https://uzbekistanofficial.uz/ сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз Youtube расмий саҳифамиз👇 https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг @uzb_oficial . . .
#Диққат
⚡️‼️ Ўзбекистонликлар кунига 10 минг қадам юргани учун яна рағбатлантирилади
Бундай одамлар экофаол одамлар рўйхатига киритилиб уларга хар йили 14 та электромобил берилади:
Юришда юқори натижа кўрсатган фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан кредит олишда чегирмалар берилади.Яқинларга юбориб қўямиз 👇
Ўзбекистонда кунига 10 минг қадам юрадиган фуқаролар яна рағбатлантирилади. Бу "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги президент Фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Экология вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига "Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида бир кун ичида камида ўн минг қадам босиб ўтишни тарғиб қилишни назарда тутувчи платформани ишга тушириш топширилди. Платформа 2025 йил 1 июнгача ишга туширилиши керак.
Юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга "экофаол фуқаро" мақоми берилади. Уларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан истеъмол кредити олишда (давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган) 10 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилади.
Вояга етган барча аъзоларига "экофаол фуқаро" мақоми берилган оилаларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль берилади. Бундай оилаларга ҳам "яшил оила" мақоми берилади.
Аҳолисининг ярми "яшил оила" мақомига эга бўлган маҳаллаларда "Энг тоза маҳалла" ва "Энг яшил маҳалла" танловлари ўтказилади. Болалар майдончалари қуриш, яшил боғчалар ташкил этиш, чиқинди майдончалари қуриш, чиқинди контейнерларини ўрнатиш учун ғолиб маҳаллалар жамғармасига 500 миллион сўм йўналтирилади.
2025 йилнинг илк фожиаси: Калифорния олов ичида 🔥
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 10 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди ва 1 минг бинони вайрон қилди. 1 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолди.
Келтирилган зарар аллақачон 60 млрд АҚШ долларига етди. Бу АҚШ тарихидаги энг қиммат ёнғинга айланиши мумкин.👇
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇦🇲Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига🇪🇺 кириш жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Роналду ва Каземиро 3-клубда бирга ўйнашлари мумкин
Португалиялик ҳужумчи «МЮ» яримҳимоячисининг «Ан Наср»га трансфери амалга ошишига ҳаракат қилмоқда.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇮🇷 Эрон ҳукумати пойтахтни Теҳрондан Уммон кўрфази соҳилидаги Макран шаҳрига кўчириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Мекраннинг капитал даражаси бу ерда кучли ҳаво мудофаа тизимини жойлаштиришга имкон беради.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Байден Калифорнияда кучли ёнғинлар сабабли кенг кўламли офат режимини жорий қилди
У ўрмон ёнғинлари сабабли Рим ва Ватиканга режалаштирилган сафарини бекор қилди. Бу сафар унинг АҚШ президенти сифатидаги сўнгги хорижий ташрифи бўлиши кутилганди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇺🇸 Маскнинг биографи миллиардер ақлдан озаётганини маьлум қилди.
“Мен чиндан ҳам унинг ақлдан озаётганига ишонаман. Маскнинг жиддий касаллигидан хавотирланишга асослар бор”, дейди Tesla асосчисининг хулқ-атворини икки йилдан ортиқ кузатган биограф Сет Абрамсон.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
⚡️ Гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишидаги видеороликлар танлови эълон қилинди
🗓 Иштирокчилар ўз анкеталари ва видеороликларини 2025 йил 1 февралдан 1 майгача tanlov@ncdc.uz электрон почтаси орқали, шунингдек, электрон воситаларда шахсан тақдим этишлари мумкин.
🥇 1-ўрин учун ноутбук;
🥈 2-ўрин учун планшет;
🥉 3-ўрин учун смартфон;
🎁 «Энг яхши ғоя», «Энг яхши оператор» ва «Энг яхши актёр (актриса)» номинациялари ғолиблари учун Миллий марказнинг эсдалик совғаси.
📝 Танлов низоми.
Данияликларнинг деярли 90 фоизи Гренландияни АҚШга беришга қарши — Ritzau
"Ҳар 10 данияликнинг 9 нафари Гренландияни АҚШга топширишга қарши. Бу Трампнинг орол устидан назоратни қўлга киритиш истаги ҳақидаги баёнотига жамиятнинг муносабати", деб ёзади агентлик сўровнома натижаларига таяниб.
Сўровномада қатнашганларнинг 89,2 фоизи тегишли саволга "йўқ" деб жавоб берган, 4,5 фоизи бу ғояга ижобий муносабат билдирган, 6,3 иштирокчи эса жавоб беришга қийналган.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
❗️ЭСЛАТМА: эртага барча учун иш куни!
Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди.
Эртага — 3 январь (жума) ҳамда эртадан кейин — 4 январь (шанба) кунлари барча ходимлар учун (беш кунликларга ҳам, олти кунликларга ҳам) ИШ КУНИ ҳисобланади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
❗️2024 йилда дунёдаги энг бой 500 кишининг бойлиги 10 трлн доллардан ошди
1 январ ҳолатига дунёдаги энг бой 10 киши рўйхати қуйидагича:
Илон Маск – 432 миллиард доллар;
Жефф Безос – 239 миллиард доллар;
Марк Цукерберг – 270 миллиард доллар;
Ларри Эллисон – 192 миллиард доллар;
Бернар Арно – 176 миллиард доллар;
Ларри Пейж – 168 миллиард доллар;
Билл Гейц – 159 миллиард доллар;
Сергей Брин – 158 миллиард доллар;
Стив Балмер – 147 миллиард доллар;
Уоррен Баффет – 142 миллиард доллар.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
12 нафар "Моссад" жосуси мукофотланди
Исроил Президенти Исаак Гертсог ва "Моссад" директори Довид Барнеа 12 нафар "Моссад" агентини мукофотлаб, уларга мукофот гувоҳномалари топширди.
Ушбу агентлар Исроил хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган муҳим операцияларда ўз ҳиссаларини қўшганликлари учун эътироф этилган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
1- Январдан Она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама берилади.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Қашқадарёда операция учун беморидан 3,5 млн сўм олган шифокор 17 млн сўм жаримага тортилди
Шифокор беморнинг ўт қопидаги тошни жарроҳлик йўли билан олиб ташлагани эвазига ундан пул талаб қилган.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Туркия Мудофаа вазирлиги:
"Биз Суриядаги янги ҳукумат билан Суриянинг хавфсизлик ва мудофаа қобилиятларини кучайтириш мақсадида ҳарбий ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз".
Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди
Хонанда фаластинлик болалар ва аёллар Ўзбекистонга олиб келинганидан кейин 3 кун ўзига келолмай йиғлаганини ва уларга қандай ёрдам бериш борасида Саида Мирзиёева билан маслаҳатлашганини айтди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
☎️Газ, "свет", сув ўчиб қолса, қаерга мурожаат қилиш керак?
Тезкор қисқа рақамлар:
▪️104/1104 – газ таъминоти учун
▪️1255 – сув таъминоти учун
▪️1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар учун
▪️1154/@het_admin – электр энергияси таъминоти учун
▪️1055 – барча турдаги коммунал муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун
Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам жўнатинг!
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Абдуқодир Ҳусанов Буюк Британия ишчи визасига ҳужжатларини топширди
Манбаларга кўра, у «Манчестер Сити» билан келишув фонида Британияда ишлаш ҳуқуқини берувчи визага ариза топширган. Футболчи «Манчестер Сити» билан шартнома имзолаб, шу ой сўнгига қадар клубда ўйнаш имкониятини берувчи ишчи визага эга бўлиши кутилмоқда.👇
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
#Тезкор
⚡️ 2025 йил Ўзбекистонда АИ-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
2025 йил якунига қадар, Ўзбекистонда "Евро - 4" стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланиши мумкин.
Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон -2030 стратегиясини Атрофи-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёти йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 24 сентябрь куни қабул қилинган президент қарори билан, Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарида ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишни 2030 йилдан бошлаб тақиқлаш, Евро–4 стандартидан паст ёқилғиларни босқичма-босқич чеклашни эса 2028 йилдан бошлаш белгиланган эди.👇
Ўзбекистондан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойга янги автобус қатновлари йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇲🇽🇺🇸 Мексика президенти Шейнбаум Трампнинг Мексика кўрфазининг номини ўзгартириш режасига жавобан Америка қитъасини Мексика қитъаси деб аташни таклиф қилди. Далил сифатида у замонавий Қўшма Штатлар ҳудуди "Мексика Америкаси" деб белгиланган тарихий харитани келтирди.
Шунингдек, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШга тегишли бўлган собиқ Мексика ҳудудлари харитасини намойиш этди ва уларни қайтариб бериш ёки ҳеч бўлмаганда “Мексика Америкаси” деб ўзгартиришни таклиф қилди. (2 расм)
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇮🇳Ҳиндистондаги фестивалда ғазабланган фил одамларга ҳужум қилди
Камида 17 киши жароҳатланган, улардан бири оғир аҳволда.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Меta ўз платформаларида цензура сиёсатини юмшатишини ва фактчекингни фойдаланувчилар томонидан қолдириладиган изоҳлар билан алмаштиришини эълон қилди
Меta раҳбари Марк Цукерберг Facebook, Instagram ва Threads ижтимоий тармоқларида цензура мавжудлигини тан олди ва корпорация контент модерацияси сиёсатида жиддий ўзгаришлар қилинишини билдирди.
"Биз жуда кўп хатолар қиляпмиз, фойдаланувчиларни ҳафсаласини пир қиляпмиз ва жуда кўп ҳолларда ўзимиз кафолатламоқчи бўлган сўз эркинлигига тўсқинлик қиляпмиз" — дейилади Меta раҳбарининг баёнотида.
Марк Сукерберг қуйидаги ўзгаришлар ҳақида ваъда қилди:
✹ 2016 йилдан бери Меta платформаларидаги контентни учинчи томон фактчекерлари тасдиқлаб келмоқда. Энди бундай бўлмайди. Бундан кейин фойдаланувчилар Х ижтимоий тармоғидагидек бегоналарнинг постларига изоҳлар (community notes) қолдиришлари мумкин бўлади;
✹ Миграция ва гендер идентификацияси каби мавзулардаги цензура чекловлари бекор қилинади;
✹ Меta сиёсий контентни кўришни хоҳлаган фойдаланувчиларга буни тавсия қилишни қайтадан бошлайди;
✹ Компания автоматик филтрларни камроқ қўллаб, фойдаланувчиларнинг шикоятларига кўпроқ таянади.
✹ АҚШдаги контентни модерация қилувчи жамоалар Калифорниядан Техасга кўчирилади.
✹ Меta бошқа давлатларнинг цензура талабларига қарши курашиш учун Доналд Трамп маъмурияти билан ҳамкорлик қилади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🕌ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНИМ
2025-йилнинг биринчи жумаси Оилангизни, Дўстларингизни, ва энг қадрли инсонингизни иймонини мустаҳкам қилсин🤲
🕋 Кейинги Жума кунларида Умра сафарига бориш насиб қилсин
❗Яқинларни табриклаш эсдан чиқмасин 😊👇
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Битта сигарета умрни 20 дақиқага қисқартиради – тадқиқот
University College London тадқиқотчилари ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир сигаретанинг ўртача умр кўриш давомийлигини эркаклар учун 17 дақиқа ва аёллар учун 22 дақиқага баҳолади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари таътилга чиқади
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ҳамда ҳокимлар 2025 йилнинг 3 январь кунидан эътиборан расман таътилда бўлади.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Заправкада газ йўқлигидан шикоят қилиб, масъулларни танқид қилган фуқаро иши қайта кўриб чиқилади
Тошкент шаҳар судига кўра, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев хабар берди.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🇨🇳🇺🇸Хитой АҚШнинг 28 та мудофаа компаниясига икки мақсадли маҳсулотлар етказиб беришга чекловлар киритди.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
🚩Yangi yil bayram konsertlari davom etmoqda!
😍Toshkentdagi Alisher Navoiy nomidagi Akademik katta teatri old maydonida 1–4 yanvar kunlari Rashid Halikov ishtirokida shou-konsert dasturi bo‘ladi!
🎄Shuningdek, ushbu maydonda 20 metr uzunlikdagi Yangi yil archasi o‘rnatilgan va tadbirkorlar tomonidan arzonlashtirilgan narxlarda bayram yarmarkasi o‘tkazilmoqda.
💥Albatta tashrif buyuring va yaqinlaringizga kayfiyat ulashing!
📍Мanzil
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бошқа ишга ўтиши, ўрнига янги ҳоким тайинланиши хабар берилганди. Ҳокимлик буни рад этди
"Айни пайтда вилоят ҳокими билан суҳбатлашдим. Бундай режа йўқ, ҳозирча", дейди Акмалжон Маҳмудалиевнинг матбуот котиби.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL