БИЗ ВАҚТНИ ЭМАС, ВАҚТ БИЗНИ ҚУВСИН
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16039
Биз вақтни эмас, вақт бизни қувсин. Инсон ўзи севган ишига меҳр берса, атрофдаги яқинлари унинг уринишларини қўллаб-қувватласа ҳамма нарсани уддаласа бўлади. Шу сабаб, ота-онамдан, устозларимдан, менга яқиндан кўмакдош O'zLiDePдан жуда миннатдорман.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида қонунчилигимизда белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан кўп катталикда ошириб юрганлик учун ҳеч қандай иккиланишсиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиш таклифини билдирган.
"Яъни, шаҳар ичида тезлик 60 этиб белгиланган бўлса, 100 тезликда юрадиган “шоввоз” ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши шарт. Бу орқали фуқароларимизни масъулиятини ошириш ва йўлларда хавфсизликни таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳаётини сақлаш ҳамда автоҳалокатлар сони камайишига эришамиз", деб таъкидлаб ўтган депутат.
Маҳаллалардаги ишбилармон аёллар аҳоли бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16034
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
ШҲТ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16033
Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Тадбир кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш, барқарор тинчлик ва тараққиёт сари интилиш масалаларига бағишланди. Саммитда 15 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди.
_______
ШОС расширяет многоплановое сотрудничество
👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/16033
В эти дни в Астане прошел очередной саммит Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), который посвящен укреплению многостороннего диалога, стремлению к устойчивому миру и развитию. На саммит приехали главы государств и правительств свыше 15 стран.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Мақсад-замонавий билим ва кўникмаларга эга ёшлар сафини кенгайтириш
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16036
Келажагимиз бунёдкорлари билан ишлашнинг мутлақо янги тизими — “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастурлари” ҳаётга татбиқ этиляпти. Мазкур тизим асосида олиб борилган амалий ишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га кирган минглаб йигит-қизларнинг муаммолари ҳал этилмоқда, кам таъминлаган оилалар фарзандлари бўлган талабаларнинг контракт пули тўлаб берилмоқда, ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Аграр соҳада бозор ислоҳотлари самарали бўлмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16030
Кейинги йилларда юртимизда, бошқа соҳаларни айтмаймиз, биргина аграр тизимда шахсан Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилган тарихий ислоҳотлар жуда катта самара берганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Асосийси, деҳқон шахси ва унинг заҳматли меҳнатига муносабат тамомила ўзгарди. Уларнинг елкасига офтоб тегди. Қадрқиммати юксалди, ҳаёти бутунлай ўзгарди, турмуш фаровонлиги ошди. Шу боис барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – ғаллачиликдаги туб ислоҳотлар ҳам ўз мевасини бермоқда. Ғалла етиштирувчилар манфаати таъминланиб, юқори даромадга эришилмоқда.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Фаол ташқи сиёсат юртимиз халқаро нуфузини янада мустаҳкамлайди
Мавлуда Хўжаева, Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро ҳамжамият билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боряпти
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16029
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Тойлоқ туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16025
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
Ўзбекистон – БМТ: оқилона сиёсатнинг глобал эътирофи
Нодир Жумаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Бугун Ўзбекистон дунё нигоҳида
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16022
Мамлакатимизни бугун дунё таниди, тан олди. Барпо этилаётган Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс сари ташланаётган дадил қадамимизни дунё олқишламоқда. Бу юртимизда ташқи сиёсат оқилона олиб борилаётгани, дунё халқлари билан ҳамдўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро тенг шериклик асосида дўстона муносабатлар йўлга қўйилаётганининг ёрқин натижасидир. Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга келиши ва юртимиздаги ислоҳотларга юксак баҳо бериши замирида ҳам ана шундай фикрлар билдириш мумкин.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Урганчлик ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16021
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
☑️ 2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун
Давлат герби мамлакатнинг сиёсий, миллий, географик, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятлари, бой тарихий анъаналарини ифодалайди. Ундаги ҳар бир тимсол эса миллий анъана ва қадриятларимизнинг боқийлиги, маънавиятимиз юксаклиги, ирода ва эътиқодимиз мустаҳкамлиги рамзидир.
Ўзбекистон халқининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирган гербимиз жонажон Ватанимизнинг бетакрор тимсоли, ўзига хос ва ўзига мос давлат рамзларидан бири бўлиб қолгани бекорга эмас. Чунки, гербимиз ҳам Ўзбекистонимиз каби бетакрор. Ундаги ҳар бир тасвир, ҳатто ҳар бир чизиқда мамлакатимиз салоҳияти, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассам.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган йили янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга эканлиги, давлат рамзлари давлат ҳимоясида эканлиги алоҳида белгилаб қўйилди.
Шундай экан, барча давлат рамзлари қатори герб ҳам халқимизнинг ғурури, ор-номуси, миллий ўзлигини англаши ва тарихий хотираси ҳамда орзу-умидларини ўзида мужассам этади. У олий саодат — Истиқлолимиз рамзи, ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру ифтихор манбаидир.
Энг муҳими, ўзини мана шу жаннатмакон юрт ва табаррук замин фарзанди деб билган ҳар бир инсон давлат рамзларимизни Ватанимиз каби азиз ва муқаддас деб билиши, эъзозлаши керак.
@a_xaitov
Ортиқча талаблар бекор қилинмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16018
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Ёшлар мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларидир
Фракция аъзолари куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратдилар.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлаб, шу етти йил ичида ёшларга оид юздан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилингани ва кўплаб имтиёзлар тақдим этилганини қайд этди.
Йиғилишда ёшларга катта ишонч билдирилиб янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратиладиган бўлди. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилиши эса тарихий воқеа.
Яна бир муҳим янгилик, “Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилиши маълум қилинди.
Умуман, бу йилги давлатимиз раҳбари раислигидаги ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқоти тарихий ва эсда қоларли бўлди. Зеро, Президентимиз қайд этганидек, ёшларга кўмаклашиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш — энг хайрли ишдир.
Йиғилишда партиямиз фракцияси аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча йўналишларда фаоллик кўрсатиши, ёшлар билан мунтазам ишлаш кераклиги бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузулмалари билан ишлаш бўлими ҳамда ТМС институти билан ҳамкорликда “Ёшларнинг кичик бизнес ва йирик тадбиркорлик фаолиятларидаги ўрни ва макроиқтисодиёт инвестияцияларини қўллаб-қувватлаш, аёллар ҳуқуқи ва бизнесдаги роли” мавзусида халқаро анжуман ташкил қилинди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Бухоро туманида аҳоли томонидан депутатларга йўлланган 95 та мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топган
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16038
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014
Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.
Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.
Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.
#uzlidep #Xaitov
@uzlidep
Депутатлик эшитуви: Электр тармоқлари корхонаси 15 та мурожаатни қачон ҳал қилади?
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16035
#uzlidep #eshituv
@uzlidep
Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16032
#uzlidep #sarhisob
@uzlidep
Ҳосилдан бўшаган майдонлар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда энг муҳим захира вазифасини ўтайди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16031
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлимлари ва O‘zLiDePдан сайланган депутатлар томонидан 2024 йилда ғалладан ва эртаки экинлардан бўшайдиган майдонларга такрорий экинлар жойлаштирилиши ҳамда аҳолига ажратилиши назоратга олинган. Барча вилоятларда томорқа хизмати корхоналари орқали уруғлик ва техника таъминотидан кўмак берилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда ишсиз фуқаролар, ёш оилалар такрорий экин экиш, деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи қулай тизим орқали қўллабқувватланиб, бандлиги таъминланади ва турмуш фаровонлиги оширилади. Улар томонидан етиштирилаётган озиқовқат маҳсулотлари эса халқимиз дастурхонини янада тўкин қилади.
#uzlidep
@uzlidep
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Сергели тумани касб-ҳунарга ўқитиш маркази билан ҳамкорликда ёшларга замонавий касб турларини ўргатиш мақсадида "Келажакка касб-ҳунар билан" мавзусида тадбир ташкил қилинди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Ортиқча талаблар бекор қилинмоқда
O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Фаол ташқи сиёсат юртимиз халқаро нуфузини янада мустаҳкамлайди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16026
Аввало айтиш керак, БМТ Бош котибининг мамлакатимизга ташрифи Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро ҳамжамият билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги янада мустаҳкамланганидан далолатдир.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Қоракўлнинг ишбилармон аёллари
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16024
Қоракўл тумани маданият марказида ЎзЛиДеПнинг "Ишбилармон аёл- 2024" кўрик-танловининг МФЙларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирокида маҳалла саралаш босқичи бўлиб ўтди.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
“Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишилди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16020
ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” Мономарказида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
#uzlidep #faoliyat
@uzlidep
Сайловчилар депутатнинг ҳисоботидан қониқдими?
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16019
#uzlidep #deputat_hisobot
@uzlidep
2 июль - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!
#uzlidep #bugungikun
@uzlidep
🔴 #LIVE
Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолият юритиш истагини билдирган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилади
Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонуни»га махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилганлиги, уларнинг вазифалари махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилганлигидан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини оптималлаштириш ва махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.
Бу эса ўз навбатида мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан қатор ўзларининг таклифлари ва фикрларини билдириб ўтдилар. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Ўзбекистон-Мўғулистон саммити: икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга қатъий интилишнинг ифодаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқа. Унда дастлаб Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг 23-26 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Икки давлат раҳбарларининг музокаралари натижасида жорий ишларнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинди, устувор йўналишлар белгилаб олинди, кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартиби келишиб олинди. Томонлар шунингдек минтақавий ва халқаро тузилмалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида яқин алоқалар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олди. Савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш ва юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш музокараларнинг муҳим мавзуси бўлди.
Учрашувда томонлар тарих, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади, шунингдек, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб икки мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз саёҳат қилиши мумкинлигини олқишлади.
Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини, биринчи навбатда, харидоргир маҳсулотлар тури ва етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига сезиларли даражада ошириш вазифаси қўйилди. Жорий йилда икки давлат пойтахтларида ўзаро савдо уйлари очиш, саноат кўргазмаларини ташкил қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, тузилаётган эксперт гуруҳи доирасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ва етказиб бериладиган товарлар рўйхати, шунингдек, бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.
Умуман олганда, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи иқтисодий кун тартибидаги барча масалаларни самарали ҳал этиш ва лойиҳаларни жадаллаштиришга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep