🔴 #LIVE
Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари сўзсиз таъминланади
Фракция мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларини амалга оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилинди, меҳнат соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунларнинг нормаларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бироқ бугунги кунда фуқароларни уларнинг яқин қариндошларида судланганлик, шу жумладан тугалланган судланганлик ҳолати мавжудлиги сабабли ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳоллари мавжуд. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 28-моддасида «Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас» деган қоида белгиланди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан фуқароларни ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишни тақиқлаш, шунингдек фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат муносабатларида қўшимча кафолатлар яратиш мақсадида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳимоясиниинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга, шунингдек меҳнат муносабатларида тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
🔴 #LIVE
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик янада кенгаймоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг 5-7 июнь кунлари Туркияга расмий ташрифи жараёнида кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш мақсадида эришилган халқаро битимлар тўғрисидаги масалаларга эътибор қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Туркия етакчилари олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг ташкил этилиши Ўзбекистон-Туркия муносабатлари тарихида янги саҳифа очди ва шерикликнинг барча соҳаларида янада ривожланишга кучли суръат бағишлади.
Анқарада бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар жадал ривожланмоқда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашгани қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистонда кўплаб етакчи турк компаниялари томонидан 100 дан ортиқ лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу галги ташриф доирасида 10 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.
Ҳамкорликнинг барча йўналишларини чуқурлаштиришга қаратилган декларацияни қабул қилиниши ва икки давлат раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилиши муҳим натижалардан бири бўлди.
Бизнес форум ва ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш бўйича ўрнатилган амалиёт ҳам бунга ёрдам бермоқда. Ушбу тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, энергетика, соғлиқни сақлаш, геология, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, заргарлик, тўқимачилик ва чарм саноати соҳаларида кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Фракция йиғилишида икки давлат раҳбарларининг ўзаро музокаралари, эришилган келишувлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
ЖСТга аъзо бўлиш — Ўзбекистон учун энг зарур ва устувор мақсадлардан бири
👉 Батафсил
Узоқ йиллик “танаффус”дан сўнг Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши тўғрисидаги масаланинг ташкилот кун тартибига қайтганлиги шубҳасиз, Янги Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг муҳим қарорларидан биридир.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Солиқ кодексида нималар ўзгарди?
ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси бўйича амалиётда учраётган масалалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
#uzlidep #muhokama
@uzlidep
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари Сенат фаолияти билан яқиндан танишди
Сенаторлар O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлимининг иқтидорли ёшлари билан парламент юқори палатасида “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.
#uzlidep #yoshlaroyligi
@uzlidep
МУҚОБИЛ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЁХУД ГЕОТЕРМАЛ УСУЛИ ХУСУСИДА АЙРИМ КУЗАТУВЛАР
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15953
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Ёшлар ойлигига старт берилмоқда
Азиз ёшлар, Ёшлар ойлиги доирасида ёш фермерлар ва бўлажак тадбиркорлар учун семинарлар, сиёсий, ҳуқуқий учрашувлар, илмий конференциялар, ЎзЛиДеП кубоги учун спорт ва интеллектуал мусобақалар, хориждаги ватандошларимиз билан онлайн мулоқотлар, меҳнат ярмаркалари ва турли лойиҳаларда бирга бўлинг!
Ёшлар ЎзЛиДеПни танлайди!
Партиянинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилинг сафимизда бўлинг!
#uzlidep #yoshlaroyligi
@uzlidep
Қадимий шуҳратга мос янгиланишлар
Ташриф доирасида вилоятни ривожлантириш, халқни рози қилиш бўйича белгилаб берилган аниқ вазифалар халқ вакили сифатида биз депутатлардан ҳам катта масъулият талаб этади. Бу жараёнда ушбу вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини кучайтирамиз. Зотан, буларнинг барчаси аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
👉 Батафсил
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
СЕЛЕКЦИОНЕР ОЛИМЛАР – МИЛЛАТ БОЙЛИГИ
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15950
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15948
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг жорий фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди.
Вилоят Кенгаши йиғилишида шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Гулистон шаҳридаги “Халима Худайбердиева” номидаги ижод мактаби директори, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ахмеджанова Покиза Шавкатовна O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди.
#uzlidep #faoliyat
@uzlidep
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15944
#uzlidep #sarhisob
@uzlidep
Ўзим Ғиждувондаману маҳсулотларим хорижда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15943
Президентимизнинг Бухорога навбатдаги ташрифи доирасида вилоят фаоллари ҳамда пешқадам тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан мулоқоти айнан Ғиждувон туманида ташкил этилгани бежиз эмас. Чунки бизникилар азал-азалдан ишбилармон, тадбиркор қатлам вакилларидир.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Меҳнат муҳожирларининг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15942
Эндиликда 1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун компенсация тўланади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Депутат эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган шахсларга саховат кўрсатди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15940
41 та умумтаълим мактабларини 1063 нафар ўқувчи шундан 52 нафари олтин, 10 нафари кумуш медалга 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари 62 нафар битирувчиларга
#uzlidep
@uzlidep
Ўтган ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар
#uzlidep #dayjest
@uzlidep
🔴 #LIVE
Судларда давлат манфаатига оид қайси иқтисодий ва фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурор иштирок этиши аниқ белгиланмоқда
Фракция йиғилишида «Судларда ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.
Хусусан, судларда давлат манфаатига оид қайси иқтисодий ва фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурор иштирок этиши аниқ белгиланмоқда. Шунингдек, прокурор фуқаролик ишлари бўйича судларга давлат манфаатларини ҳимоя қилишга алоқадор масалалар юзасидан ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича прокурор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилмаган бўлса, прокурор ушбу ишларни суддан талаб қилиб олиб ўрганиши ҳамда улар бўйича протест келтириши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат манфаатларига зарар етказилишининг олди олинишига, судлар томонидан қонуний қарорлар қабул қилинишига эришишга ва бу орқали одил судловнинг таъминланишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш даражасини оширишга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
@uzlidep
Юксак даражадаги стратегик ҳамкорлик
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15955
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганимизда, албатта, кўп асрлик тарих, икки мамлакат ва халқларнинг тарихий, тил, маданий ва этник яқинлиги ҳақида сўз боради. Бугунги кунда бу яқинлик Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигига, икки туркий давлат ўртасидаги кенг кўламли стратегик шерикликка ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга замин яратди.
_______
Стратегическое сотрудничество высшего уровня
👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15955
Когда мы говорим об отношениях между Узбекистаном и Турцией, то речь конечно идет о многовековой истории, о факторах исторической, языковой, культурной и этнической близости двух стран и народов. На сегодня эта близость заложила основу для узбекско-турецкого сотрудничества всеобъемлющего стратегического партнерства, а также развития взаимных торгово-экономических связей между двумя тюркскими государствами.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Ёшлар ойлиги доирасидаги навбатдаги учрашув Мудофаа вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг шахсий таркиби иштирокида “Ёшлар давлат ҳимоясида” мавзусидаги учрашув ташкил этилди.
#uzlidep #yoshlaroyligi
@uzlidep
Нукус шаҳрининг 10 та маҳалласидаги хотин-қизлар танловнинг саралаш босқичида беллашди
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15954
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ва депутатлик гуруҳининг жорий йилдаги фаолияти ҳамда навбатдаги устувор вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди. Партия етакчиси ўз сўзида депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.
#uzlidep #Xaitov
@uzlidep
“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови кашфиётлари
Танловнинг Яккабоғ туманидаги маҳалла босқичида йигирмадан ортиқ маҳаллаларида фаолият олиб бораётган тадбиркор, фермер, касаначи, ҳунарманд аёллар иштирок этдилар.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
Марғилоннинг энг ишбилармон аёллари аниқланмоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15952
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари Сенат фаолияти билан яқиндан танишди
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15951
Сенаторлар O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлимининг иқтидорли ёшлари билан парламент юқори палатасида “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказди.
#uzlidep #uchrashuv
@uzlidep
Ижтимоий фаровонлик — тараққиёт кўзгуси
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15946
Бугун мамлакатимиз аҳолисининг ижтимоий ва моддий фаровонлик кўрсаткичлари йил сайин юксалиб бораётганини англаш учун ён-атрофимизга боқиш кифоя. Шаҳар ва қишлоқларимизда, айниқса, ривожланиш эпкинларидан доимо йироқ бўлиб келган олис, чекка ҳудудларимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий инфратузилманинг давр талабларига ҳамоҳанг тарзда янгиланаётгани, бу ерларга саноат, ишлаб чиқаришнинг кириб бораётгани, янги иш жойлари очилаётгани, аҳолининг бандлик даражаси кўтарилиши баробарида турмуш шароити ҳам изчил яхшиланаётгани қувонарли.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Жиззах шаҳрининг 10 та маҳалласи ишбилармонликда беллашдилар
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15945
Бугунги кунда Жиззахда 32 та маҳалла мавжуд. Кўрик-танловда қатаншиш иштиёқидаги талабгорлар кўплигини ҳисобга олиб, маҳалла саралаш босқичлари ҳудудларга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
“Ишбилармон аёл” кўрик-танлови кашфиётлари
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15947
Танловнинг Яккабоғ туманидаги маҳалла босқичида йигирмадан ортиқ маҳаллаларида фаолият олиб бораётган тадбиркор, фермер, касаначи, ҳунарманд аёллар иштирок этдилар.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep
⚡️ Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Yoshlar masalalari bo‘yicha komissiyasi hamda Parlament axborot markazi tashabbusi bilan yoshlar o‘rtasida “Parlament bilimdoni” tanlovi o‘tkaziladi.
✅ Uch bosqichli tanlovning dastlabki turlarida @Parlament_bilimdoni_bot maxsus botidan ro‘yxatdan o‘tgan va test savollariga eng ko‘p to‘g‘ri javoblarni tanlagan ishtirokchilar uchinchi bosqichdagi og‘zaki savol-javoblar uchun quyi palataga taklif qilinadi.
✅ Davlat boshqaruvi, parlament faoliyati va qonunchiligi, umuman olganda siyosatga qiziqadigan yoshlarni onlayn va oflayn shaklda o‘tkaziladigan tanlovda ishtirok etishga chorlab qolamiz.
✅ Tanlovda ishtirok etib, bilimingizni sinang va esdalik sovg‘alarini qo‘lga kiriting!
@uzlidep
Бухоро вилоятидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилади
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15941
Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ҳар бир йўналиш бўйича белгилаб берган устувор вазифалари ижросини таъминлашда O’zLiDePдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва фахрийлари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари бор куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда ташаббус кўрсатади.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида бошланган эзгу ишлар бухороликларни яратувчанликка, бунёдкорликка чорламоқда
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15939
#uzlidep #munosabat
@uzlidep
Фарғоналик ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашдилар
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15938
#uzlidep #ishbilarmon_ayol
@uzlidep