☝️ Бугун, соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
📌 Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
✅ Фракция йиғилишида «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
➡️ Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятининг кенгайишига, бизнесни қўллаб-қувватлаш инструментлари сонининг ошишига, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янгича инструментлари яратилишига хизмат қилади.
#Live
😎 Фракция аъзолари кун тартибидаги «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.
✔️ Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини тартибга солувчи нормалар биринчи марта ягона, кенг қамровли ва осон тушунарли ҳуқуқий ҳужжатда бирлаштирилиб, кооператив муносабатлар комплекс ҳуқуқий тартибга солиняпти, ҳужжатлардаги зиддият ва бўшлиқлар бартараф этилмоқда.
“Мусаффо ҳаво – 2030” дастури – ҳаво сифатини яхшилашда муҳим ташаббус
📣 Маълумки, ҳаво ифлосланиши Ўзбекистон аҳолиси, айниқса шаҳарларда яшовчилар учун, кейинги йилларда тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Куз-қиш мавсумида иссиқлик электр станциялари фаол ишлай бошлаганда, ёзда эса вақти-вақти бўладиган чанг бўронлари, ғубор ҳодисалари муаммо янада оғирлашмоқда.
🌐Ҳаво сифати ҳозирда 117 мамлакатнинг 6000 дан ортиқ шаҳарларида мониторинг қилинади, сайёрамизнинг 99% аҳолиси ЖССТ томонидан белгиланган мақбул сифат стандартларидан ташқари ифлосланган ва уларнинг соғлиғига таҳдид соладиган ҳаводан нафас олади. Статистик маълумотларга кўра, ўзбекистонда тасодифий бўлмаган ўлимларнинг олти фоизига ифлос ҳаво сабаб бўлмоқда.
📶 Хориж тажрибасига кўра, бир қатор ривожланган давлатларда атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича муваффақиятли дастурлар мавжуд. Масалан, Германияда “Clean Air Program” дастури орқали йирик шаҳарларда автомашиналар учун махсус “қизил зона”лар жорий этилган, АҚШда эса “Clean Air Act” қонунчилиги асосида саноат чиқиндиларини камайтириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш тадбирлари амалга оширилмоқда.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🗣 Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-962-cон, 12.09.2024 й.) билан Халқаро Меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенцияси (Женева, 1994 йил 24 июнь) ратификация қилинди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌐 Президентимиз Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юридик таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида ҳукумат қарори қабул қилинди.
✔️ Унга кўра, мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб-лицей-техникум-университет” тизими жорий этилиши белгиланган.
📊 Юртимиз тараққиёти, ислоҳотлар муваффақияти Халқимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига боғлиқ экан бу борадаги вазифаларни мактаб таълимидан бошлашимиз жудаям муҳимдир.
Биламизки, ҳуқуқий маданият умумий маданиятнинг ажралмас қисмидир.
✔️ Шундай экан, ҳуқуқларини билган ва улардан фойдаланишни билган, бошқаларни ҳуқуқларини ҳурмат қилган инсонгина замонамизнинг маданиятли ва билимли кишиси ҳисобланади.
• Шахноза Холмахаматова
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#munosabat
- Камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади
• Мавлудахон Хўжаева
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
#uzlidep #studiya24
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Бахмал туман босқичи ўтказилди
🔸 Танловнинг Бахмал туман босқичида ҳунармандлар, касаначилар, тикувчилар, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.
🌐 Танлов натижаларига кўра 30 нафар аёлларни доимий иш ўрни билан таъминлаган тадбиркор, "Бахмал трикотаж" МЧЖ раҳбари Марҳабо Назарова, касаначилик бўйича 15 нафар аёлларни иш билан таъминлаган тикувчи Меҳринисо Раҳмонова ҳамда "Чеварлик сари" МЧЖ раҳбари Рано Ўктамова танлов ғолиби деб топилдилар.
😎 Андижонлик ёшлар ЎзЛиДеПни танлади
😎 Ёшлар – келажак бунёдкорлари деб билувчи ЎзЛиДеП ёшларнинг энг муаммоли гуруҳи ҳисобланувчи бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлаш борасида ҳам самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.
😎 ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
😎😎😎😎😎😎😎
😎 Шу кунларда ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайлов арафасида партиянинг сайловолди дастурларининг асосий ғоя ва ташаббусларини сайловчиларга етказишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
🔴 Бу ҳақида батафсил репортажда!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 - Партиямиз нуронийларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида қатор ишларни режалаштирган. Жумладан "Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинса, 70 ёшдан ошган кексаларга бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматларни жорий этилишига эришамиз.
• Ўктамжон Оҳунов
ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши раиси,
Андижон вилояти нуронийлари жамоатчилик Кенгаши раиси
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎- Партиямизнинг янги сайловолди дастурида ҳар бир маҳаллада ёшлар учун мустақил ривожланиш марказлари ташкил этилиши ёшлар салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришга хизмат қилади.
• Дилноза Каттаханова
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи ғолиблари аниқланди
😎 ЎзЛиДеП томонидан ҳар йили ананавий тарзда ташкил этиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Кармана туман босқичи бўлиб ўтди. Унда маҳалла босқичларида ғолиб деб топилган 13 нафар ишбилармон аёллар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар.
✅ Баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб қилиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди.
🔴 Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, тумандаги “Янгиариқ” МФЙда истиқомат қилувчи Рустамова Гулшан Дилмуродовна. ғолиб деб топилди. Мазкур якка тартибдаги тадбиркор бугунги кунда 25 нафар иш ўрни яратган.
- Ушбу танлов туманимиздаги барча ишбилармон опа-сингилларимиз учун мулоқот майдони. Бугун ҳам иштирокчилар тайёрлаган кўргазмаларни кўриб ўзаро фикр алмашдик. Тажрибаларимизни ўртоқлашдик. Ҳатто, баъзи иштирокчиларимиз ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди, - дейди кўрик танлов ғолиби Г.Рустамова.
Бюрократия бизнесга тўсиқдир!
🗣 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз фаолиятидаги йўналишидан келиб чиққан ҳолда жорий йилги сайловолди дастурида ҳам қатор, жуда муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда.
🔴 Шуни таъкидлаш керакки, ЎзЛиДеПнинг сиёсий спектрдаги ўрни “марказ", "ўнг марказ” ҳисоблангани ҳолда партия ўз фаолиятида доимий равишда бизнес юритишнинг осон ва қулай, бюрократик тўсиқлардан холи бўлиши, иқтисодий рақобат устуворлиги ғояларига асосланади. Айнан ушбу ғоялардан келиб чиқиб, партия мамлакат иқтисодиётини юксалтириш, бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида лицензиялар сонини 2 бараварга қисқартириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш ғоясини илгари сурмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ишларини янги сифат босқичига олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.
Тўрт йил аввал бу борадаги ишлар бошланганида 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик чегарасига етмас эди.
Шу даврда аҳолимиз 3,7 миллионга кўпайди, камбағаллик чегараси ҳам тегишли равишда 1,5 карра оширилди.
Бунга қарамасдан, 3,5 миллион одамни даромадли қилиш ҳисобига 2023 йил якуни билан камбағалликни 11 фоизга пасайтиришга эришилди.
Аввало, ижтимоий ҳимоя қамрови 4,5 карра оширилиб (466 минг оиладан 2,2 миллионга), ўтган йили бу мақсадларга 12,3 триллион сўм ажратилди. Пенсия ва нафақалар миқдори ҳам 1,5 баравар кўпайтирилди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари жорий этилади
😎 ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Президентимиз раислигида шу йил 11 сентябрь куни маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.
🌐 Мунозаралар давомида депутатлар камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши, бу борада белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали янги иш ўринларини яратишда партия фаоллари, фракция аъзолари ўз ҳиссасини қўшиши, янада фаол ва ташаббускор бўлиши лозимлигини қайд этдилар.
—Одамларни рози қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш учун аввало, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш лозим, — деди ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов. — Шу боис, бугун бутун дунёда устувор масалага айланган ишсизликни камайтириш ва бу орқали одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш масаласи Янги Ўзбекистон сиёсатининг бош мақсадига айланди. Масалан, маҳаллада камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик лойиҳаларига 35 триллион сўм арзон кредит, 7 триллион сўм субсидия берилди. Шунингдек, 260 минг гектар ер 800 минг аҳолига деҳқончилик қилиб, даромад топиши учун тарқатилди. Бунинг натижасида кўплаб ёшлар, хотин-қизлар, ишсиз фуқаролар тайинли иш жойига, яхши даромад манбаига эга бўлишди.
#Live
🔴 Навбатдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама марказида бўлди.
➡️ Қонун лойиҳаси билан, соғлом рақобат муҳитини яратиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, темир йўл транспортини монополиядан чиқариш мақсадида ташувчи ва вагонлар, (контейнерлар) оператори ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.
🌐 Бундан ташқари, қонун лойиҳасида темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш ҳамда йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида темир йўлда давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари яратилмоқда.
😎 Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди.
😎 Йиғилишда фракция аъзолари халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилишмоқда.
📶 Бу ҳақида батафсил навбатдаги постларимизда маълумот берамиз.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳукумат Қарори (572-сон, 13.09.2024 й) билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
⚡️ Унга кўра, субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябргача мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхона учун унинг тоифасидан қатъи назар ажратилади.
🇺🇿 🇩🇪 Ўзбекистон Президенти ва Германия Федерал Канцлери кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди ва Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилган.
Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрланди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олинди.
Меҳнат миграцияси, дуал таълим тизимини жорий этиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, немис тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш, маданий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП мамлакатимизнинг ЖСТга кириши бўйича фаол чоралар кўришни таклиф қилмоқда
📈 Маълумки, мамлакат иқтисодиёти ишлаб чиқариш ва савдо ҳажми ошиши, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва кафолатли бозорларга эга бўлиш сингари бир қатор омилларга бевосита боғлиқ.
✅ Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш бўйича савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт ҳажми ва таркибини кўпайтириш ҳамда Ўзбекистонга инвестициялар оқимини ошириш, шунингдек, жаҳон бозорига чиқишга имкон яратувчи транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.
🌐 Бу борада, мамлакатимизнинг Жаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлиши кўплаб қулайликларни яратади. ЖСТга тўлақонли аъзолик энг муҳим мақсадлардан бири сифатида, “Ўзбекистон–2030” стратегиясидан ўрин олгани ҳам бежиз эмас.
❔ Айрим юртдошларимизда “Хўш, ЖСТга аъзоликнинг қандай афзалликлари бор?”, деган савол туғилиши табиий.
🗣 Аввало, айтишимиз мумкин, бугунги кунда дунёдаги энг йирик ҳисобланган ушбу халқаро иқтисодий ташкилотга аъзо 164 давлатнинг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 95 фоизни ташкил этади.
😎 ЎзЛиДеП илгари сураётган ЖСТга аъзолик бўйича фаол чоралар кўриш ташаббусини амалга ошириш мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиётининг ажралмас қисми сифатида муносиб ўринга эга бўлишига, ишбилармонлик, рақобат ва инвестиция муҳити яхшиланишига замин яратади.
🗣 Батафсил
#uzlidep #saylov2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Бугун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Париждаги 17-ёзги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди.
Ушбу халқаро спорт анжуманида дунёнинг 168 та давлатидан 4 минг 400 га яқин энг кучли ва маҳоратли спортчилар иштирок этгани унинг нуфузи ва миқёси нақадар улкан эканидан далолат беради.
Ўзбекистон жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза – жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиё қитъасида 3-ўринни, туркий ва ислом мамлакатлари ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича 1-ўринни эгаллагани таъкидланди.
Куни кеча Президент XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг мураббийлари ҳамда спорт делегациямиз аъзоларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бугунги маросимда давлатимиз раҳбари ушбу юксак мукофотларни ўз соҳибларига тантанали топширди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 В эти дни, в преддверии выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные Кенгаши УзЛиДеП ведет активную подготовку к доведению до избирателей основных идей и инициатив предвыборной программы партии.
🔴 Подробнее об этом в репортаже!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2030 йили 160 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсади: таҳлил ва имкониятлар
📈 Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2030 йили 160 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсади: таҳлил ва имкониятлар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз Сайловолди дастурида ЯИМ ҳажмини 160 млрд долларга етказиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажмини 4 минг долларга етказиш ташаббусини илгари сурмоқда.
😎 ЎзЛиДеПнинг асосий мақсади Ўзбекистонни ривожланган ва тараққий этган мамлакатлар сафига кириши йўлида астойдил иш олиб боришга қаратилган. Шу жумладан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш мақсади билан партиямизнинг сайловолди дастури уйғун.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔴 “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-136-сон, 11.09.2024 й.) қабул қилинди
✅ Фармонга кўра:
🔹Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади;
🔹Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади;
🔹Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.
😎- Қачонки тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Ўз-ўзидан яхши даромад топган тадбиркор ижтимоий жиҳатдан кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзади, уларни иш билан таъминлаб, оёққа туришига ёрдам беради.
• Фарҳод Маматджанов
“UZTEX GROUP” МЧЖ корхоналар тармоғи
директорлар кенгаши раиси, “Invest Finance
Bank” АЖ кузатув кенгаши раиси,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
“XXI asr” газетасининг 12 сентябрь 37-сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:
🗳 Сайлов-2024: O’zLiDePнинг I конгрессида...
📖 Партиянинг сайловолди дастури тасдиқланди.
🏅 Маҳорат, матонат ва метин ирода соҳиблари – ўзбекистонлик паралимпиячиларга ҳар қанча таъзим қилсак арзийди!
❇️ Ёдгор Саъдиев: Сўзи билан иши бир партия аъзоси эканимдан фахрланаман!
❓ Ташқи савдо операциялари: муаммо ва ечимлар қаерда?
❓ Ўзбекистонда дори-дармонлар нархларидаги тафовут қачон ўзгаради?
❓ Таълим ва амалиёт бозор талабларига бўйсунадими?
❓ Илк марта “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонига ким сазовор бўлди?
❓ “Артел” журналистни чув туширди...ми?
#uzlidep #XXIasr
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-960-сон, 10.09.2024 й.) билан Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🔰 Унга кўра, Шаҳарсозлик кодексига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг номини ва ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
🏢 Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш йўли билан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш тизимини такомиллаштирилмоқда.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#saylovoldi_dastur
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси келгуси беш йиллик учун сайловолди дастурини эълон қилди.
😎 Партия халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёлларимиз ва нуронийларимиз, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун 5 аниқ мақсад бўйича 500 вазифа рўёби учун курашади.
➡️ Қуйидаги ҳаволалар орқали партиянинг янги сайловолди дастури билан танишишингиз мумкин.
Lotincha | Кириллча | На русском | In English
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеП номзодларининг ҳужжатлари “E-saylov” платформасига киритилмоқда
Хабарингиз бор, 7 сентябрь куни пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг I Конгрессида партиянинг сайловларида фаол иштирок этиш масалалари кўриб чиқилиб, депутатликка номзодлар кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинган эди.
Таъкидлаш жоиз, номзодларни кўрсатиш жараёни партиянинг келгуси фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. Номзод кўрсатиш бўйича қабул қилинган қарорлар партиянинг сайловлардаги муваффақиятини белгилайдиган энг муҳим омилдир.
Шундан келиб чиқиб, ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатди.
Номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат бўлиб, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга, уларнинг 63 фоизини тадбиркор ва фермерлар, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, 25 фоизини фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳаси вакиллари, 12 фоизини ҳуқуқшунослар ташкил этади. Шунингдек, номзодларнинг 19 нафари фан номзоди (PhD) ва 12 нафари фан доктори (DSc) илмий даражасига эга.
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига партиядан кўрсатилган номзодлар "E-saylov” платформасига киритилиб, барча номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун топширилмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг