uzbyuksalish | Неотсортированное

Telegram-канал uzbyuksalish - "YUKSALISH" HARAKATI

3300

“Yuksalish” harakati ☎️ +998 95 230 33 23 📩info@yumh.uz Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: https://taplink.cc/yuksalish.org

Подписаться на канал

"YUKSALISH" HARAKATI

Тошкентда илк бор оила ва аёллар масалалари бўйича фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотларининг форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум вазирлик ва идоралар, бизнес сектор ва илмий доира, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан етакчи ва тадбиркор аёллар, фуқаролик жамияти фаоллари ва экспертларнинг 100 дан зиёд вакилларини бир майдонга жамлади.

Тадбир “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилди.

Форум дастуридан миллий тажриба тақдимотлари, ялпи сессиялар, интерактив форматдаги тадбирлар – аёллар ННТларининг муваффақият тарихи ҳикоялари, “The World Cafe” форматидаги гуруҳ муҳокамалари ўрин олган.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Таълим_кредитлари

Бу йил талаба бўлдингиз-у, лекин тўплаган балингиз тўлов-шартнома асосида ўқишга етди. Энди контракт тўловини қандай тўлайман, деб ўйланяпсизми?

Сизга давлат таълим кредитлари ёрдамга келади. Таълим кредитини кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида ўқийдиган бакалавр ва магистр талабалари олишлари мумкин.

Бу ҳақда батафсил 👉 видеода

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Diqqat_aksiya

Хабар берганимиздек, “Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 22—23 август кунлари республика бўйлаб “Менинг оилам — менинг ҳуқуқим” акцияси ўтказилмоқда.

Бугуннинг ўзида 56 та локацияда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Bilasizmi

Эндиликда талабаларни ётоқхонага жойлаштириш Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали амалга оширилади. Бунда навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имкони бор.

2023/2024 ўқув йилида ушбу хизматдан фақат 1-босқич талабалари фойдаланиши мумкин. Уларнинг аризалари 20 августдан қабул қилинади. Юқори босқич талабалари эса аризаларни 25 августдан анъанавий тарзда топширади.

Батафсил 👉 видеода

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича ёзги мактаб ташкил этилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 14—18 август кунлари Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича Инсон ҳуқуқлари ёзги мактаб ташкил этилди.

Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Халқаро юристлар комиссияси томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқни қўллаш сифатини ошириш” лойиҳаси (EQUAL) доирасида ташкил этилди.

👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/605
___________

👉Читать на русском языке

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Отныне мы будем информировать вас о некоторых проектах нормативно-правовых актов, размещаемых для общественного обсуждения на платформе regulation.gov.uz. Сегодня расскажем о проекте решения о выделении 16 млрд 466 млн сумов на социально-экономическое развитие Сырдарьинской области, размещенное местным хокимиятом.

Подробнее об этом 👉 в нашем видео.

Напомним, свои мнения и предложения по проектам нормативно-правовых актов можете оставлять на веб-ресурсе regulation.gov.uz. Не будьте равнодушными. Ваше мнение важно!

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Қийноқлар ҳақида

Биз икки ой олдин қийноқларга барҳам бериш борасида бирламчи 10 та таклифни илгари сурган эдик. Афсуски, уларнинг аксарияти бўйича аниқ чоралар кўрилганлиги ҳақида эшитмадик.

Токи, ички ишлар, прокуратура ва суд органлари мазкур ҳаракатларни бошламас экан, қийноқлар билан боғлиқ ҳолатлар тўхтамайди.

Тошкент шаҳар ИИББда содир бўлган жиноят бўйича эса,
10-таклифда илгари сурилгандек, суд мажлиси кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиши ва онлайн трансляция қилиниши зарур. Чунки, бундай хатолар "қимматга тушиши"ни ҳар бир ички ишлар ходими ҳис этиши лозим.

Ўзбекистонда қийноқлар батамом тўхташи шарт. Бундай ҳолатлар бугунги прогрессив сиёсатимизга соя солмаслиги керак.

BOBUR BEKMURODOV

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#YoshlarLiderlar #YouthLead

🌱Ёшлар учун яшил кўникмалар

Бугунги кунда 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган 1,2 миллиард ёшлар дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади. 2030 йилга бориб, ёшлар сони 7 фоизга ошиб, қарийб 1,3 миллиардга етиши кутилмоқда.

1999 йил 17 декабрда Бош Ассамблея томонидан Ёшлар ишлари вазирлари Бутунжаҳон анжуманининг 12 августни Халқаро ёшлар куни деб эълон қилиш бўйича тавсияси қўллаб-қувватланди. Бу сана ёшлар камолотида муҳим ўрин тутадиган Бутунжаҳон дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.

Ҳозирда дунё экологик ўтиш, экологик синов даврида. Ундан муваффақиятли ўтиб олиш аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида яшил кўникмаларни ривожлантиришга боғлиқ бўлади.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш таъкидлаганидек, “инсоният келажаги бутун дунё ёшларининг чексиз ғайрати, ғоялари ва ҳиссасига боғлиқ”. У инсонлар ва сайёрамиз манфаати учун адолатли ва барқарор дунё барпо этиш жараёнида ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар билан бирдамлик кўрсатишга чақирди.

Кўпгина мамлакатларда ёшлар билан ишлашнинг асосий вазифаси уларнинг ҳаётга мослашиш йўли барқарор бўлишини таъминлашдир. Бизда ёшлар билан ишлаш бевосита демография ва ижтимоий тизим билан боғлиқ.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолисига эга бўлган республикаси бўлиб, улкан инсон салоҳиятига эга. Мамлакат аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини 18 ёшгача бўлган болалар, 24 фоизини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Инсон капитали, таълим, илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга салмоқли сармоялар киритилмоқда. Мақсад битта — устувор тармоқларда зарур билим, салоҳиятга, танқидий таҳлил қилиш кўникмасига эга, ностандарт қарорлар қабул қила оладиган ўзбекистонликлар авлодини шакллантириш.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси барча йигит-қизларни, Халқаро ёшлар куни билан табриклайди! Ҳар доим биринчи бўлинг! Барча энг эзгу ғояларингиз ва ташаббусларингиз амалга ошсин. Орзу қилинг, интилинг, яратинг: ўзингизга ишонсангиз, энг баланд чўққиларни забт этишингиз мумкин.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Bilasizmi

Интернет тармоқларида шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Инсонларни кўчада, ишхонада, уйда ҳақорат қилиш ва камситиш нафақат беодоблик, балки маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкинлигини биласизми?

Бу ҳақда батафсил 👉навбатдаги видеомизда

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Жамоатчилик_мониторинги

“Ташаббусли бюджет” жамоатчилик назоратида

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан республика бўйлаб жамоатчилик мониторинги ўтказилди.

Мониторингда 2022 йилда “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилган лойиҳаларининг молиялаштирилиши, белгиланган ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда бу борадаги маҳаллий аҳоли фикри ўрганилди.

Подробнее: https://yumh.uz/uzc/news_detail/603

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Bilasizmi

Энди уйингиздан туриб фуқаролик паспорти ва автотранспорт воситасини расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фуқаронинг яшаш манзилидан келиб чиқиб ҳисобланган қўшимча ҳақ эвазига, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига эса бепул кўрсатилади.

Батафсил 👉 видеода

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Согласно опросу, проведенному Общенациональным движением «Юксалиш», более половины из 560 государственных служащих, или 57,3 процента, привлекаются к сверхурочной работе. В том числе:

▶️ 36,8% — ежедневно дополнительно 1—2 часа;
▶️ 13,9% — ежедневно до 22:00;
▶️ 6,4% — ежедневно до 24:00.

Сколько времени госслужащие, участвовавшие в опросе, тратят на собрания и совещания:

▶️ 41,3% — еженедельно до 4 часов;
▶️ 11,4% — еженедельно по 5–7 часов;
▶️ 15,8% — более 8 часов еженедельно.

Практика проведения излишнего количества различных собраний и совещаний больше распространена в Бухарской, Кашкадарьинской и Сурхандарьинской областях.

Подробнее 👉 https://yumh.uz/ru/news_detail/602

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

⚡️”Yuksalish” umummilliy harakati Ijtimoiy va iqtisodiy tashabbuslar instituti bilan hamkorlikda hamda AQSh Davlat departamentining Huquqni muhofaza qilish faoliyati va xalqaro giyohvand moddalarining noqonuniy savdosiga qarshi kurashish Byurosi (INL), “Mintaqaviy muloqot” xalqaro nodavlat tashkiloti (Sloveniya) ko‘magida tayyorlagan “O‘zbekistonda demokratiya” axborotnomasining 👉navbatdagi sonini taqdim etadi.

📍Shuningdek, Axborotnomaning avvalgi sonlari bilan uch tilda "Yuksalish" UMHning veb-saytida ham tanishishingiz mumkin: https://yumh.uz/uzc/csonewsletter

❗️NNTlar diqqatiga! Faoliyatingiz haqida mahalliy va xalqaro hamjamiyat bilan baham ko‘rishni istagan yangiliklar, fotosuratli materiallarni har oyning 28-sanasigacha "Newsletter" belgisi bilan info@yumh.uz elektron manziliga yuboring.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Узбекистан — правовое государство

В социальных сетях распространилось видео о конфликте между хокимом Сурхандарьинской области и директором школы (педагогом), которое вызвало резонанс в обществе, отражающее разное отношение к данной ситуации.

У общественности возникает множество вопросов, в частности, имеются ли у руководителей местных органов власти полномочия отдавать приказы о заключении под стражу, о том, где проходит граница полномочий госслужащих (должностных лиц), насколько независимы суды в стране.

В первую очередь следует отметить, что в народе уважительное отношение к учителям превратилось в особую ценность, и чиновники всех уровней должны это учитывать.

Более того, подобные случаи не должны наносить ущерб сути проводимых реформ и положительному имиджу Нового Узбекистана как правового государства.

Поэтому Общенациональное движение «Юксалиш» считает необходимым информировать общественность о подробностях наказания в виде административного ареста, назначенного педагогу.

Согласно обновленной Конституции, меры правового воздействия на человека, применяемые государственными органами, должны основываться на принципе соразмерности и быть достаточными для достижения целей, предусмотренных законами.

По инициативе Президента Шавката Мирзиёева статус педагогов был четко определен в Конституции. Также на днях депутаты Законодательной палаты приняли законопроект «О статусе педагога». На фоне таких позитивных изменений вышеназванный случай, естественно, может вызвать сомнения в последовательности государственной политики в данной сфере.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#vakansiya

Grafik dizaynermisiz? Ish bor

“Yuksalish” umummilliy harakati matbuot xizmati bosh mutaxassisi (grafik dizayner) lavozimiga tanlov eʼlon qiladi.

Talablar:
🔹oliy yoki oʻrta-maxsus yoki kasb-hunar maʼlumoti;
🔹grafik dizayn sohasida kamida 2 yillik tajriba (Adobe Photoshop, Illustrator, Corel Draw, After Effects, Indesign yoki Premiere Pro dasturlarida erkin ishlay olish);
🔹belgilangan muddatga amal qilish, ishga ijobiy yondashish, kreativlik, tanqidiy fikrlash, mustaqil fikrlash, stresslarga bardoshlilik;
🔹kompozitsiya asoslarini bilish, ranglar bilan ishlay olish, bosma nashr talablarini bilish, animatsiyadan xabardorlik;
🔹toʻliq bandlik (09:00—18:00), besh ish kuni.

Rezyumelarni “Yuksalish” harakatining info@yumh.uz elektron manziliga “Grafik dizayner lavozimiga” deb yozgan holda yuborishingizni soʻraymiz.

Batafsil 👉 https://yumh.uz/uz/news_detail/579
____________

👉Читать на русском

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Diqqat_aksiya

“Юксалиш” УМҲ ва Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган “Менинг оилам — менинг ҳуқуқим” акцияси давом этмоқда.

Бугун яна 15 та локацияда нотариуслар томонидан аҳолига оилавий ҳуқуқлар бўйича бепул маслаҳатлар берилади.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Образовательные_кредиты

Вы стали студентом, но не рады этому, потому что поступили на «контракт».

В таких случаях вам на помощь придут государственные образовательные кредиты. Важно, что их могут получить студенты как бакалавриата, так и магистратуры: очной, заочной и вечерней форм обучения.

Подробнее об этом 👉 в нашем видео

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Diqqat_aksiya

“Юксалиш” УМҲ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорликда 22—23 август кунлари республика бўйлаб “Менинг оилам — менинг ҳуқуқим” акциясини ўтказади. Унда нотариуслар томонидан аҳолига бепул маслаҳатлар берилади.

Акциянинг асосий мақсади — фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, халқ билан ўзаро алоқалар механизмини яратиш, ҳуқуқни қўллаш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
_________________

ОНД «Юксалиш» совместно с Нотариальной палатой Узбекистана 22—23 августа проводит акцию «Менинг оилам — менинг ҳуқуқим» («Моя семья — моё право») с охватом всех регионов республики. В эти дни нотариусы будут предоставлять бесплатные консультации населению.

Цель акции — повышение правовой грамотности и культуры граждан, создание эффективного механизма взаимодействия с гражданами, выявление существующих проблем и недостатков в сфере правоприменения и подготовка предложений и рекомендаций по их устранению.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Знаете_ли_вы

Теперь первокурсники будут подавать заявки для размещения в студенческом общежитии только через центры госуслуг или через портал my.gov.uz.

В 2023/2024 учебном году этой услугой могут воспользоваться только первокурсники. Заявления принимаются с 20 августа. Заявления студентов старших курсов принимаются в традиционном формате до 25 августа.

Подробнее об этом 👉 в нашем видео

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Эндиликда биз regulation.gov.uz сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида маълумот бериб борамиз. Бугунгиси — Сирдарё вилоят ҳокимлиги томонидан эълон қилинган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга 16 млрд 466 млн сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси.

Батафсил 👉 видеода.

Эслатиб ўтамиз, қабул қилиниши режалаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз таклифларингизни regulation.gov.uz платформасида билдиришингиз мумкин. Бефарқ бўлманг. Сизнинг фикрингиз муҳим!

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Энди бошланғич таълим ўқитувчилари ҳам устама ҳақ олишлари мумкин бўлади.

Бунинг учун улардан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг она тили ва адабиёти ҳамда математика фани бўйича сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

Батафсил 👉 видеода

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Toshkent shahrida Yoshlar uchun Ijtimoiy markaz ochilganidan xabardormisiz?

☝️Agar yoshingiz 18 dan 35 gacha bo‘lsa, qiyin hayotiy vaziyatga tushgan bo‘lsangiz va bunga yechim izlashda sizga yo‘l-yo‘riq ko‘rsatuvchi, qo‘llab-quvvatlovchi mutaxassis kerak bo‘lsa qo‘ng‘iroq qiling:
☎️ +998 95 196 97 97
❗️Barchasi bepul.
___________

Известно ли вам об открытии Социального центра для молодежи в Ташкенте?

☝️Если вам от 18 до 35 лет, вы попали в сложную жизненную ситуацию и вам нужен профессионал, который направит и поддержит вас в поисках решения, тогда звоните:
☎️ +998 95 196 97 97
❗️Все услуги бесплатно.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#МолодежьЛидирует #YouthLead

🌱Зелёные навыки для молодежи

Сегодня насчитывается 1,2 миллиарда молодых людей в возрасте от 15 до 24 лет, что составляет 16 процентов мирового населения. К 2030 году численность молодёжи, по прогнозам, увеличится на 7 процентов и достигнет почти 1,3 миллиарда человек.

17 декабря 1999 года Генассамблея поддержала рекомендацию Всемирной конференции министров по делам молодёжи о провозглашении 12 августа Международным днём молодёжи. День проходит в поддержку Всемирной программы, которая играет ключевую роль в развитии молодёжи.

Сегодня мир находится на этапе экологического перехода. Его успех будет зависеть от развития зелёных навыков у населения, особенно у подрастающего поколения. Потому что молодёжь будет вносить свой вклад в зелёный переход в течение более длительного времени.

Как отметил Генсек ООН Антониу Гутерриш, «от безграничной энергии, идей и вклада молодежи со всего мира зависит будущее человечества». Он призвал поддерживать молодых людей и проявлять солидарность с ними в процессе формирования справедливого и устойчивого мира на благо людей и планеты.

Во многих странах основная задача по работе молодёжи — это устойчивый путь по её адаптации к жизни. У нас работа с молодёжью непосредственно связана с демографией и социальной системой.

Узбекистан, являясь самой густонаселённой республикой Центральной Азии, обладает огромным человеческим потенциалом. Почти треть жителей страны составляют дети до 18 лет, 24 процента — молодые люди в возрасте от 18 до 30 лет. Обеспечение законных прав и интересов молодёжи является одним из приоритетов государственной политики.

Значительные инвестиции делаются в человеческий капитал, развитие образования, науки и инноваций. Цель одна — сформировать поколение узбекистанцев, обладающих необходимыми знаниями, компетенциями в приоритетных отраслях, в тоже время обладающих навыками критического анализа и способных принимать нестандартные решения.

Команда Общенационального движения «Юксалиш» поздравляет всех юношей и девушек с Международным днём молодёжи! Будьте всегда первыми! Пусть все самые смелые идеи и начинания воплотятся в жизнь. Мечтайте, дерзайте, творите: если верить в себя и людей, которые рядом, можно покорить самые высокие вершины.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Знаете_ли_вы

В последнее время в Интернете можно наблюдать не мало случаев оскорбления, умышленного унижения чести и достоинства человека.

Знаете ли вы, что подобное поведение на улице, работе или дома не только неэтично, но и может стать причиной административного или уголовного наказания?

Подробнее об этом 👉в нашем очередном видео

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Общественный_мониторинг

«Инициативный бюджет»: результаты общественного мониторинга

Общенациональное движение «Юксалиш» провело общественный мониторинг хода исполнения постановления Президента «О дополнительных мерах по обеспечению активного участия граждан в бюджетном процессе».

Изучены процессы финансирования проектов инициативного бюджетирования, объявленных победителями в 2022 году, своевременность и качество выполненных работ, а также мнения местных жителей.

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/603

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Bilasizmi

Аёллар дафтарига киритилганлар учун қандай имтиёзлар бор?

Тадбиркорлик бўйича бепул ўқув курслари, 33 млн сўмгача кредитлар, зарур ускуналар учун субсидия, бир марталик моддий ёрдам, ижара тўлови, уй-жой таъмири учун маблағ ва бошқа...

Навбатдаги 👉 видеомизда ана шундай имтиёзларнинг 8 таси билан таништирамиз.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

"Юксалиш" ҳаракати томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 560 нафар давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи, яъни 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилади. Жумладан:

▶️ 36,8 фоизи ҳар куни қўшимча 1-2 соат
▶️ 13,9 фоизи ҳар куни кечки соат 22:00 га қадар
▶️ 6,4 фоизи кечки соат 24:00 га қадар ишлашини билдирган.

Сўровда иштирок этган давлат хизматчиларининг:

▶️ 41,3 фоизи бир ҳафтада 4 соатгача
▶️ 11,4 фоизи 5-7 соат
▶️ 15,8 фоизи 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.

Тадқиқотга кўра, ортиқча “мажлисбозлик” Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.

Батафсил 👉 https://yumh.uz/uzc/news_detail/602

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

⚡️Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с Институтом социальных и экономических инициатив при поддержке Бюро Государственного департамента по правоохранительной деятельности и борьбе с международным незаконным оборотом наркотиков (INL) и МННО «Региональный диалог» представляет 👉 очередной номер вестника «Демократия в Узбекистане».

📍С предыдущими номерами бюллетеня на трех языках вы также можете ознакомиться на официальном веб-сайте Движения: https://yumh.uz/ru/csonewsletter

❗️P.S.: Уважаемые представители ННО, актуальные новости, материалы с фотографиями о деятельности вашей организации, с которыми вы хотите поделиться с местным и международным сообществом, отправляйте на электронную почту info@yumh.uz с пометкой "Newsletter" до 28 числа каждого месяца.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

#Муносабат

Ўзбекистон — ҳуқуқий давлат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими ва мактаб директори (педагог) ўртасидаги тортишув видеоси турли муносабатларга сабаб бўлди.

Хусусан, жамоатчиликда маҳаллий раҳбарлар шахсни қамоққа олишга доир ваколати борми, давлат хизматчилари (мансабдорлар) ваколатлари чегараси қаерда, мамлакатда судлар қанчалик мустақил эканлигига доир кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда.

Авваламбор таъкидлаш жоизки, халқимиз орасида устозларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш алоҳида қадриятга айланган ва буни барча даражадаги мансабдорлар инобатга олишлари шарт.

Қолаверса, юқоридаги каби ҳолатлар Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий давлат сифатидаги ижобий қиёфасига, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмунига путур етказмаслиги лозим.

Шу сабабли, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати педагогга тайинланган маъмурий қамоқ жазоси билан боғлиқ тафсилотлар юзасидан жамоатчиликка ахборот берилиши зарур деб ҳисоблайди.

Янгиланган Конституцияга мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигига оид нормага қатъий амал қилиниши шарт.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Конституцияда педагогларнинг мақоми аниқ белгиланди. Шунингдек, айни кунларда "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Мана шундай ижобий ўзгаришлар манзарасида юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг кузатилиши соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатига соя солиши табиий.

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…

"YUKSALISH" HARAKATI

Яқинда педофилия ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини сафарбар этиш ва жазо чораларини кучайтириш билан бир қаторда ахборот кампанияси ва жамоатчиликнинг ҳушёрлигини ошириш ҳам муҳимдир.

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларга қарши курашда бирлашишимиз керак. Ахир, боланинг бегонаси бўлмайди.

Бугун биз ота-оналар учун баъзи тавсияларга эътибор қаратамиз.

Бу ҳақда батафсил 👉навбатдаги видеомизда

YUKSALISH HARAKATI

Читать полностью…
Подписаться на канал