uzlidep | Неотсортированное

Telegram-канал uzlidep - O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

16696

O'zLiDePнинг расмий канали www.uzlidep.uz www.tiktok.com/@uzlidepuz facebook.com/UzLiDeP instagram.com/uzlidep twitter.com/UzLiDeP1 ПАРТИЯГА ОНЛАЙН АЪЗО БЎЛИШ: member.uzlidep.uz

Подписаться на канал

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

💼 O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги янада оширилади

Фракция мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилиниб, амалдаги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни
ўз кучини йўқотган деб топилмоқда.

Сув кодексида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмасининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар қамраб олинган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат органларининг сувдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, сув етказиб берувчилар ва сувдан фойдаланувчиларнинг масъулияти ошириш, мамлакатнинг сув хавфсизлигига эришиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва технологик модернизация қилишни рағбатлантириш мақсади кўзда тутилган.

Бундан ташқари халқаро майдонда сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджини яхшилашга хизмат қилади, шунингдек, сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳаси юзасидан қатор фикрлар, таклифлар билдириб ўтишди ва муҳокамалардан сўнг бир овоздан маъқулладилар.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE
Суғурталанган шахслар касал бўлиб қолса, уларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилади

Фракция йиғилишида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳанинг мақсади суғурталанган ва меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялашдан иборат. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади.

2026 йил 1 январдан эса барча суғурталанган шахсларга, агар улар касал бўлиб қолса, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси берилади.

Шунингдек, қонун лойиҳаси тасдиқланса, суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

💼 O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ўзбекистоннинг биринчи олтин медали муборак!

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова финалда ғалаба қозонди ва 52 кг вазнда чемпионга айланди. Ўзбекистонлик қизлардан ёзги олимпиадада биринчи чемпион.

Спортчиларимизнинг зафарли юришлари бардавом бўлсин!

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️Депутат “Янгиҳаёт”ликлар муаммоларини ўрганди

🗣Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Уйчи тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Учрашувда Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибасига кўра иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ва бунинг ҳисобига 4 мингдан ортиқ маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашгани, 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлганлиги таъкдиланди. Айниқса, “Уйчи тажрибаси”, тадбиркорлар ва бизнес билан шуғулланиш истагидаги аҳоли билан манзилли ишлаш тизимини яратгани алоҳида эътироф этилди.

Мулоқот давомида тилга олинган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича режалар белгиланди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Состоялось XVII заседание Политического совета УзЛиДеП

27 июля текущего года состоялось XVII заседание Политического совета Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем приняли участие члены Политического совета, территориальных партийных организаций, представители депутатских групп в местных кенгашах, активисты партии.

Члены Политического совета, полностью осознавая свою ответственность, единогласно приняли решение о необходимости активного участия УзЛиДеП в предстоящих выборах.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ваъда эмас, натижа эртага эмас, бугун!

O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️Шаҳрихонлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

🗣O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Шаҳрихон тумани Ҳунармандлар марказида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Мулоқотни O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан очиб, Президентимизнинг 2024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ва уларга кўмаклашиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш мақсад қилинганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Одинахон Отахонова қонунчиликдаги янгиликлар ва давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритилиб, соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб борилаётганини таъкидлади.

Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Жорий йил 26 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда O’zLiDePнинг жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловдаги фаол иштирокини таъминлаш, партия Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисини чақириш каби масалалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️"Ёш фермерлар – жамият таянчи”

👉 Батафсил

🗣Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабига ташриф буюрган эди.

Мазкур ташрифдан сўнг ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Фарғона шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” массивида ташкил этилган ушбу ихтисослашган касб-ҳунар мактабида “Ёш фермерлар – жамият таянчи” мавзусида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

#uzlidep #saylov2024

Расмий саҳифаларимизга уланинг
:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Лола Муротова мактаби: энди бу даргоҳда уста, тажрибали фермерлар етишиб чиқади

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Фарғона шаҳрида афсонавий аёл Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам аслида бу фидойи инсон томонидан яратилган бой тажрибани ёшларга етказиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида профессионал ва олий таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Электоратимиз манфаатига мос яна бир энг муҳим ҳужжат

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Тадбиркорларга эркинлик бериш ва уларга кўмаклашиш партиямиз сайловолди дастурида ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу жиҳатдан партиямиз қабул қилинаётган мазкур кодексни тадбиркорликни янада ривожлантиришда ғоятда муҳим ҳужжат деб ҳисоблайди.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️Мадинабону Қаҳҳорова танловнинг Олот туман босқичида қатнашади

🗣Шофиркон тумани Тўра Мирзоев номидаги марказий кутубхонада танловнинг маҳалалар босқичи саралаш жараёни бўлиб ўтди. Унда партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, ишчи гуруҳ аъзолари, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва фаол тадбиркорлар жам бўлишди.

Беллашув жараёнида савраклик Ҳилола Тўхсанова, қалмақонлик Гулзода Шамратова, мингчинорлик Рўзибиби Ражабова, Паттахон маҳалласидан Қизлархон Хайруллаева, ғуломтелик Юлдуз Қўчқорова, Ойгул Убайдуллоева, Бобоато маҳалласидан Феруза Бурхонова, Бобур маҳалласидан Моҳигул Хўжаева ва Алишер Навоий маҳалласидан Шаҳло Мавлонованинг ишлари юқори баҳоланди. Энди улар танловнинг туман босқичида иштирок этишади.

Олот туманида ҳам тадбиркор хотин-қизлар анчагина. Шифокор қишлоғида яшовчи оилавий тадбиркор Мадинабону Қаҳҳорова уйида қандолат цехи очиб, ширинлик, патир ва пишириқларни буюртма асосида тайёрламоқда. 2023 йилда 33 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, фаолиятини янада яхшилади. “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридаги кам таъминланган икки нафар хотин-қизни доимий иш билан банд қилди. Ҳакамлар унинг фаолиятини юқори баҳолашди ва танловнинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бу каби лойиҳалар партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз олдига қўйган мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилмоқда.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️Диёра Келдиёрованинг ота-онаси O'zLiDePга аъзо бўлди

🗣O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров ва бир гуруҳ партия фаоллари Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрованинг хонадонига боришди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан эътибор ва рағбат сабаб спортга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксак даражага кўтарилди, – дейди Диёранинг отаси Бахтиёр Мардонов. – Натижада спортнинг барча турлари бўйича Диёра сингари қизларимиз етишиб чиқяпти. Халқаро ареналарда давлатимиз байроғини юқори кўтаришмоқда.


Партия фаоллари Диёранинг ота-онасини қизлари эришган мувафаққият билан табриклашди. Диёранинг ота-онаси ва яқинлари O'zLiDeP сафига қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE
Давлат ва жамоат экологик экспертизасини ўтказишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда

Фракция мажлисида «Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, амалдаги “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонун нормаларида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида, фаолият турига мувофиқ, қонунчиликдаги экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.

Шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган экологик жиҳатларнинг давлат секторал сиёсатига, шу жумладан режалар, дастурлар ва бошқа стратегик ҳужжатларни стратегик экологик баҳолаш механизмини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан экологик экспертиза фаолиятида қўлланиладиган янги йўналиш — экологик нормативлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан, стратегик режалаштириш лойиҳаларини стратегик экологик баҳолашдан ўтказиш масалалари аниқ белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔴 #LIVE
Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларига нуқта қўйилади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари хусусан, ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, айрим қонун ҳужжатларига ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Иқтисодий ва Фуқаролик процессул кодекслари судларда ўзбошимчалик билан эгалланган давлат эгалигидаги ер участкаларини қайтариш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлашга оид ишларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини белгиловчи алоҳида нормалар билан тўлдирилмоқда.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари қонун лойиҳасида иккинчи ўқишда киритилган ўзгаришлар бўйича савол билан юзландилар. Қонун ташаббускорлари қонун лойиҳасига депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалари бўйича ўзгартиришлар қилинганини маълум қилишди.

Фракция аъзолари муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️Тўрткўллик тадбиркорларнинг муаммолари эшитилди

🗣O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Тўрткўл тумани ҳокимияти мажлислар залида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида навбатдаги семинар ташкил қилинди.

Семинарда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар, банклар томонидан жисмоний шахслар учун берилаётган кредитлар, субсидия ажратиш ва таълим кредити бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари ҳам тингланди. Жумладан, Тўрткул туманидаги “Зуҳра Юлдуз” туйхона раҳбари туйхонани реконструкция қилиш учун кредит маблағи сўрагани аммо банк айрим сабабларга кўра аризани рад қилиб келаётганини айтди. Мурожаат депутатлик назоратига олинди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️O’zLiDeP раиси тадбиркорлар ва аҳолининг мурожаатларини ўрганди

🗣O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Деҳқонобод туманидаги Акмал Жумақулов раҳбарлик қилаётган “Агротор” хусусий корхонаси муаммоларини ўрганди. 1 миллион доллар эвазига ишга туширилган корхонада тайёрланаётган қурилиш маҳсулотлари нафақат ички бозорда сотилмоқда, балки хорижга ҳам экспорт қилинмоқда. Тадбиркор партия раҳбаридан фаолиятини янада кенгайтириш учун 3 миллиард сўм банк кредити олишда амалий ёрдам сўради.

Шундан сўнг А.Хаитов “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси филиалининг Дехқонобод станциясида корхона ишчилари ва “Чучукқудуқ” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

– Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли давлат барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини намоён этиши учун барча имкониятларни яратиш олий мақсадимиздир, – дейди А.Хаитов – Бундан ташқари, кучли иқтисодиётни яратиш, адолат ва қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.


Учрашув сўнгида “Чучукқудуқ” МФЙ ёшлар етакчиси Акбар Бойбўриев мактаб учун стадион қуришга ер ажратиш, “Карашина” қўрғончасида фаолияти тўхтаб қолган тикувчилик фабрикасини қайта ишга туширишга, меҳнат фахрийси Чори Суюнов аҳоли томорқаларини суғориш учун қудуқ қазиш ишларига ёрдам сўрашди.

#uzlidep #muloqot

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди

Шу йил 27 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди

👉 Батафсил

Шу йил 27 июлда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сиёсий Кенгаш аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, партия фаоллари иштирок этди.

Сиёсий Кенгаш аъзолари масъулиятни тўла ҳис қилган ҳолда, O'zLiDePнинг бўлажак сайловда фаол қатнашиши лозимлиги тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.
___

Состоялось XVII заседание Политического совета УзЛиДеП

👉 Подробно

27 июля текущего года состоялось XVII заседание Политического совета Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана. В нем приняли участие члены Политического совета, территориальных партийных организаций, представители депутатских групп в местных кенгашах, активисты партии.

Члены Политического совета, полностью осознавая свою ответственность, единогласно приняли решение о необходимости активного участия УзЛиДеП в предстоящих выборах.

#uzlidep #majlis

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️Ёш тадбиркорнинг маҳсулотлари Россияга экспорт қилинмоқда

🗣Ёш тадбиркор Зиёвуддин Бурхонов 260 нафар ёшни иш билан таъминлаган. Қўшимча 60 нафар иш ўрни яратишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунда корхонада трикотаж маҳсулотлари тикилиб, ички бозор ҳамда Россия ва Украина давлатларига экспортни йўлга қўйган.

Зиёвуддин Бурхонов фаолияти давомида турли танловларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Мулоқот давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари кенг тарғиб қилинди. Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи ходимлари партия сафига ўтиш истагини билдирдилар.

Таъкидлаш керак, партия ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, бизнесларини бошлаши ва бандлиги таъминлашга ўзининг устувор вазифаси деб қарайди. Шу боис ёшлар билан доимий мулоқот йўлга қўйилган.

#uzlidep #yoshlar

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

"Бу йилги сайловларда халқимиз партияларга ҳам ўзининг баҳосини беради", А. Хаитов

Бу йил мамлакат парламентига сайловлар мутлақо янгича – аралаш сайлов тизими асосида бўлиб ўтаётганлиги ҳам сиёсий партиялардан ниҳоятда фаоллашишни талаб қилади.

Яъни бу йил сайловчилар нафақат номзодларга, балки партияларга ҳам тўғридан-тўғри овоз беришлари мумкин бўлади.

ЎзЛиДеП яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий воқеанинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти яхши тушунади. Шу боис бу сайловга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Мақсадимиз – Ўзбекистонда 2017 йилда бошланган, “Янги Ўзбекистон”ни барпо этиш, инсон қадрини улуғлаш билан боғлиқ кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида
қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув тежайдиган технологияларни жорий қилишни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

🗣Кун тартибидаги масала юзасидан вазирлик ва идоралар, банклар вакиллари ва депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг турли хил фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбирда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни янада кенгайтириш, ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида OʻzLiDePнинг барча даражадаги депутатлари ва фаоллари мутасадди вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда тушунтириш-тарғибот тадбирларини тизимли амалга оширишга келишиб олинди.

#uzlidep #pressklub

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

🔔 #jonli_efir

Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси мажлиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали жонли эфирда узатилмоқда.

💬Шунингдек, мажлисни сурдо таржима орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.

💻МСК мажлисини жонли эфирда кузатиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:

🗣https://youtube.com/live/dZYl6VvvFCw?feature=share

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

➡️O’zLiDeP етакчиси бухоролик тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди

🗣O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Бухоро вилоятидаги “Шернур” МЧЖда бўлди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратилди.

Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича тегишли таклиф-тавсиялар берилди.

#uzlidep #uchrashuv

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яхшилаш йўлида

👉 Батафсил

Партиямиз 2019 йили парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов олдидан қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни барпо қилиш бўйича бир қанча вазифаларни ҳам белгилаб олган эди. Ҳозиргача уларни изчиллик билан бажариб, ўз электорати олдида юзи ёруғ бўлди, сўзи билан иши бир сиёсий куч эканини яна бир бор исботлади.

#uzlidep #munosabat

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter

Читать полностью…

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

"O'zLiDeP пресс-клуби"нинг навбатдаги сони бошланди. Унда "Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сув тежайдиган технологияларни жорий қилишни кенгайтириш" мавзуси муҳокама қилинмоқда.
👇👇👇

https://www.youtube.com/watch?v=jWjTa33amtc

Читать полностью…
Подписаться на канал