23 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659895
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси” қандай имкониятларни тақдим этади?
Аввало, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча тиббиёт муассасалари ягона платформага интеграция қилинади. Қолаверса, тиббиёт муассасалари ва давлат ташкилотлари ўртасида тўлиқ электрон маълумот айирбошлаш йўлга қўйилади. Бу эса тизимда вақт ва ресурсларни тежаш имкониятини юзага келтиради. Иш унумдорлиги сезиларли даражада ошади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660105
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти ислоҳотларнинг бориши ва истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660154
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўқувчиларнинг таълим олишига қайси омиллар салбий таъсир қилади?
Ўзбекистон Республикаси мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиш самарадорлигига салбий таъсир этувчи омиллардан бири буллинг ёки безориликдир. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган тадқиқотда ушбу муаммолар ўқувчиларнинг академик натижаларига қандай таъсир қилиши таҳлил этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660101
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
«Турон» халқаро ассоциацияси ташкил этилади
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида соҳага оид халқаро Маслаҳат йиғилиши ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660135
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660132
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқ банки: Электрон факторинг платформаси – тадбиркорлик ривожи учун замонавий ечим
Халқ банки кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришда инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этмоқда. Эндиликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун факторинг хизматлари электрон платформа орқали тақдим этилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660117
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қишда қулупнай пишади (+видео)
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг сахий қуёши бор деб ажиб бир неъматдан фойдаланмай келдик. Бу иссиқхоналардир. Мана энди, унинг даромадини билганлар минглаб, ўн минглаб иссиқхоналар қурди, қураётирлар. Келинг, 30, 40, ҳатто 50 гектарга тикланган иссиқхоналарни қўя турайлик. Ҳозир қайси маҳаллага борманг, кафтдек жой топса ҳам плёнка тортиб гулдан то лимонгача, банандан қулупнайгача етиштиришяпти.
📽 https://youtu.be/Qs4egXGUX-Q
Батафсил: https://uza.uz/posts/660091
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қуёнчиликни ривожлантиришга туртки бўлган қарор (+видео)
Бундан икки йил аввал давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат аввало мамлакатимизда истеъмол учун гўшт маҳсулотларини кўпайтиришга хизмат қилган бўлса, иккинчи тарафдан чекка ҳудудларда камбағалликни камайтириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва тармоқни жадал ривожлантиришга хизмат қилди.
📽 https://youtu.be/2sgUvWciD7E
Батафсил: https://uza.uz/posts/660089
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси этиб тайинланган Ғайрат Фозилов ушбу давлат Ташқи ишлар вазирлиги Протокол ва хорижий алоқалар департаменти директори Хансу Акербумга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди. Дипломатимиз фаолиятини Брюссель шаҳридаги қароргоҳдан туриб олиб боради.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660049
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Атроф-муҳитни асраш келажакни асраш демакдир
Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқида экология ва иқлим ўзгариши масалаларига алоҳида урғу бериб, ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келаётгани, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказаётганлигини таъкидлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660035
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янгиланаётган ташқи сиёсат минтақавий eтакчилик ва глобал интeграция сари йўл очади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишидаги нутқи Ўзбекистон ташқи сиёсати янги босқичга ўтганини ва мамлакатнинг халқаро майдондаги ролини янада мустаҳкамлашга қаратилган стратегик режа ишлаб чиқилганини кўрсатади. Устувор йўналишлар халқаро алоқаларни чуқурлаштириш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал тизимларда фаол иштирокни таъминлашни ўз ичига олади. Бу стратегия мамлакатнинг геосиёсий аҳамиятини ошириб, миллий манфаатлар билан халқаро тамойиллар ўртасидаги мувозанатни таъминлайди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659956
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
23 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659895
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбек олимига халқаро патент берилди
Таҳлилларга кўра, дунёнинг ҳар қайси мамлакатида модернизациялаш даврида инқирозлар юз беришига сиёсий институтлар, иқтисодий муаммолар, коррупциянинг кучайиши, қашшоқлик ва бюрократиянинг таъсири бўлиши мумкин.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659909
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
22 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📽 https://youtu.be/Tct1sXt68OU
Батафсил: https://uza.uz/posts/660122
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади
Аҳолининг юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, фуқароларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш борасида муайян чора-тадбирлар кўрилмоқда. 2024 йил 21 ноябрдаги Ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом” бу борада муҳим ҳужжатлардан бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660109
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сизга “Telegram Premium” обунасини совға қилишса, огоҳ бўлинг! (видео)
Шу кунларда фирибгарлар томонидан телеграм мессенжери орқали "Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди" каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.
📽 https://youtu.be/T5sMY6bKN74
Батафсил: https://uza.uz/posts/660128
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сурхондарёда тадбиркорлик учун кенг имкониятлар очилади
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660147
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон сўнгги 10 ойда 6,6 млрд. долларлик олтин экспорт қилди
Статистика агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон жорий йилнинг 10 ойида 6,6 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 96,5 фоизни ташкил қилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660112
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хориждаги ватандошлар учун махсус карта жорий этилади
Президент томонидан 2024 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган қарор билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660051
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Парламентлараро Ассамблеяда Ўзбекистонда сайловнинг демократик тамойиллар асосида ўтгани эътироф этилди
Батафсил: https://uza.uz/posts/660018
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш чоралари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660119
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Айтилмайдиган муаммо: жабрдийдалар орияти жиноятчига қўл келади!
“Ўшанда 16 ёшда эдим. Тушунмасдим ҳеч нарсани... Амакимни ўғиллари бизникига меҳмонга келишди... Мен ўзимни ҳимоя қилишим кераклигини билмаганман ва ҳаётим шу кундан кейин жаҳаннамга айланди. Зўравон жазоланмади. Бир йилдан сўнг эса мени даҳшатга солиб юрган йигитга турмушга беришди. Бундан бошқа чора бизнинг менталитетга тўғри келмасди...Энди эса умуман ота уйимга қайтолмайман. Фарзандларим бор. Менинг овозим девордан ташқарига чиқса қизимни ҳеч ким келин қилмайди”
Батафсил: https://uza.uz/posts/660042
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзбекистон – 2030”: неча нафар кексалар жисмоний фаоллик ва спорт тадбирлари билан қамраб олинди?
Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқаро ҳамжамият кўз ўнгида қисқа фурсатда Ўзбекистоннинг янги, замонавий, тараққиётга илдам одимлаётган ёрқин қиёфаси вужудга келди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660020
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қонун ҳужжатларида нималар ўзгарди?
Жиззах вилояти Зомин туманидаги Давлат қўриқхонасида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуни мазмун-моҳияти ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қонун ҳамда қонун ости ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/660030
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкентда уй-жойга инвестиция даромадлилиги сезиларли даражада пасаймоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестиция даромадлилиги ўрганилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659981
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кўчатни экиш эмас, кўкартириш муҳим
Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш белгиланган. Сўнгги йилларда бу борада амалга оширилган ишлар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида яшиллик кўрсаткичи 12 фоизга етди.
📽 https://youtu.be/gMVIgFVJ6pU
Батафсил: https://uza.uz/posts/659943
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Муносабат
Туғуруқхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар ажратилади
Батафсил: https://uza.uz/posts/659945
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкентдаги айрим кўчалар 19 кунга ёпилади
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, кабель тармоқларини ўтказиш ишлари сабабли Тошкент шаҳридаги Фурқат ва Бешёғоч кўчаларининг айрим қисмлари 19 кунга ёпилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659921
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе