ЖССТ: Безгак касаллиги ўтган йили 600 мингдан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони қарийб 250 миллион нафарга етган. Бошқача айтганда, ҳар 1000 аҳолидан 58 нафари ушбу хасталикни юқтирган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545937
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди
Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди.
Чегирма 2023 йил 23 декабрдан 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Ҳурматли талабалар имтиёзлардан фойдаланинг.
🎥 https://youtu.be/VR7-cLoI1gs
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
8 декабрь куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор) кутилмоқда
Батафсил: https://uza.uz/posts/545976
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Хотин-қизлар ва эркаклар ҳуқуқлари тенглигининг кафолатланиши жамият тараққиётига хизмат қилади
Жамиятда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири саналади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545916
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Тошкент вилоятида қидирувдаги шахслар ушланди
Тошкент вилоятида «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлар доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсир ўтказишга уринган шахслар қўлга олинмоқда. Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545897
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда қайта ишлашни амалга оширишга рухсат берилди
Маълумотларга кўра, битта жигар трансплантацияси учун 30 литргача қон плазмаси зарур бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545886
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Бугуннинг тиббиёти қай аҳволда?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддасида “Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб белгилаб қўйилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545867
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистоннинг жаҳон фонд бозорига чиқиш имконияти кенгаймоқда
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси кўмагида “Citibank” (AҚШ) бир гуруҳ экспертлари томонидан маҳаллий мутахассисларнинг халқаро молия бозорида ишлаш малакасини оширишга қаратилган тренинг ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545833
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди
Лондондаги Очиқ маълумотлар институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545801
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
334 нафар шахс афв этилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Унга мувофиқ, 334 нафар афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ, 249 нафари эса, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилганлар сони 6 кишидан иборат. 45 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 7 декабрь куни ҳам Президент фармонига мувофиқ 402 нафар шахс афв этилганди.
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Фармон ва шарҳ: коррупция ҳолатлари устидан жамоатчилик назорати янада ошади
У ишга кира олмаётганига сиқилади. Яна бошқаси банк имтиёзли кредит бермаётганидан тажанг. Кимдир тадбиркорлиги учун ер ажратилмаётганига ҳокимиятдан норози. Талаба эса ўқитувчиси баҳо қўймаётгани учун хафа.
Танишлар жам бўлган дастурхон атрофидаги суҳбатларнинг шуниси қизиқ – бир мавзу кўтарилдими, ҳамма шу “оҳанг”га мос ҳолатларни топиб гапираверади. Шу дамда давранинг сал ёши каттароғи барча “мос” келадиган, масалаларга битта ечим келтиради.
– Еган оғиз уялади, – дейди даврабоши пиёладаги чойдан бир ҳўплаб. – Соққасини бер, ишни тез битир! Нима, олмайди деганинг нимаси? Олмайдиганлар йўқ, сенга ўхшаган беролмайдиганлар бор.
Даврада енгил кулги кўтарилади...
Батафсил: https://uza.uz/posts/545569
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги – “WAM” саҳифасида “COP28. Сақр Ғобаш ва Ўзбекистон сенати раиси парламентлараро муносабатни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди” номли мақола эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545738
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” – халқаро конференциядаги таҳлил (+Видео)
2023 йил 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Туркий давлатлар география кенгаши ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференцияси ташкил этилди.
🎥 https://youtu.be/a7-c3n5rLks
Батафсил: https://uza.uz/posts/545726
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Фарғона давлат университети – дунёнинг нуфузли “GreenMetrics UI” халқаро рейтингида
Яқинда Индонезиянинг “UI Green Metric World University Ranking” халқаро рейтинг агентлиги томонидан бутун дунё олий таълим муассасалари бўйича жорий йил рейтинг натижалари эълон қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545713
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Конституция билимдонлари (+видео)
Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги арафасида Тошкент давлат юридик университетида “Адолат” социал демократик партияси томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасидаги анъанавий “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур кўрик-танловнинг республика босқичи жорий йил 30 апрелида бўлиб ўтган Умумхалқ референдумида халқимизнинг хоҳиш иродаси билан қабул қилинган Янги таҳрирдаги Бош Қомусимиз асосида ўтганлиги билан аҳамиятли бўлди.
🎥 https://youtu.be/vFICECgNSCM
Батафсил: https://uza.uz/posts/545659
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича қўлланилаётган Хитой тажрибаси ўзини оқлаяптими? – Мутахассис билан суҳбат
🎥 https://youtu.be/hkJzK-fmmkA
Батафсил: https://uza.uz/posts/545974
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Теннис. Нигина Абдураимова россиялик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
БААнинг Дубай шаҳрида теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этувчи халқаро турнир ўтказилмоқда. Ҳамюртимиз Нигина Абдураимова 1/8 финал учрашувида россиялик Екатерина Макаровани 6:0, 2:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Бугун Нигинанинг яккалик баҳслари чорак финалидаги рақиби номи маълум бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545912
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“Ўзгидромет” аҳолини огоҳлантирди
10-12 декабрь кунлари A-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Натижада автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545956
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш нималарга боғлиқ?
Батафсил: https://uza.uz/posts/545890
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“Яшил” саноатлаштириш бўйича Германиянинг 9 млн евро гранд маблағи жалб қилинади
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) Марказий Осиё минтақавий дастурлар кластери координатори Торстен Брезина ўртасида учрашув ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545892
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Пиротехника буюмларидан фойдаланганлик учун жарима миқдори қанча?
Бугунги кунда пиротехника буюмларини юртимизга олиб киришга уринаётганлар учрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн 700 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
42 минг 700 км автомобиль йўлининг кадастр паспортлари UzKAD ахборот тизимида тайёрланди
Йўл жамият аъзоларининг бир-бирлари билан боғланиши, муносабат ўрнатиши, мунтазам алоқаларни жорий этиши учун асосий воситадир.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545876
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Агробанк ходимлари коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бормоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни сифатида белгиланган.
🎥 https://youtu.be/ADbq7gn5Q0Y
Батафсил: https://uza.uz/posts/545822
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди
Батафсил: https://uza.uz/posts/545793
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Конституция – халқимизнинг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашининг ифодаси
Батафсил: https://uza.uz/posts/545730
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
7 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545558
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Тошкентда Европа – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциациясининг филиали очилди
Шу муносабат билан пойтахтимизда Европа – Ўзбекистон иқтисодиёт ҳамкорлиги кечаси шаклида EUROUZ филиалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545680
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозоридаги жиддий муаммо ва бўшлиқлар нималардан иборат? – Мутахассис билан суҳбат (+видео)
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан, ҳалигача соҳада кўплаб муаммолар сақланиб қолаётганига гувоҳ бўляпмиз.
🎥 https://youtu.be/0Ujs6kwdt6I
Батафсил: https://uza.uz/posts/545708
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ёзган мемуар асарнинг Ўзбекистон Президенти учун аталган нусхаси топширилди
6 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545719
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/545698
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе