📌 Сурхондарё вилояти бўйлаб имзо йиғиш тадбирлари давом этади.
✅ Термиз шаҳридаги Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ҳамда Кўп тармоқли поликлиникада ушбу тадбир ўтказилди.
🔸 Тадбирда университетда фаолият юритаётган ўқитувчилар, ходимлар ҳамда поликлиникадаги шифокорлар ва кўплаб юртдошларимиз ўз қизиқишини билдирди.
🔹 Ушбу жараёнда партиямизнинг мақсад ва вазифалари, сайловга оид қонунчилик ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Навоий вилоятида ўқув ташкил этилди
✅ Жойларда партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари раислари учун ўқувлар давом этмоқда. Навбатдаги ўқув Навоий вилоятида бўлиб ўтди.
🔸 Ўқувда бу йилги сайлов аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши, аралаш сайлов тизими ҳар бир партиядан халқнинг ичига фаолроқ кириб боришни, аҳолига партия ғояларини етказишда янгича ёндашувни талаб қилиши таъкидланди.
Шунингдек, партия сайловолди дастурини ишлаб чиқишда, энг аввало, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни инобатга олиш, асосий электорамиз бўлган тадбиркорларга ҳар томонлама қўмак беришимиз сайловдаги муафаққиямиз кафолати эканлиги айтиб ўтилди.
📌“ЎзЛиДеП тадбиркорларнинг қалқонига айланган”, дейишмоқда қорақалпоғистонлик сайловчилар
☝️Қорақалпоғистонлик сайловчилар жойларда ташкил этилган имзо бериш шаҳобчаларида ЎзЛиДеП учун имзо беришмоқда.
✅ Имзо беришга келаётган сайловчилар партия тадбиркорларнинг қалқонига айланганини айтиб, ишбилармонликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни янада кўпайтиришни сўрашмоқда.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Munosabat
РЕНОВАЦИЯ ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИГА
РАҲНА СОЛМАСЛИГИ КЕРАК
Куни-кеча Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек (26,71 га), Сергели (35,15 га), Шайхонтохур (36,82 га), Чилонзор (5,02 га), Яшнобод (54,67), Яккасарой (13,03 га) туманларида реновация ҳудудларининг чегарасини белгилаш ҳамда ушбу ҳудудда лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.
ЎзЛиДеП партияси реновация дастурларини амалга ошириш авария ҳолатидаги қўп қаватли турар жойларни янгилашда муҳим ўрин тутишини эътироф этади. Айни пайтда бу дастурлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган якка тартибдаги турар жойлар ҳамда нотурар жойлар дахлсизлигига раҳна солмаслиги шарт, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 149-сонли қарори билан белгиланган реновация қоидалари мазмун жиҳатидан кўп қаватли турар жойларда реновацияни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.
Бироқ, бу тартибни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли якка тартибдаги турар жойлар ҳамда кўп қаватли турар жойлардан алоҳида нотурар жойларгататбиқ этиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, амалдаги қонунларимизда бу борада мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилган. Бу, аввало,бузилиши белгиланган мол-мулк эгасининг розилигини олиш, мол-мулкнинг бозор қиймати ва етказилган зарар ўрнини олдиндан компенсация қилиш талаби билан боғлиқдир.
Қолаверса, якка тартибдаги турар ва нотурар жойлар ерлари
хусусийлаштирилган бўлса, Ер кодекси ҳамда“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ улар тегишли ер участкалари билан бирга қайта сотиб олинган тақдирдагина реновация қилиниши мумкин.
#UzLiDep
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган партиялар билан танишинг!
🔹 ЎзЛиДеП иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг мулки ва турар-жой дахлсизлигини таъминлаш, жарималарни камайтириш, эркин яшаш учун шароитларни яхшилаш, қонун устуворлиги, шахс ҳаёти дахлсизлиги ва эркинлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини самарали ташкил этишни ўз олдига мақсад қилган.
Партия ҳудудий кенгаш раислари учун ўқувлар давом этмоқда
☝️ O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоят Кенгашлари томонидан сайлов жараёнларига тайёрлаш ва уларга зарур билим ва кўникмаларни етказиш мақсадида туман ва шаҳар Кенгашлари раислари учун ўқув ташкил этилди.
🗳 Унда аралаш сайлов тизими ҳақида маълумотлар берилиб, сиёсий тарғибот тадбирларини ўтказиш, партиямизнинг мақсад ва ғояларини кенг жамоатчиликка етказиш борасида батафсил тушунчалар берилди.
📣 ЎзЛиДеП ҳудудий Кенгаш раислари ва ходимлари учун ўқувлар ташкил этилмоқда
🇺🇿 Мамлакатда хокимиятнинг ягона манбаи халқ бўлар экан, у ушбу ҳуқуқини айнан сайловлар орқали амалга оширади. Халқ иродасини ифодаловчи сайловлар натижалари эса мамлакатимиз эртасини белгилашга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
🗣 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси сайловларнинг мамлакатимиз, халқимиз келажаги учун ана шундай муҳим сиёсий аҳамиятини чуқур англайди. Шу боисдан партия фаолларини сайлов жараёнларига тайёрлаш ва уларга зарур билим ва кўникмаларни етказиш мақсадида партиянинг Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги туман ва шаҳар Кенгашлари раислари учун ўқув ташкил этилди.
⏺ Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Актам Хаитов сўз олиб, бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашиш зарур эканини таъкидлаб ўтди.
Семинарда Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бошланиши эълон қилингани тўғрисида сўз юритилиб, мазкур сиёсий жараёнда партиянинг иштироки билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Касб-ҳунар – фаровон ҳаёт калити
📌 Ўтган қисқа вақтда аҳолининг ишсиз қатлами, хусусан, ёшларни касб-ҳунар таълимига жалб қилиш, ҳаётида асқатадиган бирор ҳунарни ўргатиш, эгаллаган касби бўйича бўш иш ўринлари яратиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бу борада эса мономарказлар фаолияти муҳим аҳамият касб этяпти.
🔸 Гулистон шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказида ўтган 6 ой мобайнида 513 нафар талабгор касб-ҳунар ўрганиб, уларнинг қарийб 82 фоизи турли йўналишларда ўз иш жойига эга бўлдилар.
✅ Ушбу мономарказда замонавий пайвандлаш, тикувчилик, қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартароши каби йўналишларда дарс машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
🔹 Куни кеча маҳаллаларда фаолият юритиб келаётган ижтимоий ходимлар ҳамда O’zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши "Ёшлар қаноти" фаоллари учун мономарказга экскурсия ташкил этилди. Экскурсия иштирокчилари таълим олувчиларга яратилган шароитлар ҳамда дарс жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
✅ Қамашида Хин Лу Зао 78 навли Хитой пахтаси етиштирилмоқда
🔸 O’zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги қишлоқ хўжалик экинлари парваришини кўздан кечирдилар. Ҳозирда туманда 389 та фермер хўжалиги бўлиб, жами 9000 гектар ерда деҳқончилик қилишяпти.
🔹 Эътиборли томони туман фермерлари ҳар йили ўз экин майдонларида хориждан келтирилган янги чигит навларини экишиб, синовдан ўтказадилар. Бу йил 9 та фермер хўжалигининг 57 гектар майдонида Хитойнинг тезпишар ва серҳосил Хин Лу Зао навли чигит нави экилиб, айни кунда ғўзалар парвариши юксак технологиялар асосида амалга оширилмоқда.
▫️ Спикер ўринбосари тумандаги “Бозор ўғли Абди” фермер хўжалигида бўлиб, 13 гектар майдондаги ғўзалар ривожини кўздан кечирди ва дала меҳнаткашларига янги навни парваришлаш борасида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.
#XXI_asr #Yangi_son
🗞 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 1 август 31 сонида чоп этилган мақолалар анонси билан танишинг:
🥇 Президент дзюдо бўйича биринчи ўзбекистонлик олимпиада чемпионини қутлади!
🗳 Сайлов-2024: Ваъда эмас – натижа, эртага эмас – бугун!
❓ Мамлакат иқтисодиёти қандай суръатда ўсмоқда?
📝 Ваколатли вакилга имзо варақалари топширилди;
❓ “Бунёдкор аёллар” деб кимларни аташ мумкин?
🗳 Сайлов қачон пайдо бўлган?
✅ Олтиндан қиммат олтин сабоқ;
❓ Ортга эмас, фақат олдинга! Олтмиш ёш чегарами?
📥 Газетани PDF шаклида юклаб олиш учун
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
O‘zLiDePнинг ваколатли вакилига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари топширилди
👉 Батафсил
Марказий сайлов комиссияси томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакилига партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш учун белгиланган намунадаги имзо варақалари топширилди.
#uzlidep #saylov
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
ЎзЛиДеП раҳбари Қашқадарё вилоятида саноат корхоналари, ишлаб чиқариш объектлари ва маҳаллаларда бўлиб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.
➖"Деҳқонобод Калий заводи” ишчи-хизматчилари билан мулоқотда Сайхунобод, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари асосида туман иқтисодиётини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали одамларни иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
➖Деҳқонобод туманидаги Акмал Жумақулов раҳбарлик қилаётган “Агротор” хусусий корхонаси муаммолари ўрганилди.
➖“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси филиалининг Дехқонобод станциясида корхона ишчилари ва “Чучукқудуқ” МФЙ аҳолиси билан учрашди.
#uzlidep #faoliyat
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади
Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.
#uzlidep #fraksiya
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
➡️Зоминда 7 миллион 156,4 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинган
🗣Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида партия гуруҳи аъзоси Бекзод Шукуров Зомин туман ҳокими ўринбосаридан хорижга қандай маҳсулотлар экспорт қилинаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилди.
✅Маълум бўлдики, жорий йилда туманда жами 15 млн. 327 минг доллар, шундан саноат йўналишида 4 млн. 247,0 минг долларлик, қишлоқ хўжалиги йўналишида 11 млн. 80,0 минг долларлик маҳсулотлар экспортини амалга ошириш топшириғи белгиланган.
✅Ҳозиргача жами 7 млн. 156,4 минг доллар, шундан саноат йўналишида 4 млн. 270 минг доллардан ошиқ, мева - сабзавот маҳсулотлари йўналишида 2 млн. 885 минг доллардан ошиқ маҳсулотлар экспорт қилинган.
#uzlidep #muloqot
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
➡️Темирйўлчилар билан мулоқот ташкил қилинди
🗣O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси филиалининг Дехқонобод станциясида корхона ишчилари билан учрашди.
✅Учрашувда ўтган йиллар давомида темирйўлларнинг халқимиз оғирини енгил, узоғини яқин қилишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Темирйўл хизматидан, энг аввало, электоратимиз вакиллари бўлган – тадбиркорлар кенг фойдаланаётгани, шу боис O’zLiDeP соҳанинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриб келаётгани айтиб ўтилди.
– Темирйўллар иқтисодиётимизнинг қон томиридир, – дейди партия раҳбари А. Хаитов. – Шу боис партиямиз темирйўлда юк ва йўловчи ташишни янада ривожлатириш, соҳага замонавий технологияларни жалб этиш, темирйўлнинг жозибадорлигини ошириш бўйича қатор таклифларни илгари суриб келмоқда. Мақсадимиз – темирйўлчиларнинг даромадини ошириш, халқимиз учун эса янада қулайлик яратишдан иборат.
✅ Имзо йиғиш тадбирлари Жиззах вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
🔸 Жумладан, Зомин туманида жойлашган “Зомин Азим шифо” клиникасида фаолият юритаётган шифокорлар, ходимлар ва юртдошларимиз ушбу тадбирда ўз фаоллигини кўрсатдилар.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
ВАЪДА ЭМАС – НАТИЖА, ЭРТАГА ЭМАС – БУГУН!
🗳️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайлов қизғин паллага кирмоқда. ЎзЛиДеП фаоллари имзо йиғиш жараёнини юқори кайфиятда ўтказмоқда. Республикамиз бўйлаб аҳоли гавжум жойларда ушбу тадбир юқори савияда ташкил этилмоқда!
🎥 Жараённи видеода кўришингиз мумкин!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌Имзо тўплаш жараёнида бухороликлар ҳам фаол иштирок этмоқда
☝️Бухоролик сайловчилар ҳам ЎзЛиДеПнинг 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашишини қўллаб-қувватлаб, имзо беришмоқда.
✅ Бугун шаҳар марказидаги “Лаби ҳовуз” мажмуасида имзо йиғиш ишлари давом эттирилди. Имзо беришга келаётган сайловчилар “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун”, деган шиор билан сайловга кириб келаётган партиянинг амалий ишларини эътироф этишмоқда. Имзо берувчилар орасида ёшларнинг кўплиги партиямиз ғояларини ёшлар орасида кенг қулоч ёзганидан далолат беради.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔸 Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган партиялар билан танишинг!
⁉️ ЎзЛиДеП ҳақида нималарни биласиз? Юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Имзо йиғиш жараёнлари старт олди
📌 27 июль куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши мажлисида партиянинг бўлажак сайловларда фаол қатнашиши бўйича қарор қабул қилинган эди.
☝️ Айни кунларда партия томонидан ушбу сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Албатта, сиёсий партияларнинг сайлов кампанияси давридаги иштироки ўзига хос жараёнларни қамраб олади. Ана шулардан бири имзо тўплаш жараёнларидир.
✅ Имзо тўплаш жараёни ҳеч шубҳасиз партияларнинг тарғибот даврида ўз электорати ва сайловчилар ишончини қозониш билан боғлиқ бўлган илк қадамдир.
🔸 ЎзЛиДеП бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини фаол тўплаш жараёнига киришди. Партия томонидан барча ҳудудларда аҳоли гавжум жойларда имзо йиғиш шаҳобчалари ташкил этилган ҳолда сайловчиларнинг имзолари тўпланмоқда.🔗 Батафсил
#Биласизми
📝 Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кластерлар таъсисчиларининг шахсий кафиллиги қўшимча равишда расмийлаштирилади.
🔗 Батафсил
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳурматли сайловчилар!
🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1 август кунидан сайловда иштирок этиш ва депутатликка номзодлар кўрсатиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси имзо йиғиш жараёнларини бошлаб юборганини маълум қилади.
✅ Партиямизни қўллаб-қувватлаб, имзо қўйишни хоҳлаган сайловчилар бизнинг ушбу жараён учун ташкил этилган махсус жойларга келишлари мумкин.
Имзо қўйишга келган шахслар ўзлари билан паспортларини олиб келишлари сўралади (электрон варианти ҳам мумкин).
🔹 Имзо тўплаш жараёнлари 15 август кунига қадар давом этади.
👉 Имзо тўплаш учун ташкил этилган жойлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.
🔗 Батафсил
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
"Ёш фермерлар - жамият таянчи"
📌 ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” массивида ташкил этилган Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабида “Ёш фермерлар – жамият таянчи” мавзусида учрашув ташкил этилди.
🔸 Учрашув давомида ёшлар, ёш фермерлар, тадбиркорлар ва аҳолининг кенг вакиллари иштирокида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Президентимиз томонидан “Инсон қадри учун” деган ғояни ўзида мужассам этган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида илгари сурилган бир қатор ташаббуслар юзасидан фикрлар алмашилди.
#Биласизми
❗️Оилавий тадбиркорлик учун 14 фоиздан кредит берилади
🔰 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоизда қуйидагилар учун ажратилиши белгиланган:
🔹оилавий тадбиркорлик, даромад топиш ва фаолиятини кенгайтириш учун аҳоли ва тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
🔹чорвачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, “дала дўконлари” қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилга;
🔹боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача...
🔗 Батафсил
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Ваъда эмас, натижа эртага эмас, бугун!
O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бир қатор телеканалларда ёритилди
#uzlidep #majlis #saylov
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Сувдан фойдаланиш муносабатлари такомиллашади ва бозор муносабатлари кенг жорий этилади
Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидлаш керак, мазкур лойиҳа кеча партия фракцияси йиғилишида ҳам муҳокама қилинган эди. Олий Мажлисдаги тегишли қўмиталари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган.
Мазкур қонун лойиҳаси билан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат органларининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулияти ошириш, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва технологик модернизация қилишни рағбатлантириш мақсади кўзда тутилган.
Бундан ташқари, халқаро майдонда сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек, сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратади.
Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
@a_xaitov
Ерларни ноқонуний эгаллаб олишнинг олди олинади
👉 Батафсил
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
#uzlidep #fraksiya
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter