⚡️ТРЕКЕРНИ ЎРНИГА ЖЕНТРА НАРҲИДА ЯНГИ «KIA SONET» ОЛАМИЗ
Жиззахда ишлаб чиқарилиши бошланган янги "KIA Sonet" автомобили жуда замонавий, сифатли ва Трекердан анча арзон бўлади
Яқинларга ҳам хабарни биринчилардан бўлиб улашинг
@uzbeklenta
❗️UzAuto Motors машиналари Кобальт, Дамас ва Жентра нархлари оширгани айтилмоқда
96 млн сўмлик Дамас нархи 100 млн сўм бўлган.
146 млн сўмлик Кобальт 156 млн сўм бўлган.
169 млн сўмлик Жентра эса 189 млн сўм бўлган.
Кобалтларга 10 млндан, Жентрага эса 20 млндан қўшилиб кетган.
Яқинларга юбориб қўйинг.
⚡️ Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг👇
@uzbeklenta
⚡️Тошкент кўчаларига ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади
Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги департамент томонидан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида фуқароларни реал вақт режимида йўл ҳаракатидаги вазият тўғрисида хабардор қилиш учун ўзгарувчан маълумотлар таблоси ўрнатилди.
@uzbeklenta
#Тезкор
⚡️Маст ҳолда машина бошқарган шахсларнинг бошқарувидаги автомашиналар, давлат фойдасига мусодара этилади
Бу қилмиш учун жарима миқдори ҳам оширилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларида маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун жазо сифатида “транспорт воситасини давлат фойдасига мусодара қилиш” таклиф қилинмоқда.
@uzbeklenta
❗️Айтишларича, бугун ”UzAuto Motors” оммабоп машиналарга шартномаларни очади!
Кобальт, Дамас ва бошқа оммабоп машиналарга янги шартномалар бериш кутилмоқда экан.
ЯНГИ МАШИНАЛАРГА ШАРТНОМАЛАРНИ ФАҚАТГИНА ОНЛАЙН ОЛИШ МУМКИН. САЛОНЛАРГА БОРМАНГ.
Шартнома очилса, биринчилардан бўлиб эълон қиламиз.
@uzbeklenta
#Диққат #Тезкор
❗️Бугундан метан заправкалар фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди
“Ҳудудгазтаъминот” айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилди.
Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади.
@uzbeklenta
#Тезкор #тарқатинг
⚡️Шопирлар диққатига, қуйидаги қоидабузарликлар учун 0.5 баллдан 2 баллгача мезон жорий этилди, агар йил давомида 12 баллдан ошса, яъни 6 марта қўпол қоида бузсангиз ПРАВА ЛИШЕН бўлади, рулга ўтиролмай қоласиз!
1. 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. 3-5-қисм.
2. 126-модда. Тонировка.
3. 127-модда. Товуш ва ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш. Биринчи қисм.
4. 128-модда. Йўл белгилари ва бошқа қоидалар.
5. 128-3-модда. Тезлик талабларига амал қилмаслик.
6. 128-4-модда. Қизил чироққа бўйсунмаслик.
7. 128-5-модда. Халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш.
8. 128-6-модда. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш.
9. 128-7-модда. Одам ташиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
10. 128-8-модда. Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш. (Янги модда).
11. 129-модда. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш.
12. 130-модда. Темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш.
13. 135-модда. Транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш. Биринчи қисм.
14. 137-модда. ЙТҲ жойидан кетиб қолиш. Биринчи қисм.
@uzbeklenta
#тезкор #диққат
Телеграмда муаммолар бўлмоқда.
Ўзбекистонда Telegram фаолиятида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
Узилишлар Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Беларусда ҳам қайд этилган.
❗️VPN билан телеграм муаммосиз ишламоқда
@uzbeklenta
#Тезкор #Расман
UzAuto Motors расман Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди.
Мошиналар шартнома қилгандан cўнг қачон чиқиши расмда кўратилган.
Дўстларга тезкорлик билан етказиб қўйинглар.
😨Янги Onix машинаси ўзидан-ўзи ёниб кетибди.
Бунга исбот ҳам бор экан. “GM”дагилар эса машина эгасига “тўғри” тушунтириб юборишибди.
⚡️⚡️Ўзбекистонда Chevrolet Captiva 5 пайдо бўлади
Uzauto Motors яқинда “Chevrolet Captiva” 2024 сотуви бошланиши ҳақида маълум қилди.
2021-йил бошида Captiva 5 автомобили иқлим синовларидан ўта олмагани учун Ўзбекистонда сотуви бекор қилинган эди.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
Тақдимотдан бир неча кун олдин Хитойнинг Foxconn заводидан янги iPhone 15 сурати тарқалди. Хавотирга тушганларнинг барчаси учун ҳеч қандай янгилик сезилмади. Бундан ташқари, USB-C кабели фотосуратда кўринди. Расмий тақдимот 12 сентябрга белгиланган.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
❗️Дамаснинг янги рангларига бахо беринг.
Янги рангли Дамаслар тайёр тез орада сотувга чиқади.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️⚡️Дунёда CОВИД-19 билан касалланганлар сони 28 кун ичида 63 фоизга ошди – ЖССТ
Ташкилотга кўра, тўрт ҳафта ичида 1 422 538 та инфекция ва 2 366 ўлим ҳолати қайд этилган.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
❗️Бугун, 20 март куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.
Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасида назарда тутилган.
Маълумотни дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз билан бўлишишни унутманг
⚡️ Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг👇
@uzbeklenta
❗️1 апрелдан 80 бензин нархи ошади. Беҳазил
Шу санадан нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгаради.
⚡️ Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг👇
@uzbeklenta
GM BYDга рақобатчи бўлган арзон электромобилини тақдим этди
SAIC-GM-Wuling қўшма корхонасига тегишли бўлган Wuling бренди янги Bingo Plus электромобилини тақдим этди. Икки хил комплектацияда тақдим этиладиган автомобилнинг биринчи комплектацияси 401 км масофа босиб ўта олади ва у Хитойда 89 800 юандан (12 500 доллар) сотувга чиқарилган. Фулл комплектациядаги Bingo Plus 510 км (50,6 кВт/слик батарея) масофа босиб ўта олади ва унинг автосалонлардаги нархи 98 800 юанни (13 700 доллар) ташкил этади.
Автомобилнинг узунлиги 4090 мм, кенглиги 1720 мм, баландлиги 1575 мм, ғилдирак ўқлари оралиғи эса 2610 ммни ташкил этади. Ушбу модел Хитойда BYD Dolphin моделига рақобатчи сифатида кўрилмоқда. Электромобил Dolphin’дан арзон бўлишига қарамасдан, кўпроқ масофа захирасига эга ҳисобланади.
@uzbeklenta
#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ
Бу Форсаж Филми Эмас!!!
🔥Ёнаётган машина тўхтамасдан бошқа машиналарга урилди ва бошқа машинани ҳам ёқиб юборди😱
(Қашқадарё, Чироқчи)
❗️Ёнаётган машина ичидан шопир амаллаб ирғиб тушиб қолди, машина эса тўхтамасдан юриб бориб, бошқа машиналарга урилди... Орада портлаш ҳам содир бўлди😰
@uzbeklenta
⚡️UzAuto Motors бугундан Cobalt, Damas va Labo автомобиллари учун шартнома беришни бошлайди
Шартнома фақат онлайн берилади. Дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилади ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.
@uzbeklenta
Фарғонада Таhое Tico билан тўқнашди
Tahoe қарама-қаршига чиқиб ҳаракатланган.
@uzbeklenta
🇺🇿 Яндекс такси Стандарт тарифини тугатди.
Энди янги Спарк, Нексия, эски Кобальтлар Старт тарифидан фойдаланишга ўтказилди. Яьни нархлар ошди. Арзон статусидаги таксилар энди йўқ.
⚡️ Каналга обуна бўлинг ва мухим хабарларни биринчи ўқинг👇
@uzbeklenta
☄️Tracker нархи кўтарилди, Onix'ни эса бугуноқ салондан олиб кетиш мумкин
Хитойдан оммавий равишда электромобиллар кириб келиши фонида UzautoMotors'нинг бюджет автомобиллари аста секинлик билан рақобатга қўшилмоқда. Хусусан, баъзи автосалонларда Onix'нинг барча турлари ва Tracker LTZ учун бугуноқ тўлов қилиб олиб чиқиб кетиш таклифи берилмоқда. Аммо, сотувлари қайтадан бошланган Tracker LTZ нархи 8,4 миллионга, Tracker Premier нархи эса 11,5 миллионга оширилган.
ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ
@uzbeklenta
⚡️Талофат кўрган хонадон эгалари воқеани қандай тасвирлайди?
“Аввалига зилзила, деб ўйладик”.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
⚡️Энди автомобиль эгаси камералар томонидан қайд этилган барча йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жавобгар бўлмайди — қонун лойиҳаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Уларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун автомобиль эгаси эмас, балки бевосита уни бошқараётган шахс жавобгарликка тортилади.
Лойиҳа муҳокамаси 26 сентябрга қадар давом этади.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
Тошкентда ноодатий бахтсиз ҳодиса юз берди. Бузилган юк машинаси тиркамаси 4 та машинани уриб юборди
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!
🔥Тарихдаги энг йирик турар-жой аукциони: Тошкентдаги 51 хонали уй сотилди
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли яқинидаги 51 хонали ҳовли кимошди савдосида сотилди.
Майдони 52 сотих бўлган ҳовлини 33,3 млрд сўмга “Mob Group” компанияси сотиб олди. Бу Ўзбекистон учун энг йирик турар-жой аукциони битими ҳисобланади. Ҳовли ичидаги жиҳозлари билан сотилган.
Кўчмас мулк объекти илк бор 2022 йил бошида аукционга қўйилган эди. Шундан кейин бир қанча урунишлар бўлди, лекин ҳовли 2023 йилнинг августига келибгина сотилди.
Ҳовли аукционга ҳарбий суд ҳукми билан чиқарилган. Буюртмачи сифатида дастлабки эълонларда Юнусобод тумани МИБ кўрсатилган эди.
Аукцион ғолиби — “Mob Group” компанияси ресторанлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади.
“Mob Group” асосий таъсисчиси Одилбек Маннонов таълим соҳасидаги компанияларга ҳам эгалик қилади.
‼️ЭНДИ ТЎЙЛАРДА ПУЛ СОЧАДИГАНЛАРНИНГ ДАРОМАД МАНБАЛАРИ ТЕКШИРИЛАДИ
Солиқ қўмитаси ортиқча сарф-харажатга мойил фуқаролар билан жиддий шуғулланмоқчи.
Эндиликда тўйларда пул сочадиган шахсларнинг даромад манбалари текширилади. Қонуний даромадидан ташқари пул сочадиганлардан сочиб ташланаётган пулларнинг келиб чиқиш манбасини исботлаш талаб қилинади.
😎@uzbeklenta хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!