Эндиликда банклар 200 млн сўмгача бўлган омонатларни кафолатлайди
🔸 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Банклардаги омонатларни ҳимоялашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
📃 Мазкур қонун лойиҳаси билан омонатларни кафолатлаш тизимининг фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмоқда. Фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармаси эса Омонатларни кафолатлаш агентлигига ўзгартирилмоқда.
📌 Шунингдек қонун лойиҳасида агентликнинг вазифаси, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маблағларини шакллантириш тартиби ва манбалари ҳамда омонатлар бўйича компенсация тўлаб бериш қоидалари белгилаб қўйилмоқда.
#uzlidep #fraksiya
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
▶️ Бунда, кредит қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.
✔️Кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олиниши белгиланади.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Олмалиқдаги партия хайрихоҳлари имзо тўплаш жараёнларида фаол қатнашмоқда
✅ Имзо йиғиш жараёнлари кончилар шаҳри бўлган Олмалиқда ҳам катта уюшқоқлик билан ўтди. Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида жам бўлган 200дан ортиқ партия хайрихоҳлари имзо чекиш жараёнида фаол қатнашди.
🗳 Имзоларни тўплаш жараёнида сайловчилар томонидан партиянинг ўтган йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, олий таълим ва мактабгача таълимда хусусий сектор улушининг ортиши билан юзага келган соғлом рақобат, таълим сифатининг ўсиши, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўналишидаги амалий ишлари алоҳида эътироф этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Бу кўпчилик аҳоли кутаётган, миллионлаб оилалар ҳаётига дахлдор масала эди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ҳозирда ҳуқуқий ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ бўлмаган 3 миллион 600 мингдан ортиқ ер участкалари мавжуд.
Шу боис давлатимиз раҳбари 2023 йил 21 ноябрда ер ҳисоби ва кадастр хизматлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида бу масалани қонуний ҳал этиш зарурлигини айтган эди. Шунга мувофиқ, соҳа мутахассислари ва депутатлар иштирокида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бунда Италия, Болгария, Хорватия, Чехия ва бошқа давлатларнинг ижобий тажрибаси инобатга олинди. Олий Мажлис палаталари муҳокамаларида пишитилди.
Қонун 3 ойдан кейин кучга киради, унга қадар жойларда тарғибот, тушунтириш ва тайёргарлик ишлари амалга оширилади. Қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
“Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ушбу хайрли ишларнинг кўламини бутун мамлакатимиз бўйлаб ёяди. Агар 3 миллион 600 мингдан ортиқ ер участкасининг ҳар бири ўртача 3-4 нафардан фуқаро ва тадбиркорларга дахлдор бўлса, бу қонун 10 миллиондан зиёд аҳолининг муаммосини ҳал қилиб, келгуси ҳаётига қонуний замин яратади.
- Биз бугун тарихий қарорни қабул қилдик. ЎзЛиДеП ўз сайловолди дастурида бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда давр талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида ягона Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишни устувор вазифа сифатида белгилаган эди. Бугун депутатларимиз ва масъул қўмита билан ҳамкорликда минглаб тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар учун яхлит кодекс шакллантира олдик.
Хоразм вилоятида имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда
✅ Хоразмлик сайловчилар ЎзЛиДеПнинг 27 октябр куни бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашишини қўллаб-қувватлаб, имзо беришмоқда.
☝️ Бугун Тупроққалъа туманидаги “UzAutoMotors” АЖ Хоразм вилояти филиалида имзо йиғиш ишлари давом этди.
Имзо йиғиш жараёнларида ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши раиси С.Жуманиязов, раис ўринбосари ҳамда ходимлар фаол иштирок этдилар.
🗳 Имзо беришга келаётган сайловчилар “ВАЪДА ЭМАС – НАТИЖА, ЭРТАГА ЭМАС – БУГУН!” шиори билан сайловга кириб келаётган партиямизнинг амалий ишларини эътироф этишмоқда. Имзо берувчилар орасида ёшларнинг кўплиги партиямиз ғояларини ёшлар орасида кенг тарғиб этилаётганининг амалий ифодасидир.
🔹 Имзо тўплаш жараёни ҳеч шубҳасиз партияларнинг тарғибот даврида ўз электорати ва сайловчиларининг ишончини қозониш билан боғлиқ бўлган илк қадамдир.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятида ўқувлар ташкил этилди
📌 ЎзЛиДеП Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоят Кенгаши томонидан «Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти» мавзусида сиёсий ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги туман-шаҳар Кенгаши раислари ҳамда ходимлари иштирок этдилар.
✅ Ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад партия фаолларини сайлов жараёнларига тайёрлаш ва уларга зарур билим ва кўникмаларни етказишдан иборат.
🗳 Иштирокчиларга малакали мутахассислар томонидан сайлов қонунчилигига доир зарур билим ва маълумотлар бериб ўтилди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январгача 3 ойдан кўп 30 тадан ортиқ касаначиларни жалб қилган ва у асосида ишлаб чиқарган маҳсулотлардан олган даромади жами даромадининг 60 фоизидан кўпни ташкил этган тадбиркорлар учун:
🔹фойда ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилиб ҳисобланади;
🔹айрим давлат мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоиз миқдорда белгиланади;
🔹давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда буюртмачилар томонидан 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
🔸 ЎзЛиДеП Д.Ғаниевнинг келгусидаги фаолиятига улкан зафар ва муваффақиятлар тилайди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган имзо йиғиш жараёнлари ҳақида лавҳа
#OAVda_biz #Uzbekiston24
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴 #LIVE
Талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзлари қўлланиши мумкин
✅ Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида талабаларнинг шартнома пулларини тўлаётган ака-ука ва опа-сингилларга ҳам солиқ имтиёзини қўллаш яъни уларнинг даромадларига солиқ солмаслик назарда тутилмоқда.
🔴 #LIVE
Инвестиция қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштирилади
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Лойиҳада инвестиция қонунчилигининг Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари ва Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига (GATT) мувофиқлигини таъминлаш, матннинг қисқа ва тушунарли тақдим этилиши, нормаларнинг такрорланишига барҳам бериш, шунингдек, унинг илғор стандартларга мувофиқлигини таъминлашдан, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш каби мақсад-вазифалар белгиланган.
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси хорижий инвесторларнинг фикр-мулоҳазалари, шунингдек, Халқаро молия корпорацияси, Жаҳон банки, Ҳамдўстлик Иқтисодий ва Тараққиёт Ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хорижий инвесторлар Кенгаши аъзо инвесторлари вакилларининг тавсияларига асосан ишлаб чиқилган.
✅ Имзо йиғиш тадбирлари Самарқанд вилоятида ҳам ўтказилди.
🔹 ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари ва партия фаоллари томонидан вилоят марказида юртдошларимиз партиямизни қўллаб-қувватлаб, ўз хайрихоҳликларини билдиришди.
📌 Тадбир давомида сайлов қонунчилиги, партиянинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Axborot 24 | Имзо тўплаш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти
Партия томонидан аҳоли гавжум жойларда имзо йиғиш пунктлари ташкил этилмоқда. Мазкур жараён партиянинг 15 мингга яқин бошланғич ташкилотлари, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш ва бошқа жойларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Имзоларни тўплаш жараёнида сайловчилар томонидан партиямизнинг ўтган йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўналишидаги амалий ишлари эътироф этилмоқда.
🔸 ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан жойларда аниқ режа асосида ташкил этилаётган имзо йиғиш партияга хайрихоҳ бўлган кўнгилли фуқароларнинг фаоллиги билан ўтмоқда.
✅ Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётганлар ЎзЛиДеП фаолияти, мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
📌 Имзо йиғиш жараёнлари барча ҳудудларда қизғин давом этмоқда.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
✅ ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши томонидан имзо йиғиш тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Асака туманидаги "Барор текстил" қошидаги Бошланғич партия ташкилотида ҳам имзо тўплаш жараёни қизғин тус олди.
- Партиямиз ўтган йиллар давомида тадбиркорлар, фермерлар ёшлар ва хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда салмоқли ишларни амалга оширди. ЎзЛиДеП 2024 йилги парламент сайловларига ўзининг мутлақо янги стратегияси билан кириб келмоқда. Сайловларга тубдан янгича ёндашишни кўзда тутган стратегия доирасида ЎзЛиДеП халқнинг ичига янада фаолроқ кириб бориши, уйма-уй юриб, 3 миллиондан ортиқ хонадонга кириб чиқишни, ҳар бир сайловчига партия ғояларини етказишни, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини олишни мақсад қилган, дейди ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Хасанбой Тилаболдиев.
Имзо тўплаш жараёнида сирдарёликлар фаол иштирок этмоқда
🔸 ЎзЛиДеП бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини фаол тўплаш жараёнига киришди. Партия аҳоли гавжум жойларда ва ўқиш жойларида имзо йиғиш шаҳобчалари ташкил этилган ҳолда сайловчиларнинг имзолари тўпланмоқда.
✅ Ана шундай тадбирлардан бири Сирдарёдаги Ҳалима Ҳудойбердиева номидаги ижод мактабида ташкил этилди.
🔹 Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётганлар ЎзЛиДеП фаолияти, мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар. Имзо йиғиш жараёнлари барча туман ва шаҳарларда қизғин давом этмоқда.
Қибрайлик ёшлар имзо тўплашда фаоллик кўрсатишмоқда
☝️ Сиёсий партиялар 27 октябрь куни парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун имзо тўплаш жараёнларига киришган.
✅ ЎзЛиДеП Тошкент вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ўтказилган имзо йиғиш тадбири Тошкент давлат Аграр университетида ташкиллаштирилди.
🗳 Олийгоҳ ҳовлисида ўрнатилган имзо тўплаш масканида партияга хайрихоҳ бўлган университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар билан бир қаторда маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам кўтаринки руҳда жам бўлишди.
🔸 Қибрайлик сайловчилар партиямизнинг 27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирокини қўллаб-қувватлаб, имзо беришди.
#uzlidep #imzo
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
☝️ Бугунги кунда ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ҳам бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди. Мазкур жараён 844 та бошланғич партия ташкилотларида, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
✅ Жумладан, Навоий шаҳрида жойлашган “Zarafshon Golden Group» МЧЖда ташкил этилган имзо йиғиш жараёнида ҳам сайловчилар партиямизнинг ўтган йилларда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш борасидаги ижобий ишларини эътироф этишди.
- ЎзЛиДеП томонидан илгари суририлаётган “ВАЪДА ЭМАС – НАТИЖА, ЭРТАГА ЭМАС – БУГУН!” ғояси остида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда тадбиркорларни жамиятнинг муҳим бўғинига айлатириш борасидаги чуқур ислоҳотларимизни изчиллик билан давом этишига ишончим комил. Шу сабаб, Ватанимиз равнақига, эл тақдирига, фарзандларимизнинг келажагига бефарқ бўлмаган бир инсон сифатида бўлажак сайловларда албатта иштирок этаман ва барча ҳамшаҳарларимизни ҳам шунга чорлаб қоламан, - дейди мазкур корхона раҳбари Ш.Ғаниев.
Тадбиркорлик фаолияти ривожи учун муҳим ҳуқуқий ҳужжатга овоз берилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Ушбу кодекс лойиҳасига 8 та қонун ва 20 дан ортиқ қонун ости ҳужжатларини унификация қилиш орқали тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солиш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилаш назарда тутилмоқда.
ЎзЛиДеП сайловолди дастурида бизнес юритишнинг олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда давр талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида ягона Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Мазкур кодекс лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар партия электорати бўлган тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатини билдирар экан, мазкур қонун лойиҳаси янги таҳрирдаги Конституциямизга тўла мувофиқ келишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
— Биз бугун тарихий қарорни қабул қилдик. ЎзЛиДеП ўз сайловолди дастурида бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда давр талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида ягона Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишни устувор вазифа сифатида белгилаган эди. Бугун депутатларимиз ва масъул қўмита билан ҳамкорликда минглаб тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар учун яхлит кодекс шакллантира олдик, деди А. Хаитов.
“ВАЪДА ЭМАС – НАТИЖА, ЭРТАГА ЭМАС – БУГУН!”
🗳 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайлов қизғин паллага кирмоқда. ЎзЛиДеП фаоллари имзо йиғиш жараёнини юқори кайфиятда ўтказмоқда. Республикамиз бўйлаб аҳоли гавжум жойларда ушбу тадбир юқори савияда ташкил этилмоқда!
🎥 Жараённи видеода кўришингиз мумкин!
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Тадбиркорлар учун кафолатланган эркин муҳит ва шароитлар яратилади
🔰 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
📃 Ушбу кодекс лойиҳасига 8 та қонун ва 20 дан ортиқ қонун ости ҳужжатларини унификaция қилиш орқали тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни ягона ҳужжат билан тартибга солиш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилаш назарда тутилмоқда.
📌 Шунингдек, лойиҳа билан тадбиркорлик фаолиятининг қонунийлик, тадбиркорлик эркинлиги, субъектлар тенглиги, ҳалол рақобат, виждонлилик презумпцияси, коррупциядан холилик каби асосий принциплари ҳам мустаҳкамланяпти. Тадбиркорлик субъектлари эса кичик, ўрта ва йирик тоифаларга ажратиляпти.
☝️ Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси ҳар томонлама маромига етказилгани, кўплаб таклифлар лойиҳа матнида акс этганлигига урғу бериб, бир қатор аниқлаштирувчи саволларни ўртага ташлашди. Айрим нормалар юзасидан тушунтиришлар сўралди.
🔹 Қонун ташаббускорлари депутатлар кўтарган ҳар бир масала бўйича асослантирилган тушунтиришлар бериб ўтишди. Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида фракция аъзолари ҳам фаол иштирок этгани, улар томонидан илгари сурилган таклифлар кодекс лойиҳасида акс эттирилгани қайд этилди.
☑️ Фракция аъзоларининг айтишича, ЎзЛиДеП сайловолди дастурида бизнес юритишнинг олис истиқболга мўлжалланган имкониятини таъминлаш, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари мавжудлигини инобатга олиб ҳамда давр талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш ва либераллаштириш мақсадида ягона Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш устувор вазифа сифатида белгиланган.
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида имзо тўплаш тадбири бўлиб ўтди
🗳 Сайловчилар ЎзЛиДеПни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар сайловларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаб имзо беришмоқда.
✅ Имзо тўплаш тадбири партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида ҳам ташкил этилди. Тадбирда партия раиси, раис ўринбосарлари ҳамда ходимлари фаол иштирок этишди.
☝️ Таъкидлаш керак, имзо тўплаш тадбирлари аҳоли гавжум жойларда, ўқиш ва ишхоналарда давом этмоқда. Сайловчиларга ЎзЛиДеПнинг иқтисодиётимизни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда қонун ижодкорлиги йўналишларидаги мувафаққиятлари ҳақида сўз юритилмоқда.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Имзо тўплаш жараёнида самарқандликлар фаол иштирок этмоқда
☝️ Айни кунларда мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбир доирасида сиёсий партиялар имзо тўплашни давом эттиришяпти.
✅ Ушбу муҳим жараёнга аҳолининг барча қатламлари вакиллари ўз ихтиёри билан кўтаринки кайфиятда, энг муҳими, зиммаларидаги бурч ва масъулиятни чуқур англаган ҳолда ўз хайрихоҳликларини билдирмоқдалар. Жумладан, Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган "Шелково Агрохим" МЧЖ мажмуасида имзо йиғиш тадбири ўтказилди.
Имзо тўплаш давом этмоқда
📌 ЎзЛиДеП Қашқадарё вилояти Кенгаши партиянинг бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди. Мазкур жараён вилоятдаги барча бошланғич ташкилотларда, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан таъқиқланмаган бошқа жойларда уюшқоқлик билан ташкил этилган.
✅ Имзо тўплаш жараёни “Шўртангазкимё” МЧЖ мажмуасида ташкил этилди. Мажмуа ишчи-хизматчилари ўтган йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўналишидаги амалий ишларини эътироф этган ҳолда бу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этмоқда.
#uzlidep #imzo
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔴 #LIVE
Омонатларни кафолатлаш тизими мустаҳкамланмоқда
Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
Жумладан, омонатларни кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш республика банк-молия тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришнинг муҳим босқичи экани таъкидланди.
Қонун лойиҳаси Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сонли Фармони билан тасдиқланган Йўл харитасининг 81-позицияси ижроси юзасидан Жаҳон банки экспертлари кўмагида ишлаб чиқилди.
🔴 #LIVE
Фракция йиғилиши Тадбиркорлик кодекси муҳокамаси билан бошланди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлис аввалида Парижда бўлаётган Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ватандошларимиз мувафаққиятлари ҳақида сўз юритилди. Қўлга киритилаётган медаллар мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор самараси экани эътироф этилди.
Шундан сўнг, Тадбиркорлик кодекси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Кодекс жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти билан эркин шуғулланиши учун кафолатлар ҳамда шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
Ахборот 24 | Сбор подписей политическими партиями
Партией создаются пункты сбора подписей в густонаселенных местах. Этот процесс организованно проводится примерно в 15 тысячах первичных организациях партии, по месту работы, службы, учебы, проживания и других местах, где сбор подписей не запрещен законом.
В процессе сбора подписей избирателями признается практическая работа, осуществляемая нашей партией за последние годы в направлении развития предпринимательства, всесторонней поддержки молодежи и женщин, совершенствования законодательства и решения проблем, поднятых в открытых диалогах с избирателями.
#3aug #uzbekiston24
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар
#uzlidep #dayjest
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🗳️ Наманган вилояти “MEXMASH” корхонасида имзо йиғиш тадбирлари ўтказилди.
➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг