uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Юридик шахсларнинг электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

38 фоиз тадбиркорлар ислом молияси асосида ресурс олиш истагида — Президент

Ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.

Ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

Бу – янги молиявий хизматлар тақдим этилиши, кўп инвесторлар кириб келиши ва 5 миллиард долларлик қўшимча ресурс пайдо бўлишига туртки беради.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Бугунги кунда 100 тадан ортиқ ишчиси бор корхоналар 3 мингга яқинлашиб, улардаги иш ўрни бир йилда 440 мингга кўпайди.

Хусусий секторда 5 миллион сўмдан кўп маош оладиган ишчилар 1 миллиондан ошди. Шундан 370 минги 10 миллион сўмдан зиёд ойлик олади.

Булар тадбиркорларимиз “сояда” ишлашдан кўра қонуний фаолият, соғлом рақобатни манфаатли деб билаётганидан далолат.

Тадбиркорлик рейтингида “А” ва “Б” – яхши тоифага кирувчи корхоналар 91 мингга кўпайди, яна 170 минг корхона “Д” – энг ёмон тоифадан чиқарилди. Бунинг ҳисобига солиқ текширувлари ўтган йилга нисбатан 2 карра, жумладан, камерал текширувлар 3 карра қисқарди.

Шу даврда йирик солиқ тўловчилар тушумлари 10 фоизга, вилоят даражасидаги корхоналарда 25 фоизга, туман тадбиркорлари тўлаётган солиқлар 40 фоизга ўсди.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Президентдан бошлаб Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар, Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман – барча-барча раҳбарлар йил бўйи тадбиркор билан доимий мулоқотда бўлди.

Тадбиркорлар кўтарган 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватланди, 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ривожи, тадбиркорлик инфратузилмаси учун яна 18 триллион сўм йўналтирилди.

Энг муҳими – маҳалладаги микролойиҳадан тортиб, мегалойиҳагача қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилди.

Илгари кредит, бозор топиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, тинимсиз “текшир-текширлар” сабабли 60 фоиз янги тадбиркорлар фаолияти биринчи йилнинг ўзидаёқ тўхтаб қолар эди.

Ҳозир эса уч йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк бор 300 мингтага етди. Яна 100 мингдан зиёд шундай якка тартибдаги тадбиркорлар бор.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Бутун мамлакатимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни Қорақалпоғистон мисолида яққол кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Бугунги таҳликали ва мураккаб замонга қарамасдан, иқтисодиётимиз барқарор ўсиб бораётгани, дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар етакчилари буни эътироф этаётгани қайд этилди.

Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

Шундай юксак маррага эришишда илғор технологиялар асосида замонавий корхоналар очаётган, юз минглаб янги иш ўринларини яратаётган ва дунё бозорларига жадал кириб бораётган азму шижоатли тадбиркорларнинг ҳиссаси беқиёс экани эътироф этилди.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Бироздан сўнг Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади.

Қорақалпоғистонда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этади. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашади.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича муҳим янги ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

🔘 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

🔹тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (13 млн 600 минг сўм) миқдоригача;

🔹тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

🔹ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE

Юқори барқарорликка эришган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда қайтариб берилади


Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида сўз юритилган.

Қонун лойиҳасида “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувларини ўтказмаслик (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ушбу тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашни (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.

“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришни уч кун муддатда амалга ошириш назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE

Ғиждувон тажрибаси – аҳолимизни иш билан таъминлашнинг мутлақо янги тизими

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Фракция аъзолари дастлаб давлатимиз раҳбари расилигида “Туманларни иқтисодий ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳамда саноат корхоналари учун жозибадор шароитлар яратиш чора-тадбирлари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамиятига тўхталиб ўтишди.

Йиғилишида яна бир марта аҳолини банд қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг мутлақо янги тизими – Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаларининг ижроси таҳлил қилинди.

Бу борада яхши натижа кўрсатаётган туманлар кўплиги, аммо айрим туман ҳокимлари ва иқтисодий комплекс раҳбарлари бу ислоҳотларни тўлиқ тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Таъкидлаш керак, Ғиждувон тажрибаси асосида “тепага ўсадиган” саноат биноларини ташкил қилиш аҳолимизни иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис партиямиз ва депутатларимиз халқимиз орасида Ғиждувон тажрибасини янада оммалаштиришга ҳаракат қилмоқда.

ЎзЛиДеП мазкур тажрибани оммалаштириш орқали халқимиз турмуш тарзини янада юксалтиришга хизмат қилишига ишонч билдиради. 4 та туман тажрибаси ижроси бўйича масъулларга аниқ KPI белгилангани ва ижроси устидан қатъий сўров ўрнатилиши ижро органларининг ҳам масъулиятини оширади.

#uzlidep #fraksiya

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🇺🇿 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.

🔹 Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.


💬 20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔰 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари маҳаллада” лойиҳаси доирасида жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги учрашув Яккасарой тумани “Дилбулоқ” маҳалласида ташкил этилди.

🎥 Тафсилотлар билан видеода танишинг.

#uzlidep #yoshlar

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

"Ишбилармон аёл-2024" кўрик-танловининг Вобкент туман босқичи ғолиблари аниқланди

🔰 ЎзЛиДеП Вобкент туман Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

📌 Тадбирда танлов иштирокчилари ўз маҳсулотлари билан иштирок этиб, 5 та йўналиш бўйича ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.

✅ Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган тадбиркор аёл, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ҳамда “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.


🔸 Кўрик-танлов якунида ғолибларига диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Сайлов қонунчилигига кўра сиёсий партиялар битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) қирқ минг сайловчининг кўпи билан саккиз фоиз имзосини тўплаши мумкинлиги белгиланган.


📌 ЎзЛиДеП қонунчиликда белгиланган сондаги имзоларни тўплади.

🔹 Тафсилотлар билан видеода танишинг!

#uzlidep #imzo

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга ҚҚС ҳисоблаш бекор қилинади

Ер бозори шаклланиши таъсирида янги инвестиция лойиҳаларида ер сотиб олиш харажатлари кескин ошаётгани қайд этилди.

Тадбиркор ерга бунча катта харажат қилгандан кейин қурилиш, техника ва ускунага маблағи етмай қолаяпти.

Эндиликда тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида сотилган ер бўйича харид суммасини уч йилгача, қолган ҳудудларда беш йилгача, 4 ва 5-тоифа туманлар учун эса ўн йилгача бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Энди тадбиркорлар дарҳол тўлов қиламан деса, 20 фоизгача чегирма берилади.

Шунингдек, йирик лойиҳаларда ер қийматини тадбиркор устав фондига давлат улуши сифатида киритиши мумкин бўлади. Тадбиркор истаган пайтда бу улушни ўзи сотиб олиши мумкин. Бу орқали шу йилнинг ўзида тадбиркорлар ихтиёрида 3 триллион сўм қолади.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Президент тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича муҳим янги ташаббусларни илгари сурди.

Биринчи йўналиш – кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш.

Ўтган йили кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш учун янги тизим жорий қилинган эди. Бу борада Бизнесни ривожлантириш банки ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ташкил этилиб, йил бошидан 35 мингдан ортиқ тадбиркорларга жами 3,5 триллион сўм микрокредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, “Бизнесга биринчи қадам” дастури бўйича тадбиркорликни энди бошлаётган 115 минг аҳолига 1 триллион сўмлик микроқарзлар берилди.

Ушбу тажриба янада кенгайтирилиши белгиланди.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

Йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган ўрта корхоналар 2 карра кўпайди.

Айланмаси 100 миллиард сўмдан ортиқ йирик корхоналар эса 2 минг 200 тадан ошди. Бу ҳам ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп бўлди.

Солиқ, банк, молия, бутун иқтисодиёт комплекси “маҳаллабай” ва “мижозбай” ишлашни бошлагани натижасида олдин зарар билан ишлаган 16 минг корхона ярим йилда 6,5 триллион сўм фойдага чиқди.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Президент ривожланган давлатларда ўз бизнесини йўлга қўйган, катта-катта натижалари билан юртимиз номини чет элликларга танитаётган кўплаб ватандошларимиз борлигини қайд этди.

Бугунги учрашувда 40 дан зиёд ана шундай ватанпарвар, ишбилармон бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Куни кеча илғор бизнес вакилларидан 37 нафари орден ва медаллар билан, 104 нафари “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари уларни чин дилдан табриклаб, фидокорона меҳнати учун ўз номидан, бутун халқимиз номидан самимий миннатдорлик билдирди.

“Сизлар янгилик яратишдан, ташаббус кўрсатишдан чарчаманглар. Сизларни қўллаб-қувватлашга, янада қулай шароитлар яратиб беришга мен доим тайёрман!”,

- деди Президент.

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

20 август - Тадбиркорлар куни

Байрамингиз муборак, қадрли тадбиркорлар, хусусий бизнес вакиллари!

#uzlidep #bugungikun

Сайт | Facebook | Instagram | uzlidepuz">TikTok | Twitter | YouTube

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

📌 Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

▶️ Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

#uzlidep #yalpi_majlis

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда

🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш хақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

📌 Қонун лойиҳаси билан “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига янги маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилиши ёки тугатилиши, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгариши натижасида айрим тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахсларни тегишли давлат божидан озод этган ҳолда қайта давлат рўйхатидан ўтказилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.


☝️ Мунозаралар давомида фракция аъзолари партия сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдириб ўтишди.

🔗 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

“Ишбилармон аёл-2024” кўрик танловининг Бухоро тумани босқичи ўтказилди

🔹Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра :

“Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор– Нозима Исмоиловага;
“Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор – Феруза Рахимовага;
“Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси бўйича ғолиблик хусусий тадбиркор – Матлаб Пўлатовага;
“Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл” номинацияси бўйича ғолиблик – Лобар Атоевага;
“Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” номинацияси бўйича ғолиблик – Умрия Ҳамроевага насиб этди.


✅ Кўрик-танлов якунида барча иштирокчиларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE

Аҳолини барқарор нархлардаги хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди


Кейинги йилларда ички ва ташқи бозорда ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эҳтиёжни қондириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш талаб этилмоқда.

“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси озиқ-овқат соҳасини тартибга солишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси 6 та боб ва 26 та моддадан иборат бўлиб, унда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича умумий қоидалар, соҳани давлат томонидан тартибга солиш, хавфсиз озиқланишга эришиш каби мақсадлар учун асосий вазифалар белгилаб олинмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда.

Фракция мажлисида мазкур қонун лойиҳаси юзасидан қатор таклифлар, фикрлар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔸 Нодирахон Эгамбердиева - Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида "Нодира чевар газлама" МЧЖ раҳбари фаолияти билан танишинг.

🔹 Ҳозирги кунда тадбиркор 55 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаган. Корхонада асосан фудболка, мактаб формалари, чойшаблар, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Уларни ўзимизнинг ички бозорга шунингдек Тожикистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясига экспорт қилади.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔰 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг 25-мақсадида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Bahmal Group” МЧЖга қарашли “Қўшкўпир текс” МЧЖда учрашув ташкил этилди.

📌 Унда аёллар сиёсий фаоллигини янада ошириш, шунингдек Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлар хусусида сўз юритилди.

🔸 Мазкур корхонага “Bahmal Group” бренди остида 2005 йилда асос солинган. Бугунги кунга келиб корхонада 1000 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланган.

✅ Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган учрашув иштирокчиларига партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар берилиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, шунингдек чекка қишлоқларда янги иш ўринларини яратиш юзасидан фикрлар алмашилди.


#uzlidep #xorazm

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔰 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлар маҳаллада” лойиҳаси жойларда ташкил этилмоқда.

🔸 Лойиҳанинг навбатдаги учрашуви Мирзо Улуғбек тумани «Алишеробод» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Учрашув давомида ЎзЛиДеП ташаббуси билан илгари сурилган партия лойиҳалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Ёшлар ЎзЛиДеП лойиҳаларига катта қизиқиш билдириб, партия сафига қўшилиш истакларини билдирдилар.


✅ Учрашув сўнгида «Алишеробод»  маҳалласининг 8 нафар ёшлари Партияга аъзоликка қабул қилинди.

#uzlidep #yoshlar

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ишбилармон аёл қандай бўлиши керак?

🔰 ЎзЛиДеП Бандихон тумани Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган танловнинг туман босқичида шу саволга ойдинлик киритилди. Унда маҳалла босқичида иштирок этган 20 дан ортиқ тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

📌 Бу жараёнда иштирокчи хотин-қизларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйганига алоҳида эътибор қаратилди.

- Бугун туманда тадбиркор аёллар кўпчиликни ташкил қилади, - дейди ЎзЛиДеП Бандихон туман Кенгаши аппарат-раҳбари Баҳром Йўлдошев. —“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови уларнинг сафини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шу орқали замонавий ишбилармон аёллар қиёфаси яратиляпти.


☑️ Танлов ғолиблари партия вилоят Кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг

Читать полностью…
Подписаться на канал