Самарқандда 6,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган "метан заправка" аниқланди
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇺🇸 "Байден ақлан заиф бўлиб қолди, аммо Камала шундай туғилган", - дейди Трамп
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
📰 The Times нашри: Ҳизбуллоҳ етакчиси Насруллоҳнинг йўқ қилиниши Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирининг тугашининг бошланишини англатади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
❗️Аёл бола парваришлаш таътилидан исталган вақтда ишга қайтиши мумкин
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🤩Sakura kompaniyasi O'zbekistonda onlayn yarim kunlik ishchilarni qabul qilmoqda!
🫵Uyda o'tirib ishlashni, moslashuvchan soatlar va yuqori daromadni xohlaysizmi? Sakura kompaniyasi sizga aynan shunday imkoniyatni taqdim etadi!
❇️Biz taklif qilamiz:
💫Moslashuvchan ish vaqti: O'zingizga qulay vaqtni tanlang
💫Uyda ishlash imkoniyati
💫Tajriba va til bilish talab qilinmaydi
💫Biznes va marketing bo'yicha bepul o‘rgatish
💫18 yoshdan katta har bir fuqaro ishga kira oladi
❇️Daromad imkoniyatlari:
💸Oylik maosh: 2,000,000 so‘mdan boshlanadi
💸Bonuslar bilan 15,000,000 so‘mgacha daromad
💸Har bir sotilgan mahsulot uchun qo'shimcha bonuslar
❇️Sizdan nima talab qilinadi:
💪Yangi narsalarni o'rganishga tayyorlik
✅ Javobgarlik va sodiqlik
✅ Kirishimli va xushmuomala bo‘lish
☝️Qulay va ishonchli ish!☝️
Sizga faqat ishlash istagi kerak. Telegram orqali murojaat qiling va darhol qo‘shiling!👇👇👇
/channel/Sakura_107 👈✍️
Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига октябрь, ноябрь ҳамда декабрь ойлари учун табиий газ учун олдиндан тўловнинг 50%ини, қолганини ой давомида тўлашга рухсат этилади. Бошқа ойларда эса тўлиқ тўланади. Бундай имкониятдан фойдаланиш учун олдинги ойлардан қарздорлик бўлмаслиги керак.
Ҳудудгазтаъминот ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари босим тушадиган, газ ёки электр узиладиган бўлса, иссиқхоналарни 24 соат олдин мажбурий тартибда хабардор қилиши лозим.
Иссиқхона хўжаликлари ва газ корхонаси ўртасида шартнома ҳар 3 йилда бир марта тузилади.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Сифатли газ духовкасини аниқлаш
Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Ҳамюртларимиз 6 та медални кўлга киритди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида стенддан отиш бўйича ўтказилган Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз спортчилари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант фарзандлар устидан шикоят қилган маҳаллий ота-оналарга директор ўзбек тилини мустақил ўрганишни маслаҳат берди
Хабарларга кўра, Россиянинг Калининград шаҳри мактабларидан бирида директорнинг ўзбек тилини ўрганиш ҳақидаги таклифи ота оналар ўртасида можаро келтириб чиқарган ва улардан бири мигрантларга қарши позицияси билан танилган миллатчи ташкилотга шикоят қилганлиги ва бунга сабаб маҳаллий аҳолининг мигрантларни хуш кўрмаслиги деб айтилмоқда
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади
“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-104-сон, 23.07.2024 й.) га кўра 1 октябрдан заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Иккиламчи ипотека кредити расмийлаштирилса, ойлик кредит тўлови қанчага тушади?
Агар банкларнинг биридан 10 ёки 20 йил муддатга 450 млн сўм миқдорида йиллик 24% ставкада уй-жойни сотиб олиш учун ипотека кредити расмийлаштирилса, ҳар ойда қанча кредит тўлови амалга оширилади?
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Хитойда уюштирилган улкан дронлар шоуси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди
Тунги осмонга 7598 та дрон кўтарилган ва Буюк Хитой девори, аждар, улкан йўлбарс ва яна бир нечта шакллар тасвирини ясалган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Ироқ, Ливан ва Сурияда 3 кунлик мотам эълон қилинди
Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий "Ҳизбуллоҳ" Бош котиби Саид Ҳасан Насруллоҳ вафоти муносабати билан мамлакатнинг барча ҳудудларида уч кунлик мотам эълон қилишга чақирди.
Шунингдек, Ливан ва Сурияда ҳам мотам эълон қилинди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇮🇷Эронда мотам байроғи илинди
Машҳад шаҳридаги Имом Ризо масжидида "Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганидан кейин қора рангли мотам байроғи кўтарилди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Маккажўхори стрессга қарши курашда фойдали
У шамоллаш ва вирусга қарши ҳам яхшигина курашади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Марк Цукерберг янги Мета ақлли кўзойнакларини тақдим этди
Рақамли технологиялар мутахассислари уни «тарихдаги энг илғор ақлли кўзойнак» деб атади.
Кўзойнакнинг оғирлиги 98 грамм бўлиб, линзаларида Висион Продаги барча имкониятлар мавжуд:
• 3Д аватарли қўнғироқлар;
• ўйинлар;
• фильмлар ва браузер.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇷🇺🇨🇳 Иккинчи жаҳон урушидан кейин Сталин Мао Цзедунга бир вақтнинг ўзида учта давлатни берди, бу эса замонавий Хитой ҳудудини деярли учдан бирига оширган.
1). Уйғурлар яшайдиган мустақил Уйғурия (Шарқий Туркистон);
2). Урушда мағлубиятга учраган Манчукуо, аҳолиси — Манчу (Манчурия);
3). Уруш натижасида ташкил топган Ички Мўғулистон Халқ Республикаси, аҳолиси мўғуллар (Хитойдаги Мўғулистоннинг бир қисми).
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
⚡️Баҳодир Юнусов Президент Администрациясида шуъба мудири лавозимига тайинланди
Президент матбуот хизматида бош консультант лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Махсутович Юнусов шуъба мудири лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда бундан олдин айни пайтда "Нурафшон" телеканали директорлигида ишни бошлаган Ғуломжон Самадов ишлаб келаётган эди.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Қурғоқчилик сабаб 20 мингта фил ўлдирилади
Ботсванада одамлар очарчиликка дуч келди.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Нодирбек Абдусатторов Озарбайжондаги турнирда иккинчи ўринни олди
Мусобақа рапид ва блитс йўналишларида ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар икки турнирнинг умумий натижалари йиғиндисига кўра аниқланди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Россия фуқаролигини олишда ноқонуний ёрдам бериб келаётган жиноий гуруҳ фош этилди
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Термизда ёпиқ темирйўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган Газел поезд тагида қолди
Темирйўл тўсиғига урилган Газел ағдарилиб тушган ва унинг кузов қисмини поезд локомотиви босиб кетган. Ҳайдовчи турли жароҳатлар билан тирик қолган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇷🇺 Лавров Байденнинг Ҳизбуллоҳ етакчисининг ўлдирилишига муносабати ҳақида:
“Байрутда юз берган воқеа яна бир сиёсий қотилликдир. Ва мен президент Байденнинг бу тўғри қарор эканини айтганини эшитдим. Бу шуни англатадики, улар можароларда ўзини қандай тутиш ва нимага йўл-йўриқ кўрсатишга нисбатан бошқача муносабатда бўлишар экан. Хиллари Клинтон қонга ботган Муаммар Қаддафийни жонли кўрсатишганида, экранга қараб қандай ҳурсанд бўлганини ва кулганини эсланг. Ёки Мадлен Олбрайт Американинг Ироққа қарши тажовузкорлиги бошланган жараёнларни шарҳлар экан, шундай деган эди: ҳа, 400 минг киши ҳалок бўлди, лекин бу бунга арзийди, демократия бунга арзийди”.
Лукашенко НАТО мамлакатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
"Агар НАТО давлатлари Белоруссияга ҳужум қилишга қарор қилсалар, Минск Россия билан келишув асосида мамлакатда жойлаштирилган ядро қуролидан фойдаланади", деди Александр Лукашенко.
29 сентябрь куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 сентябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Президент қарори билар яқин истиқболда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти устуворлигини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда:
➖Транспорт ва пиёдалар оқимларининг кесишиш нуқталари сонини камайтириш, алоҳида автобус йўлларини ташкил этиш орқали тезкор автобус йўналишлари (BRT) тизимини жорий этиш.
➖Чорраҳаларда автобусларнинг устувор ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлларни реконструкция қилиш.
➖Йўловчилар ва йўналишли таксиларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда бекатларни реконструкция қилиш.
➖Зарур бўлганда, транспорт ўтиш жойларини ташкил этиш.
Ушбу вазифалар Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 йил давомида амалга оширилиши керак.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Наманганда аҳоли маблағини ўзлаштирган солиқ мансабдори 3 йил 6 ойга қамалди
У жами 101 та ҳолатда 53 млн сўмдан ошиқ пулни солиқ тўловчилардан нақд шаклда ундириб олиб, ўз манфаатлари учун ишлатиб юборган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇮🇷 Эроннинг Машҳад шаҳридаги Имом Ризо масжидида Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганидан кейин қора рангли мотам байроғи кўтарилди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL