😎 ЎзЛиДеП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси”да партия сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
📣 Тадбир давомида фуқароларга ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар флайер, буклет ва тарқатма материал шаклига келтирилиб тарқатилди. Кенг жамоатчилик вакилларига 5 мақсад ва 500 вазифани ўз ичига қамраб олган партия сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида лўнда, халқона тилда тушунчалар берилди.
Малакали шифокорлар ва ўқитувчилар учун “Ижтимоий пакет” тизими жорий этилади
😎 Фарғона шаҳрида жойлашган Central Asian Medical Universityда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тиббиёт соҳаси вакиллари талаба ёшлар ва университетнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.
📌 Таъкидланганидек, келгуси беш йилликда аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш, бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифасидир. Шунингдек, келгуси йилларда оналар ва болалар ўлимини камида 2 баробарга онкологик, юрак-қон томир, қандли диабет бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга қисқартириш, кафолатланган бепул тиббий ёрдам, “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш каби мақсадлар ижроси ҳам ЎзЛиДеПнинг келгуси 5 йилликдаги фаолиятида муҳим ўрин тутади.
😎 Андижон Давлат Университетида ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашув ўтказди.
✔️ Партиянинг сайловолди дастурида қайд этилганидек, туман, шаҳар, маҳаллаларнинг алоҳида мастер-режалари ишлаб чиқилади, тадбиркорлик оммавий тус олиши қўллаб-қувватланади. Ишсизликнинг паст даражага тушишига эришилади. Касб-ҳунарга ўқитиш кўлами ҳар йили икки баравар оширилиб, беш йилда камида 1 миллион фуқаро бозори чаққон касбларга ўргатилади. Нодавлат таълим муассасалари иштироки 30 фоиздан оширилади ва мономарказлар барча туман ва шаҳарларда ташкил қилинади. Мактаб битирувчиларига давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этилади.
-Мен учрашувда ЎзЛиДеП сайловолди дастури ниҳоятда ҳаётга яқин ва инсон манфаатига ҳизмат қиладиган лойиҳалардан иборат эканига амин бўлдим,- дейди сайловчи Барнохон Мирзамова. Масалан, мактаб битирувчиларига давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этилиши, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредит ҳажмлари ҳар йили 30 фоизга ошириб борилиши каби лойиҳалар амалга ошса, халқимизнинг ҳаёт даражаси янада юксалади.
СЎЗ ЭРКИНЛИГИГА ҚАРШИ ҲАР ҚАНДАЙ УРИНИШЛАРГА БАРҲАМ БЕРИШ ЛОЗИМ
🎙 Мамлакатимизда охирги етти йил мобайнида сўз эркинлиги принципига риоя қилиш, холислик, ҳаққонийлик, очиқлик ва шаффофликни барча учун амалда баробар таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.
📣 Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари сони анча ошган. Агар, 2016 йилда 1 514 та оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтган бўлса, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 2 140 тага етди. Мисол учун, журнал ва интернет нашрлар сони икки бараварга ошди.
🌐 Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон сўнгги 7 йил ичида Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 29 поғонага кўтарилди.
🗣 Айни пайтда Ўзбекистон миллий медиа соҳаси жадал равишда рақамли ва технологик ривожланишни бошдан кечирмоқда. Кўплаб нодавлат оммавий ахборот воситаларига асос солинмоқда, медиа бозорини такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёнлари давом этмоқда. Муҳими, бунда хусусий медиа сектори, мустақил электрон ОАВ, блогосфера ўзининг муқим ўрнига эга бўлмоқда.
📶 Умуман олганда, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш орқали медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини ҳам янада кучайтириш лозим.
😎 ЎзЛиДеПнинг айни мақсадда илгари сураётган сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантириш ташаббуси мамлакатимизда очиқлик сиёсатидаги ортга қайтмас ислоҳотларни давом эттиришда муҳим қадам ҳисобланади.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Встречи кандидатов УзЛиДеП с избирателями в фокусе СМИ
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеП номзодларининг сайловчилар билан учрашувлари ОАВ нигоҳида
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда.
📌 Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Китоб туманларини ўз ичига олган Қашқадарё 69- сайлов округидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шахноза Холмахаматова Шаҳрисабз туманидаги сайловчилар билан учрашиб, партиянинг сайловолди дастури бўйича батафсил тушунтиришлар бермоқда.
- Партиямиз сайлов олди дастурларида белгиланган ногиронликни белгилаш жараёнларини соддалаштириш, ёшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитлари бериш тизимини ташкил этиш каби вазифалар сайловчилар томонидан қўллаб қуватланди, - дейди Шахноза Холмахаматова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на девятом заседании Совета управляющих Азиатского банка инфраструктурных инвестиций
—
Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the IXth Annual Meeting of the Board of Directors of the Asian Infrastructure Investment Bank
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Диққат!
➡️ 27-сентябрь куни соат 17:00 да сиёсий партиялар раисларининг дебатлари жонли эфирда Zo‘r TV, Uzreport TV, RTV, Sevimli ва My5 каналларида бўлиб ўтади! Улар ўз позицияларини эълон қилиш ва рақибларига саволлар бериш имкониятига эга бўладилар.
▶️ Эфирни ўтказиб юборманг!
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Бухоролик талаба-ёшлар ЎзЛиДеП ва унинг номзодлари учун овоз беради
😎 Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг ушбу олий ўқув юрти талаба- ёшлари билан учрашуви ўтказилди.
❗️ Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Бафоев ҳамда Мадина Баратова ЎзЛиДеП бу йилги сайловларга “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” эзгу шиори остида “5 мақсад-500 вазифани” ўз ичига қамраб олган сайловолди дастури билан қизғин тайёргарлик кўраётганлигини таъкидладилар.
📌 Учрашувда таъкидланганидек, ёшларни хорижий тилларга ўқитиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “IT” соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларини амалга ошириш, хусусан, ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш сингари долзарб масалаларга алоҳида таъкидланди.
✔️ Учрашувда иштирок этган талаба-ёшлар сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлдилар.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Фермерларнинг ўз ҳосилини тасарруф этиш ва нарх белгилашига аралашувни қатъий тақиқлаш – ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси
😎 "Фермер ва деҳқонларга ажратилган кредитларни қайтариш муддатларини мавсумийликдан келиб чиққан ҳолда белгилаш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши имкониятларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини суғурталаш тизимини такомиллаштириш ҳамда хориждан серҳосил, касалликларга чидамли ўсимлик уруғлари ва кўчатлари олиб киришдаги мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш". ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги мазкур таклиф-ташаббуслар Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Эркин Ваҳоб Равшан” фермер хўжалигида бўлиб ўтган партиянинг сайловолди дастури тарғиботи тадбирида кенг муҳокама қилинди.
Муҳокамада вилоятда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари партия дастури бўйича ўз таклиф-тавсияларини, фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўтган йиллар давомида соҳадаги асосий ўзгаришларни эътироф этишди. Жумладан, ўтган йилларда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун билан янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш белгиланди. Шунга мувофиқ, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш эвазига аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш ишлари бошланди. Партия бу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.
Партия аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришишни ўзининг бош вазифаси, деб билади. Шунингдек, келгуси 5 йилликда ҳар бир маҳаллада етиштирилган маҳсулотни қабул қилиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга кўмаклашувчи шахобчалар ташкил этиш, деҳқон хўжаликлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, органик маҳсулот етиштираётган фермер хўжаликлари учун солиқ имтиёзларини жорий этиш масалаларига ҳам партия жиддий эътибор қаратади.
ЎзЛиДеП таклифи ўғил-қизларимизни уйли-жойли қилишдек эзгу ният рўёбига хизмат қилади
😎 Бугун Самарқанд давлат университетида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди ва партиянинг келгуси беш йилликдаги энг муҳим вазифаларига тўхталиб ўтилди.
😎 Тадбирда иштирок этган ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларнинг мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг эртанги ёруғ келажагини бунёд этишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. ЎзЛиДеП сайловолди дастурида 5 мақсад, 500 вазифа ижросини ўз зиммасига олаётганини таъкидлади.
😎 Тарғибот тадбирида айтиб ўтилганидек, ЎзЛиДеП кейинги беш йилликда тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан оширишни, камбағаллик кўламини икки карра кисқартириб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқишни ўзининг уствор вазифаси, деб билади.
😎 Шунингдек, ЎзЛиДеП ёшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитлари беришни таклиф қилмоқда. Партиянинг бу ташаббуси мамлакатимизда яшаётган ҳар бир ўғил-қизнинг ватанли бўлишдек эзгу нияти рўёбига хизмат қилади.
😎 Йиғилишда партия сайловолди дастуридаги бошқа муҳим вазифаларга ҳам тўхтилиб ўтилди, иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеП учун овоз беришга чақирилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Мы в СМИ!
😎 УзЛиДеП приступила к предвыборной агитации.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП “икки дипломли тизим”ни жорий этиш тарафдори
😎 Сиёсий жараёнларга халқнинг юксак ишончи сайловолди учрашувларда ҳам аниқ намоён бўлмоқда. Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида ўтказилган ана шундай учрашувларда ёш сайловчилар ҳам фаол иштирок этишди.
– Партия келгуси беш йилликда сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш бўйича тизимли иш олиб боришни мақсад қилган, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Матлуба Махаметова. – Шунингдек, дунёдаги “Топ-500”даги хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини йўлга қўймоқчимиз. Олийгоҳлар учун қўшимча 120 минг ўринли ўқув бинолари ва 150 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш борасидаги вазифалар ижросини назоратга оламиз.
😎😎😎😎😎😎😎😎😎
📣 Сиёсий партияларнинг номзодлар рўйхатида кўплаб таниқли сиёсатчилар бор
✔️ Парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатидаги Республика ташкилотлари вакиллари билан танишинг!
🔗 Маълумот учун, Ўзбекистонда парламентга сайловлар илк бор аралаш тизим — мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#OAVda_biz
😎 ЎзЛиДеПдан депутатликка кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви ОАВ нигоҳида | Самарқанд вилояти
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#mobil_reportaj
😎 ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
Маҳаллий мутахассилар ҳамда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар билан бир қаторда халқаро тажрибанинг аҳамиятли жиҳатлари таҳлил қилинди.
Хусусан, сўнгги 7-8 йил давомида юртимизда чуқур демократик ислоҳотлар ортга қайтмас одимлар билан илдамлаётгани, инсон манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарварлик сиёсати, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ҳаракатлар ва уларнинг натижалари эътироф этилди.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#ishbilarmon_ayol2024
😎 “Magic city” истироҳат боғида жойлашган “Регистон” майдонида ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” ҳамда “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ҳамда “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичи ўтказилди.
🗣 Унда туман босқичларида фаҳрли ўринларни эгаллаган 40 нафар ишбилармон хотин-қизлар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларининг кўргазмалари билан иштирок этдилар.
✔️ Кўрик-танлов давомида севимли санъаткорлар куй-қўшиқлари билан барчага яхши кайфият улашди.
😎 Кўрик-танлов сўнгида барча иштирокчиларга фаол иштироклари учун ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
✔️ Шунингдек “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл” ҳамда “Энг шижоатли аёл” каби номинациялари ҳам ўз эгаларига топширилди.
Нажот- таълимда, нажот- тарбияда
😎 Маълумки ЎзЛиДеП сайловолди дастурида келгуси йилларда мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш диққат марказида бўлиши, 2030 йилга қадар қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш – асосий вазифалардан бири сифатида белгиланган.
📣 Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” маданият саройида ЎзЛиДеПнинг бу йилги сайловолди дастури тарғиботига бағишлаб мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари педагог-ўқитувчилари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар мамлакатимиз таълим соҳасидаги ўзгаришлар хусусида сўз юритар эканлар, бу борадаги ислоҳотлар партия дастури билан муштарак эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
✔️ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларини ўз ичига олган 47-сайлов округидан парламент қуйи палатаси депутатлигига номзод Азизбек Мухитдиновнинг навбатдаги учрашуви Чирчиқ шаҳридаги "Тошкент трактор заводи" масьулияти чекланган жамиятида сайловчилар билан ўтказилди.
😎 Унда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, корхонада фаолият юритувчи ишчи-ходимлар иштирок этишди.
🗣️ Тадбирда мамлакатни барқарор тараққиёт йўлидан жадал суръатларда етаклаб боришни кўзлаган партия бу галги парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган халқчил янги дастури билан кириб бораётгани хусусида сўз борди.
- Партиямиз ўз сайловолди дастурида “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилагани барчага маъқул келяпти, - дейди Азизбек Муҳитдинов.
ЎзЛиДеП илм ва ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш тарафдори
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди ташвиқоти тадбирлари доирасида 2024 йил 25 сентябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги “Китоблар олами” марказида партиядан кўрсатилган номзодлар иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ёзувчи, шоирлар, ёш ижодкорлар, ноширлик ташкилотлари вакиллари ҳамда ёш китобхонлар иштирок этди.
✔️ Тадбир доирасида партиянинг сайловолди дастурида маънавият йўналиши бўйича белгиланган вазифалар тақдимоти ўтказилди.
🗣️ Тадбирда таъкидланганидек, ноширлик ва матбаа соҳаларини ривожлантириш, улар фаолиятини тартибга солиш, китобхонликни янада ривожлантириш борасида 2019-2023-йиллар давомида жами 10 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 1 та қонун, 3 та Президент қарори, 6 та Ҳукумат қарори ва фармойиши, 29 та давлат стандарти қабул қилинган.
Ноширлик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони 2020-йилга нисбатан қарийб 3,5 баробарга ошган. Нашриётларнинг 59 таси давлат улушига эга бўлса, 473 та нашриёт хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади.
😎 ЎзЛиДеП тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган энг йирик сиёсий куч сифатида хусусий сектордаги нашриётлар фаолиятини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
🔼 Жумладан, бизнес юритишни янада соддалаштириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, литсензиялар сонини икки бараварга камайтириш, литсензия бекор бўладиган 60 та фаолият учун хабардор қилиш тизимини жорий этиш партиянинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифасидир.
🛡 Шунингдек, солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқ тўлаш борасида адолатли ва тенг шароитлар яратиш каби вазифалар ҳам матбаа соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг манфаатларига хизмат қилади.
📢 Матбаа соҳаси ривожи бевосита матбуот соҳасининг эркинлашувига боғлиқ. Шунинг учун ЎзЛиДеП эркинлик ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини қатъий кафолатлаш, сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибор қаратмоқда.
🗣 Шунингдек, партия вакиллари ва номзодлари янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун бутун куч ва имкониятларини ишга солишини, илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратилиб, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш ишлари давом эттирилишини, 2030 йилга қадар илм-фанга йўналтирилган маблағларнинг улушини 10 баробарга ошириш партия дастурининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланганини таъкидлашди.
Илм-фанга йўналтирилган маблағлар миқдори кўпайтирилади
📌 Ҳар қандай давлатнинг тараққий этиши илм-фаннинг ривожланишига боғлиқ. Шу сабабли, илм-фанни ривожлантириш, илм олишга бўлган интилишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
🔼 Ўзбекистон учун илм-фан тараққиёти фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
😎 Шу жиҳатдан, ЎзЛиДеП томонидан ўз сайловолди дастурида илгари сурилаётган илм-фанга йўналтирилган маблағларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 2030 йилгача 10 баробар ошириш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.
😎 ЎзЛиДеП сайловолди дастури «Халқ сўзи» ва «Янги Ўзбекистон» газеталарининг навбатдаги сонида чоп этилди.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун👇
«Халқ сўзи» «Янги Ўзбекистон»
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Расмий_муносабат
😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудларда фермерларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатлари юзасидан қатъий баёнотлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари томонидан мутасадди идораларга депутатлик сўровлари юбориш орқали кўплаб муаммоларни ҳал этилишига эришиб келмоқда.
Партиямиз сайловлар арафасида фермерларни қийнаётган масалалар, тизимли муаммоларни ўрганган ҳолда ЎзЛиДеПнинг I Конгрессида тасдиқланган сайловолди дастурида ҳам фермерлар фаолиятига аралашувни қатъий тақиқлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича устувор ғояларни илгари сурган.
Шу билан бирга, бугунги кунда пахта хомашёси етиштирувчилар билан пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси нархи ва миқдори бўйича айрим ҳудудларда ўзгартириш киритиш юзасидан содир бўлаётган ҳолатларда фермерларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек қонун талабларига риоя қилиш ва ташкилотлар раҳбариятининг ҳаракатларини қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ва назорат тадбирларини ўтказиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Бош прокуратурага Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан депутатлик сўровлари юборилди.
Фермерларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг доимий назоратида эканлигини маълум қиламиз.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
ЎзЛиДеП солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмасликни тарафдори
🔼 Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилиш, экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантириш, электр транспорт воситаларини оммалаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида қонунни қабул қилиш ЎзЛиДеПнинг кейинги беш йилликдаги фаолиятида устувор вазифадир.
😎 Пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бўлиб ўтган партия сайловолди тарғиботи тадбирида партиянинг бошқа соҳалардаги устувор вазифаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
– ЎзЛиДеП кейинги беш йилликда тадбиркорлар сонини 3 миллион нафардан ошириш, камбағаллик кўламини эса икки карра кисқартиришни ўзининг устувор вазифаси деб белгилаган, – дейди тадбиркор Санжар Кумушов. – Бунинг учун партия аҳолини тадбиркорликка жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқишни режалаштиряпти. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини иш билан таъминлаб келаётган тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзлар бериш, мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириш, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари ўртача иш ҳақини 2 баробар ошириш чораларини кўради.
Давлат ташкилотларидан мустақил ва холис баҳолайдиган нодавлат таълим аудити тизимини жорий этиш зарур
✔️ Таълим тизими давлат ривожланиши, истиқболи ва ижтимоий фаровонлигининг асоси ҳисобланади. Таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш сифатли таълимни таъминлаш муҳим масалалар сирасига киради. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида илгари сурилаётган давлат ташкилотларидан мустақил ва холисона баҳолайдиган нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилиш таклифи жуда муҳим аҳамиятга эга.
📌 Бугунги кунда республика бўйича 10 600 дан ортиқ давлат умумтаълим мактаблари, 450 дан ортиқ хусусий мактаблар, 210 дан ортиқ олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Ушбу таълим муассасаларида сифат ва самарадорликни таъминлашда давлат назорати билан бирга, мустақил баҳолаш тизимининг шаклланиши соҳада рақобатнинг янада ривожланишига хизмат қилади ва сифатни ошириш учун асос бўлади.
ОАВда Биз!
😎 ЎзЛиДеП ўз сайловолди ташвиқот тадбирларини бошлади.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎😎😎😎😎😎😎
Партия етакчиси нурафшонлик ёшлар билан учрашди
😎 Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида таълим олаётган талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди.
✔️ Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак, партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, филиал директори Нурбек Насруллаев, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
🔖 Дастлаб партия етакчиси ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ёшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1000 нафар ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш таклиф этилаётганини билдирди.
📊 Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Мустақил ривожланиш” марказлари ташкил қилиниши партиянинг ёшларга оид сиёсатига ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлади.
😎 ЎзЛиДеП талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш мақсадида ОТМлар ҳузурида ташкил қилинган “Каръера ва стажировка марказлари” фаолиятини такомиллаштириш тарафдори экани қайд этилди.
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📣 Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг