Пенсия тўловлари пластик картага 1 сентябргача ташлаб берилади
Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълум қилди.
“Пенсияни нақд пул кўринишида оладиган Ўзбекистон фуқароларига пенсия тўлаш тасдиқланган жадваллар асосида байрам муносабати билан бериладиган дам олиш кунларидан кейин бошланади”, — дея қўшимча қилди ташкилот.
Жамғарма, шунингдек, сентябрь ойида фуқаролар 15 фоизга оширилган пенсия олишларини эслатди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Тошкентдаги икки қаватли эски уйлар ва айрим турар жойлар бузилади
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрида ярим миллион гектар ҳудуддаги бинолар реновация қилиниши кераклигини айтди. Ҳокимнинг таъкидлашича, бундай бинолар қаторига 2 қаватли эски уйлар ва Сергели туманидаги айрим турар жойлар ҳам киради.
Бу ҳақда Шавкат Умрзоқов 27 феврал куни давлат раҳбари билан бўлган йиғилишдан сўнг "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Умрзоқов пойтахтнинг ўзида 500 гектардан ортиқ бўлган ҳудудда қайта янгиланишга муҳтож бинолар борлигини таъкидлади. Улар қаторида собиқ совет вақтида қурилган 2 қаватли бинолар ҳам бор.
“Кўп йиллар олдин қурилган 2 қаватли бинолар, Сергели туманида вақтинчалик қурилиб кетган уйлар – [уларнинг] ҳаммаси бугунги кунда талабга жавоб бермайди, хавфсизлик нуқтаи назаридан уларда риск катта.
Албатта, давлат бизнесга шароит яратиб бергани учун хусусий сектор уларни [уйларни] бемалол кўчиради, у ерда зўр, чиройли қурилиш объектларини барпо этади”,– деди у.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Автобус билан тўқнашув натижасида ҳалок бўлган Tracker ҳайдовчиси 18 ёшли ўсмир экани маълум қилинди. Автомобилнинг тезлиги ўша вақтда салкам 200 км/с бўлган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
⭐️ Tashkent Index bozoridan qurilish mollari do'konlarini atigi 25.000 so'm, ofislarni 12.500 so'mga ijaraga oling
📞 Imkoniyatni qo'ldan boy bermang! Ijara shartlari haqida batafsil ma'lumot: +998(55)515-33-33
⚠️Takliflar soni chegaralangan
|📍MANZIL |🌐INSTAGRAM |✅ FACEBOOK |📹 YOUTUBE |🌐 WEB |
#Тезкор #Диққат
✨🌙 «Бир ойлик РАМАЗОН ТАҚВИМИ!»
Барча мусулмон аҳлини Рамазон ойи билан муборакбод этади ҳамда дуолар ижобат қилинадиган мазкур ой Сизлар учун хайрли ва баракотли бўлишини тилайди.
🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойига соғ-саломат етказсин!
❗️ ТАРҚАТИНГ АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗДАН!
©Muxlisuz
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Россиядаги эркакларнинг ҳар учтасидан бири 60 ёшга тўлмай вафот этади
Россияда бу борада кўрсаткич эркакларда 30 фоизга, аёлларда 10 фоизга тенг. Бу ҳақда Олий иқтисодиёт мактаби ва РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги олимлари ўз тадқиқотларида таъкидлаб ўтишган. Айни пайтда Россияда умр кўриш узунлиги 1960-йиллар даражасига тенг.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Оқмўла вилоятида 200 га яқин от очликдан нобуд бўлди. Фермерлар фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқда
“Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, бу ерга техника жўнатиш мумкин эмасми? Пул сўрамаяпмиз. Бу йил қиш жуда қаттиқ. Чорва нафақат менда, балки қўшни қишлоқларда ҳам нобуд бўлмоқда”, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Кайрат Бегалин.
“Биз ҳақиқатан ҳам ўлик ҳайвонларни ёриб кўрдик, ошқозонида, афсуски, ҳеч нарса йўқ эди”, — дейди вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи Талгат Жунусов.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Худди баҳор эмас қиш келаётганга ўхшайди: Қишнинг сўнгги кунида Сурҳандарёда лайлак қор ёғмоқда.
Ҳафта оҳирида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво кескин совиши кутилмоқда, кўп жойларда қор ёғиши мумкин.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Сербия президенти Украинага ёрдам беришга ваъда берди
"Сербия Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади", — дея маълум қилди мамлакат президенти Александр Вучич Тиранада бўлиб ўтган "Жанубий-Шарқий Европа – Украина" саммитидаги чиқиши чоғида.
"Биз фақат конструктив мулоқот ва дипломатик ечимлар тинчликка олиб келиши мумкинлигига ишонамиз. Сербия, аввалгидек, Украинанинг таҳдид остидаги аҳолисига ўз имкониятлари доирасида гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш мажбуриятини олади. Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ Россияга қарши санкциялар тарафдори эмасмиз", — дея таъкидлади Вучич.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
“Келгуси 6 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини 160 млрд долларга етказишни мақсад қилганмиз” — Президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломов
“ЙИМни жон бошига 4 минг доллардан ошириш орқали ўрта юқори даромадли мамлакатлар қаторига қўшилишни режалаштирганмиз. Бундай ўсишни рағбатлантириш учун бозор ислоҳотлари, хусусий сектонинг фаол иштироки ва қўшимча инвестициялар талаб этилади”.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Самарқандда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири 200 доллар пора билан ушланди
Бўлим мудири пора эвазига фуқарони тумандаги боғчаларнинг бирига хўжалик ишлари бўйича масъул лавозимига тайинлашни ваъда берган.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
NBU da tashqi savdo operatsiyalari bo‘yicha mijozlarga xizmat ko‘rsatish tezligi 2 baravar oshdi
NBU ko‘p yillardan buyon tashqi savdo faoliyati olib boruvchi mijozlar uchun asosiy bank bo'lib kelgan.
2023-yilda bank korrespondentlik tarmog‘i yanada kengaydi: 10 ta xorijiy banklar bilan turli valyutalarda 16 ta qo‘shimcha hisob raqamlari ochildi.
Tashqi savdo operatsiyalari yo'nalishidagi transformatsiya operatsiyalar tezligini oshirishga qaratilgan edi. Ularni mijozning е tashrifisiz NBU internet-banki orqali amalga oshirish mumkin. Misol uchun, GPI tracker xizmati har qanday xalqaro to‘lovni amalga oshirayotganda uning holatini, komissiyalar miqdorini hamda o'tkazmaning yakuniy miqdorini kuzatish imkonini beradi. NBU mijozlari uchun xizmat bepul taqdim etiladi.
Batafsil nbu.uz saytida
Навоийда Аи-80 бензинни қўлда сотиш учун олиб кетаётган «Зил» қўлга олинди
Зарафшон туманида 2774 литр “Аи-80” маркали бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди одинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Н.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Зил” русумли ёқилғи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасида “Аи-80” маркали бензин ёқилғисини Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 2 774 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Узавтомоторс биринчи марта ўз автомобиллари учун нархларни пасайтирди
1-мартдан баҳорги акция бошланади:
Модел бўйича чегирмалар:
Onix - чегирма 15 миллион сўм.
Captiva - чегирма 15 миллион сўм.
Equinox - чегирма 25 миллион сўм.
Traverse – чегирма 48 миллион сўм.
Tahoe - чегирма 70 миллион сўм.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
#Тезкор
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Хоразмда ўқитувчи ўқувчи қизни кальтаклади
Ушбу ҳолат Хонқа туманидаги 36-мактабда содир бўлгани маълум қилинди. Ўқувчиларда тан жароҳатини аниқлаш учун суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
1 март жума куни ҳаракатланадиган маҳаллий йўловчи поездлар қатнов жадвали эълон қилинди
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Тошкент шаҳрида 5,6 тонна бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 13 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Аi-80”, “АИ-95”, “ АИ-92” маркали бензин ёқилғисини қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
❄️ Қишнинг сўнгги кунида ҳам қор ёғишда давом этяпти
Видеотасвирлар Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида олинган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
❗️🇰🇷 Жанубий Кореяда туғилиш даражаси рекорд даражага тушиб кетди
Жанубий Корея Статистика бошқармасига кўра, туғилишнинг умумий коэффициенти — бир аёл ўз умри давомида дунёга келтирадиган болаларнинг ўртача сони 2023 йилда 0,72 ни ташкил қилган. Таққослаш учун, 2022 йилда бу коэффициент 0,78 ни, 2021 йилда 0,81 ни, 2020 йилда 0,84 ни ташкил этган.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
БАА 1900 км узунликдаги сув ости тезюрар темирйўлини қурмоқда.
Арабистон ярим ороли ва Ҳиндистон орасини боғловчи мега лойиҳа самалётдан кўра тезроқ юради.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
❗️ 14 ёшдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарилиши мумкин бўлган дунёдаги биринчи автомобил Microlino Lite ҳисобланади.
Бу икки кишига мўлжалланган электромобил. У 45 км/соат тезликка эриша олади, қувват заҳираси 100 километр ва магистрал сиғими 230 литрни ташкил қилади. Россияда аллақачон сотувга чиқарилган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
18-февраль куни Адaн кўрфази яқинида ҳусийларнинг зарбасидан сўнг ҳалокатга учраган Британиянинг "Rubymar" юк ташувчи кемасининг илк фотосуратлари ва видеолари эълон қилинди.
🚢 Ҳусийлар Ғазога гуманитар ёрдам етказилиши эвазига Британиянинг "Rubymar" юк кемасини қутқаришга рухсат беришларини маълум қилишди ва ҳозир Яман ҳукумати юк кемасини хавфсиз буксир қилиш учун чоралар кўрмоқда.
Кема Белиз байроғи остида кўрфаздан ўтаётган бўлган. Экипаж аъзолари кемадан чиқиб олишга ва кемани лангарга қўйишга муваффақ бўлган, бироқ кема корпусидаги тешик туфайли у бир неча кундан бери секин-аста чўкмоқда. Бундан ташқари, кеманинг шикастланиши Қизил денгизда деярли 30 километр узунликдаги нефтнинг тўкилишига олиб келди.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Франциянинг Mirage 2000-5 самолёти Эстония қирғоқлари яқинида НАТО ҳаво ҳудуди яқинида учаётган Россиянинг Ил-20 разведкачи самолётини тутиб олди.
Биз НАТО ҳудудининг ҳар қаричини ҳимоя қиламиз.
⚡️Ўзбекистонда салкам 50 минг долларгача сотилаётган BYD Han нархи Хитойда 25 минг долларга тушиб кетди
BYD компанияси энди нисбатан қиммат нархдаги автомобилларини арзонлаштиришни бошлади. Жумладан Han Honor Edition версияси эндиликда 25 минг доллардан бошлаб сотувга чиқарилади. Ўзбекистондаги расмий дилерда чегирмада 46 минг доллардан бошлаб сотилган BYD Han нархи 30 минг долларга тушган. Расмий дилер чегирмада салкам 49 минг доллардан сотган икки моторли фулл комплектациядаги Han Honor Edition эса 34 700 долларгача тушган.
Han (715 км) Ўзбекистонда 46 000 доллар. Хитойда 30 600 доллар
Han (икки моторли, 610 км) Ўзбекистонда 49 000 доллар. Хитойда 34 700 доллар.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
#Ана_холос
🔥Қўшни Қирғизистонда марҳумнинг жасадини ёқишга рухсат берилди.😳
Қирғизистонда кремацияга расман рухсат берилди, шаҳарларда давлат крематорийлари қурилади.
“Аммо улар нафақат марҳумнинг жасадларини, балки айрим касалликлардан азият чеккан ўлик ҳайвонларнинг жасадларини ҳам ёқиш вазифасини бажаради” — деди депутат Марлен Маматалиев.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобил йўли қўшма кўприкнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
⚡️ Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рейтингида катта фарқ билан биринчи ўринга чиқди.
IQAir порталига кўра, соат 11:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 171 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 34,2 баробарга кўп.
😷 Имкон бўлса кўчада ниқобсиз чиқманг.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🖥️SAMSUNG SMART TB
🎁WiFi NEW ANDROID TV
📘3 йил КАФОЛАТ Печат.
🚛Етказиб бериш🤩
БЕПУЛ
32 33™ 42™ 45™ 55™
SAMSUNG™
🔰2та ТЮНЕР. (4К💎55)
🔰QRiSTAL экран без рамка
🔰WiFi+ SMART+ Bluetus
🔰ANDROiD11+13 PRO MAX
🔰ГОЛОСли 🎤ОВОЗ ПУЛТЬ
🔰Самбуфер 🔊BASSлик
🔰8Гб хотира 📂
🔰АЗУ Памят 1Гб♻️
🔰Веб-браузер📧 🌐Google
🔰Facebook 🔮"Интернет
💰32™: 1,350,000 Oддий
💰32™: 1,500,000 smart wifi
💰33™: 1,700,000 android
💰42™: 2,350,000 Android
💰42тм 2,450,000 GOLOS
💰45™: 2,550,000 GOLOS
💰45:’ 2,700,000 new golos full
💰55™: 4,200,000 GOLOS
📗3 йил ГАРАНТИЯ КАФОЛАТ печати бор.
🚛 Дастафка БЕПУЛ.
Махсулотни олганиздан сўнг тўлов қиласиз.🤝
бизда мудаттли толов йок❌
🎁 Бонусга 2000 та канал устанофка килип берамиз
☎️Тел : +998941220010
♻️Саволлар учун: @Samsung0010
🌐 SAMSUNG™ КАНАЛ
/channel/samsungtvoptim
Ўзбекистон аёллари Туркияга келин бўлишда дунёда етакчи бўлди
2023 йилда ўзбек аёллари бу борада Озарбайжон ва Сурияни ҳам ортда қолдирган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL