😎😎😎😎😎😎😎😎😎
🤝🤝 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилмоқда.
🎙 Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ахборот беряпти.
🔼 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,4 фоизга ошганлиги бунинг ёрқин далилидир. Бундай ижобий ўсиш суръатлари иқтисодиётимизнинг барча тармоқ ва соҳалар ривожланишида кузатилди. Яъни, бозор хизматлари 12,9 фоизга, саноат ишлаб чиқариш 7,8 фоизга, қурилиш ишлари 10,1 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 3,8 фоизга ошди.
📣 Айниқса, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 229,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,6 фоизга ўсганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолининг реал даромадлари 8,6 фоизга ошиб инфляция даражасидан (5,2 фоиз) юқори бўлганлиги аҳоли фаравонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
📈 Мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати натижасида ҳамкор давлатлар иқтисодий алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ташқи савдо айланмаси 31,8 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 млрд. долларга ошганлиги бундан далолат бермоқда.
➡️ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар натижасида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари сони ўтган йилга нисбатан қарийб 21,5 мингга ошиб, 833 мингтага етган. Шу ўринда, фойда ва қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,6 фоизга ўсган.
#Депутат_муносабати
🇺🇿 Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган мустақиллик байрамини кутиб олиш, қалбларимизга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Сабаби озод ва обод юртимиз қиёфасидаги гўзалликнинг тобора чирой очаётганлиги, шаҳар ва қишлоқларимиздаги кўркамликдан кўзимиз қувнайди, инсонлардаги хушкайфият эса барчамизда Истиқлол берган неъматларга шукроналик туйғусини уйғотади.
🔸 Зеро, мустақиллик йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, қонун устуворлиги, инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида улкан қадамлар қўйилди. Жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида катта ўзгаришлар, янгиланишлар бўлди.
🔹 Истиқлол йилларида аҳоли ўртасида ва давлат идораларида тадбиркорларга муносабат ўзгарди. Мамлакатда ишбилармонлик муҳити тубдан яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари, бизнес вакиллари юзага келаётган айрим муаммолар ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этилмоқда.
☝️ Бугун соат 15:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
📌 Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
⚡️Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:
🔹 ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:
➖60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
➖60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;
🔹туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.
📝 2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.
🔍 2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.
🗓 2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
"Шўртангазкимё"да ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокамаси бўлиб ўтди
😎 “Шўртан газ кимё мажмуаси” да ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокамаси бўлиб ўтди. Тадбирда жамият ишчи-хизматчилари, вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этдилар.
🗣 Тадбирда Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Арзиқул Шеров, Яккабоғ туман Кенгаши раиси, депутат Наргиза Саломова, шаҳрисабзлик ҳунарманд Маҳлиё Маннонова, мажмуа бошланғич партия ташкилоти раиси Хуршид Бердиев ва бошқалар сўзга чиқиб, партия дастури бўйича ўз таклиф-тавсияларини ҳамда фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
- Бу йилги сайловолди дастурида ҳам тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратилган., -деди ЎзЛиДеП Ғузор туман кенгаши раиси Элмурод Шуҳратов. - “5 мақсад – 500 вазифа” шиори остида тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотда таъкидланганидек, янгиланган Конституцияда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит яратиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш партиямизнинг кейинги 5 йилликдаги устувор вазифаси ҳисобланади.
“Ишбилармон аёл – 2024” кўрик- танловининг Урганч шаҳар босқичи ўтказилди
🔸 Урганч шаҳридаги IT парк марказида ўтказилган тадбирда сўз олганлар юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка, ишлаб чиқаришга жалб этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳаларга тўхталиб ўтишди.
📌 Танловда ҳунарманд аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
- Кўп йиллардан буён фаолият олиб бораётган “Урганч миллий тикувчилик“ оилавий корхонамизда миллий либослар тикиб аҳолига етказиб келмоқдамиз , - дейди танлов иштирокчиси Феруза Хасанова. - Ҳозирги кунда корхонада йигирмадан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган. Улар тикаётган турли бичимдаги либослар вилоятимиз, республикамиз бозорларида харидоргир бўлмоқда.
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, 5 та йўналишдан иборат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қуйидагилар тасдиқланди:
🔹ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати;
🔹амалий тадбирлар режаси.
🗓 2024 йил 1 ноябрдан:
➖давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади;
➖ Президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.
⚠️ 2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.
😎😎😎😎😎😎😎😎
Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилди
😎 ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси Қибрай туманидаги “SHAHANTEKS” текстиль корхонасида меҳнат қилиб келаётган хотин-қизлар иштирокида ҳам муҳокама қилинди.
🗣 Йиғилишда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева ўтган 5 йил давомида хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
– Тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш лозим, – деди корхона раҳбари Раънохон Шаханова. – Шунингдек, лицензиялар сонини қисқартириш, бюрократик талабларни бекор қилиш, экспортчи тадбиркорлар учун кредит фоиз ставкаларини камайтириш ҳам фаолиятимиз ривожи учун ғоятда муҳим.
😎😎😎😎😎😎😎
#2024_йил_1_сентябрдан
✅ Қонунчиликка кўра, ҳудудларда саноат салоҳиятини янада ошириш учун:
🔸Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари таркибида 5 та штат бирлигидан иборат Саноатни ривожлантириш йиғма бўлимлари ташкил этилади;
🔸туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва молия бўлимларида саноатни ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
😎 М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокама қилинди.
🖥 Батафсил репортажда танишинг
#uzlidep #saylov2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔸 Сайлов кампанияси фаол давом этмоқда. Шу кунларда ҳудудларда партияларнинг сайловолди дастурлари лойиҳаларининг муҳокамаси ўтказилмоқда.
Тафсилотлар репортажда.
#uzlidep #saylov2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
😎 Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар
#uzlidep #dayjest
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи!
Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси маросимида Президентимиз нутқ сўзлаб, кўп миллатли халқимизни улуғ айём билан табриклади, барчага ўзининг юксак ҳурмати, эзгу тилакларини изҳор этди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎😎
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «Гулчи опа томорқа хизмати» кластери раҳбари Нориева Шарофат Эргашевнага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан мукофотланди.
🗣 Шарофат Нориева мамлакатимизда тадбиркорлик ҳаракатини янги босқичга кўтаришда ўзининг ватанпарварлик, ишбилармонлик ва ташаббускорлик фазилатларини яққол намоён этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётган энг фаол тадбиркорлардан бири. Хусусан, боғдорчилик, кўчатчилик ва гулчилик тармоқларини илғор тажриба ва инновацион усуллар асосида ривожлантириш, ҳудудда томорқачиликни кенг тарғиб қилиш, иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш борасида бир қатор ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
Бухорода ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди
😎 Бухоро давлат университетида ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
🗣 Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Аслонов, университет профессор-ўқитувчилари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этди.
➡️ Учрашувда партия сайловолди дастур лойиҳасида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробарга ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтиришни таклиф қилинаётганлиги соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
#Биласизми
⚡️Қонунчиликка кўра, тадбиркорларни пул маблағларини ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
✅ Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Андижонлик ишбилармон аёллар сараланди
🔸 Андижонда “Ишбилармон аёл - 2024” республика кўрик-танловининг туман, шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.
🔰 Танловда секторлар доирасида ғолибликни қўлга киритган 25 нафар ишбилармон аёл ўз фаолиятига оид ҳужжатлар ва кўргазмалар билан иштирок этдилар.
✅ Якуний натижаларга кўра туманнинг Дарёбўйи маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор-дизайнер Дилдорахон Хасанова ғолиб деб топилди.
– Мен каби кўплаб тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловда ғолиб бўлганимдан беҳад мамнунман, – дейди Д.Хасанова. – Ушбу муваффақият, ғолиблик зиммамга улкан масъулият юклайди. Энди янада фаол бўлишга, танловнинг вилоят босқичида ҳам ғолиблар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан.
😎😎😎😎😎😎😎
Масъуллик ва фаоллик — масалалар муҳокамасида муҳим ёндашув
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди.
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида жаҳон иқтисодиётида ўзгарувчанлик ва ноаниқликнинг сақланиши шароитида жорий йилнинг I ярмида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 567,4 трлн сўмни ташкил этиб, 6,4 фоизга ошгани алоҳида қайд этилди.
🔻 Ҳисобот даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар натижасида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлар сони ўтган йилга нисбатан қарийб 21,5 минга ошиб, 833 мингтага етгани эътироф этилди. Давлат бюджети даромадлари эса 121,0 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 трлн сўмга кўп бўлгани депутатлар томонидан ижобий баҳоланди.
🔸 Мунозаралар давомида фракция аъзолари кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилгани, айниқса, сўнгги етти-саккиз йилда иқтисодий соҳада ўзига хос янгиланишлар даври бўлгани, давлат бюджети очиқлиги ва шаффофлиги борасида ижобий ўзгаришларга эришилганини таъкидладилар.
Ўтган даврда соғлиқни сақлаш, таълим, инсон капиталини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва атроф-муҳитни яхшилаш учун ажратиладиган давлат харажатлари миқдори ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошгани айтиб ўтилди.
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
😎 ЎзЛиДеП фаолияти рақамларда
• Партиянинг қанча аъзоси бор?
• ЎзЛиДеП нечта қонун ишлаб чиққан?
⁉️ Батафсил видеолавҳа орқали билиб олишингиз мумкин.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
⚡️Фармонга кўра, экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:
🔸солиқ тўловчилардан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;
🔸божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.
✅ Асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати эътироф этилади.
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
Сайловолди дастури муҳокамалари давом этади
✔️ Тупроққалъа туманидаги “Uzavtomotors AJ” Хоразм филиалида партия сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
– Сайловолди дастури лойиҳасида кекса авлод вакиллар манфаатлари бўйича аниқ таклиф ва тавсияларнинг илгари сурилаётгани ғоятда аҳамиятлидир, – дейди халқ депутатлари Тупроққалъа туман кенгаши депутати Қурбанбай Бабажанов. – Жумладан, партиянинг 70 ёшдан ошган кексалар учун бепул тиббий ва зарур ижтимоий хизматни кафолатлаш бўйича ташаббуси инсонпарварликнинг олий намунасидир.
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
Сирдарёлик фаоллар тадбиркорларга муносабат яхшиланганини эътироф этишди
😎 ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида партиянинг янги сайловолди дастури лойиҳасининг муҳокамаси ташкил этилди. Тадбирни ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева олиб борди.
Тадбирда аҳоли ўртасида ва давлат идораларида тадбиркорларга муносабат ўзгаргани, жамиятда уларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин ортиб бораётганлиги, бунга сабаб эса мулк ва мулкдорлар, хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун йўли билан ҳимоя қилиниши янада такомиллашгани айтиб ўтилди.
🎤 #podcast_time
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган нутқида мамлакатнинг ўзаро тинчлик ва ҳамжиҳатликка асосланган ташқи сиёсатни давом эттириш аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари ва янги сиёсий муҳитни яратиш заруриятини қайд этди.
Президентимиз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш борасидаги ҳаракатлар давом эттирилишини ва бу юксак маррага эришишда халқ бирлиги ва билимнинг муҳимлигига алоҳида урғу берди.
😎😎😎😎😎😎😎
Юқори малакали мутахассислар учун “Ижтимоий пакет” тизимини жорий этиш таклиф этилди
🔻 М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокама қилинди.
😎 Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Дилшод Шоумаров иштирок этди.
🔸 Йиғилишда бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш, оналар ва болалар ўлимини камида 2 баробарга, онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга қисқартириш, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш каби мақсадлар ижроси ЎзЛиДеПнинг келгуси 5 йилликдаги фаолиятида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
😎😎😎😎😎😎😎
✅Шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар берилади
📆 2024 йил 1 сентябрдан фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун ПҚ-52-сон қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.
Унга кўра шоли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади.
Бунда шоли харид қилиш бўйича шартномалар шоличилик кластерлари билан фермер хўжаликлари ўртасида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агроплатформа» ахборот тизими орқали тузилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Мустақиллигимиз мангу ва бардавом бўлсин!
Барча юртдошларимизни партиямизнинг миллионлаб аъзолари, хайрихоҳлари номидан мамлакатимиз ва халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Бу йилги айёмнинг “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” шиори остида нишонланаётгани барчамизга ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Айниқса, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоянинг ҳаётимизга жорий қилинаётгани ҳар биримизни руҳлантиряпти, беқиёс ғайрат-шижоат бағишлаяпти.
Сизларни мустақиллик байрами билан яна бир бор чин дилдан табриклайман!
Халқимиз, мамлакатимизнинг тинчлиги ва тараққиёти манбаи – азиз ва мукаррам Мустақиллигимиз мангу ва бардавом бўлсин!
@a_xaitov
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
Президент Шавкат Мирзиёев Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Асила Мирзаёрова узунликка сакрашда 5,22 метр натижа қайд этиб, салкам 30 йил олдинги паралимпия рекордини янгилади. Қудратиллохон Маъруфхўжаев ядро улоқтириш баҳсида ғолиб бўлди.
Давлатимиз раҳбари уларни қизғин табриклаб, меҳрли сўзларини изҳор қилди. Мураббийлари ва ота-онасига миннатдорлик билдирди. Бошқа совриндор ва иштирокчи спортчиларга ҳам салом йўллаб, муваффақиятлар тилади.
Паралимпиячиларимиз табрик ва доимий эътибори учун Президентимизга раҳмат айтиб, янги ғалабаларга эришишга ваъда бердилар.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🎤 #podcast_time
ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурлари муҳокамаси давом этаётгани, бу жараёнда айниқса, ёшларнинг фаол иштирок этиши қувонарли ҳол.
Ёшларнинг иштироки нафақат янги ғоялар ва таклифларни илгари суришда, балки жамият эҳтиёжларини тушуниб, уларни самарали ҳал қилишда ҳам муҳимдир. Партиянинг ушбу муҳокамаларни ташкил этиши, ёшлар билан очиқ мулоқот олиб бориши ва уларнинг фикрларини инобатга олиши, ЎзЛиДеПнинг ёшлар манфаатларига алоҳида эътибор қаратаётганидан далолат беради.