uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Хусусий сектордаги иш берувчиларни меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятларини соддалаштириш - давр талаби

🗳 Жорий йилги сайловларда иштирок этувчи сиёсий партиялар томонидан муҳим ташаббусларнинг илгари сурилиши бўлажак сайловларнинг қизғин курашлар остида кечишини таъминлайди. Жумладан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси хусусий сектордаги иш берувчиларни меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятларини соддалаштириш ташаббусини илгари сурмоқда.

➡️ Хусусий сектор кўплаб янги иш ўринлари яратиш орқали иқтисодиётни ривожлантиради. 2023 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами ишга жойлашган ходимлар сони 5,5 млн нафарни ташкил этади, шундан, давлат ташкилотларида 2,2 млн, хусусий секторда эса 3,3 млн киши банд бўлган.

📌 Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, хусусий жабҳадаги иш берувчилар учун меҳнат қонунчилигидаги талабларни соддалаштириш ва амалий ечимлар бериш муҳим аҳамиятга эга.

🟢 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 25-моддасида иш берувчининг 19 та мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган. Қонунчиликдаги мураккаблик ва томонларнинг уни тўғри тушунмаслиги хусусий сектордаги иш берувчилар учун муаммолар туғдирмоқда. Бу мураккабликларни бартараф этиш учун қонунчиликда белгиланган иш берувчининг мажбуриятларини хусусий сектордаги иш берувчилар манфаатлари йўлида соддалаштириш лозим.


🗣 Хусусий сектордаги иш берувчиларни меҳнат қонунчилигидаги ходим олдидаги мажбуриятларини соддалаштириш ҳам иш берувчилар, ҳам ходимлар учун фойдалидир. Меҳнат қонунчилигининг аниқ ва тушунарли бўлиши хусусий секторнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

🗣 Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ислоҳотлар бардавомлиги учун масъулмиз

😎 Бугун ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 27 октябрь кунида бўлиб ўтадиган сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатлик сайловларида партиянинг самарали иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

✔️ Унда партия вилоят ташкилоти аппарат ходимлари, туман(шаҳар) Кенгашларининг раислари ва ходимлари иштирок этди.

📌 Йиғилишни ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши раиси Ўктамжон Ахунов кириш сўзи билан очиб, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрида партиянинг I Конгресси бўлиб ўтганлиги ва мазкур тарихий анжуманда кўриб чиқилган масалалар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

🌐 Шунингдек, тадбирда бўлажак сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, депутатликка номзодлар, партия кузатувчилари ва ишончли вакилларини сиёсий, ҳуқуқий билимини ошириш, сайловчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда сайловолди тарғибот жараёнларида замонавий PR-технологиялардан фойдаланиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.


🔵 Йиғилиш сўнгида мазкур сиёсий жараёнда Андижон вилоят партия ташкилоти томонидан амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️ Қонунга кўра, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

✔️ Жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра:

🔴 Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин.

🟣 Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади.

📌 Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

😎 ЎзЛиДеП ўтган 5 йил давомида қандай ишларни амалга оширди?

🗳 2019 йилги сайловолди дастурининг ижроси ҳақида батафсил видеолавҳада танишинг.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 "Mahalla yangiliklari" | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси ОАВ нигоҳида

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-135-сон, 06.09.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:


✔️ Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида – 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан;

🔺 бошқа аҳоли пунктларида – 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан.

Шунингдек, барча турдаги ер участкаларининг қиймати 15 иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади.

🗣️ Жойлардаги ҳокимликларга саноат зоналари, аҳоли пунктлари ҳудудларининг қисмлари, хусусан, янги барпо этиладиган кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жой массивлари, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига белгиланган шартларга мувофиқ лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

🇫🇷 Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинларида ёрқин ва унутилмас тарихий натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкентда тантанали кутиб олинди.

🗣 Чемпион ва совриндорларига қуйидагича мукофотлар топширилди:

🥇 Олтин медал соҳибларига:

⁃ 200 минг АҚШ доллари;
⁃ Tahoe автомобили;
⁃ 2 қаватли коттедж.

🥈 Кумуш медал соҳибларига:

⁃ 100 минг АҚШ доллари;
⁃ BYD Song Plus EV Champion автомобили;
⁃ квартира.

🥉 Бронза медали соҳибларига:

⁃ 50 минг АҚШ доллари;
⁃ BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
⁃ квартира.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 Yangi Davr | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси ОАВ нигоҳида

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

#Биласизми

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Қарори (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қабул қилинди

🔍 Қарорга кўра, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

🔹бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

🔹гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

🔹микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

✅ Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

➖ камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

2024 йил 1 ноябрдан кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:

▫️5-тоифа учун – 12,5 фоиз;
▫️4-тоифа учун – 13,5 фоиз;
▫️3-тоифа учун – 14,5 фоиз;
▫️2-тоифа учун – 17,0 фоиз;
▫️1-тоифа учун – 18,0 фоиз;


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Munosabat

ЎзЛиДеПнинг бизнес субъектларини қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлашга бўлган уринишлар юз бераётганлиги тўғрисида хабарларга
МУНОСАБАТИ


Ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда мамлакатда бизнес субъектларини қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлашга бўлган уринишлар юз бераётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолатларга ЎзЛиДеПнинг нуқтаи-назари аниқ – ҳеч ким тадбиркорни унинг истагига зид ҳолда бирор нарсага мажбурлаши мумкин эмас. Бундай ҳатти-ҳаракатлар тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш йўлида давлатимизда қабул қилинган қонунчиликка зид.

ЎзЛиДеПнинг I Конгрессида тасдиқланган сайловолди дастурида ҳам айнан шу каби ҳолатларни олдини олиш учун давлат органлари мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига аралашувини қатъий тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўриш юзасидан вазифалар белгиланган.

Шу билан бирга, мамлакатда муқобил энергия манбаларини кенгайтириш масаласи ҳам сайловолди дастуримиздан ўрин олганини ҳисобга олган ҳолда ушбу ишлар мажбурлаш йўли билан эмас, балки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг устунликлари, афзал жиҳатларини тушунтириш, тарғиб қилиш, тегишли молиявий имкониятлар яратиш орқали амалга оширилиши лозим деб биламиз.

Юқорида кўтарилган масала юзасидан ҳозирда партиянинг марказий ва худудий кенгашлари томонидан ўрганишлар бошланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу маълумот ўз тасдиғини топган тақдирда ЎзЛиДеП ўз депутатлари орқали тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари билан мурожаат қилади ва бундай ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо беришни қатъий талаб қилади.

ЎзЛиДеП яна бир бор тадбиркорлар билан муносабатда юзага келадиган барча масалалар қонунчилик доирасида амалга оширилиши лозимлигини таъкидлайди.

ЎзЛиДеП матбуот хизмати

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 Aхборот 24 | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси бўлиб ўтди

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Бугун ЎзЛиДеПнинг I Конгресси бўлиб ўтди. Унда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.

🗣 Конгресс иши давомида партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.


📹 Тафсилотларни батафсил репортажимизда томоша қилинг.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

⚖️ Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 ЎзЛиДеП Хонқа туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди.

🔔 Танловнинг туман босқичида юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор, энг фаол тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар фаол иштирок этдилар.

Танлов натижаларига кўра:

• 1 ўрин - “Шермамат-Шакарой” МЧЖ раҳбари Гулсара Отажанова;
• 2 ўрин - “Собир Раззоқ” хусусий корхонаси раҳбари Назокат Собирова;
• 3 ўрин - Сарпо либослар тикиш йўналиши бўйича Ойимжон Бектаева ғолибликни қўлга киритдилар.


➡️ Кўрик-танлов якунида ғолиблар диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди.

🗣 Батафсил репортажда танишинг...

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 В эти дни в Исполнительном комитете Политического совета УзЛиДеП в платформу "E-saylov” вносятся кандидаты, выдвинутые партией в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные представительные органы, документы обо всех кандидатах предоставляются в Центральную избирательную комиссию для регистрации.

Подробнее - в нашем репортаже!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Шу кунларда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига партиядан кўрсатилган номзодлар "E-saylov” платформасига киритилиб, барча номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун топширилмоқда.

✔️ Батафсил репортажда!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#milliy_maruza

ЎзЛиДеП коррупцияга қарши тизимли ва самарали курашишни қўллаб-қувватлайди

Мамлактимизда коррупцияга қараши курашиш ва уни олдини олиш бўйича қисқа вақт ичида салмоқли ишлар амалга оширилди. Президентимиз ташаббуси асосида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун қабул қилиниб, давлат органларининг корупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий маърузада асосий эътибор коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган превентив чора-тадбирлар, хусусан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик кайфиятини шакллантириш, аҳолининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий билимлари ва маданиятини ошириш, давлат идоралари ва ташкилотлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган чораларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фракциямиз давлат ҳокимияти органларининг очиқлиги тўғрисидаги қонунни бузган шахсларга қандай жазо берилганини ҳам кенг жамоатчиликка маълум қилиниши керак деб ҳисоблайди. Буни қонунлар ҳамма учун баробар деган тамойилнинг ҳаётда ўзи аксини топишида муҳим омил, деб ҳисоблаймиз.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

📌 Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎


🤝🤝 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида назорат остидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

➡️ Таъкидланганидек, ҳозирги кунда республикамизда маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар ўртасида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатлари ортиб бораётгани ушбу йўналишдаги ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда.


➡️ Шунингдек, суд томонидан белгиланган чеклов ва мажбуриятларни бажармаган пробация назоратидаги шахслар содир этган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича тез ва таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш борасида ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларига қўшимча ваколатлар бериш зарурати юзага келмоқда.

➡️ Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилишини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

➡️ Яъни, ички ишлар органлари номидан 185-2- ва 187-моддалари бўйича пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомани тузиш ваколати пробация хизматининг катта инспекторига бериляпти.

🔼
Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида пробация назоратидаги шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларга нисбатан қўлланилган таъсир чораларининг натижадорлиги ошишига олиб келади.


Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 Zamon | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси ОАВ нигоҳида

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

✔️ Ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизими шакллантирилади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштириш, ипотека кредити бозори янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.

Дастлаб депутатлар “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.


💠 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

😎 ЎзЛиДеПнинг дастурий вазифалари нималардан иборат?

📣 Партия 2020-2024 йилларда қандай дастурий вазифаларни бажарди? Энг эксклюзив лойиҳаларимиз ҳақида батафсил видеода танишинг.

#uzlidep #saylov2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#OAVda_biz

😎 Hudud-MY5 | Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси бўлиб ўтди

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгресси ОАВ нигоҳида

👇
https://kun.uz/kr/07982466

https://daryo.uz/2024/09/07/

https://qalampir.uz/n/106630

https://uza.uz/posts/633081

https://uza.uz/posts/633082

http://bugun.uz/245923

https://upl.uz/policy/44756-news.html

https://darakchi.uz/uz/189554

https://aspekt24.uz/songiyangilik/66dc469ae21717b96c3e8af7

https://repost.uz/utverdili-novuyu-predvibornuyu-programmu

➖/channel/mufasa_mh/3306

➖/channel/davletovuz/21217

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ахборот 24 | В Ташкенте состоялся I Конгресс Движения предпринимателей и деловых людей - Либерально-демократической партии Узбекистана

В конгрессе обсуждался анализ деятельности партии за последние 5 лет и планы на перспективу. Вместе с тем, подробно обсуждалась подготовка к важному общественно-политическому событию – к предстоящим выборам.

В ходе работы конгресса обсуждался проект новой Предвыборной программы, которая является важным стратегическим документом партии на ближайшие пять лет. Как отмечалось, как ведущая политическая сила, взявшая на себя ответственность за полную реализацию Стратегии «Узбекистан-2030», она участвует в парламентских выборах с новой программой, включающей 5 целей – 500 задач.

На конференции выдвинуто 75 кандидатов в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан по одномандатным округам (мажоритарная система), а также 100 кандидатов - по партийным спискам (пропорциональная система).

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

😎 Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг I Конгресси бўлиб ўтди. Унда партиянинг ўтган 5 йиллик фаолияти таҳлили, истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича кўриб чиқилди.

Конгрессда дастлаб Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов ЎзЛиДеПнинг 2020-2024 йиллардаги фаолияти сарҳисоби тўғрисида маъруза қилди.

➡️ Конгресс иши давомида партиянинг келгуси беш йилликдаги муҳим стратегик ҳужжати бўлган янги Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган янги дастур билан кириб бормоқда.


🗳 Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.

✔️ Конгресс делегатлари янги Сайловолди дастури лойиҳасини маъқуллашди ва унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдиришди.

😎 Шубҳасиз, Конгресс ўз ишини кўтаринки руҳда якунлади.

📣 Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎😎😎

⁉️ ЎзЛиДеП илгари сураётган ғоялар билан танишмисиз?

😎 ЎзЛиДеП - давлатимиз ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида ўз ташаббусларига эга. Батафсил видеода билиб олинг.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎😎😎

Жиззахда партия сайловолди дастури лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда


😎 Жиззах Политехника институтида партия сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди.

Дастлаб, партиянинг 2019-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижроси ҳақида йиғилганларга қисқача маълумот бериб ўтилди.

Сайловолди дастури муҳокамасида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.


📌 Иштирокчилар томонидан ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳасига берилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умулаштирилди.

📢 Батафсил

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

😎😎😎😎😎😎😎

Наманганлик ишбилармон аёллар аниқланди


➡️ Куни кеча Наманган шаҳридаги Ёзувчилар ҳиёбонида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидан ташриф буюрган ишбилармон аёллар ўртасида “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик танлови ўтказилди.

📶 Танловда Наманган шаҳрининг драйвери бўлган касаначилик, чеварчилик ва каштачилик йўналишларида 20 дан ортиқ тадбиркор хотин-қизлар ўзаро беллашдилар.

Наманган шаҳардан “Латифа гули” МЧЖ таъсисчиси Мавлудахон Мажидова, Давлатабод туманидан “Самия академияси” ўқув маркази раҳбари Диёра Юсупова ҳамда Янги Наманган туманидан “Зарка 001” МЧЖ раҳбари Нигора Насимова ғолибликни қўла киритдилар.


Ғолиблар ва иштирокчиларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…
Подписаться на канал