“Samarkand apparel” “Engelbert Strauss” брендига тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилмоқда
🔸 Сўнги йилларда мамлакатимизда жозибадор инвестицион муҳит яратилди. Тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитларни узоққа бормасдан биргина ўзим фаолият юритаётган корхоналар мисолида айтиб ўтмоқчиман.
Ҳозирда мен Самарқанд шаҳридаги “SAMARKAND APPAREL” хорижий корхонасига раҳбарлик қилиб келмоқдаман. Корхонамиз Жанубий Кореядаги машҳур йирик корпорация иштирокида ташкил этилган бўлиб, бугунга қадар жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 28 млн доллардан ортиқни ташкил қилади. Келгуси икки йил ичида яна 30 млн доллар қўшимча инвестиция киритиб, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада кенгайтиришни режа қилганмиз.
Асакалик 25 нафар аёллар ЎзЛиДеПни танлади
🔰 ЎзЛиДеП Асака туман Кенгаши томонидан тумандаги “Барор текстил” МЧЖда партиянинг “ЎзЛиДеП аёллари-Янги Ўзбекистон бунёдкори” лойиҳаси доирасида корхонадаги хотин-қизлар иштирокида тадбир ташкил этилди.
✅ Учрашувда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия вилоят Кенгаши бўлим мудирлари ҳам иштирок этдилар. Улар учрашув олдидан корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
🔹 Учрашув давомида ишчи-ходимларга партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари, “Аёллар қаноти” гуруҳининг лойиҳалари ҳақида тушунча бериш билан бирга, давлатимизнинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича тушинчалар берилди.
Халқчил мулоқот
☝️ Энг қувончлиси, куни кеча Нукусда ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни Қорақалпоғистон мисолида яққол кўриш мумкин бўлди.
⁉️ Хўш, ушбу очиқ мулоқотни ўтказиш учун нега айнан Қорақалпоғистон танланди Давлат раҳбари ўринли таъкидлаганидек, мамлакатимизнинг бир бўлаги ҳисобланган Қорақалпоғистонда бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устун жиҳати бор: имтиёзлар пакети кўплиги, ер ажратишнинг содда тизими, катта бозорларга чиқиш учун қулайлик.
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида илгари сурилган энг муҳим ташаббуслар ва тадбиркорлик учун яратилаётган янги имкониятлар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔰 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари маҳаллада” лойиҳаси доирасида жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги учрашув Мирзо Улуғбек тумани “Алишеробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.
🎥 Тафсилотлар билан видеода танишинг.
#uzlidep #yoshlar
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Гулнора Исматуллаева - Жиззахнинг "Энг ишбилармон аёли" деб топилди
📌 Куни кеча “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 34 нафар маҳалла босқичи ғолиблари ўзаро беллашдилар.
☝️ Ҳакамлар ҳайъатининг холисона баҳоларига кўра кўрик-танловда 3 -ўринни якка тартибдаги тадбиркор Малика Оқилова, 2- ўринни хунарманд Дилноза Ўктамова эгаллади.
🔹 Қандолатчиликка ихтисослашган “Хадижа барака маҳсулотлари” оилавий корхона раҳбари Гулнора Исматуллаева эса жорий йилдаги Жиззах шаҳрининг “Энг ишбилармон аёли” деб топилди. Танлов ғолибаси маҳалладаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаган.
🎤 #podcast_time
⁉️ Фракция аъзолари нима дейди?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотида тадбиркорларнинг муаммолари, таклифлари тингланиб, келгусидаги режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тадбиркорликка қаратилган ислоҳотларнинг самарасини ошириш учун муҳим қадамдир. Бу жараён, мамлакатимиз иқтисодиётини янада барқарор ва рақобатбардош қилишга хизмат қилади.
Мулоқотда кўтарилган масалалар ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ва қонун ижодкорлари учун муҳим йўл харитаси бўлиб хизмат қилади.
• Мадина Баратова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
#uzlidep #audio #munosabat
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
“XXI asr” газетасининг 22 август 34-сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:
❓ Хўш, тадбиркорнинг ўзига ким мададкор?
❗️ Сайлов-2024: Сиёсий партияларга ижозат берилди!
❓ Бу йилги анъанавий мулоқот нега Қорақалпоғистонда ўтказилди?
❓ Оддий ҳамшира қандай қилиб йирик ишбилармонга айланди?
❓ Август ойи деҳқонни қандай синовдан ўтказади?
❇️ Математика ниҳоятда гўзал фан, лекин...
❓ Қовун сайлидан кейин... кимлар “қовун туширяпти”?
❓ Магистрантга савол: “Ишингизни ўзингиз ўқиб чиққанмисиз?”.
#uzlidep #XXIasr
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа”сига ўтказилиши белгиланган.
▶️ Шунингдек, субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги электрон платформа орқали онлайн текширилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Янгилик яратиш, ташаббус кўрсатиш - бугуннинг шиори
🔰 Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида шу ва шунга ўхшаш фикрлар билдирилди. Унда мамнуният билан қайд этилганидек, Халқаро вальюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади. Бу қувончли воқеа тадбиркорлар меҳнатининг ширин меваси, десак хато бўлмайди.
🔸 Учрашувда тадбиркорлар кўтариб чиққан 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватлангани ҳам эътироф этишга арзулик янгиликдир. Шунингдек, бизнес вакилларига 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилгани, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ривожи, тадбиркорлик инфратузилмаси учун яна 18 триллион сўм йўналтирилгани маълум қилинди.
📌 Энг қувонарлиси ўзини тадбиркорликда синаб кўриш истагидаги ёшлар сафи кенгайиб бораётганидир.
Батафсил
• Дилбар Усмонова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔰 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари маҳаллада” лойиҳаси жойларда ташкил этилмоқда.
🔸 Лойиҳанинг навбатдаги учрашуви Жиззах шахридаги «Қалия» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.
Учрашув давомида ЎзЛиДеП ташаббуси билан илгари сурилган партия лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ёшлар ЎзЛиДеП лойиҳаларига катта қизиқиш билдириб, партия сафига қўшилиш истакларини билдирдилар.
Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади
Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланиб бораётган Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотнинг навбатдагиси Қорақалпоғистонда бўлиб ўтди.
Ушбу самимий учрашувни катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатдим. Боиси у ерда кўтарилган масалалар, илгари сурилган амалий ташаббуслар барчамизга бевосита даҳлдор.
Нега деганда, тадбиркорларнинг муаммолари ечим топса, уларга ишлаш учун яхши шароит, қулайлик, имтиёз яратиб берилса, улар янада ривожланади, бой бўлади.
#Биласизми
🔰Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔸 Сурайё Ибодуллаева "Шижоатли аёл" номинацияси ғолиби. “JASMIN-Flowers” номи остида совунли декор гуллар ишлаб чиқаради. 150 дан ортиқ шогирдлари, 3 нафар ишчиси бор.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий ғояларини биласизми?
O'zLiDeP рамзи қандай маънони англатади?
O'zLiDeP - бунёдкорлар партияси!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан «О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на XXXIII летних Олимпийских играх в городе Париже»
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳазорасплик ишбилармон аёллар сараланди
☝️ Кўрик-танловнинг туман босқичида тумандаги ҳунармандлар, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, тадбиркорлар ва ишбилармон аёллар ўзаро беллашдилар.
📌 Танлов жараёнида ишбилармон хотин-қизларнинг юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштироки, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратгани, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаргани, O‘zLiDeP тадбирлардаги фаоллиги инобатга олинди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра:
1 ўрин – бош кийим ишлаб чикариш бўйича ҳунарманд Шахло Абдукаримова;
2 ўрин – “Хадича Султон мода ва дизайн” мактаби раҳбари Севара Уразметова;
3 ўрин – “ Тасвирий ва амалий санъат” йўналиши бўйича ҳунарманд Гавхаржон Бабаева ғолибликни қўлга киритдилар.
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Такси агрегаторларнинг комиссиясини пасайтириш таклиф этилди
Шу кунларда OʻzLiDeP сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган партия электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, ижтимоий соҳа вакиллари, аҳоли ўртасида турли учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилиняпти.
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида партия депутатлари, экспертлари, тадбиркорлар, ишбилармонлар иштирокида OʻzLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасини шакллантириш учун таклифлар муҳокама қилинди.
Партиянинг янги сайловолди дастурига такси соҳасида рақобатни кучайтириш ҳамда комиссияларни камайтириш таклиф этилди.
Кумушев Санжар:
Такси чақириш хизмати хаммага қулай бўлиб кириб келди. Яндекс мисолида кўрадиган бўлсак, ўзини платформаси билан чет элдан кириб келиб, барча хайдовчиларни йиғиб олган. Асосий бош офиси келиб тушган маблағдан 15% ни олади, қолган 4.5% - 5% комиссияни маҳаллий таксопарклар олади. Хозирда рақобат фақат шу каби таксопарклар орасида кетмоқда, аслида рақобатни бош офисга қўллаш тўғри бўларди! Кўпчилик ҳайдовчиларнинг автомашинаси ижара бўлганлиги сабабли ижара хаққини, лицензия олиш ҳамда стаж кетиши учун ҳар бирига 1 БҲМдан тўлаши керак. Комиссияни тушириш масаласини сайловолди дастурига киритсак яхши бўларди!
Тадбиркорлик ривожи учун янги имконият, қулайлик ва рағбатлар
📌 Юртимизда 20 август — Тадбиркорлар куни этиб белгилангани, шу сана муносабати билан давлатимиз раҳбарининг ишбилармонлар билан юзма-юз мулоқот ўтказиши эса соҳа вакилларига билдирилаётган юксак ишонч, ҳурмат-эътибор тимсолидир.
🔸 Дунёда муқобили йўқ ушбу ноёб амалиёт кейинги йилларда яхши анъанага айланди. Илк очиқ мулоқот давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан 2021-йил 20- августда ташкил этилган эди. Шундан буён мазкур формат яхши анъанага айланиб, ушбу сана мамлакатимизда Тадбиркорлар куни этиб белгиланди.
🔹 Нукус шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ҳам олдингилари каби сермаҳсул, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган таклиф ва тавсияларга бой бўлди. Хусусан, тадбиркорнинг чўнтагини қуритаётган баъзи тартиблар бекор қилинди.
Янги замоннинг янги тадбиркориман
🔰 2010 йилда Яккабоғ туманидаги “Sitora imkon plyus” нодавлат таълим муассасасини ташкил этдим.
📌 Ўн тўрт йил ичида, тасаввур қилинг, муассасамизда 21 мингдан ортиқ йигит-қиз 18 дан ортиқ йўналишда тадбиркорлик малакаларини ўзлаштириб, республикамизнинг турли вилоятларида хизмат кўрсатиш соҳасида ишламоқда. Кейинроқ “Аслзода” гўзаллик салони ва тикув цехи ташкил этиб, 36 нафар хотин-қиз ҳамда ёшни доимий иш билан таъминладим.
Эзгуликка йўғрилган ташриф
🔹 Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи халқни хурсанд қилгани рост. Чунки ҳар бир ҳудудга ташриф у ерда янги ғоя, ташаббус, инвестициялар жалб қилинишидан, халқ фаровонлиги янада ортишидан дарак беради. Бу сафар ҳам шундай бўлди.
☝️ Қорақалпоқ халқида “Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ” қабилидаги пурмаъно гап бор. Яъни янгиликларга қучоқ очиб, янги давр билан қўша юриш керак. Буни бугунги давр тақозо этаётир. Бу каби замон талабларини она тупроқда яшаётган ёшу қари яхши илғайди.
✅ Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонга инвестиция оқимининг кучайишида ҳам уларнинг меҳнатлари бисёр. Охирги 7 йилда 17 триллион 800 миллиард сўмлик 6 минг 784 та лойиҳа амалга оширилгани жуда катта натижадир.
🔗 Батафсил
• Мухтор Ибрагимов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессияси
🗳 Унда жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларида иштирок этиш учун OʻzLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳасини шакллантириш учун таклифлар муҳокама қилинди.
📌 Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, олимлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
🔸 OʻzLiDePнинг ушбу сайловларда муносиб иштирок этиши учун ҳудудлар, соҳалар ва тармоқларнинг барқарор ривожлантириши стратегик мақсадларни белгилаш, муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан ечимлар топиш ҳамда устувор йўналишлар бўйича ғояларни O‘zLiDeP сайловолди дастури лойиҳаси акс эттириш муҳим аҳамият касб этади.
ЎзЛиДеП ваъда эмас, натижа кўрсатишга, фаровон ҳаётни эртага эмас, бугундан бошлаб қуришга аҳд қилган.
Бугун Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловда иштирок этиши учун талаб қилинган имзоларни қабул қилиб олди ва партияга сайловда қатнашиш учун расман ижозат берди. Бу қарор нафақат ЎзЛиДеП аъзолари учун, балки партияни қўллаб-қувватловчи сайловчилар учун ҳам ғоят катта аҳамиятга эга.
Имзо тўплаш жараёнида партиямизни қўллаб-қувватлаган барча ватандошларимиз ва фаолларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Энди олдимизда халқ ишончини оқлаш ва сайловларда муносиб иштирок этиш вазифаси турибди.
Бунинг учун биз сайловчилар билан елкама-елка туриб ишлашга, ўз сайловолди дастуримизда уларнинг таклиф ва истакларини инобатга олишга, 3 миллиондан ортиқ хонадонга кириб, уларнинг муаммоларини ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Зотан, халқимизнинг қўллаб-қувватлови сиёсий майдондаги мувафаққиятларимиз кафолатидир.
@a_xaitov
#Saylov2024
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар
Имзо варақаларини биринчи бўлиб Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси топширган. “Миллий тикланиш” декомратик партияси иккинчи, Ўзбекистон Экологик партияси учинчи бўлиб Марказий сайлов комиссияларига имзо варақаларини топширган.
Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партияси мос равишда тўртинчи ва бешинчи бўлиб тўлдирилган имзо варақаларини МСКга топширган.
Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ, энди сайлов бюллетенида сиёсий партияларнинг номи ва рамзи мазкур кетма-кетликда киритилади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Saylov2024
📌 Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бешта сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Зомин туманининг энг ишбилармон аёли аниқланди
🔸 Сўлим Зомин шаҳрида “Ишбилармон аёл -2024" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
📌 Дастлаб ҳакамлар ҳайъати аъзолари ишбилармон аёлларнинг турли йўналишларда фаолияти акс этган кўргазма билан танишдилар.
🔹 Хотин-қизлар учун қўшимча иш ўрни яратаётган, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитиб, бандлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ва ўз маҳсулотларини экспортга йўналтираётган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқараётган ишбилармон аёллар алоҳида эътироф этилди.
Сунъий интеллект соҳасида қонун ишлаб чиқиш таклиф этилди
"O'ZLIDEP PRESS KLUBI"да партиянинг янги сайловолди дастурига сунъий интеллектдан фойдаланишни кенгайтириш ва унинг ҳуқуқий асосларини яратиш таклиф этилди.
Эркинлар Шерзод:
- Сунъий интеллектдан хозир хамма фойдаланмоқда, барча соҳада тарғиб қилинмоқда. Масалан: "Ўзбеккосмос" агентлигида сунъий интеллект ёрдамида 43 мингта ноқонуний қурилишлар аниқланди. Сунъий интеллектдан яна бошқа кўп соҳаларда фойдаланса бўлади.
-
Сунъий интеллект бўйича қабул қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларига алоҳида эътибор бериш керак.
"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг Гурлан туман босқичи ғолиблари аниқланди
🔸 Кўрик-танловда тадбиркор хотин-қизлар ўзаро баҳслашди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг иш фаолияти, билими, тажрибаси, экспорт-импорт салоҳияти, маҳсулотларининг харидоргирлиги, яратилган иш ўринлари, ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра:
1- ўрин Мавжуда Жабборова -кўрпалар тикиш йўналиши бўйича;
2-ўрин Манзура Хаитова -гул босилган газламалар ва каштачилик бўйича;
3-ўрин Озода Юсупова- гулчилик фаолияти бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.