uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

📣 Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

❕Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 14 фоиз, агар кредит фоизи 19 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Биз учун энг муҳими: Ваъда эмас – натижа, эртага эмас – бугун!

ЎзЛиДеП келгуси беш йилликда халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиши, юртдошларимизнинг янада бахтли яшаши учун белгиланган аниқ вазифалар рўёби учун курашмоқда.

Ушбу эзгу ғоя ва ташаббусларни мақсад қилган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига ва унинг номзодларига овоз беринг!

Эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

@a_xaitov

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Partiyalar_minbari

❗️ Қонун ижодкорлиги соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?

• Мавлуда Ходжаева
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари


#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

ЎзЛиДеП тадбиркорлар учун майдон яратиб бера оляптими?

⁉️ Бу ҳақида “Партиялар минбари” кўрсатувида ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот бериб ўтди.

😎 Жумладан “ЎзЛиДеП пресс-клуби”, “Тадбиркорлар ва депутатлар мулоқот форуми” ташкил этилди. Учрашувларда 190 мингга яқин муаммолар кўтарилган бўлса, 76% муаммоларга депутатлар томонидан ечим топилди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔔Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди

🗣Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов кампанияси давридаги сайловолди ташвиқоти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

📂Қарор билан Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича депутатликка номзодларнинг ва сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти 2024 йил 22 сентябрдан бошланиши белгиланди.

💬 Сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари сиёсий партияларга сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатини инобатга олиб, қуйидаги тартибда амалга оширилади:

биринчи — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси;
иккинчи — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
учинчи — Ўзбекистон Экологик партияси;
тўртинчи — Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
бешинчи — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Партиялараро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказдик.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар тобора кенгаймоқда. Бу мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот самарасидир. Жорий йилнинг  январь ойида қабул қилинган ва  муносабатларимизни  ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиққан тарихий ҳужжатни алоҳида таъкидлаш ўринли.

Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар  ошди.  Ўтган йили бу кўрсатгич ўн тўрт миллиард  долларга етди.  Хитой капитали иштирокидаги корхоналар  сони  уч баравар ошди.

Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда парламентлараро ҳамкорлик алоқалари янада ривожланиб боряпти, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш йўлга қўилмоқда. Буни биргина партиямиз мисолида ҳам алоҳида эътироф этиш мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Хитой Коммунистик партияси ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзаро тажриба алмашиш, партиялар ўртасида барча йўналишдаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.

@a_xaitov

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Partiyalar_minbari

- Яқин-яқингача ҳайдовчилик билан шуғулланиш жуда қийин аҳволда эди. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида қонун билан ечим топилди.

• Шуҳрат Шарафутдинов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 В информационной программе «Ахборот 24» телеканала «O'zbekiston24» был показан видеоролик о деятельности штаба, организованного УзЛиДеП.

🔴 Подробнее в репортаже

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Термизлик ишбилармон аёллар сараланди

😎 Ишбилармон аёлларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, уларнинг сафини кенгайишига хизмат қилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Термиз шаҳри босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Унда шаҳар ҳудудидаги маҳаллалардан келган тадбиркор, ҳунарманд аёллар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни намойиш қилишди.

— Кўп йиллардан бери дизайнерлик билан шуғулланаман, — дейди Зуҳра Жўраева. — Ҳозирда ўзимнинг кичкина тикув цехим бор. Асосан, машҳур санъаткорлар, шоуменлар учун турли дизайндаги либосларнинг эскизини яратиб, тикаман.


Танловда ҳар бир иштирокчининг имкониятлари, яратган иш ўринлари, ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижаларга кўра, 1-ўринни "Боғишамол" маҳалласидан Наргиза Хўжамқулова эгаллади. У айни пайтда тадбиркорликнинг янги йўналиши аутсорсинг усулида ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларга тайёр иссиқ овқат етказиб бериш билан шуғулланмоқда.

📣 2-ўринни текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор Ойгул Азизова, 3-ўринни тикувчи-дизайнер Зухра Мейлиқуловалар эгаллади.

🟣 Ғолиб ва совриндорлар партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

ЎзЛиДеП мулк дахлсизлиги тўлақонли таъминланиши тарафдори

🗣 Ҳар бир фуқаро мол-мулкка эга бўлиш ва ўзининг мулк ҳуқуқини ҳар қандай бузилишлардан ҳимоя қилишга ҳақли. Фуқаролар мулкига нисбатан турли тажовузларнинг олдини олиш ва мулк дахлсизлигини таъминлаш уларнинг эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечиришига замин яратади.

📌 Хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси қилинишига ЎзЛиДеПнинг доимий эътиборида. Партиямизнинг Сайловолди дастуридаги хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ғояси янгиланган Конституциянинг 65-моддасига асосан хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга имкон беради.

Таъкидлаш жоиз, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликнинг амалдаги чоралари етарли эмас. Жиноят кодексининг 173-моддасига кўра, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш учун жавобгарлик белгиланган – ушбу қилмишга нисбатан оғирлаштирувчи ҳолатларда энг оғир жазо – 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Мансабдор шахслар томонидан хусусий мулк ҳуқуқини бузиш жинояти (1921-модда) учун энг оғир жазо эса 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Солиштириш учун фирибгарлик ва ўғирлик каби жиноятлар учун 10 йилгача, товламачилик ва талончилик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.


✔️ Хусусий мулк дахлсизлигини бузишнинг ижтимоий хавфи юқори бўлганлиги учун ушбу жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш лозим.

😎 Партиямиз хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш учун жиноий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш ва жавобгарликнинг муқаррарлигига риоя этиш лозимлиги тарафдоридир.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

😎 ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатликка номзодлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.

✔️ Тадбирда дастлаб, “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган мақсадлар муҳим аҳамият касб этаётгани, стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг ўрни устувор аҳамият касб этиши қайд этилди. Шунингдек, Сайлов кодексининг ўзига хос жиҳатлари, номзодларни рўйхатга олиш, сайловолди ташвиқотни олиб бориш тартиби, шакллари, усуллари тўғрисида маълумотлар берилди.


➡️ Бундан ташқари сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сайлов кампаниясининг очиқ, ошкора ўтишини таъминлашдаги иштироки тўғрисида сўз юритилди.

⁉️ Тадбир сўнггида номзодлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Меҳнат мигрантларининг ҳимояси ва ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш ЎзЛиДеП диққат марказида

✈️ Бугунги кунда кўплаб фуқароларимиз чет давлатларда меҳнат қилиб, оилаларини моддий таъминлаш йўли билан миллий иқтисодиётга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Ўз навбатида, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

😎 Шу боис, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида меҳнат мигрантлари билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

🌐 Партиямиз халқаро тажрибалардан фойдаланиш орқали Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари учун самарали ижтимоий суғурта ва ҳимоя тизимини жорий қилишни илгари сурмоқда. Меҳнат мигрантларининг оила аъзолари учун имтиёзли кредитлар ажратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш имкониятларини кенгайтириш бу борадаги қатор масалаларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади.


🗣 Партиямизнинг таклиф ва ташаббуслари меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий суғурта ва ҳимоя тизимини кенгайтириш орқали уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, тегишли манзилли молиявий ёрдам ва таълим дастурлари орқали уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш имконини беради.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

⚡️ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади:

▶️ Қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори ўрнатилган қуввати:

🔹 0,5 кВтдан 1 кВтгача бўлганда БҲМнинг 7 баробар;

🔹1 кВтдан 1,5 кВтгача бўлганда БҲМнинг 10 баробар;

🔹1,5 кВтдан 2 кВтгача бўлганда БҲМнинг 15 баробар;

🔹2 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 20 баробар;

🔹5 кВт ва ундан юқори бўлганда БҲМнинг 50 баробар (фақатгина янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда).

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🇺🇿🇩🇪 Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари қўллаб-қувватланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг 15 сентябрь куни расмий ташрифи давлатлараро муносабатларда янги босқич бўлди.

🗣️ Батафсил
__________________________________________

🇺🇿🇩🇪 Поддержаны ключевые приоритеты развития Нового Узбекистана

Новый этап в межгосударственных отношениях открыл и официальный визит по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 15 сентября этого года Федерального Канцлера Федеративной Республики Германии Олафи Шольца.

🗣️ Подробно

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#nomzodlarimizga_ovozbering

Халқимиз учун, эркин, фаровон ва қудратли Янги Ўзбекистон учун катта мақсадларимиз бор.

Қудратли Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Ваъда эмас - натижа, эртага эмас - бугун.

ЎзЛиДеП номзодларига овоз беринг!

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Қўшимча ўқувчи ўринлари — таълим сифатининг кафолати

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “2030 йилгача қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш” таклифи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида жуда муҳим роль ўйнайди. Бу таклиф бир неча муҳим омиллар билан боғлиқ:

биринчидан, Ўзбекистонда аҳолининг доимий ўсиши кузатилмоқда. Бу эса мактаб ёшидаги болалар сонини ҳам оширмоқда. Шу боис, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш таълим инфратузилмасидаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга;

иккинчидан, болалар сони ошгани сари таълим сифатини сақлаб қолиш ва уни янада яхшилаш зарурияти пайдо бўлмоқда;
учинчидан, мамлакат тараққиёти сифатли таълим-тарбияга боғлиқ. Ёш авлоднинг билимли, малакали бўлиши Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланади;

тўртинчидан, қўшимча ўқувчи ўринларини яратиш ва таълим сифатини яхшилаш кам таъминланган оилалар ва чекка ҳудудлардаги болалар учун ҳам сифатли таълимга кенгроқ имконият яратади;

бешинчидан, янги мактаблар қуриш ва мавжуд мактабларни кенгайтириш орқали мамлакатнинг барча ҳудудларида таълим инфратузилмаси яхшиланади.

😎 Партиямиз илгари сураётган ушбу таклиф мамлакатдаги таълим тизимининг рақамли трансформациясига ҳам ёрдам беради. Чунки янги мактаблар замонавий технологиялар билан жиҳозланиши ва педагогик жараёнда инновациялар жорий қилиниши керак бўлади. Шу сабабли, партиямизнинг ушбу таклифи ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган стратегик муҳим ташаббус ҳисобланади.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

“XXI asr” газетасининг 38 сони билан танишинг:

🇺🇿🇩🇪 Ўзбекистон-Германия: ўзаро манфааатли шерикликнинг янги босқичи;
❇️ Остонадаги саммитда Марказий Осиё етакчилари ҳам қатнашди;
🗳 Сайлов-2024: O’zLiDePнинг сайловолди дастури тўлалигича чоп этилмоқда!
❓ 5 мақсад – 500 вазифада нималар қамраб олинади?
❓ Ўзбекистон тадбиркорлар мамлакатига айланади...ми?!
❗️ Хусусий мулк дахлсизлиги кафолатланиши шарт!
Солиқ ислоҳотлари халқчил бўлмоғи лозим;
❓ “Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин” шиори амалга ошадими?
❗️ Маҳаллий кенгашлар ҳокимларга бўйсунмайди!
❇️ Актёрларнинг аристократи, ёлғизларнинг ёлғизи.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#5maqsad_500vazifa

😎 Одамларга ваъда эмас, натижа керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди.

😎 ЎзЛиДеП ана шу ғояни амалий майдонга кўчира олган энг йирик сиёсий кучдир.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган жиноят турларини камайтириш, мазкур соҳани либераллаштириш

Мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўп жиҳатдан соҳадаги қонунчиликни либераллаштиришга боғлиқ. Соҳанинг либераллаштирилиши янги тадбиркорлик субьектларининг вужудга келишига ҳамда кўплаб иш ўринларини ташкил этишга замин яратади.

😎 Шу нуқтаи назардан, ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш ва соҳани либераллаштириш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.  
📣 Муайян шахсларга қўлланиладиган ҳар қандай таъсир чораси содир этилган қилмишга мос бўлмоғи лозим. Шундагина жазо қўлланилишидан кўзланган мақсадга эришиш ва қонинчиликка қатъий риоя қилиш интизоми шаклланишига эришиш мумкин. Айнан шу жиҳатдан партиянинг мазкур ташаббуси жуда долзарб аҳамиятга эга.

❗️ Тадбиркорлик соҳасида жиноят турларини камайтириш ва уни либераллаштириш Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш ва сармоядорлар учун кўпроқ имкониятларни тақдим этишга замин яратади. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уни жиноийлаштиришдан халос этиш ва ҳуқуқий хавф-хатарларни камайтириш, ишончли бизнес муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


😎 Партиямиз илгари сурган мазкур ташаббус амалга ошиши иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва янги иш ўринларини яратиш баробарида аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#ijtimoiy_soʻrovnoma

📣 Юртдошларимиз партиялар фаолияти билан қанчалик таниш? Улар кўпроқ қайси партияни қўллаб-қувватлайди?

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқади

🇺🇿🇨🇳 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовнинг Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Тарғибот бўлими бошлиғининг ўринбосари Ван Ган бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

📌 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида икки томонлама алоқаларнинг барча йўналишида ўзаро муносабатлар фаоллашиб, кўп томонлама мулоқотлар мустаҳкамланиб бормоқда.

➡️ Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, уни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ЎзЛиДеП ва ХКП ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, маданият, туризм, таълим, журналистика соҳаларида мунтазам тажриба алмашиш, Хитой ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган кўргазмаларда ўзаро ташрифларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 O'zbekiston24 телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастурида ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган штаб фаолияти ҳақида лавҳа эфирга узатилди.

🔴 Батафсил репортажда

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.

Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.

☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Партиялар минбари - ЎзЛиДеП

😎 Ўзбекистон телеканалида партиямиз фаолиятига оид махсус кўрсатув эфирга узатилди.

✔️ Унда иштирок этган экспертлар партиямизнинг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсири, сиёсий ислоҳотлар ва партия олдидаги келгуси режалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

➡️ Батафсил кўрсатувни тўлиқ томоша қилинг.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди

😎 Самарқанд шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида танловнинг шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

📣 Танлов натижаларига кўра:

🥉-ўринни аёллар ва болалар кийим кечак тикишга ихтиосолашган ЯТТ раҳбари Саодат Гулямова;
🥈-ўринни 15 нафар иш ўрни яратган, 60 хилдаги ширинликлар пиширишни йўлга қўйган тадбиркор Азиза Фозилова ;
🥇-ўринни 25 нафар иш ўрни яратган, кўрпа, кўрпача ва ёстиқлар тикишга ихтисослашган Фарангиз Рустамова эгаллади.


Тадбир якунида барча иштирокчилар партиянинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

МСЗ – янги лойиҳа ва янги имкониятлар дегани

🌐 Бугун мамлакатимизнинг халқаро майдондаги иқтисодий сиёсий, маданий жиҳатдан алоқалари янги босқичга кўтарилаётгани жаҳон ҳамжамиятининг ажралмас бир қисмига айланганимизга ишорадир.

Табиийки, хорижий инвесторлар учун жозибали инвестицион муҳит яратишда махсус саноат зоналарининг аҳамияти ниҳоятда муҳим.

Пойтахтимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш, Тошкент шаҳрининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 март куни Президентимиз томонидан “Тошкент шаҳрида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарор имзоланди.


🗣️ Батафсил

• Моҳинур Баҳрамова
юридик фанлари доктори (DSc),
ТДЮУ доценти,
ЎзЛиДеП Чилонзор туман Кенгаши аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

«Ишбилармон аёл – 2024» кўрик-танловининг Кегейли туман босқичи бўлиб ўтди

😎 Танловнинг Кегейли туман босқичида туманда фаолият юритаётган 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

➡️ Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов мобайнида 10 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ва келгуси режалари билан ўртоқлашди.

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича 3,5 млярд сўмлик тўққиз номдаги техника грантини ютиб олиб хизмат кўрсатиб келмоқдамиз, дейди “Гулбағ-лалазар” фермер хўжалиги иш юритувчиси М.Ўтеулиева. - Бундан ташқари боғ яратиш мақсадида 280 млн сўмлик грантга 2 гектар ерга 1 минг 100 туп эрта пичар ўрик ва нок навлари ҳам ҳосилга тайёрланмоқда. Келгуси режаларимиз ҳали бисёр.


📣 Танлов якунида 3-ўринни якка тартибдаги тадбиркор Гулбазар Бекниязова, 2-ўринни якка тартибдаги тадбиркор Гулнур Пердебаева муносиб деб топилган бўлса, 1-ўринни “Гулбағ лалазар” фермер хўжалиги эгаллади.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Аҳоли манфаатлари йўлидаги амалий таклиф

😎 ЎзЛиДеП томонидан жорий йилги сайловларда йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳасига хусусий бизнесни жалб этиш таклифини узоқни кўзлаган стратегик ташаббусни муҳим деб ўйлайман. Бунинг натижаси йўл сифати ва йўл маданияти яхшиланишига, аҳолига арзон газ ва электр етказиб беришилида кўзга ташланади ва самарали бозор ва рақобат муҳитини юзага келтиради.

➡️ Бу бўйича ишлар бошланган ва айни ташаббус бу ишларни фаол давом эттиришга хизмат қилади. Масалан, 2025 йилга келиб 47 фоиз, 2030 йилга келиб 52 фоиз электр энергияси хусусий сектор томонидан ишлаб чиқарилишига эришиш кўзда тутилган. Ёки мамлакатимизда табиий ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича монополияни бекор қилиш ва паст босимли газ тақсимлаш тармоқларини бошқаришга хусусий бизнесни жалб қилиш ишлари жадал кетяпти.


✔️ Салоҳиятли компаниялар билан ҳамкорликда ҳудудлардаги газ тақсимлаш тармоқлари аниқ шартлар асосида хусусий секторга ўтказиш ҳамда электр энергиясини тақсимлаш ва сотишга инвесторларни жалб қилиш юзасидан ҳам иш олиб бориляпти.

Мазкур ислоҳотларни фаол давом эттириш юзасидан партия ташаббуси ҳар жиҳатдан амалий ва натижадорликка хизмат қилади ҳамда аҳоли турмуш тарзи яхшиланиши ва фаровонликка ҳисса қўшади.

🗣️ Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Члены фракции УзЛиДеП Дурбек Ахмедов, Эмма Асланова и член Исполнительного комитета Политического совета УзЛиДеП Рената Юсупова приняли участие в специальной передаче телеканала «Dunyo bo'ylab».

☄️ В передаче были затронуты итоги деятельности нашей партии за последние годы, важные шаги в развитии предпринимательства и бизнеса, законотворческий процесс, направленный на защиту прав и интересов избирателей.


▶️ Подробности вы можете узнать, посмотрев полную версию передачи.

https://www.youtube.com/watch?v=wltDKbHx57E

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…
Подписаться на канал