🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон ва Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамламоқда
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро ҳамкорлик муносабатлари мисли кўрилмаган даражага кўтарилиб, бутун дунёга амалий ва ўзаро манфаатли шерикчиликнинг ижобий ва ёрқин намунасини намойиш этмоқда. Хусусан, парламентлараро ва партиялараро алоқалар янгидан-янги мазмун билан бойиб, фаол мулоқот, мунтазам ташрифлар билан ажралиб турибди.
🔗 Батафсил
—————-
🇺🇿🇰🇿 Узбекистан и Казахстан укрепляют отношения стратегического партнерства и союзничества
В настоящее время межгосударственное сотрудничество между Узбекистаном и Казахстаном вышло на беспрецедентный уровень, демонстрируя всему миру положительный и показательный пример конструктивного и взаимовыгодного партнерства. В частности, межпарламентские и межпартийные связи характеризуются активным диалогом, регулярным обменом визитами, наполняясь все новым и новым содержанием.
🔗 Подробно
#munosabat
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔹 ЎзЛиДеП Юнусобод туман Кенгаши томонидан Олой деҳқон бозори ҳудудида имзо варақаларини тўплаш жараёни ташкил этилди.
✅ Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётганлар ЎзЛиДеП фаолияти, мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
☝️ Имзо йиғиш жараёнлари барча туманларда қизғин давом этмоқда.
#uzlidep #imzo #toshkent
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Икки боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновлар яна 2 та олтин медал тақдим қилди. Умумий ҳисобда олтин медалларимиз 5 тага етди.
Олимпия чемпионларини табриклаймиз!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔰 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан навбатдаги имзо тўплаш тадбири Амир Темур истироҳат боғида, Урганч шаҳар Кенгаши томонидан эса Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида ташкил этилди.
🔸 Унда шифокорлар, ходимлар, партия фаоллари иштирок этиб, ўз имзоларини беришди.
— Айни дамда биз учун жуда ҳам муҳим жараён бошланди десак, янглишмаган бўламиз, – дейди ЎзЛиДеП Урганч шаҳар Кенгаши депутати Д.Жуманиязов. – Сайловдан олдинги имзо йиғиш жараёни номзоднинг халқ орасида обрў-эътиборини, унинг қанчалик даражада халқ орасига кириб борганлигини кўрсатиб берадиган ҳолатдир. Вилоятимизнинг ҳар бир шаҳар-у туманида, қишлоқ-у овулларида имзо йиғиш жараёни давом этмоқда. Юртдошларимиз сайлов жараёнларига бефарқ эмас!
#Муносабат
Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари палаталари иштирокида Парламентлараро форум ташкил этилади
🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан ушбу мамлакатда бўлди.
Икки давлат раҳбарларининг учрашувида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми ва қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани, 2034 йилга қадар стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури тайёрланиб, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари раислигидаги кенгаш ташкил этилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
#Биласизми
✅ “Аёллар дафтари”га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши белгиланган.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Партиянинг ёшларга оид лойиҳалари “Real Tex” корхонасида
🔰 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлар маҳаллада” лойиҳаси жойларда ташкил этилмоқда. Лойиҳа навбатдаги учрашуви Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Real Tex” корхонасида ташкил этилди.
☝️ Корхонада бугунги кунда 500 нафардан ортиқ ишчилар фаолият олиб бормоқда, корхона ишчиларининг аксарияти 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, улар корхонанинг эртанги келажагини таъминлашга кўмаклашишмоқда. “Кўкча” маҳалласидаги 50 нафардан ортиқ ёшлар мазкур корхонада иш фаолиятини олиб боришмоқда.
✅ Учрашув давомида янги таҳрирда қабул қилинган Конституция моҳияти билан биргаликда “Тадбиркорлик кодекси” юзасидан маълумотлар берилди ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловда Партиямизнинг янги ғоялари ва ташаббуслари юзасидан корхона ишчиларидан таклифлар олинди ҳамда 30 нафар корхона ишчилари Партия аъзолигига қабул қилинди.
🔹 “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Юнусобод босқичи 1-ўрин соҳиби қандолат махсулотлари ишлаб чиқаришга мӯлжалланган “SHOH_SWEETS” МЧЖ раҳбари Гулбаҳор Қодированинг бугунги фаолияти билан танишинг.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Андижонда имзо йиғиш жараёнлари давом этмоқда
🗳 Бугун ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши томонидан Андижон шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” да ҳамда Андижон туманидаги "Равон тараққиёти орзуси" МЧЖда имзо варақаларини тўлдириш жараёни ташкил этилди.
– ЎзЛиДеП томонидан илгари суририлаётган “Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун” ғояси остида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда тадбиркорларни жамиятнинг муҳим бўғинига айлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчиллик билан давом этишига ишончим комил, – дейди тадбиркор Михаил Егай. – Шу сабабли Ватанимиз равнақига, эл тақдирига, фарзандларимизнинг келажагига бефарқ бўлмаган бир инсон сифатида бўлажак сайловларда, албатта, иштирок этаман ва барча ҳамшаҳарларимизни ҳам шунга чорлаб қоламан.
🗳 Айни кунларда мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбир доирасида ЎзЛиДеП томонидан имзо тўплаш жараёни давом этмоқда. Ушбу муҳим жараёнлардан бири Наманган шаҳридаги 700 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият олиб бораётган йирик ишлаб чиқарувчи корхонада ўтказилди.
🎥 Тафсилотлар билан репортажда танишинг.
#uzlidep #imzo #fargona
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
🔸 Фарғона, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказилган имзо йиғиш жараёнлари Ўзбекистон 24 телеканали нигоҳида!
#uzlidep #imzo #fargona #qashqadaryo #toshkent
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🗳 Айни кунларда мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбир доирасида ЎзЛиДеП томонидан имзо тўплаш жараёни давом этмоқда. Ушбу муҳим жараёнлардан бири Наманган шаҳридаги 700 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар фаолият олиб бораётган йирик ишлаб чиқарувчи корхонада ўтказилди.
🎥 Тафсилотлар билан репортажда танишинг.
#uzlidep #imzo #namangan
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Депутат_муносабати
🔸 Тарихий қонунда бир қатор янгиликлар ўз аксини топган. Хусусан, унда якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган.
📌 Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилиши ҳам яна бир муҳим янгиликлардан бири бўлди.
#XXI_asr #Yangi_son
🗞 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 8 август 32 сонида чоп этилган мақолалар анонси билан танишинг:
* Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш маросими бўлади!
* Сайлов – 2024: Имзо – ишонч деганими?
* Кетмайдиган бўлиб келди Озодлик!
* Фракцияда муҳокама ва мунозаралар нега қизияпти?
* Тадбиркор ортиқча юкламадан қутулади...ми?
* Кечаги талаба бугун оқсоқол
* “18+” ортидаги ўйинлар ва назорат кимнинг қўлида?
* Сирожиддин Саййид ҳазилига раддиясифат хотира
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қўрғонтепа туманидаги БПТлар имзо йиғиш жараёнида фаол иштирок этмоқда
📌 ЎзЛиДеП Қўрғонтепа тумани Кенгаши томонидан “Буюк аждодлар авлоди” чет тилларга мослашган ўқув маркази қошидаги БПТда партиямизни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
☝️ Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётган қўрғонтепаликлар ЎзЛиДеПнинг юртимиз тараққиётидаги ўрни, дастурий мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
- ЎзЛиДеПнинг сайловда қатнашиши биз каби тадбиркорлар учун катта имконият, дейди “Браво” МЧЖ раҳбари Ифтихор Жўраев. Чунки партия ўтган йиллар давомида мен каби ишбилармонларнинг қалқонига айланган. Хусусан, солиқ ва божхона божларини камайтиришда партиянинг хизматлари беқиёс.
#Биласизми
📌 Ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда ундаги бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи жойлардаги вилоят Кенгашларининг қарорлари билан эътироф этилади.
🎤 #podcast_time
⁉️ Фракция аъзолари нима дейди?
✅ ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Нодир Жумаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувидаги нутқи ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқалари юзасидан муносабат билдирди.
- Айнан бу йиғилишда ҳам саноат кооперациясини ўзаро қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласи бирламчи масала сифатида олдинга чиқди. Албатта Қозоғистон бизнинг стратегик ҳамкоримиз, бу ҳамкорликларимиз натижаси минтақадаги тинчлик ҳамкорлигини ривожлантиришга ва бу орқали дунёда Марказий Осиё давлатларининг ўрнини, позициясини ҳамда мавқейини оширишга хизмат қилади.
#reportaj
🔰 ЎзЛиДеП томонидан республикамиздаги барча ҳудудлар бўйлаб имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
🔸 Худди шундай тадбирлардан бири Қашқадарё вилоятидаги “Шўртангазкимё” МЧЖ мажмуасида ташкил этилди.
🎥 Тафсилотлар билан репортажда танишинг.
#uzlidep #imzo #qashqadaryo
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ургутликлар имзо йиғиш жараёнига фаол иштирок этмоқда
🔰 Ургут туманидаги истироҳат боғида ташкил этилган имзо йиғиш жойига фуқароларнинг сиёсий билими, сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишга қаратилган маълумотлар, кўргазмали воситалар, партия шиорлари жойлаштирилди.
– ЎзЛиДеП аёллар учун жуда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, - дейди тумандаги Зарафшон МФЙ раиси Дилоро Отамуродова. -Партиянинг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишидаги ишларини кузатиб бораман. Бир нечта лойиҳаларида ўзим иштирок этганман. Айниқса, партия томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови аёлларни тадбиркорликка жалб этишга хизмат қилмоқда.
☝️ Аввал хабар берганимиздек, сайловчиларнинг имзоларини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
☑️ Мазкур сиёсий жараён Навоий шаҳридаги “НКМК” АЖга қарашли тиббий санитария қисмида ҳам ташкил қилинди.
🔹 Унда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши ходимлари томонидан тиббиёт соҳаси вакилларига жорий йилги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодексига мувофиқ бўлажак сайловларнинг ўтказилиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
🔸 Шунингдек, шу куннинг ўзида мамлакатимиздаги энг йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири бўлган “НКМК” АЖга қарашли “Қизилқум” кон бошқармаси ҳамда Конимех туманида жойлашган “Кармана алфа газсервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қўйиш шахобчасида ҳам имзо йиғиш тадбирлари олиб борилди.
📌 ЎзЛиДеП ходимлари ва партияга хайрихоҳлар имзо тўплаш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Жараён ҳудудлардаги 1600 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида, шунингдек, одамлар гавжум жойларда ташкил этилмоқда.
🔰 ЎзЛиДеП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотида ҳамда Аккумулятор заводида имзо йиғиш нуқталари ташкил этилди.
✅ Партия фаоллари томонидан фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишда сайловчиларнинг фаоллиги аниқ тушунтирилиб, жорий йилги сайловларда ҳар бир сайловчининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланмоқда.
“Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг Юнусобод босқичи ўтказилди
✅ Тадбирни ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ӯринбосари Назира Исраилова ҳамда Юнусобод туман Кенгаши раиси И.Ашрапова кириш сўзи билан очиб берди.
🔹 Тадбиркор аёлларнинг фаолиятлари кўрик-танловнинг баҳолаш меъзони асосида баҳоланди. Танловда
“Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” каби номинацияларда ҳам тадбиркор аёллар аниқланди.
📌 Танловнинг Юнусобод туман босқичида фахрли
3-ўринни ҳозирги кунда 10 та ишчиси бўлган Робия Акромова;
2-ўринни "Азртех" МЧЖ раҳбари Мадина Атаметова;
1-ўринни қандолат махсулотлари ишлаб чиқаришга мӯлжалланган “SHOH_SWEETS” МЧЖ раҳбари Гулбаҳор Қодирова эгаллади.
Партия ташаббуси билан “Дегрез” лик ёшлар учун тил курслари ташкил этилади
🔸 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари маҳаллада” лойиҳаси жойларда ташкил этилмоқда. Лойиҳанинг навбатдаги учрашуви Учтепа туманидаги “Дегрез” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.
📌 Маҳаллада бугунги кунда 704 та хонадон мавжуд бўлиб, 5,5 мингга яқин аҳоли шулардан 1,5 мингги 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилиб келмоқда.
🔰 Учрашувда маҳалла тизимида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган сўнги ислоҳотлар, тизимли таҳлиллар, маҳалла еттиллиги ташаббуслари тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашув сўнгида “Дегрез” маҳалласининг фаол ёшлари учун партия ташаббуси билан хорижий тиллар бўйича алоҳида ўқув курслар ташкил этиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига саёҳат ўтказишга келишиб олинди.
🎤 #podcast_time
⁉️ Фракция аъзолари нима дейди?
✅ ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова куни кеча Қонунчилик палатаси мажлисида уч ўқишда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.
- Бу кодекс орқали биз тадбиркорларимизга янги имкониятлар эшигини очиб берамиз. Улар ўз фаолиятларини янада самарали амалга ошириши, янги иш ўринлари яратиши ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириши мумкин. Бу кодекс фақат тадбиркорлар учун эмас, балки бутун жамиятимиз учун катта фойда келтиради.
Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнот ҳамда Олий давлатлараро кенгаш қарорларини имзоладилар.
Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини қамраб олган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Булар, жумладан:
Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ва халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар;
2024-2025 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро тадбирлар режаси;
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;
Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Отандастар жамғармаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида битим;
2024-2026 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌 Бухоро вилоятида ҳам имзо тўплаш жараёни қизғин давом этмоқда. Жумладан, Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” номли истироҳат боғида, Ғиждувон туман марказидаги “Ёшлар сайлгоҳи” майдонида ҳамда Жондор туман Давлат хизматлари марказида имзо тўплаш тадбири юқори савияда ўтказилди.
- Мамлакатимизда солиқ ва божхона божларини камайтиришда партиянинг хизматлари беқиёсдир, -дейди кластер раҳбари Муродилло Ахмедов. – Юртимиз иқтисодий тараққиётини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшаётган етакчи партия - ЎзЛиДеП фаолияти бардавом бўлиши учун имзо йиғиш жараёнида қатнашдим.
🗳 ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят ва Гулистон шахар Кенгаши томонидан Гулистон Давлат Университети ҳамда шаҳар марказидаги деҳқон бозорида имзо варақаларини тўлдириш жараёни ташкил этилди.
🔹 Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётган сирдарёликлар ЎзЛиДеП фаолияти, мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
☝️ Имзо йиғиш жараёнлари барча туман-шаҳарларда қизғин давом этмоқда.
#uzlidep #imzo #sirdaryo
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔸 Имзо тўплаш ишлари уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти
📌 ЎзЛиДеП томонидан аҳоли гавжум жойларда имзо йиғиш пунктлари ташкил этилмоқда. Мазкур жараён партиянинг 15 мингга яқин бошланғич ташкилотлари, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш ва бошқа жойларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
🔹 Имзоларни тўплаш жараёнида сайловчилар томонидан партиямизнинг ўтган йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўналишидаги амалий ишлари эътироф этилмоқда.
✅ Имзо йиғиш жараёнлари Фарғона вилоятида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда. ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши ҳудудида ўтказилган имзо йиғиш жараёнида вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят ва маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда ушбу сиёсий жараёнга бефарқ бўлмаган кўплаб юртдошларимиз иштирок этди.
🔸 Тадбир давомида юртдошларимизга партиямизнинг мақсад ва вазифалари, сайловга доир қонунчилик юзасидан батафсил маълумотлар берилди.