🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали. https://uza.uz •facebook.com/uzauz •instagram.com/uza.uz •twitter.com/uzauz •https://www.youtube.com/c/UzAuzb •Тезкор: @uzauz @UzA_admin_bot @uzareklama, Мурожаат учун, 712361256 @uzasport
16 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740046
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро дайжест (+видео)
➖Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади
➖Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди
➖Москва ва Пхеньян ўртасида илк бор тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилади
➖2025 йилда 100 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Украина билан урушда ҳалок бўлган — НАТО
➖Grok Пентагон билан 200 миллион долларлик битим имзолади
📹 https://youtu.be/Clshil-YjEs
Батафсил: https://uza.uz/posts/740288
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
ХХР Раиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740265
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Қирққа яқин маҳалла йўллари асфальтланди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ташаббусли бюджет” ёки “Open budjet” лойиҳаси мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ислоҳ қилиш, мавжуд молиявий имкониятларни энг муҳим масалаларга жалб этиш, бюджет сарфи жараёнининг шаффоф ва очиқлигини таъминлаш, қолаверса, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, фуқароларнинг жамият ҳаётида фаол иштироки ва дахлдорлик ҳиссини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740240
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
#Спорт_хабарлари
➖ШҲТ ва БРИКС давлатлари турнирида ёш шахматчиларимиз муваффақиятга эришди
➖Таэквондо WTF: ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган таркиб эълон қилинди
➖Волейбол: Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди
➖Янги авлод спортчиларини тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди
➖FIDE жаҳон кубоги ташкилий қўмитаси Умида Омонова номини эътироф этди
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш кучайтирилади
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740205
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ҳокими ўринбосари ва спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг муқаддам судланган раҳбари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга матрас, профнастил ва болалар тагликлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиши учун ҳокимлик захирасида бўлган 4 гектар ер майдонини алоҳида лот сифатида аукцион савдога қўйдириб, 2 млрд сўмга ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740059
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Республика бўйлаб 200,3 минг тонна уруғлик дон жамғарилди
АОКАда Уруғчиликни ривожлантириш маркази ахборот хизмати раҳбари Чарос Омонова иштирокида брифинг ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740089
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Иссиқкўл соҳилидаги дўстлик рамзи
Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти Тон туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бунёд этилган «Bo‘ston resort» дам олиш мажмуасининг дастлабки босқичи фойдаланишга топширилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740068
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
16 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740046
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш таъминланади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Халқ вакиллари дастлаб, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740054
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Тараққиёт йўлидаги 90 кун: лойиҳа ва ташаббуслар амалда (+Видео)
Ёзги дам олиш мавсуми — бу нафақат болаларнинг ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун қулай давр, балки уларнинг бўш вақтини мазмунли, самарали ва тарбиявий жиҳатдан бойитилган шаклда ташкил этиш имкониятидир.
📹 https://youtu.be/h9LHpejcwDU
Батафсил: https://uza.uz/posts/740013
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
АҚШга Гренландия нима учун керак (+видео)
Европа давлатлари ва Қўшма Штатлар муҳим ресурслар бўйича Хитойга қарамликни камайтириш учун янги имконият изламоқда. Масалан, Гренландияда ноёб ер ости қазилмалари захирасига эга дунёдаги энг йирик конлар жойлашган. Бундай моддалардан электромобиль, кучли магнит, илғор қирувчи самолёт, сув ости кемаси, смартфон, телевизор экрани каби кўплаб зарур маҳсулотларнинг муҳим қисмлари тайёрланади.
📹 https://youtu.be/MxZrjEnJKt4
Батафсил: https://uza.uz/posts/739967
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
“Air India” ҳалокати: Самолётда ёнилғи тугаб қолганмиди?
Ҳиндистонда 12 июнь куни содир бўлган “Air India” самолёти ҳалокати бўйича дастлабки тергов хулосаси эълон қилинди. Маълум бўлишича, парвоз вақтида двигателларга ёнилғи узатилиши тўхтаб қолган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг, дарҳол пастга қулаган. Ҳодиса оқибатида 260 киши ҳалок бўлган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739957
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Астрономлар қуёш фаоллашганини маълум қилди
Қуёш фаоллиги июль ойида ўртача кўрсаткичга нисбатан қарийб уч баробар ошиб, икки кундан камроқ вақт ичида 17 марта чақнаш содир бўлган. Бу жараён глобал хусусиятга эга. Россия Фанлар академияси Самовий тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси хулосаси шундай.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739894
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ахборот ҳамкорларимиз нигоҳида - Янги Ўзбекистон
Ҳар қандай янгиликни дунё афкор оммасига етказишда ахборот майдони, хусусан оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Зеро, ҳамкасбларимиз нафaқат хабар тарқатади, балки жамият кайфиятини узатади, ислоҳотларга нисбатан муносабат уйғотади, давлат ва жамоатчилик ўртасида кўприк вазифасини ўтайди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740292
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Европаликлар техногигантлар устидан назоратни кучайтирмоқчи (+видео)
Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган рақамли қоидаларга нисбатан жамоатчилик фикри ўрганилган. Сўровларга кўра, Франция, Германия ва Испания фуқаролари технология гигантларининг таъсири устидан қаттиқроқ назорат ўрнатилишини исташмоқда. “YouGov” тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўровда қатнашганлар бу масалада ЕИнинг мавжуд қонунлари етарли эмаслигини айтишмоқда.
📹 https://youtu.be/-KF0Py6vPn0
Батафсил: https://uza.uz/posts/740242
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Мамлакатимизга инвестиция оқими кўпайди (+видео)
Инвестиция ҳар бир мамлакат тараққиётини таъминлаб берувчи устунларидан бири. Ўзбекистоннинг 2025 йил I ярим йиллик якуни бўйича кутилаётган дастлабки макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди. Унда йил бошидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми дастлабки маълумотларга кўра 265.2 трлн сўмга (ўсиш 108.3%), уларнинг 71 фоизини хорижий инвестициялар ташкил этгани маълум қилинди.
📹 https://youtu.be/KPSd5Wy_IFw
Батафсил: https://uza.uz/posts/740221
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Тест синовлари жараёнидан махсус репортаж (+видео)
Тест синовлари – абитуриент ҳаётидаги ҳал қилувчи қадам. Бу фақат имтиҳон эмас – келажак сари ташланган дадил қадам, орзу ва мақсадлар синови.
📹 https://youtu.be/p-Y3WMvpZg8
Батафсил: https://uza.uz/posts/740263
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740144
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/740190
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Адвокатнинг ўзи адвокат ҳимоясига муҳтож
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фаолият юритувчи адвокатлик ҳайъати адвокати ички ишлар идоралари томонидан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича мазкур туман судида кўрилаётган жиноят иши бўйича суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740057
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ноширлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланмоқда
Парламент қуйи палатаси мажлисида “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740076
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон автомобиль бозори барқарорликни сақлаб қолмоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида барқарор фаоллик сақланмоқда, мавсумий савдонинг пасайишига қарамай, июнь ойида бирламчи бозорда савдоларнинг ўртача тикланиши қайд этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740074
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ван И: Хитой ва ЕИ бир-бирига рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак
Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И Пекинда Мальта Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва туризм вазири Ян Борг билан учрашди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/740061
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
15 июль – Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни
Ёшлар таълими, касбий тайёргарлиги ва имкониятлар тенглиги эътиборда
Батафсил: https://uza.uz/posts/740039
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
ЖМЛ Бош котиби Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази раҳбарини қабул қилди
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи ахборот агентлиги SPA, шунингдек “Al-Jazirah”, “Al-Madina”, “Youm7” каби қатор нашрлари ёзишича, Жаҳон мусулмонлари лигаси Бош котиби, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси шайх Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Иса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари доктор Фирдавс Абдухолиқов билан учрашган. Маккаи Мукаррамада, мазкур халқаро тузилма идорасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ислом цивилизациясининг тарғиботи, хусусан нотўғри тушунча ва салбий ҳодисаларга қарши туришдаги аҳамияти таъкидланган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739994
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент вилояти остидаги тарих: Қазилмалар қандай сирларни очмоқда? (+видео)
Ўзбекистон Фанлар академияси ва Янги Ўзбекистон университети ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда университет талабалари учун амалий сафар – пресс-тур ташкил этилди.
📹 https://youtu.be/QItBUQTwFig
Батафсил: https://uza.uz/posts/739963
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ёшларга дабдаба эмас, келажак керак...
Катта ресторанлар, юзлаб меҳмонлар, қимматбаҳо тўй либослари, ижарага олинган машиналар, махсус фото ва видео сессиялар – буларнинг барчаси ёш оилаларни турмуш бошламоқчи бўлган пайтидаёқ мураккаб молиявий тўсиқлар остида қолдирмоқда. Тўйнинг эртасигаёқ олинган қарзларни узиш, молиявий юкни кўтаролмасдан оиладаги яқинларнинг руҳий мувозанатининг бузилиши ҳолатларини барчамиз кўрдик, кўряпмиз.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739871
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Ижтимоий тармоқда тарқалган аудио юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди
Фейсбук ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи ижтимоий тармоқ фаоли Алишер Маъдиев (исм-шариф ўзгартирилди) га тегишлилиги айтилаётган ва номақбул сўзлар акс этган аудио хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ушбу аудио бўйича расмий муносабат билдирди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/739876
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе