uzb25_official | Неотсортированное

Telegram-канал uzb25_official - UZBEKISTAN 25 | RASMIY

5516

Мамлакатимиз ҳамда дунёдаги энг долзарб ХАБАРЛАР канали. БИЗДАН УЗОҚЛАШМАНГ!!!

Подписаться на канал

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Ўзбекистонга янги Airbus A320 Neo лайнери келтирилди

2020 йилнинг 31 декабрь куни Uzbekistan Airways янги Airbus A320 Neo лайнерини қабул қилиб олди. Бу ҳақда CAPA Fleet Database маълумотлар базасига таяниб, Spot хабар берди. Мазкур янги самолёт компания паркидаги 12-Airbus’га ва ҳисоб бўйича тўртинчи Neo’га айланди.

Самолёт 138 та «эконом-класс» ва 12 та «бизнес-класс» ўринлари билан жиҳозланган. Шунингдек, унинг бортида замонавий мультимедиа тизими жамланмаси ҳамда интернет мавжуд.

Airbus A320 Neo янги LEAP-1А двигателлари ҳамда фюзеллажи конструкцияда фойдаланилган замонавий технологиялар шарофати билан ўзидан олдинги моделлардан 20 фоизга тежамкорроқ ҳисобланади. Самолётнинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 6 минг километргача ошган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи Airbus А320neo лайнери 2019 йил 11 март куни Ўзбекистонга келтирилган ва рейсга туширилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

⚡️⚡️Самарқанд осмонида дрон-шоу ўтказилди

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У Кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кун давомида севимлилардан келган хабарлар дилингизни хушнуд қилган бўлса, билингки, сиз учун ҳамиша эзгу тилаклар тиловчи қадрликларингиз олисларда ҳам бор!
Мўмин мўминнинг кўзгусидир.
Кимдандир заррача илм, насиҳат ўрганишга асло ор қилманг. Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...


ХАЙРЛИ ТУН!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
🍁 XAYRLI KECH™ 🌛 tuningiz osuda oʻtsin

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Мактабларнинг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин

Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

💸Киритилган қўшимчаларга кўра, умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифати янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларига ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
манба: tdi.uz

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

⚡️Вилоятларда ҳам дронлар шоуси ўтказилади

Янги йил кечаси Тошкентда дронлар шоуси бўлиб ўтганди. Кадастр агентлиги маълумотига кўра, бу каби шоулар:

Самарқандда — 5–6-январь
Бухорода — 7-январь
Урганчда — 8-январь
Қорақалпоғистонда — 9–10-январь
Фарғонада — 16-январь куни ўтказилади.

Бугун Самарқандда об-ҳаво талабга жавоб берса, соат 18:00–19:00 оралиғида дронлар шоуси бўлиб ўтади.


https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

#Диққат

⚡️Эртага ҳаво ҳарорати -17 даражагача совиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» берган хабарга кўра, 5 январдан 6 январга ўтар кечаси Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши кутилмоқда. Жумладан Қорақалпоғистон ва Хоразмда, шунингдек Навоий вилоятининг айрим қисмларида ҳаво ҳарорати -17 даражагача совиб кетади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

2021 йилда дунёни кутаётган асосий хавф-хатарлар маълум қилинди

Eurasia Group” консалтинг компанияси таҳлилчилари 2021 йилнинг асосий хатарлари рейтингини тузди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар берилган. 

Рейтингда биринчи ўринни АҚШ эгаллаган. Бунга сабаб қилиб, мамлакатнинг сайланган Президенти Жо Байден ҳокимиятга келиши билан АҚШ аҳолисининг тахминан ярми ҳар бир кейинги Президентни ноқонуний, деб ҳисоблайдиган давр бошланиши кўрсатилган. 

Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси 2021 йил учун иккинчи катта хавф ҳисобланади. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, коронавирусга қарши эмлаш жамиятни бой ва камбағал табақага бўлинишига олиб келади. 

Рейтингда учинчи ўринни иқлим ўзгаришига қарши кураш эгаллаган. Хабарга кўра, бу халқаро рақобатни юзага келтиради.

Аввалроқ, 2021 йилда дунёда об-ҳаво олдинги йилларга қараганда совуқроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

⚡️⚡️Британия учинчи маротаба локдаун эълон қилмоқчи

Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда коронавирус тарқалиши кучаяётгани сабабли янги миллий локдаун киритилишини эълон қилди. У бу ҳақда миллатга мурожаатида маълум қилган.

“Вируснинг янги варианти қўрқинчли суръатлар билан тарқалмоқда. Шуниси аёнки, уни тўхтатиш учун учинчи миллий локдаун лозим”, деб айтган Жонсон.

Жонсоннинг таъкидлашича, коронавируснинг янги штамми тез тарқалиши ҳукуматни хавотирлантирмоқда. У олимлар янги штамм аввалгиларига нисбатан 50-70 фоиз юқумлироқ эканини исботлашганини қўшимча қилган.

Шу сабабли мамлакатдаги шифохоналар ҳар қачонгидан кўра катта зўриқиш ҳис қилмоқда ва янги чоралар қабул қилинмаса, соғлиқни сақлаш тизими ресурслари 3 ҳафтадан кейин поёнига етиши мумкин. 

Янги чекловлар 5 январдан кучга киради. Британиядаги барча мактаблар масофадан ўқитиш тизимига ўтади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

⚡️Наманганда 12 нафар фуқаро Қирғизистон спиртли ичимлигидан заҳарланди

2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан ётқизилган. Улар “Градусник” номли Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган ичимликни ичишгани аниқланган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қармасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақурғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Хитойда авариявий ҳолатдаги 760 метрлик кўприк портлатиб юборилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

#Дахшат
❗️Зоминлик ота бешикда ётган икки ойлик қизалоғини уриб ўлдирибди👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Португалияда шифокор коронавирусга қарши эмланганидан сўнг вафот этди

Португалияда шифокор Сони Аcеведо Pfizer/ BioNTech вакцинаси билан эмланганидан кейин кутилмаганда вафот этди, деб хабар берди маҳаллий “Correio da Manha” газетаси.

Хабар қилинишича, 41 ёшда бўлган аёл Онкология институтида педиатр бўлиб ишлаган ва вакцина олган 538 ходимдан бири бўлган. Аcеведо эмлашдан 48 соат ўтгач, 1 январь куни вафот этган.

Марҳумнинг отаси қизининг соғлиғида ҳеч қандай муаммо бўлмаганлигини таъкидламоқда.

Сони Аcеведонинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд тиббий-экспертизаси ўтказилади.


https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Pulini qayoqdagi "777" ga emas mana nimaga sarflash kerak!

Milliardlari bo'lmagan milliarder U Duty Free asoschisi. U 88 yoshda va 7,5 milliard dollar boylikka ega. Shu bilan birga, uning mashinasi yo'q, ekonom klassda uchadi, ijarada kvartirada yashaydi. Chak Feni 15 dollarlik raqamli soat taqadi.

Siz uni har bir tiyin ustida titraydigan baxil deb atashingiz mumkin, agar u so'nggi 30 yil ichida 6 milliard dollardan ortiq mablag'ni xayriya uchun sarflagan bo'lsachi? Ushbu mablag'lar AQSh, Vetnam, Avstraliya, Janubiy Afrika, Irlandiya, Bermuddagi ta'lim, sog'liqni saqlash, ilm-fan, qariyalar uylarini saqlashga sarflandi. Bundan tashqari, bu g'ayrioddiy boy odam nafaqat pulga, balki shuhratga ham qiziqmaydi.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Қизига иш буюрибди она...

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

#Тезкор #Расман
⚡️Тошкентда ҳайдовчи машина капотида ЙПХ ходимини судраб кетди

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 4 январь куни соат 10:15ларда Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими «Nexia» автомобили ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида унга тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. Миробод тумани, А.Темур ва С.Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган. 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган. Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Б.И.га нисбатан маъмурий жавобгарлик бўйича баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган, дейилади хабарда.

Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари давом этмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Хар Кандай Байрам🎅Учун Аёлар Ва Кизалокжонларимиз Учун Унитилмас Совга🎁Найсер Дайсер Мороз!

🌬Хар Хил Сабзовотларни Оддий Кирғичларда Кўнгилдагидек Чиқара Олмасдан Чарчадингизми Унда Биз Сизга «Найсер Дайсер Мороз»ни Таклиф Киламиз.
🎅10 Хил Насадка Ёрдамида
Хар Хил Сабзовотларни 🥒🥕 🥔 Янгича Услубда Соломка, Паррақа Килиб Майдалаш Имкони!

🥰 Латофатли Аёлларимиз Ва Бетакрор Кизалокжонлар Учун Янги Йил Совгаси
🎁 Акция Бир Неча Кун Давом Етади!
🚚Узбекистон Буйлаб Етказиб Бериш Бепул!

❌ Олдинги Сотувда:319.000сум❌
✅ Хозирги Сотувда: 179.000 сўм✅

Буюртма Учун:
📞
+998999302838
📞
+998903551544
@LaSenyoro Internet Magazin

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Тонг муборак
БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Биламан, бугун хам сизга хайрли тонг тиловчилар бисёр. Улар орасида ғойибона булиб мен хам тонгни хайрлиси келишини тилаётганимдан миннаддорман.

БАХТЛИ ЯХШИЛАР❤️
Бугунимиз бошқа кунларимиз каби жуда мухим. Бу кунни шунчаки яшаб утмайлик. Ниманидир мухим ишлар қилингки хотираларингизда ажиб фахр билан қолсин...


https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Мени йиғлатган_ҳикоя

САЖДА

Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:

– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.

– Тинчликми? – сўрадим мен.

– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…

Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.

Мен бемор йигитга юзландим:

– Сенга бу дардни ким берди?

– Аллоҳ.

– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?

– ...

– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?

– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди.

– Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?

– Ноилож кутаман.

– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...

Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.
“Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса! Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
– “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.
Қадрдоним! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...
🔖 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
Абдулфаттох Росулов

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Арманистон президенти коронавирусга чалинди

Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган Арманистон президенти Армен Саркисян коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда бугун, 5 январь куни “Hraparak” маҳаллий газетасига мамлакат Президенти девонидан хабар берилди. 

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

#Тезкор_хабар
⚡️⚡️⚡️Хонанда Жасур Умировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг «Дарё»га маълум қилишича, жиноят иши тергови якунланиб, 5 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига юборилган.

«Тергов давомида айбланувчи Ж.У.нинг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги боис у Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми «а» банди билан, шунингдек, фуқаро А.З. ва Ш.Қ.лар Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан айбланди. 2021 йилнинг 5 январь куни жиноят ишини кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига юборилди», дейилади Самарқанд вилояти прокуратураси маълумотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Биласизми?

Роналду Мессидан 869 кунлик катта. Энг қизиғи Роналдунинг ўғли ҳам Мессининг ўғлидан 869 кунлик катта.😳

Тарихий рақобат давом этади шекилли))

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Тони Годсик (Федерернинг агенти): Рожер мавсум олди тайёргарлиги жараёнида катта ўсишга эришди. Аммо, жамоа ва шифокорлар билан суҳбатлашганимиздан сўнг у кортга қайтишга тайёр эмаслигини тушуниб етди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

☝️ Дунё фонийдир

© Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир. Агар уларга бирор яхшилик етса, «Бу Аллоҳдан», – дерлар. Борди-ю, уларга бирор ёмонлик етса, «Бу сендан», – дерлар. «Ҳаммаси Аллоҳдан», – деб айт! Манави қавмга нима бўлдики, гапни тушунай демаслар?! (Нисо сураси, 78-оят)



✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

​​Наманганда 25 ёшли ҳайдовчи Lacetti’да ЙТҲга учраб пастликка қулади

Наманганда Lacetti’ни ишонч қоғози билан бошқариб бораётган 25 ёшли йигит ЙТҲга учраб вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 1 январь куни соат 15:45 ларда, Тошкент—Ўш йўлининг 258 километрида, Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида юз берган. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган 1995 йилда туғилган фуқаро Lacetti автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, тўсиққа бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, пастликка тушиб кетган.

Оқибатда автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, 2 январь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqC

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Буюк Британия қатъий карантинга кирди, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралмоқда

▪️Коронавируснинг янги штамми туфайли қатъий карантин энг камида февраль ўрталаригача чўзилиши тахмин қилинмоқда. Англияда бугундан барча мактаб ва коллежлар масофавий таълимга ўтади. Шотландия ва Ирландияда ҳам бу тартиб жорий қилинган, Уэлсда мактаблар 18-январдан ёпилади.

Мамлакат бош вазири Борис Жонсон шу ҳафта касаллик тарқалиши ва беморлар сони бўйича энг юқори нуқтага етиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Жонсон февраль ўрталаригача ғамхўрлик уйлари ходимлари, 70 ёшдан катталар, шифокорлар ва ижтимоий соҳа ходимларини коронавирусга қарши эмлаб бўлиш энг асосий вазифа эканини айтмоқда.

ҳттпс://т.ме/жоинчат/АААААЭег8CИкСқCНеД_бАг

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Коронавирусни 10 сонияда аниқловчи қурилма ишлаб чиқилди 
5 январь 2021
Анқарадаги Билкент университети олимлари коронавирусни 10 сонияда аниқловчи қурилмани ишлаб чиқишди. Диагновир деб номланган қурилма коронавирусни сўлак намуналарида аниқлай олади.
Бунинг учун намуна махсус аралашма билан аралаштирилиб, сўнгра юқумли инфекцияларни аниқлаш учун чипга жойлаштирилади. Агар биосенсор инфекция борлигини аниқласа, қурилманинг оптик тизими ёруғланиш рангини ўзгартиради. Коронавирусни текшириш жараёни 10 сониядан ошмайди.
Олимларнинг таъкидлашича, асбоб самарадорлиги 99 фоизга етади. Унда қўлланувчи технология турк мутахассислари томонидан 7 ой ичида ишлаб чиқилган ва нафақат коронавирус, балки бошқа патогенларни ҳам аниқлай олади. Айни вақтда қурилмани патентлаш режалаштирилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Расулуллоҳ с.а.в қизлари Фотимага :"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: ЯХШИЛИК, ОДОБ ва БАРАКА тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади !Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Хайрли Тонг Азизларим Аллохимга бехисоб шукурлар булсин Яна Бир ёруг тонгни карши олдик. Янги кунингиз Хайрли ва Омадли булсин! Яхши кайфият, саломатлик кун буйи сизни асло тарк этмасин!

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Ҳар нарсанинг ниҳояси болгандек бугунги кун ўз ниҳоясига етди! Аммо силарга ётиш олдидан бир тилак билдираман. Тун тугаса ҳам кун тугаса ҳам сизнинг меҳрингиз бахтингиз қувончингиз тугамасин!
Ҳайрли тун азизлар ширин тушлар ҳамроҳингиз бўлсин
🥰😴😴
•┈┈┈••✦😴😴😴✦••┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

​​Nega biz oʻlimni yomon koʻramiz?

Bir amir yurtidagi din peshvosidan "Nega biz oʻlimni yomon koʻramiz?" - deb soʻrabdi. Olim esa unga "Koʻp gunoh qilib, boradigan manzilingizni xarob qilib, bu dunyongizni obod qilganingiz uchun. Endi aytingchi kim obod joydan xarob joyga oʻtishni istaydi!?" - deb javob beribdi.

Siz ham bu savolni oʻzingizga berib koʻring! Toʻsatdan vafot etsangiz, keyin nima boʻladi?

@Alisherbloguz

Читать полностью…

UZBEKISTAN 25 | RASMIY

Izmirda o‘zbekistonlik qiz o‘zini 10-qavatdan tashlab, halok bo'ldi

▪️Hodisa 2-yanvar soat 14:00da Turkiyaning Izmir shahridagi Karshiyaka tumanida Moviyshahar mahallasida yuz bergan.

Turk nashrlari 28 yoshli Mubinabonu B.ning ruhiy muammosi borligini yozmoqda. Qiz darhol shifoxonaga olib borilganiga qaramay, vafot etgan.

Hodisaning aniq sabablari o‘rganilmoqda.

https://t.me/joinchat/AAAAAEeg8CIkSqCNeD_bAg

Читать полностью…
Подписаться на канал