➡️“Деҳқонобод Калий заводи” бошқарув раиси йўлларни таъмирлашда ёрдам сўради
👉 https://uzlidep.uz/uz/leads/deonobod-kalij-zavodi
🗣O’zLiDeP раиси Актам Хаитов “Деҳқонобод Калий заводи” ишчи-хизматчилари билан мулоқот қилди. Учрашувда партия раҳбари Сайхунобод, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари асосида туман иқтисодиётини юксалтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали одамларни иш билан таъминлаш, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.
✅Учрашувда “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун уй-жой, бино-иншоот ёки кўчмас мулк обеъктларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши учун ҳуқуқий асос яратаётгани батафсил тушунтирилди.
✅Мулоқот чоғида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларига мурожаатлар билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди. Зотан халқ билан мулоқот қилиш партиямиз сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
#uzlidep #uchrashuv
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Бундан кейин маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
➡️"O’zLiDeP ёшлари маҳаллада" лойиҳаси доирасида ўқув семинарлар ташкил қилиняпти
🗣O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ёшлар оромгоҳи»да навбатдаги ўқув семинар ташкил қилинди.
✅Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа доирасидаги семинарлар республикамизнинг барча 208 та туман шаҳарларида жойлашган 9452 та маҳаллаларда кенг қамровда ўтказилиши кўзда тутилган.
#uzlidep #yoshlarseminar
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
➡️Амударёлик депутатлар туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботини тинглашди
🗣Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Амударё тумани ҳокимининг қурилиш, экология ва ободонлаштириш бўйича ўринбосари Баҳодир Эрназаровнинг ҳисоботи тингладилар.
✅Ҳисоботда таъкидланганидек, охирги бир йилнинг ўзида барча манбалар ҳисобидан 97 та трансформатор пунктлари янгиланиб, 50,5 км узунликда СИП кабеллари тортилди. Бундан ташқари, “Қипчоқ” ОФЙ ҳудудида жойлашган 2500 КВлик подстанция 6300 КВлик подстанцияга алмаштирилиб, 8 та овул ва маҳаллалардаги 5 500 та хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.
✅Бундан ташқари, йиғлишда “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 16 000 КВлик “Мангит” подстанциясини 25 000 КВлик подстанцияга алшмаштириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан қамраб олиш даражасини янада ошириш мақсадида “Осиë тараққиëт банк” кредит маблағлари ҳисобидан 2 та йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.
🔴Депутатларга бошқа йўналишлардаги ободонлаштириш ишлари юзасидан ҳам ахборот берилди.
#uzlidep #hisobot
@uzlidep
➡️“Darital Shoes” масъулияти чекланган жамиятида
маҳорат дарси ташкил этилди
🗣O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги “Darital Shoes” масъулияти чекланган жамиятида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди.
– Мазкур корхонада 5 йилдан буён фаолият юритаман, – дейди Гулора Авазметова. – Ишимдан жуда мамнунман. Чунки корхонада шарт-шароитлар етарли, ойлик маошларимиз яхши.
Давлат харидлари тизимида очиқлик ва шаффофлик таъминланади
👉 Батафсил
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзолари дастлаб Президентимиз раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор
йиғилишида илгари сурилган муҳим ташуббуслар, белгилаб берилган чора-тадбирларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Гаров хати механизмини такомиллаштириш орқали ипотека бозорига узоқ муддатли ресурсларни жалб этилади
Фракция йиғилишида “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган гаров хати механизмини такомиллаштириш орқали ипотека бозорига узоқ муддатли ресурсларни жалб этиш ва ипотека кредитини актив сифатида муомалага киритиш, шунингдек гаров хатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш
ва айланмаси тартибини соддалаштириш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, гаров хати онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштирилиши мумкин.
Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари билдирилди ва биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Давлат ер қаъри фонди ҳамда углеводород кадастри жорий этилмоқда
Фракция йиғилишида депутатларнинг “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги” фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида “ягона дарча” принципи жорий этилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, ер қаъри кадастр тизими янада такомиллаштирилмоқда. Давлат ер қаъри фонди кадастри ҳамда углеводород кадастри жорий этилмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
ЎзЛиДеП мамлакатимиз иқтисодини ривожлантириш учун барча имкониятларини ишга солади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда дастлаб давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси” юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги муҳим ташуббуслари ҳақида сўз юритилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган. Саноат 7,8 фоизга, қурилиш 10,1 фоизга, хизматлар 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,8 фоизга ўсган. Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоиз ошган.
Йиғилишда иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий, маданият соҳалари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Депутатлар тармоқлардаги ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси эканини таъкидлашди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет даромадларини ошириш бўйича партия фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари имкониятлари ва ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга келишиб олинди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Янгиликлар дайжести (15-19 июль).
Партия ўтган ҳафта давомида қуйи партия ташкилотларида тарғибот тадбирлари, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишида учрашувлар ва давра суҳбатлари, шунингдек, қонун лойиҳалари доирасида фракция йиғилишларини ташкил этди.
#uzlidep #dayjest
Сайт | Facebook | Instagram | uzlidepuz">TikTok | Twitter | YouTube
"O'zLiDeP – ёшлар минбари" клуби доирасида махсус сессияси ташкил этилди
“Ёшлар сиёсати амалда: хориждаги ватандошларимизга эътибор” мавзусидаги сессияда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бир қатор идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.
Мутахассислар сессия давомида ўзларига йўналтирилган саволларга жавоб қайтариб, ташқи миграция соҳасини ривожлантириш бўйича қатор таклифларни муҳокама қилишди.
#uzlidep #yoshlar_minbari
@uzlidep
Қоровулбозорда O’zLiDeP хайрихоҳлари сони яна 50 нафарга ошди
“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” корхонасида O’zLiDePнинг дастурий мақсад вазифаларини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Йиғилишда партия Қоровулбозор туман Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Маъруф Ахмедов, Кенгаш раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари М. Жунаитовалар сўзга чиқиб, етакчи сиёсий куч сифатида O’zLiDePнинг Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги ўрни, партиянинг дастурий ғоя ва мақсадлари, сайлов қонунчилиги ва ундаги ўзгаришлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.
Йиғилиш давомида ўз фаолиятини O’zLiDeP аъзоси сифатида давом эттириш истагида бўлган корхона-ишчи хизматчиларидан 50 нафари партия сафига қабул қилинди.
#uzlidep #uchrashuv
@uzlidep
Ўзбекистон ва Қирғизистон: кенг қамровли стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи
👉https://uzlidep.uz/uz/leads/otnoeni-vseobemlego-
Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга бу галги давлат ташрифи тарихий воқеа бўлди ва мамлакатларимиз кўп қиррали ҳамкорлигида янги даврни бошлаб берди.
Отношения всеобъемлющего стратегического партнерства
👉https://uzlidep.uz/ru/leads/otnoeni-vseobemlego-
Нынешний государственный визит Президента Кыргызстана в Узбекистан стал историческим по многим параметрам, знаменуя собой начало новой главы в многоплановом узбекско-кыргызском сотрудничестве.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
💼 O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda
#uzlidep #saylovoldi_dastur
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
➡️Иқтидорлилар кам бўлмайди
🗣Хотин-қизларни тадбиркорлик ва фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили аньанавий ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг бу йилгиси ҳам янги номларни кашф этишга имконият яратаётир.
✅O‘zLiDeP Фарғона шаҳар кенгаши “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”да ўтказган танловнинг шаҳар босқичида маҳаллалардаги ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган 21 нафар ишбилармон аёл иштирок этди. “Шакарқишлоқ” маҳалласида истиқомат қилаётган, миллий либослар устаси Муборакхон Турсунқулованинг 30 дан ортиқ шогирди билан тайёрлаган кўргазмаси тадбирга ўзгача файз киритди.
✅“Нафосат”лик Мунира Орипованинг қўл меҳнатлари маҳсули, гулистонлик томорқачи Раъно Маҳмудованинг фаолияти барчанинг эътиборини тортди. Шаҳар маданият уйи санъаткорлари куйлаган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар кечани байрамона ва хуш кайфиятда ўтишини таъминлади.
✅Таъкидлаш керак, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаси саналади. Шу боис партия фаол аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱UzLiDePUz1">You tube|📱 uzlidepuz">Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
➡️“Истиқлол лаззати”да хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди
🗣Хоразм вилоятидаги “Истиқлол лаззати” корхонасида 30 турдан ортиқ қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Туркия ва Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар воситасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорларни тўлдириш билан бирга, қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
✅Бу ҳақида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида Урганч туманидаги “Истиқлол лаззати” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган маҳорат дарсида маълумот берилди.
– Тадбиркор деганда янги иш ўринлари яратиб, нафақат оиласига, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонни тушунаман, – дейди корхона бош мутахассиси Дилбар Худойберганова, – Шу боис биз каби хотин-қизларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлардан кўп нарсани ўрганишга ҳаракат қиламан. Келажакда мен ҳам қандолатчилик йўналишида фоаолият юритмоқчиман. Бугунги маҳорат дарсидан кейин ниятим янада жиддийлашди.
☑️ Маҳаллий Кенгаш ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлиги таъминланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, қонун лойиҳасида маҳаллий Кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги, кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
@a_xaitov
➡️Андижонлик депутатлар икки нафар мутасаддининг ҳисоботини эшитишди
🗣Халқ депутатлари Андижон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Дилшод Саидаҳмедов ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон туман бўлими бошлиғи Гавҳарой Саттарованинг ҳисоботи тингланди.
✅Дастлаб Д.Саидаҳмедов туман бўйича саноатда 85 та, қурилишда 50 та, хизмат кўрсатишда 120 та, ишлаб чиқаришда 293 та бўш иш ўринлари борлигини, ишлаш истагида бўлган фуқаролар ана шу иш ўринларига юборилаётганини таъкидлади.
✅Шундан сўнг депутатлар Президентимизнинг жорий йил 12 июнда қабул қилинган “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижроси юзасидан Андижон туманида амалга оширилган ишлар юзасидан Г.Саттарованинг ҳисоботини тинглашди.
🔴Депутатлар мутасаддиларга ўзларининг қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
#uzlidep #hisobot
@uzlidep
Аҳоли фаровонлиги ва тадбиркорлик ривожига қаратилган муҳим ташаббуслар
👉 BATAFSIL
2024-йилнинг олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайиб, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга ўсган. Албатта, дунёдаги оғир шароитга қарамасдан Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар, тизимли ишлар, кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланди. Хусусан, буджет даромадлари 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди. Капитал қўйилмалар 229 триллион сўмни, шундан 15,5 миллиард долларини хорижий инвестициялар ташкил қилди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Ўтган ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар
#uzlidep #dayjest
@uzlidep
🔴 #LIVE
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузган шахс жавобгарликка тортилади
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Муҳокамада ноқонуний маърифий фаолият билан шуғулланиш одамлар онгига ва маданиятига салбий таъсир кўрсатиш оқибатлари юқори бўлишига қарамасдан, бундай фаолият билан шуғулланган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳам аниқ қонунчилик асослари мавжуд эмас.
Бундан кейин маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ушбу қонун лойиҳасини қабул қилиниши маърифий фаолиятни амалга ошириш соҳасида мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиради, бундай фаолиятни амалга ошириш борасидаги тартибсизликларга барҳам беради, ноқонуний маърифий фаолият билан шуғуллаётган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш имкониятини яратади.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Дўстона муносабатлар – тараққиётимиз кафолати
Фракция йиғилишида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.
Жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсат ва тармоқ идоралари даражасидаги мулоқотлар натижадорлигини ошириш, халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, "Марказий Осиё плюс" форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш мамлакатларимиз умумий манфаатларига мос эканига яна бир карра эътибор қаратилди.
Йиғилишда ташриф доирасида “2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”, “2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” каби муҳим аҳамиятга эга 16 та ҳужжат имзолангани икки давлат ўртасида муносабатларнинг дўстона эканини яна бир карра исботлаши таъкидланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
➡️ “Маҳлиё дизайн”да маҳорат дарси ташкил этилди
🗣 ЎзЛиДеП Поп туман Кенгаши ташаббуси билан “Маҳлиё дизайн” корхонасида ишсиз ёшлар ҳамда хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди.
– Президентимизнинг аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган ташаббуслари минглаб хотин-қизларнинг қалбида ишонч, шижоат ҳамда миннатдорлик туйғуларини уйғотмоқда, — дейди тадбиркор. – Аёллар ишбилармонлигини ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор биз каби тадбиркор, фаол аёлларга янада куч-ғайрат бағишламоқда.
Термизлик 56 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди
O‘zLiDeР Сурхондарё вилояти Кенгаши "Аёлллар қаноти", Термиз шаҳар Кенгаши депутати Б.Абраев, O’zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари А.Тангиров бошчилигида Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.
Партиянинг "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган кўрикда фуқароларни мутахассис шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича зарур тавсиялар берилди.
Жараёнда тўғри овқатланиш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, шахсий гигиена, бола парвариши, репродуктив саломатлик борасида аёлларимизнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.
#uzlidep #muloqot
@uzlidep
O'zLiDeP Фахрийлар кенгашининг “Тажрибалар... Умр мазмуни... Ҳаёт манзаралари” лойиҳасида Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоси Сайфуддинова Жамила меҳмони бўлди.
#uzlidep #faxriylarkengashi
@uzlidep
Биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалар ва йил якунигача мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди
Мавлуда Хўжаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Болага нисбатан зўравонлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
Бундан ташқари, оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноят ишлари учун ярашув тўғрисидаги аризаларни тергов ва суриштирув жарёнида эмас, балки суд жарёнида бериш мумкин.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep