✅ "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида Ғиждувон, Шофиркон ва Жондор туманларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг маҳаллий босқичи ўтказилди.
☝️ Аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, рағбатлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танловда ўнлаб ҳунармандлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.
- Бир неча йилдан бери юмшоқ ўйинчоқларни тайёрлаш бўйича олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятим кўрик-танловда муносиб эътироф этилиди, дейди танлов ғолибаси Гулчеҳра Идиева. - Келгусида фаолиятимни янада кенгайтириб, ушбу касбга қизиқувчи ёшларга ҳам зарур билим ва тажрибамни ўргатишга тайёрман.
Иш берувчилар томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сони қисқаради
🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
📌 Депутатлар ушбу қонун лойиҳаси ишга қабул қилишда иш берувчилар томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш, янги қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўртасида ўзаро мувофиқликни таъминлаш, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини амалиётда қўлланилишида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилганлигини алоҳида қайд этдилар.
Биз ваъда учун эмас, натижа учун ишлаймиз - А.Хаитов
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Халқаро пресс клубга берган интервьюсида партия тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва бизнес соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлашда қандай ташаббуслар илгари суришга тўхталиб ўтди.
- Юртимизда 20 август — Тадбиркорлар куни этиб белгилангани, шу сана муносабати билан давлатимиз раҳбарининг ишбилармонлар билан юзма-юз мулоқот ўтказиши эса соҳа вакилларига билдирилаётган юксак ишонч, ҳурмат-эътибор тимсолидир.
Нукус шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ҳам олдингилари каби сермаҳсул, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган таклиф ва тавсияларга бой бўлди. Хусусан, тадбиркорнинг чўнтагини қуритаётган баъзи тартиблар бекор қилинди. Бу эса ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қиладиган сиёсий куч сифатида бизни ҳам, электоратимиз вакилларини ҳам кўнглини хотиржам қилди.
Масалан, шу пайтгача тадбиркорлик субъектлари электр ва газни ўрнатилган лимитдан кўпроқ истеъмол қилса, 2 карра қиммат нархда ҳақ тўлашга мажбур эдилар. Ижтимоий тармоқларда, Президент билан учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳамда партиямизнинг тадбиркорлар билан ўтказган учрашувларида бу муаммо энг кўп кўтарилган масалалардан бири бўлди.
Давлатимиз раҳбари Нукусдаги учрашувда бу тартибнинг бекор қилинишини маълум қилди. Энди электр ва газ истеъмоли лимити 20 фоизга ошиб кетса ҳам, базавий таъриф сақланиб қолади. Истеъмол 20 фоиздан ошиб кетса, базавий таърифга қўшимча 20 фоизга кўпроқ пул тўланади, деди А.Хаитов.
❓Қандай ер участкалари солиқ имтиёзларига эга?
📝Солиқ кодексига асосан, бир қатор ер участкалари солиқ имтиёзларига эга. Бу имтиёзлар ер эгаларига солиқ юкини камайтириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
👉 Қуйидаги ер участкалари солиқ имтиёзларига эга:
• Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар: ўзлаштириш ишлари даврида ва ўзлаштирилгандан кейин 5 йил мобайнида.
• Қайта тикланадиган энергия манбалари ускуналари эгаллаган ерлар: ишга туширилгандан кейин 10 йил муддатга.
• Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар.
• Спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари эгаллаган ерлар.
🔴 #LIVE
Ишга киришда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда
Фракция аъзолари кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.
Қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда. Хусусан, ахборот тизимларидан олиш имконияти яратилгани учун давлат ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.
🔴 #LIVE
Янги Ўзбекистонга муносиб очиқ мулоқот
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Фракция аъзолари дастлаб 20 август куни Нукус шаҳрида давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотда кўтарилган масалаларга тўхталиб ўтдилар.
Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим янги ташаббуслар илгари сурилгани таъкидлаб ўтилди.
Жумладан, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида сотилган ер бўйича харид суммасини уч йилгача, қолган ҳудудларда беш йилгача, 4 ва 5-тоифа туманлар учун эса ўн йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиш таклифи қишлоқ хўжалиги вакиллари манфаатига хизмат қилиши эътироф этилди.
Шунингдек, очиқ мулоқотда таклиф этилган бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмаслиги тадбиркорлар учун яна бир имтиёз эканлиги таъкидлаб ўтилди.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари очиқ мулоқотда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, соҳага доир қонунчиликни такомиллаштиришга катта эътибор қаратиш бўйича келишиб олдилар.
#uzlidep #fraksiya
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔹 Қибрай туманидаги “Баҳор гуллари” МЧЖда вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида O'zLiDeP сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
#uzlidep #saylov2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми
✅ Маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишни давом эттириш мақсадида:
🔹кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;
🔹деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорликга 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;
🔹ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;
🔹дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Халқаро пресс клубга бўлажак сайловлар юзасидан интервью берди.
А. Хаитов ўз интервьюсида партиянинг кейинги қадамларига тўхталиб, уч муҳим қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот берди.
Батафсил репортажда танишинг
#uzlidep #xpk
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон-Озарбайжон: ҳамкорлик иттифоқдошлик даражасида изчил давом этади
Озарбайжон билан муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади ва бу ҳамкорлик кейинги йилларда жадал кенгайиб бораётир.
Мамлакатларимиз ўртасида 1995 йил 2 октябрда дипломатик муносабатлар ўрнатилган бўлсада, тарихи, дини ва маданияти, илдизлари муштарак бўлган озар ва ўзбек халқлари ўртасида қадимдан анъанавий дўстлик ва қардошлик ришталари мавжуд. Келгуси йилда икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади.Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 2024 йил 22-23 август кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида қолган йилларга ўхшамаган мутлақо янги саҳифани очди. Чунки икки мамлакат етакчилари тегишли шартномани имзолаб, Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини иттифоқчилик даражасига олиб чиқдилар.
“Максам Чирчиқ”да O'zLiDeP сайловолди дастури лойиҳасининг муҳокамаси бўлди
🗣 27 октябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик қизғин паллага кириб бормоқда.
📣 Марказий Сайлов комиссияси O'zLiDePга сайловларда иштирок этиш учун ижозат бергандан сўнг, жойларда партия сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашувлар ўтказиляпти.
➡️ Ана шундай учрашувлардан бири Чирчиқ шаҳридаги “Максам Чирчиқ” АЖ заводида партия раҳбари Актам Хаитов, депутатлар, ишбилармонлар, завод ишчилари ва аҳоли вакиллари иштирокида ташкил қилинди.
Таъкидланганидек, партия жорий йилги сайловларга “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун”, деган шиор билан кириб келмоқда. O'zLiDeP бу йилги сайловолди дастурида тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, фан-таълим, тиббиёт ва ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратган.
Намунали тадбиркорлар рағбатлантирилади
🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
☝️ Қонун лойиҳаси билан солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш белгиланган.
#Saylov2024 #UzLiDEP
ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳасига таклифлар берилди
Сайловларда сиёсий партияларнинг энг муҳим ҳужжати, дастури бу уларнинг сайловолди дастури ҳисобланади. Уларда партияларнинг келгуси беш йиллик фаолияти йўналишлари, асосий мақсад-вазифалари ўз аксини топади. Шу кунларда сиёсий партиялар томонидан ўзларининг янги сайловолди дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича жамоатчилик муҳокамалари ўтказилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/628023
ЎЗЛИДЕП ПРЕСС КЛУБИНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ
#muhokama
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳар биримиз фидойи бўлмоғимиз керак
🔰 Президентимизнинг чуқур ўйланган ташқи сиёсати натижасида у ёки бу давлат билан ўзаро муносабатларгина эмас, балки бутун минтақадаги муҳит ижобий томонга ўзгариб бормоқда.
☝️ Албатта, бу каби инқилобий ўзгаришлар, қолаверса, узоқ-яқиндаги стратегик шерикларимиз билан ҳамкорлигимиз ўзидан-ўзи бўлмаяпти. Жуда катта дипломатик саъй-ҳаракатлар меваси бу, албатта.
🔹 Уларнинг ортида кучли сиёсий ирода, эл-юрт манфаатини кўзлаб қилинаётган ислоҳотлар турибди, десак муболаға бўлмайди.
🔗 Батафсил
• Ўктам Охунов
O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши раиси
#uzlidep #munosabat
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш таклиф этилди
Шу кунларда OʻzLiDeP сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган партия электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, ижтимоий соҳа вакиллари, аҳоли ўртасида турли учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилиняпти.
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида партия депутатлари, экспертлари, тадбиркорлар, ишбилармонлар иштирокида OʻzLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасини шакллантириш учун таклифлар муҳокама қилинди.
Сессияда партиянинг янги сайловолди дастурига тадбиркорларнинг фаолиятини текширувларини, жиноий жавобгарлик сонини камайтириш ҳамда хусусий мулкни ҳимоя қилиш таклиф этилди.
Моҳинур Баҳромова - партия эксперти:
2024 йил январ-март ойларида 248 та қонунга ҳилоф текширувлар аниқланган бўлиб, 2023 йил давомида бу кўрсаткич 1303 тага етган.
Тадбиркорнинг хусусий мулки ўзининг тасарруфида ва давлат мухофазасида бўлиши шарт. Эслатма: суднинг қарорисиз ҳеч ким сизни хусусий мулкдан маҳрум қилиши мумкин эмас.
Тадбиркор билмасдан қонунга ҳилоф ҳаракатни амалга ошириб қўйиши мумкин, бундай ҳолларда дарров жиноий жавобгарликга тортилмаслиги керак!
⁉️ Ўтган сайловда ЎзЛиДеП парламентда 53 та ўрин эгаллаган эди. Бу сафар партия қанча ўрин эгалламоқчи?
☝️ ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов Халқаро пресс клубга интервю берди.
#uzlidep #xpk
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
☝️ Бугун соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
📌 Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимидаги нутқи
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Андижонлик хунарманд аёллар меҳнатига баҳо берилди
📌 Андижон шаҳридаги Регистон майдонида O'zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Танловда Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи ишбилармон, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.
✅ Мунозараларда ҳар бир тадбиркорнинг иши ўзига хос, эътироф ва таҳсинга лойиқ эканлиги айтилди.
🔸 Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга Андижон шаҳар “Хурсандлик” МФЙдан ҳунарманд - Майрамхон Эргазиева, 2-ўринга “Обод” МФЙдан тадбиркор Мавлудахон Ахмедова, 3-ўринга “Ёрбоши” МФЙдан якка тартибдаги тадбиркор Наргизахон Солиеваларнинг фаолияти муносиб кўрилиб, ғолиб деб топилди.
🔹 Танлов ниҳоясида ғолиб ва иштирокчиларга партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
#uzlidep #andijon
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴 #LIVE
Иттифоқчилик муносабатларига асосланган мулоқот
Фракция йиғилиши давом этади. Навбатдаги кун тартибидаги масала Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 22-23 август кунлари юртимизга давлат ташрифининг аҳамияти тўғрисида бўлди.
Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлари орасида Озарбайжоннинг алоҳида ўрни борлиги давлатларимиз ўртасидаги энг олий даражаги фаол мулоқотдан далолат беради.
Икки томонлама алоқаларнинг жадал ривожланаётгани қайд этилмоқда, парламентлар, ҳукуматлар, тармоқ идоралари ва ҳудудлари ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилган. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Форум ва кўргазмалар, кўплаб маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Бизнес доиралар ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.
Яратилаётган имкониятлар катта иштиёқ билан ишлашга ундайди
📌 Президентимизнинг тадбиркорлар билан навбатдаги мулоқоти жуда самимий ва самарали ўтди. Эришилган ютуқлар эътироф этилиши билан бир қаторда, тадбиркорлар учун янги имконият эшикларини очувчи муҳим янги ташаббуслар илгари сурилди.
☝️ Давлатимиз раҳбари бизнес учун тўсиқ ва ғовларнинг янада қисқартирилишини алоҳида қайд этгани тадбиркорларни мамнун қилганини алоҳида қайд этиш ўринли.
✅ 1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади. Реестрда йўқ мезон бўйича тадбиркор фаолиятини тўхтатган мансабдор жавобгарликка тортилади. Тадбиркорларни жиноий жавобгарликка тортиш янада либераллашади.
ЎзЛиДеП сайловолди дастури лойиҳаси фермерлар даврасида муҳокама қилинди
🗣 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловолди дастури лойиҳасини кенг аҳоли қатлами, партия электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, ёинки барча соҳа вакиллари иштирокида қизғин муҳокамаларни олиб боряпти.
🔝 Қибрай туманидаги “Баҳор гуллари” МЧЖда ташкил қилинган ЎзЛиДеП сайловолди дастури муҳокамасида вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
➡️ Йиғилишда партия раҳбари Актам Хаитов ўтган 5 йил давомида ЎзЛиДеП ташаббуси билан фермерликни ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида гапириб берди.
🔘 Жумладан, ўтган йилларда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун билан янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш белгиланди.
OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Халқаро пресс клубга берган интервьюсида партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим ташаббусларга алоҳида тўхталди.
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев партиянинг VIII съездида эълон қилган Сайловолди дастури ҳамда «ЎЗБЕКИСТОН –2030» Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий кучдир.
Шу улуғвор мақсадлардан келиб чиққан ҳолда O'zLiDeP 2024 йилги парламент сайловларига ўзининг мутлақо янги стратегияси билан кириб келмоқда. Дастуримиз 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган.
Партия ўзининг янги сайловолди дастурида барқарор иқтисодий ўсиш орқали жамият фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни илгари сурмоқда, деди А.Хаитов.
🔸 Чирчиқ шаҳридаги “Максам Чирчиқ” АЖ заводида O'zLiDeP сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
#uzlidep #saylov2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, ЎзЛиДеП фракциясининг бир гуруҳ аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
☝️ Жумладан:
🔷 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан
➡️ Шодмонов Адхам Хурсанбаевич;
🔷 «Дўстлик» ордени билан
➡️ Холмаҳаматова Шаҳноза Бахтиёр қизи;
🔷 «Содиқ хизматлари учун» медали билан
➡️ Алдамуратов Бахитбай Умирзакович;
➡️ Худайбердиев Зафар Рахимович.
Мукофотланган фракциямиз аъзоларини табриклаймиз!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении в связи с тридцать третьей годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников сфер науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства и средств массовой информации"
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми
✳️ Иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш белгиланган.
🏢 Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.
📋 Мазкур имтиёзлар иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🇺🇿🇦🇿 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар ва бир қатор қўшма лойиҳаларни бошлаб бердилар.
Тадбирда Озарбайжоннинг PASHA Holding, SOCAR, SOFAZ, Agalarov Development, Silk Way Group, Matanat, Sarda Group, AzerGold, Azermash, Озарбайжон инвестиция холдинги, "Озарбайжон темир йўллари", "Алят" эркин иқтисодий зонаси ва бошқа етакчи компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этдилар.
Янгича иқтисодий дунёқараш ёхуд тадбиркорлик қиладиган замон келди
✅ Мамлакатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан бевосита очиқ мулоқоти йўлга қўйилгани дунё амалиётида ўхшаши йўқ, ўзига хос анъанага айланди. Ушбу соҳага эътиборнинг ошгани, яратилаётган қулайликлар, шароитлар туфайли юртимизда “тадбиркор бўламан”, деган инсонлар сони орта бошлади.
Ҳар йили очиқ мулоқот доирасида илгари сурилаётган ташаббуслар соҳадаги кўплаб масалаларни ечиш баробарида ишбилармонларни қувонтирадиган янгиликлар, имтиёзларга бой бўлмоқда. Бу бир ёки бир неча тадбиркор манфаатини кўзлайдиган эмас, балки ҳар бир бизнес эгаси фаолиятини яхшилашга қаратилган ташаббус ва имтиёзлардир.