Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади.
🎤 #audio #Uzlidep #xabarlar #radio
@uzlidep
ФАРҒОНАНИНГ БУГУНГИ ЖАМОЛИ
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16056
Бағрикенглик ва меҳмондўстлик фарғоналиклар табиатига хос фазилат. Бу олтин водий кейинги етти йилда янада гуллаб яшнаб, водийликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди. Улар асли тадбиркор, ҳунарманд ва ишбилармон эмасми, давлатимиз томонидан яратилган қулайликлару бизнес муҳити жуда қўл келди. Бугун ўзини ҳаётини ўз меҳнати билан яхшилаётган, янгилаётган фарғоналикларга қанча ҳавас қилса арзийди. Президентимиз Фарғона вилоятига аҳоли ҳаёти, ҳудуд ривожи билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрганида ана шундай янгиланишлар юз кўрсатди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
“Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловида жондорлик хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16051
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасига тиббий ускуналар топширилди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16049
#uzlidep #tibbiyot
@uzlidep
ИҚТИДОРЛИЛАР УЧУН ЭНГ ЗЎР САРМОЯ
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16048
Президентимиз раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ташаббуслар юртимиз ёшлари учун янги куч ва имкониятлар эшигини очади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
ЁШЛАР – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ КЕЛАЖАГИ!
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16047
Давлат ва жамият замонавий билим ва технологияларни эгаллаган, жисмоний ва маънавий етук ёшлар билан қудратли. Шу боис таълим тизимимиз тубдан ривожлантирилмоқда. Президент мактаблари, ижод ва ихтисослашган мактаблар, олий ўқув юртлари етук кадрларни тарбиялашга хизмат қилмоқда. IT-парк, креатив парк ва технопаркларда, маданият ва спорт масканларида ўғил-қизлар севимли машғулотлари билан шуғулланиб, қобилиятини чархламоқда. Охирги икки йилда спортчиларимиз халқаро мусобақаларда 900 тадан зиёд олтин, 550 дан ортиқ кумуш, 731 та бронза медалларини қўлга киритди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Депутат фаолиятидан сайловчилар розими?
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16045
Ромитан туманидаги 15 –Ғазберон сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган ҳудуддаги 39-қишлоқ оилавий полиникаси мудири, O’zLiDeP фаоли Маҳбуба Умурованинг ўз сайловчилари билан ўтказилган учрашувида нафақат жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, балки келгусида ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.
#uzlidep #uchrashuv
@uzlidep
Маҳалла еттилиги фаолияти ва самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16044
#uzlidep #uchrashuv
@uzlidep
Ёшлар - мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларидир
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16043
Президентимиз томонидан айтилган: “Ёшларимиз ҳаётда муносиб ўрнини топиши учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ ишга соламиз. Сизлар мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларисиз”, деган сўзлар барча Ўзбекистон ёшларига катта кўринкилик, шижоат бахш этгани шубҳасиз.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Ҳокимлар маҳаллий Кенгашларга раислик қилмайди
“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг Конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида мана шу норма ўз аксини топмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Янги таҳрирдаги Конституцимизда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи янги норма киритилган эди.
Бугун ялпи мажлисда муҳокама қилинган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлиги янада оширишга, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан "O'zLiDeP ёшлари - маҳаллада!" лойиҳасига старт берилмоқда
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лойиҳа доирасида ҳар бир маҳаллада ёш фермерлар ва бўлажак тадбиркорлар учун семинарлар, сиёсий, ҳуқуқий учрашувлар, маҳорат машғулотлари, ЎзЛиДеП кубоги учун спорт ва интеллектуал мусобақалар, хориждаги ватандошларимиз билан онлайн мулоқотлар, меҳнат ярмаркалари ва турли акциялар ташкил этилади.
Ёшлар O'zLiDePни танлайди!
#uzlidep #yoshlar #mahalla
@uzlidep
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари туркий дунё умумбашарий цивилизация ривожига мислсиз ҳисса қўшганини таъкидлади. Шу муносабат билан замонавий “билимлар иқтисодиёти”ни қуриш, креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун рақамли технологиялар, “тўртинчи саноат” кадрларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
🔴 #LIVE
Маҳаллий Кенгашларнинг роли янада оширилмоқда
Фракция йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳокимларнинг айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятини бошқариш ваколати бекор қилинмоқда. Ҳокимларга маҳаллий Кенгашлар сессиясига масала киритиш, зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисида маҳаллий Кенгашга таклиф киритиш, маҳаллий Кенгашнинг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёки судга мурожаат қилиш каби бир қатор янги ваколатлар берилмоқда.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, уни муддатидан олдин лавозимдан озод қилинишига оид қоидалар белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиши, унда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслиги мустаҳкамланмоқда.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақомини бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.
Фракция аъзоларининг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳаси қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришга, жойларда ҳокимиятлар бўлиниши принципини тўлақонли рўёбга чиқаришга ва ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйишга хизмат қилади.
Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишди, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
ШҲТ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Дастлаб фракция йиғилишида Президентимизнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда билдирган қатор ташаббус ва таклифларининг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, глобал даражада ишонч тақчиллиги мисли кўрилмаган даражага чиққан шароитда умумий хавфсизликни таъминлашда янги ёндашувларни излаш зарурати ўсиб бормоқда.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари мулоқотни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ШҲТнинг Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини қабул қилишга чақирди.
Иқтисодий йўналишда стратегик юксалишга эришиш учун ташкилот доирасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни, амалдаги рақамли савдо платформаларини интеграция қилган ҳолда электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш доирасида ўзаро инвестицияларни, энг аввало, инфратузилма, саноатнинг юқори технологик тармоқлари ва хизматлар соҳасига жалб қилишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, логистика тартиб-таомилларини рақамлаштириш, жумладан, ШҲТ мамлакатлари чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш режасини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Мамлакатларимиз рақобатбардошлигини таъминлашда рақамли иқтисодиётга ўтиш, "сунъий интеллект" ва илғор IT-ечимларни жорий этиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан ушбу соҳада билим ва илғор тажриба алмашиш имконини берадиган "ШҲТ келажак технологиялари" дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Парламент сўрови таъсирида яна бир давлат хизмати рақамлашмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16055
— 2024-йилнинг 1-сентябридан бошлаб, йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудуий бўлинмаларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилиши;
— мазкур хизмат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига интеграция қилган ҳолда ЙИДХП орқали кўрсатилиши;
— жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Фарғонада Лола Муротова номидаги касб-ҳунар мактаби очилди
Президентимиз Фарғонага ташрифи чоғида Лола Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактаби очилди.
Лола Муротова Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари соҳибаси бўлган. Бутун умрини шу соҳага бағишлаб, катта муваффақият ва ҳурмат қозонган.
Бу бой тажрибани ёшларга етказиш, қишлоқ хўжалигида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш мақсадида ушбу таълим даргоҳи ташкил этилди.
Таъкидлаш керак, Л.Муротова O’zLiDeP фаоли сифатида ҳам партиямизнинг нуфузини оширишга хизмат қилган. Партиямиз Лола Муротованинг хотирасини абадийлаштириш йўналишидаги мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
КЎКСИМДА “КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ”
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16054
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Ғайрат ва шижоат бахш этаётган имтиёзлар
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16050
#uzlidep #imtiyoz
@uzlidep
Мактабларда болаларга тиббий хизмат кўрсатиш қай ҳолатда?
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ. Умаровага “Умумий ўрта таълим ташкилотларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати тўғрисида” Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилган эди. ЎзЛиДеП фракция йиғилишида мазкур сўровга вазир томонидан берилган жавоб кўриб чиқилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Нажот илмда, усиз тараққиётга эришиб бўлмайди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16046
Бугун мамлакатимизда илм-фанни, илмий-тадқиқот муассасалари ва инновацион фаолиятни ривожлантириш билан боғлиқ механизмнинг барча босқичлари тўла ишлаши учун зарур имкониятлар яратилган. Фақатгина ушбу шароитлардан унумли фойдаланиб, илмий янгиликлар, турли кашфиётларга қўрқмасдан қўл уришимиз керак. Ана шунда Янги Ўзбекистоннинг келажаги янада ёрқин бўлади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Истеъмол самарадорлиги таъминланади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16042
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб ўтган ҳафтада мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеаларга тўхталиб ўтилди. Уларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси партия фракцияси йиғилишида ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Мазкур ҳужжат билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда.
Шунингдек, белгиланаётгаан нормалар кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади.
#uzlidep #Xaitov
@uzlidep
O'zLiDeP фракция йиғилишида кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан янги таҳрирдаги Конституциядаги нормалардан келиб чиққан ҳолда ҳоким ва Кенгаш раиси лавозимлари ажратилмоқда.
Эндиликда маҳаллий Кенгашларга аввалгидек ҳоким эмас, балки депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши ва у жамоатчилик асосида фаолият юритиб, муддатидан олдин лавозимдан озод қилиниши ҳам мумкинлиги белгиланмоқда.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик янада ривожланмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16041
Давлатимиз раҳбари мазкур саммитда нутқ сўзлаб, Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Маҳалла ёшлари Жиззах IT Park филиали билан таништирилди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16040
Тадбирда дастлаб, ёшларга жорий йил 28 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ташаббуслар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Истеъмол самарадорлиги таъминланади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16042
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб ўтган ҳафтада мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеаларга тўхталиб ўтилди. Уларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Замонавий кооператив муносабатлар тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда
Фракция йиғилишида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда аграр соҳага қаратилаётган эътибор ва яратилган қулай агробизнес муҳити натижасида 835 тадан ортиқ аграсаноат кластерлари, 90,7 мингтадан ортиқ фермер хўжаликлари ва 190 тадан ортиқ кооперативлар самарали фаолият олиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пахта ва ғалла экиладиган майдонлардан 260 минг гектар қисқартирилиб, аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилмоқда.
Бу кўплаб янги, шунингдек, минглаб мавжуд бўлган кичик деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш имкониятини яратмоқда. Умуман олганда, фермерларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва институционал асосларни яратиш зарур. Ана шу мақсадда мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси орқали қишлоқ хўжалиги кооперативларини тартибга солувчи нормалар биринчи марта ягона, кенг қамровли ва осон тушунарли ҳуқуқий ҳужжатда бирлаштирилиб, кооператив муносабатлар комплекс ҳуқуқий тартибга солиняпти, ҳужжатлардаги зиддият ва бўшлиқлар бартараф этилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида мунтазам ривожланиб келаётган замонавий кооператив муносабатлари тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда.
Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фракция аъзолари томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Давлатимиз раҳбари туркий давлатлар ҳамкорлигининг устувор йўналишларини кўрсатди
Фракция йиғилишида Президентимизнинг 5-6 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитидаги иштироки масаласига тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари мазкур саммитда нутқ сўзлаб, Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
Хусусан, Савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш масаласига тўхталар экан, Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо ҳажми барқарор ўсаётгани ва ўтган йилда 27 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Бундай юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлангани, рақамли тизимлар ишга туширилгани натижасида Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажми муттасил ўсиб бораётгани таъкидланди.
Ташкилот доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди.
Мамлакатимиз етакчиси иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратар экан, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди.
Давлатимиз раҳбари туркий дунё бугунги кунда иқлим бўйича халқаро ҳамкорликда ўзининг баланд овозига эга бўлиб бораётганини таъкидлади. Шу маънода, жорий йилнинг ноябрь ойида Бокуда ўтказиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим саммити мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлари учун улкан тарихий воқеа бўлишига ишонч билдирилди.
Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларининг энергетика балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганини маълум қилди.
Ҳорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклиф этилди.
Яна бир муҳим масала, хабарингиз бор ҳозирги кунда бутун дунёда нотинчликлар, турли қарама-қаршиликлар бўлиб турибди. Шу мақсадда Давлатимиз раҳбари йиғилганлар эътиборини Ғазо секторида мураккаб вазият юзага келиб, қонли уруш 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганига қаратди. Томонларни зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Президентимизнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашуви ҳамда 5-6 июль кунлари Шуша шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитидаги иштироки масаласи шунингдек, мамлкатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep