоқда.
😎 Партиямиз илгари сураётган 40 ёшдан ошган аёллар учун тиббий кўрикдан ўтишнинг жорий қилиш ташаббуси аёлларнинг саломатлигини назорат қилишга кўмаклашгани баробарида салбий оқибатларнинг олдини олишга ҳам имкон яратади.
🔴 Энг муҳими, 30-69 ёшли аёллар ўртасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичи камаяди. Мамлакатимизда соғлом ва фаол кексалик таъминланади. Умр кўриш давомийлигини ҳозирги 73,8 ёшдан 2030 йилга келиб 78 ёшгача етказиш бўйича мақсадга эришилади.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП марказий офисида МДҲнинг сайловларни кузатиш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
🚨 Меҳмонларни қабул қилган ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раисининг ўринбосари Б.С.Якубов партияга ташриф буюрган МДҲ Бош котиби ўринбосари Трефилов Д.А., МДҲ Ижроия қўмитаси Миссия штаби раҳбари Козяк Е.В., МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши бош котиби маслаҳатчиси С.Караваев ва МДҲ ПА иштирокчи давлатларда демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти экперти С.Ткаченколарга партиянинг сайловлардаги иштироки билан боғлиқ жараёнлар хусусида гапириб берди.
✔️ Хусусан, шу йилнинг 22 сентябридан бошлаган сайловолди ташвиқоти босқичида партия фаоллари ва номзодлар томонидан аҳоли орасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига тўхталди.
😎 Бу йил илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилаётган сайловлар хусусиятларидан келиб чиқиб партиянинг уларда иштироки билан боғлиқ фаолиятидаги ўзгаришлар меҳмонларда қизиқиш уйғотди.
✔️ Ўз навбатида Миссия вакиллари ушбу миссиянинг асосий мақсадларига тўхталиб ўтишди.
🤝 Учрашув дўстона руҳда бўлиб ўтди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Мақсадимиз – одамларни рози қилиш ва эртанги кунга бўлган ишончини оширишдан иборат
😎 Хоразм вилоятида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда.
📌 Куни кеча Қўшкўпир туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Руслан Сабировнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
– Барчамиз муҳим сиёсий имтиҳон остонасида турибмиз, дейди Р.Собиров. – Сайловларда фаол иштирок этиб, муносиб номзодга овоз бериш халқимизнинг эртанги куни ғоят муҳим. Шу учун ЎзЛиДеП сайловга “Эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори билан кириб келмоқда. Олдимизга қўйган асосий мақсадимиз – одамларни рози қилиш ва эртанги кунга бўлган ишончини оширишдан иборат.
Партия лидерлари иштирокида дебат ташкил этилди
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган “Дебат Ҳолл” медиа-марказида сиёсий партия етакчилари иштирокида дебат ташкил этилди. Дебатда партия лидерлари ўз сайловолди дастуридаги ташаббусларнинг аҳмияти ҳақида фикр юритишди. Шунингдек, партияларга ўзаро савол-жавоб қилишга ҳам имкон берилди.
Дебатда ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов партия сайловолди дастурида белгиланган 5 мақсад ва 500 вазифанинг мамлакатимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеП сайловолди дастурлари билан кенг жамоатчиликни таништиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини республикамиз бўйлаб амалга оширмоқда.
📌 Бу ҳақида Oʻzbekiston24 телеканали томонидан махсус репортаж тайёрланди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП раҳбари Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида таълим олаётган талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Юртимиз истиқболи ва равнақи учун овоз берамиз
😎 Сайловчилар билан учрашувларда халқимизнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллиги яққол сезилмоқда. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти мажлислар залида ўтказилган ЎзЛиДеПдан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар ва сиёсий партия ходимлари билан сайловчиларнинг учрашуви ана шундай кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
📌 Учрашувда ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши раиси Ўктамжон Ахунов сўз олиб, сайлов нафақат муносиб депутатларни танлаш балки ундан иштирок этувчилар иродасини намоён этиш ҳамдир, дея таъкидлади.
🗣️ Учрашувда парламент қуйи палатасига кўрсатилган номзодлар Жавлон Эргашев, Сайдилло Азимов, Тахир Аҳмадалиев, Замира Юлдашева ва Умида Зокировалар партиянинг сайловолди дастури бандларига алоҳида тўхталиб, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ва шу орқали саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 баробарга, меҳнат унумдорлигини 2 баробарга ошириш, 115 миллиард долларлик йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича зарур чоралар кўрилишини айтиб ўтди.
✔️ Учрашувда сайловчилар, хусусан, кекса авлод вакиллари, ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари ўз фикр ҳамда таклифдарини билдирдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП ва ЙХҲТ ДИИҲБ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди
Шу йилнинг 30 сентябрь куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов ва ЙХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Д.Вейк, сиёсий таҳлилчи Р.Ширинов ва миссия раҳбари ёрдамчиси Ш.Юнусовлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ЎзЛиДеПнинг парламент сайловидаги иштироки билан боғлиқ турли масалаларни муҳокама қилди.
ЙХҲТ ДИИҲБ Миссияси раҳбарига партия Сайловолди дастурининг устувор йўналишлари, сайловга тайёргарлик, сайловолди ташвиқоти тадбирларининг бориши ва миллий қонунчиликнинг барча талабларига риоя этилиши, номзодлар таркиби, гендер тенглигини таъминлаш, ёшлар вакиллиги ва бошқалар ҳақида маълумот берилди.
Бу йилги сайловларни ҳеч иккиланмай янгича деб аташ мумкинлиги қайд этилди, чунки улар аралаш (мажоритар ва пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказилмоқда. Партия сайловда "Эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!" шиори остида иштирок этаётгани, барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни ўзининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгилагани таъкидланди.
ДИИҲБ вакиллари сайлов кампаниясининг бориши ҳақидаги барча саволларга жавоб олди. Томонлар бундан кейин ҳам конструктив ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитов Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 100 нафардан зиёд маҳаллий ишбилармонлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда аграр соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табриги
🗣️ Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги таълим-тарбия соҳаси ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга энг эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.
Халқимиз ўзининг азму шижоати, бунёдкорлик салоҳияти билан Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этаётган бугунги кунда ушбу улуғ айёмнинг моҳияти, муаллим ва устозларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти айниқса ортиб бормоқда.
Эл-юртимиз азалдан эъзозлаб келадиган ўқитувчи ва мураббийларнинг мақомини, қадр-қимматини янада юксалтириш – биз амалга ошираётган давлат сиёсатининг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналишига айлангани
ҳам шундан далолат беради.
Зеро, донишмандлар айтганларидек, мамлакат аввало ердан ризқ-насиба ундирадиган деҳқонлар, халқни ёвдан, турли ёвузликлардан ҳимоя қиладиган аскарлар, ёш авлодга таълим ва тарбия берадиган фидойи муаллимларнинг саъй-ҳаракати билан обод ва фаровон бўлади.
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Сардор Ғиёсов ва Шахноза Холмахаматова Ўзбекистон 24 телеканалининг "Сайлов - 2024: Менинг танловим - обод Ватаним!" дастурида партиямизнинг I Конгрессида муҳокама қилинган масалалар, унинг аҳамияти ва таклиф-режалари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎ЎзЛиДеП Жиззах вилоят ҳудудий ташкилоти ўз сайловолди дастурида белгиланган энг муҳим ташаббусларни аҳоли орасида тарғиб қилмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан Урганч шаҳридаги Ранч Университетида ҳамда “Тўмарис нур” гипермаркет савдо мажмуасида партия сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
✔️ Тадбир давомида ёшларга, кенг жамоатчилик вакилларига ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар флайер, буклет ва тарқатма материал шаклига келтирилиб тарқатилди. Шунингдек, 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Кенг жамоатчилик вакиллари партия ғоя ва мақсадларига ишонч билдиришди.
Ғиждувонлик тадбиркорлар ЎзЛиДеПни танлайди
😎 Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” корхонасида ЎзЛиДеП етакчиси Актам Хаитовнинг партия электоратининг асосий қатламини ташкил этувчи вилоят тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда 100 нафардан зиёд маҳаллий ишбилармонлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда аграр соҳа вакиллари иштирок этишди.
✔️ Мулоқот аввалида партия сайловолди дастурининг асосий йўналишлари, хусусан, 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
📊 Тадбирда сайловолди дастурида белгиланган биринчи мақсад – Барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришиш борасида режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида батафсил сўз юритилди.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП ҳар бир вилоятда ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказлари ташкил этиш тарафдори
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди ташвиқоти тадбирлари доирасида Бухоро давлат университетида партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда Партия етакчиси А. Хаитов, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлигига номзодлар, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар иштирок этди.
🔴 Эътиборлиси, партия сайловолди дастурида ёшларни ҳунар ва замонавий касбларга, хорижий тилларга ўқитиш, маънавиятини, маърифатини юксалтириш, китобхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “IT” соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларини амалга ошириш, ёшлар бандлиги ва ишбилармонлигини фаол қўллаб-қувватлаш, хусусан, ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш сингари долзарб масалалар кенг ўрин олган. Бу эса ҳеч шубҳасиз, ёш авлоднинг жамиятимизда тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
📌 Ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш амалиётининг айнан корхоналар буюртмаси асосида жорий этилиши ҳам сайловолди дастурда ўз ифодасини топган. Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил этиш ҳам партия зиммасидаги муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари ёш авлодни тадбиркорликка жалб қилиш учун жойлардаги микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва тегишли асбоб-ускуналардан кенг фойдаланиш учун зарур имкониятларни яратишга ҳам партия ўз диққат эътиборини қаратади.
✔️ Ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизини қоплаб бериш вазифаси ҳам сайловолди дастурида аниқ-равшан белгилаб берилган.
📣 Депутатликка номзодлар шулар ҳақида сўз юритар эканлар, бухоролик ёшлар ҳам бу имкониятлардан келгусида унумли фойдаланишлари мумкинлигини, ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида акс эттирилган устувор вазифалар ижроси мустақил ҳаёт остонасида турган йигит-қизлар учун ҳақиқий дастуриламал бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
😎 Ёшлар билан ўтказилган мулоқотда сўз олган ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов барчани партия ва унинг номзодлари учун якдиллик билан овоз беришга чақирди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Сайловолди тарғибот тадбирлари давом этмоқда
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🚨 Андижон вилоятининг Асака туманидан парламент қуйи палатаси депутатлигига номзод Одинахон Отахонованинг навбатдаги учрашуви Асака туманидаги Педагогика коллежида ўтказилди.
📣 Унда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, ёшлар, хотин-қизлар фаоллари, МФЙ раислари муассаса ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
😎 Сайловолди учрашувда О.Отахонова мамлакатни барқарор тараққиёт йўлидан жадал суръатларда етаклаб боришни кўзлаган партия бу галги парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани хусусида сўз борди.
- Партиямиз ўз сайловолди дастурида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилагани барчага маъқул келяпти, - дейди Муниса Ражабова.
📣 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шахноза Холмахаматова томонидан Шаҳрисабз тумани ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда, ижтимоий муассасаларда, маданий-маърифий масканларда турли тоифадаги сайловчилари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
🚨 Сайловолди ташвиқоти доирасидаги навбатдаги учрашувлар Шаҳрисабз туманидаги Қўрғонтепа МФЙ ҳудудидаги 4-сон умумтаълим мактабида маҳалла фуқаролари ҳамда мактаб жамоаси иштирокида бўлиб ўтди.
😎 Учрашувда номзод томонидан ўз сайловолди дастуридан ўрин олган вазифалар бўйича сўз юритилиб, партиянинг халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадлари борлиги, бугунги кунда кўплаб фуқароларимиз чет давлатларда меҳнат қилиб, оилаларини моддий таъминлаш йўли билан миллий иқтисодиётга ўз ҳиссаларини қўшиб келишаётганлиги ва ўз навбатида, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш асосий вазифалардан эканлиги, шу боис ЎзЛиДеП сайловолди дастурида меҳнат мигрантлари билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш тарафдоримиз
📣 Маълумки, замонавий бизнесда солиқ маъмурчилиги тадбиркорлар учун рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Тўғри йўлга қўйилган солиқ тизими давлат даромадларини йиғишни таъминлабгина қолмай, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда ҳам муҳим рол ўйнайди.
✔️ Айни йўналишдаги ислоҳотларни давом эттириш мақсадида партиямиз ўз Сайловолди дастурида солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, тадбиркорлар учун солиқ тўлашда адолатли шароитлар яратиш каби долзарб ташаббусни илгари сурмоқда. Содда ва адолатли солиқ тизими тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг энг мақбул йўлларидан бири ҳисобланади.
😎 Партиямизнинг мазкур ташаббуси ўз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ва ғояларига содиқ эканлигидан далолат беради. Шунингдек, мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши тадбиркорларга енгилликлар бериш орқали янги тадбиркорлик субъектларининг вужудга келишига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади. Буларнинг барчаси якунда аҳоли фаровонлиги ва мамлакат иқтисодиёти барқарор ривожланишини таъминлайди.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
“XXI asr” газетасининг навбатдаги 39 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси:
• Сайлов-2024: “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!”
• Сайловолди учрашувлари: мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қандай ўтяпти?
• Хўш, бу сайловда кимлар депутат бўлмоқчи?
• ЎзЛиДеПда бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар билан танишинг!
• Ягона сайлов округи бўйича парламент депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг юзталик рўйхатида кимлар бор?
• 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни қутловлари.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг