Урганч шаҳридаги IT марказида ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди
🔸 Йиғилишда партия фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоятдаги тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.
📌 Конференциясида юртимизда муҳим сиёсий жараён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга сайловларига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди.
– Партиямиз мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ва ҳаётий ислоҳотларнинг муваффақиятли бориши учун масъулиятни ўз зиммасига олган сиёсий куч, – деди партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси С.Жуманиязов. – Шунинг учун аъзоларимиз ва депутатларимиз сонини янада оширишимиз керак. Шу боис жойларда партиямиз ғояларини кенг аҳоли қатлами ўртасида тарғиб қилишга ҳаракат қиламиз.
Фарғонада ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг муҳокамалари давом этмоқда
🔸 Куни кеча ТАТУ Фарғона филиалида ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.
✅ Сайловолди дастур муҳокамасида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда
🔹 Партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган навбатдаги учрашувлар Тошкент шаҳридаги «Йўл қурилиш» АЖда, Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида ҳамда Ўзбекистондаги йирик ихтисослаштирилган ойна заводи ҳисобланган “IMZO” МЧЖда ташкил этилди.
✅ Учрашувда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, депутатлар, ишбилармонлар, ёшлар ва аҳоли вакиллари иштирок этдилар.
☝️ Таъкидланганидек, партия жорий йилги сайловларга «Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун», деган шиор билан кириб келмоқда. ЎзЛиДеП бу йилги сайловолди дастурида тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, фан-таълим, тиббиёт ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратган.
«5 мақсад – 500 вазифа» шиори остида ўтган сайловолди дастури муҳокамасида ЎзЛиДеП кейинги 5 йилликда мақсад вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, аҳолимиз фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, аёлларимиз ва нуронийларимиз, жамики юртдошларимиз бахтли яшаши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши ҳамда эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун партия ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган.
🥇ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши аъзоси Асила Мирзаёрова — олтин медал соҳиби!
📌 Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувлари якунланди. Унда иштирок этган Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.
📆 2024 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?
➡️Шоли етиштирувчиларга имтиёзли кредитлар берилади
➡️Экспортга кўмаклашиш учун янги имкониятлар
➡️Заргарлик саноатини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилади
➡️Туроператорларга туристларни жалб қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
➡️Электрон дўконда ижтимоий мезонлар асосида имтиёзлар берилади
➡️Спиртдан мақсадсиз фойдаланиш жаримага сабаб бўлади
➡️Маркировкаланадиган маҳсулотларни сотиш тартибини бузишга қарши чора кўрилади
➡️Инспекция инспекторларига тезкор назорат тадбирларини ўтказишда қўшимча ваколатлар берилди
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#saylov2024
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди
🔰 Конференцияда партия Андижон вилоят Кенгашининг жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловида фаол иштирок этиши ЎзЛиДеПнинг етакчи куч сифатида мавқеини янада мустаҳкамлаши алоҳида қайд этилди.
📌 Таъкидланганидек, бугунги кунда партия вилоят Кенгаши ўз сафида 11 8524 нафар аъзони бирлаштирган. Маҳаллий Кенгашларда эса партиянинг 180 нафар депутати фаолият олиб бормоқда.
🔹 Депутатлик гуруҳлари ўтган 5 йилда ижро органларининг мансабдор шахсларига 2000 дан ортиқ депутатлик сўрови юборди. 550 марта ҳудудий ижро органлари раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
📌 Kun.uz мухбири ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Xаитов билан партиянинг сайловолди дастури ва режалари ҳақида суҳбатлашди.
– Ўтган йиллар давомида ЎзЛиДеП мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида қандай муҳим ташаббус ва ислоҳотларни илгари сурди? Уларнинг натижалари реал ҳаётда қандай акс этмоқда?
– Ортда қолган 5 йиллик фаолиятимизни сарҳисоб қилганда муваффақиятларни рақобатчилар ҳам инкор этиши мушкул. Жумладан, ўтган сайловолди дастуримиз 5 та йўналишни қамраб олган ва унда 233 та банд ўз аксини топган эди. Таҳлилларга кўра, беш йил давомида шундан 220 та банд ижроси тўлиқ бажарилди. 13 та банд эса давомий бўлиб, уларнинг келгуси йилларда ҳам бажарилиши режалаштирилган.
Партиянинг сайловолди дастуридаги мақсад ва ғоялар 15 та янги қонун, 17 та қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 73 та фармони ва 107 та қарорида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 43 та қарорида ўз аксини топди.
ЎзЛиДеПнинг энг муҳим натижаларидан бири 2023 йил 30 апрель куни янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ташаббускори сифатида сиёсий майдонга чиққанидир. Конституциядаги янги нормалар “инсон – жамият – давлат” концепциясига қатъий амал қилинган ҳолда тайёрланди. Янги таҳрирдаги Конституция бўйича кенг жамоатчилик ва аҳолининг фикр ва таклифларини ўрганиш жараёнида партиямиз халқ билан ҳамнафас бўлди. Уларнинг ўй-фикрлари, дардига ошно бўлди.
Партиямиз тадбиркорлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳам қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Шуларнинг энг муҳими, барча тадбиркорларга “яхши таниш” бўлган Солиқ кодексининг 2271-моддаси билан боғлиқ.
Айтишим керакки, Солиқ кодексининг мазкур моддасида белгиланган молиявий жарима миқдори тадбиркорларимиз ҳафсаласини пир қилган эди. Жариманинг ҳаддан ташқари юқори эканлиги уларнинг эътирозларига сабаб бўлганди. Шундан сўнг партия ташаббуси билан мазкур модда қайта кўриб чиқилди. Тадбиркорлар билан ўтказилган муҳокамалардан сўнг Солиқ кодексининг ушбу моддасида кўзда тутилган жарима миқдори ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизга туширилди.
Партия ўзининг биргина ана шу ташаббуси билан банкротлик ёқасига келиб қолган ўн минглаб тадбиркорларнинг жонига оро кирди.
🔗 Интервьюни батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.
#uzlidep #kunuz
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Депутатликка аҳоли муаммоларини ечишда аниқ ташаббус кўрсата оладиган, ватанпарвар шахс сайланиши лозим
🔰 ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгашининг XIV конференцияси иштирокчилари партиядан кўрсатилаётган номзодлар ана шундай талабларга жавоб бериши кераклигини таъкидлашди.
🔸 Вилоят Кенгаши конференциясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари, шаҳар ва туман конференцияларидан сайланган делегатлар, фахрийлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
– Ўтган 7-8 йилда маҳаллий Кенгаш депутатлари аҳоли муаммоларини ўрганадиган вакилга айланди, – дейди халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Ғофуржон Муҳаммедов. – Бу эса номзодларнинг зиммасига юксак масъулият юкламоқда.
ЎзЛиДеП илм-фанга йўналтирилган маблағларни кескин оширишни мақсад қилган
🔰 Самарқанд шаҳридаги ишга марҳамат мономарказида ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. Партия вилоят Кенгаши масъуллари ва депутатлар, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этган муҳокамада партиянинг келгуси беш йилликдаги мақсад-вазифалари хусусида сўз юритилди.
🔹 Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Абдулло Аслонов ёшларга партия сайловолди дастури ҳақида маълумот берди.
– Сайловолди дастур лойиҳасида мактабларда синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш, 2030 йилгача қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш ва илм-фанга йўналтирилган маблағларни ЯИМдаги улушини 10 баробар оширилишидаги таклифлар мени қувонтирди, – дейди Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти ректорининг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси Бекзод Бурҳонов. – Бу мамлакатимиз таълим сифатини оширишга, ёшларни илм-фанга янада кенгроқ жалб этишга замин яратади.
🔔 Кон-геология ишлари халқаро стандартларга мувофиқлашади
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
➡️ Қонун лойиҳаси билан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида “ягона дарча” принципи жорий этилмоқда. Шунингдек, ер қаъридан барқарор фойдаланиш тамойили киритилиб, оқилона ишлатиш талаблари ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда.
“XXI asr” газетасининг 29 август 35-36 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:
• Ўзбекистон мустақиллигига 33 йил тўляпти! Байрам шукуҳи
• Сайлов-2024: Актам Хаитов Халқаро пресс-клуб мухбири саволларига қандай жавоб берди?
• Қорақалпоғистонлик тадбиркор аёлнинг ҳаяжонлари
• Муносиб эътироф: O’zLiDeP фракцияси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди!
• Ўзбек ва озар халқларини қандай ришталар боғлаб турибди?
• Сайловолди дастури муҳокамаси қандай кечмоқда?
• Тадбиркор учун бизнес маданият керакми?
• Муҳаммад Юсуф армони ёхуд маҳаллийчилик тузоғидан қачон қутуламиз?
• Ватан чегараси қаерда?
📌 Юклаб олиш учун
#uzlidep #XXIasr
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌 “Inno” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди
🔸 Мулоқотда партия мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтиришни таклиф қилаётгани таъкидланди.
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари Кўксарой қароргоҳида Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашмоқда.
“Чиндан ҳам, сизлар ғоят кескин беллашувларда юксак жасорат ва матонат кўрсатиб, 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритганингиз мамлакатимизнинг тараққиёт борасидаги юксак салоҳиятини ифода этадиган ёрқин натижадир.
Бу тарихий ғалаба Янги Ўзбекистон ёшлари қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир марта амалда намойиш этди”,
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади
#Биласизми
❓ Аёлларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ижара борасида қандай имтиёзлар бор?
🔵«Аёллар дафтари»га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилиши қайд этилган.
🔵Шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.
📑 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.09.2022 йилдаги ПҚ-376-сон қарори
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қорақалпоғистонда 1 минг 166 та ЎзЛиДеПнинг қуйи бўғини фаолият юритмоқда
🔰 ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз сафида 113 минг 161 нафар аъзони бирлаштирган. Фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳаси ҳамда жамоат ташкилотлари, қолаверса, турли миллат вакиллари 1 минг 166 та бошланғич партия ташкилоти атрофида жам бўлганлар. Бу ҳақида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг навбатдаги Конференциясида маълум қилинди.
✅ Шунингдек, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партиядан сайланган 143 нафар депутат фаолият олиб бораётгани таъкидланди. Депутатлик гуруҳлари фаолиятининг рақамлардаги таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган 5 йил давомида 3262 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилди. 1421 марта ҳудудий ижро органи раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
#Депутат_муносабати
Рағбат инсонни янги марралар, ташаббуслар сари чорлайди
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ хотин-қизларимиз давлат мукофотлари билан тақдирлангани мени ниҳоятда хурсанд қилди, кўнглимни тоғдек кўтарди.
Тақдирланганлар қаторида эл-юрт хизмати йўлида қилинган саъй-ҳаракатимиз, арзимас меҳнатимиз эътироф этилиб, “Дўстлик” орденига муносиб кўрилганим мени қувонтириш баробарида янада масъулият юклади. Юксак ишонч ва катта эътибордан очиғи, бошим кўкка етди. Энди билдирилган улкан ишончни оқлаш учун мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишда бор билимим ва тажрибамни ишга соламан.
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
⁉️ ЎзЛиДеПга қандай аъзо бўлиш мумкин?
Нега айнан ЎзЛиДеП?
☝️ ЎзЛиДеП - бу ижобий ўзгаришлар тарафдори бўлган юртдошларимизни бирлаштирувчи кучдир.
✅ Видеони томоша қилинг, аъзо бўлиш йўл-йўриқларни ўрганинг ва бугуноқ ЎзЛиДеП аъзосига айланинг!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#saylov2024
Бухоролик ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳлари аъзолари ўтган 5 йилда мутасаддиларга 1675 та депутатлик сўрови юборган
🔹 Бухоро давлат университетида ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг XV конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда партия вилоят Кенгашининг 2019-2024 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва келгусидаги вазифалари белгилаб олинди.
☝️ Таъкидланганидек, ЎзЛиДеПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда жойларда ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим ўрин тутади. Ҳисобот даврида ушбу масалага алоҳида эътибор берилди. Ўтган даврда 10696 марта партиявий тадбирлар ташкил этилиб, уларга 1 млн.нафарга яқин киши жалб этилди.
Ўтган 5 йилда самарқандлик депутатлар томонидан 5 мингдан зиёд сўровлар юборилган
🔹 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди.
☝️ Конфенцияда ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг ўтган 5 йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
✅ Таъкидланганидек, 2019 йилда партиянинг вилоят Кенгашидаги бошланғич ташкилотлари сони 1236 та ҳамда аъзолар сони эса салкам 100 минг нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб бошланғич ташкилотлари сони 1450 тага, аъзолар сони эса 155 минг нафардан зиёдга етди.
📌 Конференцияда таъкидланганидек, ўтган йилларда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар фаолияти тубдан кучайтирилди, ваколатлари кенгайтирилди. Жорий йилда ижро ҳокимияти зиммасида бўлган 33 та ваколат маҳаллий кенгашларга ўтказилди. Бу эса депутатлик гуруҳлари иш самарадорлигини оширмоқда.
Ўтган беш йил давомида партия депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига 5419 та депутатлик сўрови юборилган бўлса, 661 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди. 100 дан ортиқ масала вилоят Кенгаши сессияда кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди. Депутатлик гуруҳлари томонидан фуқароларга кредит олиш, кўчат ва уруғлик олишда амалий ёрдам кўрсатилди.
#2024_йил_1_сентябрдан
▶️ Қонунчиликка кўра, тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAvda_biz
🔰 Марказий Сайлов комиссияси партиянинг сайловларда қатнашишга рухсат бергандан сўнг O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ, ҳудудларда партия ташкилотларининг Конференциялари ташкил этилмоқда.
Батафсил репортажда танишинг
#uzlidep #konferensiya
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов: "Сайлов олди жараёнларида рақобат бошқача шаклда ўтади ва анча жонланади. Сайловдан-сайловгача бўлган жараёнда эса парламентда ўтади".
Шунингдек, ҳар бир партиянинг фракциясида депутатлар қонунларни мунозарасиз ўтказмайди.
Батафсил репортажда танишинг
#uzlidep #xpk
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси ёшлар эътиборида
🔹 Дастур лойиҳаси муҳокамасида ёшлар томонидан бир қатор муҳим масалалар жумладан талабаларга тўланадиган ҳар ойлик стипендияларини ошириш ва бу бўйича эса хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари асосида қўллаш юзасидан таклиф илгари сурилди.
O'zLiDeP мунозараларга тайёр!
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Халқаро пресс клубга бўлажак сайловлар юзасидан интервью берди.
А. Хаитов ўз интервьюсида партиянинг кейинги қадамларига тўхталиб, уч муҳим қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди.
Батафсил репортажда танишинг
#uzlidep #xpk
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌 Kun.uz мухбири ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Xаитов билан партиянинг сайловолди дастури ва режалари ҳақида суҳбатлашди.
– Ассалому алайкум, Актам Аҳмадович. Барчамиз шу кунларда давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллигини нишонлаш арафасида турибмиз. Суҳбатимиз аввалида Сизга шундай савол билан мурожаат қилишни истар эдим: хўш, мустақиллик бизга нима берди?
– Ваалайкум ассалом. Аввало, имкониятдан фойдаланиб, юртдошларимизни ҳаммамиз учун қадрли бўлган кун – мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами билан партиямизнинг бир ярим миллиондан зиёд аъзолари номидан чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман. Жонажон Ватанимиз нуфузи жаҳон майдонида юксалаверсин.
Энди бевосита саволингизга қайтадиган бўлсак, мустақиллик ўзлигимизни, эркинлигимизни, халқчил ва демократик тамойилларга асосланган миллий давлатчилигимизни, эркин фуқаролик жамиятини берди. Иқтисодиёт, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда мислсиз муваффақиятлар қўлга киритилди. Айниқса, 2017 йилга келиб барча соҳаларда амалга оширилаётган ўзгаришлар шиддатли тус олди.
Энг асосийси, инсон ва унинг қадри юксалди. Барча ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлаш қўйилди. “Инсон-жамият-давлат” ёндашуви Конституциямиз мазмун-моҳиятига чуқур сингдирилди. У ҳаётимизнинг бош қадриятига айланди.
Бундан етти йил олдин дунё ҳамжамияти ўзи учун Ўзбекистонни қайтадан кашф этди. Юксак сиёсий ирода туфайли Ўзбекистон дунёга, дунё Ўзбекистонга очилди. Айниқса, минтақа давлатлари билан ўзаро муносабатлардаги совуқчиликларга тўла барҳам берилди. Дунёда Янги Ўзбекистонга нисбатан ишонч руҳи ва мамлакатимиз билан ҳамкорликка интилиш кучайди. Умуман олганда, минтақанинг юрагида жойлашган мамлакат – Ўзбекистон ўзгарди, қўшнилар, қолаверса, дунё ҳамжамияти билан очиқ сиёсат юритиш устуворлик касб этди.
Аҳоли ўртасида ва давлат идораларида тадбиркорларга муносабат ўзгарди. Жамиятда уларнинг обрўси ва мавқеи кун сайин ортиб бораяпти. Чунки мулк ва мулкдорлар, хусусий сектор вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун йўли билан ҳимоя қилиниши янада такомиллашди.
Ана шулардан келиб чиқиб, “хусусий мулк дахлсизлиги”, “иқтисодий фаолият эркинлиги” сингари фундаментал демократик тушунчалар ва ҳаётий кўникмалар Янги Ўзбекистонда реал воқеликка айланди. Президентимиз яқинда Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган тадбиркорлар билан мулоқотда бизнес аҳлини Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари, деб атади. Бундай юксак ишонч, самимият партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонларни беҳад илҳомлантириб юборди. Умуман олганда, мамлакатимиздаги ортга қайтмайдиган ва муқаррар тус олган бугунги халқчил демократик жараёнлар мустақиллик берган энг катта неъмат, десак муболаға бўлмайди.
🔗 Интервьюни батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин.
#uzlidep #kunuz
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Бу йилги сайловларда ЎзЛиДеПнинг асосий рақиби қайси партия экани очиқланди
✅ ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов бўлажак сайловларда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. У партиянинг сайловчилар олдида ўз позициясини ҳимоя қилишга қатъий ва тайёр эканлигини таъкидлади.
☝️ Шунингдек, партия етакчиси қайси партияни асосий рақиб деб билади, деган саволга жавоб берар экан, ҳар бир партияга жиддий рақиб сифатида қараш кераклигини таъкидлади.
⁉️ Бу ҳақида видеода билиб олинг!
#uzlidep #xpk
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Тадбиркорлар учун яна бир унвон таъсис этилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Қонун лойиҳасида турли соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тақдирлаш тизимини жорий этиш мақсадида алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш назарда тутилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш ва қонун ҳужжатларида бунинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида”ги ва “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги иш ўринлари яратиш, инновациялар жорий қилиш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш имконини беради.
Мажлисда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
ЎзЛиДеП мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда тадбиркорликнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб келади. Ушбу янги унвоннинг таъсис этилиши, тадбиркорларнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига қўшаётган ҳиссаларини эътироф этиш билан бирга, уларнинг ижтимоий мақомини янада мустаҳкамлайди.
Мазкур ташаббус, тадбиркорлар учун янада қулай ва самарали иш шароитларини яратиш, уларни рағбатлантириш ҳамда янги авлод тадбиркорларини етиштиришда катта аҳамият касб этади. ЎзЛиДеП, ўз навбатида, тадбиркорларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва улар учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёр.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
#uzlidep #fraksiya
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг