Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтиришда барчамиз масъулмиз
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16015
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари бўлими, O`zLiDeP Сергели туман Кенгаши ҳамда Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) билан ҳамкорликда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари!” шиори остида ёшларга замонавий касб турларини ўргатиш мақсадида “Келажакка касб-ҳунар билан” мавзусида тадбир ташкил қилинди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Нукуслик ёшлар билан мулоқот килинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16014
Нукус шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мазкур марказда бўлди.
Партия етакчиси Актам Хаитов барча ёшларни 30 июнь Ёшлар куни байрами билан табриклаб, Янги Ўзбекистонни қуришда ёшларнинг ўрни, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор катта эканлигини алоҳида эътироф этди.
Учрашувда партия етакчиси ва депутатлар Президентимизнинг ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган бир қатор устувор вазифалар эртанги кунимизнинг давомчилари бўлган ёшларга қаратилаётган эътиборнинг яна бир далили эканлигини ҳаётий мисоллар билан таъкидлаб ўтди.
#uzlidep #Xaitov
@uzlidep
Мамлакатимизнинг барча ёшларини 30 июнь - Ёшлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
#uzlidep #yoshlar_kuni
@uzlidep
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16016
Шу йил 29 июнда Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ҳудудий кенгашлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этди.
#uzlidep #siyosiy_kengash
@uzlidep
ЁШЛАР СИЁСАТИ: ЯНГИ МАРРАЛАР, ЯНГИ РЕЖАЛАР САРИ ЙЎЛ
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16012
Сир эмас, ёшлар бандлиги энг муҳим вазифа. Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратиладиган бўлди. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилиши эса тарихий воқеа. Бу нима дегани? Президентимиз ёшларга ишонч билдирмоқда. Уларга янада кўп имконият яратиб бермоқдаки, биз ёшлар бу ишончни оқлашимиз зарур.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Хорижда меҳнат миграциясида бўлиб қайтган ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўлида бирдаммиз
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16010
ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Оққўрғон туманидаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўзаро ҳамкорлигида “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган навбатдаги кўргазмали намойиш ва тарғибот тадбири ҳам айни мақсадда ташкил этилди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16008
Ёшлар ойлиги доирасида O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан вилоят “Ишга мараҳамат” Мономаркази билан биргаликда “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” деб номланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
"Очиқча гаплашамиз" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони бир нечта лойиҳалар асосчиси, инвестор, тажрибали тадбиркор Баҳром Баҳодиров бўлди.
#uzlidep #ochiqchagaplashamiz
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
ЎҚИШ КЕРАК, УҚУВ ҲАМ
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16006
O‘zLiDeP Сиёсий таълим маркази томонидан жойларда мунтазам равишда сиёсий ўқувлар, маҳорат дарслари ўтказиб борилиши анъанага айланган.
#uzlidep #mahorat_darslari
@uzlidep
Сенатор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16005
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Мўғулистон Президентининг илк тарихий ташрифи
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16004
Икки томонлама муносабатлар тарихида Мўғулистон Президентининг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи ҳар икки томон ҳам Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётганидан далолат беради.
_____
Первый исторический визит Президента Монголии
👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/16004
Первый в истории двусторонних отношений государственный визит Президента Монголии в Узбекистан стал свидетельством взаимного стремления укреплять узбекско-монгольскую дружбу и развивать многоплановое сотрудничество.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Партиялараро ҳамкорлик янада ривожланади
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16001
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларидан иборат партия делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Хитой Коммунистик партияси Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар бўлими Евроосиё бошқармаси директори Ван Минь хоним билан учрашди.
#uzlidep #hamkorlik
@uzlidep
Сенатор навоийлик ёшларнинг таклифларини тинглади
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15999
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
ЎзЛиДеП делегацияси Хитойнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти билан танишди
Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларидан иборат партия делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун провинциясида бўлиб турибди.
Партия фаоллари Шаньдун провинциясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг сир-асрорлари билан ўртоқлашмоқда, ўзаро тажриба алмашяпти.
Бугун партия делегацияси Шаньдун провинцияси Джинан шаҳри Жиси қишлоқ хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда асосан гидропоника усулидаги иссиқхоналарда сабзавот ва полиз маҳсулотлари, тропик мевалар, манзарали дарахт ва гул кўчатлари етиштириляпти.
Делегация вакилларига бу ердаги жараён катта таассурот уйғотди.
#uzlidep #hamkorlik
@uzlidep
🔴 #LIVE
Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олди олинади
Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан ердан фойдаланишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш ишларини қисқа муддатларда ташкил этиш, давлат органларини ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ аризалар бўйича давлат божидан озод этиш ва бошқа бир қатор нормаларни белгилашга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ва бу ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.
Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар
#uzlidep #dayjest
@uzlidep
Ассалому алайкум, қадрли ёшлар!
Сизларни – келажагимиз эгаларини O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ёшлар куни билан муборакбод этамиз!
Давлатимиз раҳбарининг беқиёс ғамхўрлиги туфайли мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг янги босқичи бошланди. Йигит-қизларимиз баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, жамиятда қизғин фаолият юритиши учун зарур барча шарт-шароит муҳайё қилинди.
Сиз – ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам изчил давом этади.
Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида Ёшлар масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сиз ёшларга қарата катта ишонч билдириб, янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар яратиб беришни таъкидлаб ўтди.
Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлишлиги, бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратилиши ёшларимиз учун янги имкониятларни очиб беради.
Албатта, бундай рағбат ва эътиборга миннатдорлик сифатида сизлар илм-фан, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда янада каттароқ ютуқларни қўлга киритасизлар!
Азиз ёшлар, сиз она Ватанимизнинг, элу юртимизнинг мустаҳкам ишончи, порлоқ келажаги, эртамизнинг умидисиз! Сизларни байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизда ютуқ ва омадлар тилаймиз.
@a_xaitov
Президентимиз бир гуруҳ ёшларни тақдирлади. Мукофотланганлар орасида O’zLiDeP Ёшлар қанотининг ҳам фаоллари борлиги бизни янада руҳлантирди.
Фурсатдан фойдаланиб, O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан давлат мукофотига сазовор бўлган ёшларни табриклаймиз!
Қуйида давлат мукофоти билан тақдирланган O’zLiDeP фаоллари рўйхати билан танишишингиз мумкин
👇👇👇
https://uzlidep.uz/news-of-party/16017
#uzlidep #yoshlarkuni #davlatmukofoti
@uzlidep
Ишбилармон аёллар маҳаллабай сараланяпти
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16013
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
Мингдан ортиқ шогирди бор
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16011
O‘zLiDeP томонидан ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл – 2024” кўриктанловининг Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12 нафар тадбиркор аёл туман босқичида беллашдилар.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
Сайловчиларнинг мурожаатларини ҳал қилиш чоралари кўрилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16009
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманида аҳоли билан бевосита мулоқот қиляпти, муаммолари ва таклифларини ўрганяпти.
Хусусан, Бувайда туманидаги “Элобод” МФЙда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан самимий мулоқот қилди.
#uzlidep #faoliyat
@uzlidep
Ким давлат божини тўлашдан озод этилади?
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
#uzlidep #fraksiya
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Қўзиқориндан ҳам мўмай даромад топса бўлади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16007
Худди шундай! “Ишбилармон аёл – 2024” кўрик-танловининг Пахтакор туманидаги маҳаллалар саралаш босқичи иштирокчиси оқбулоқлик Мақсуда Дувланованинг фаолияти буни тасдиқлайди.
#uzlidep #daromad
@uzlidep
Ҳурматли журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизларни O‘zLiDePнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Президентимиз янги Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар асосий йўналишларини таҳлил қилар экан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз эркинлиги ҳамда ошкораликни энг муҳим устувор йўналиш сифатида бот-бот таъкидламоқда.
Оммавий ахборот воситалари янги Ўзбекистон бунёд этилиши, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс тамал тоши қўйилиши ҳамда барча ислоҳотларнинг зарурати ва аҳамиятини аҳолига етказишда муносиб ҳисса қўшаётганини мамнуният билан эътироф этамиз.
Шу билан бирга партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Шарафли вазифаларни бажаришда барчангизга омад, улкан ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!
@a_xaitov
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг O'zLiDeP фракцияси йиғилишида ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик чоралари янада кучайтирилмоқда.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Партия фаоллари ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16002
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Фахрийлар тажрибаси ёшларга ўрнак
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16000
30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Фахрийлар тажрибаси ёшларга ўрнак” шиори остида “Уч авлод” учрашуви ташкил қилинди.
#uzlidep #yoshlar
@uzlidep
Ерларни талон-торож қилиш ҳолатларига нуқта қўйилади
👉 Батафсил
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, ер участкаларидан самарали фойдаланиш, бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Қандай ҳолатда давлат божини тўлашдан озод қилинади?
Фракция йиғилишида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлашда мазкур кўчмас мулкларни уларнинг номига расмийлаштириш бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.
Ушбу Қонун етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан турар жой билан таъминлаш жараёнида уларнинг нотариал ҳаракатларда давлат божини тўлашдан озод қилишга хизмат қилади.
Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди, қатор таклиф, фикрлар билдирилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Муҳандислик кадрларни тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар белгиланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимиз раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг аҳамиятига қаратилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган ютуқларни эътироф этган ҳолда муаммо ва ечимларга ҳам тўхталиб ўтди.
Хусусан, олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чеклангани, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда камлиги кўрсатиб ўтилди. Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга ошмай қолиб кетаётгани қайд этилди.
Шунингдек, охирги етти йилда олий таълим қамрови 5 баробар, яъни 9 фоиздан 42 фоизга ошгани билан ёшларнинг муҳандислик-техникага қизиқиши жуда пастлиги қайд этилди. Кўпгина профессор-ўқитувчиларни амалиёти йўлга қўйилмаётгани, айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан 2 карра кўплиги танқид остига олинди.
Давлатимиз раҳбари соҳадаги ушбу камчиликларни ўзи вақтида ҳал қилиш ва уни ривожлантириш учун янги ташаббусларни илгари сурди. Унга кўра, техника йўналишидаги 36 та олийгоҳда ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнларини илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгартириш бўйича кўрсатма берилди.
Яна бир муҳим масала олийгоҳ ва корхона ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади, муҳандислик йўналишлари бўйича “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” республика танлови ўтказилади. Уларни рағбатлантириб бориш, хориж давлатларига амалиётни ўташлари ва ушба мақсадлар учун 15 млрд сўм маблағ йўналтирилиши белгиланди.
Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ва лойиҳалар ижросида депутатларнинг ҳам ташаббускор бўлишлиги айтиб ўтилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep