Футбол: ўзбекистонлик ҳакамлар "Сепахон" – "Ал Виҳдат" учрашувини бошқаради
Ғарб минтақаси 5-тури доирасидаги "Сепахон" (Эрон) – "Ал Виҳдат"(БАА) клуби ўртасидаги учрашув сиёсий вазият туфайли 26 ноябрь куни Доҳада ташкил этилиши белгиланган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659882
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кредит рейтинги яна “BB-” даражасида тасдиқланди
Бу ҳақда жамиятнинг ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “BB-” даражасида барқарор прогноз билан тасдиқлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659884
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кейинги авлодга биздан мусаффо табиат қолсин (+видео)
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги дарахт экиш мавсуми доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам кўчат экиш ва боғлар яратиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.
🎥 https://youtu.be/A3Cc7WrVuLw
Батафсил: https://uza.uz/posts/659809
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
22 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659456
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
21 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📽 https://youtu.be/mC8yr-0L5ZA
Батафсил: https://uza.uz/posts/659749
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкентда халқаро туризм ярмаркаси бошланди (видео)
21-23 ноябрь кунлари Марказий Осиё Экспо марказида ўтказилиши режалаштирилган “Ипак йўлида туризм” номли Тошкент Халқаро Туризм ярмаркаси ўз ишини бошланди.
📽 https://youtu.be/eIvfwYEJOxs
Батафсил: https://uza.uz/posts/659731
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Афғонистон дипломатик муносабатни мустаҳкамлади
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов Толибон муваққат ҳукумати ташқи сиёсат идораси раҳбари Мавлавий Амирхон Муттақийга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659727
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Front-office”механизми орқали 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектига кўмак кўрсатилди
Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси директори ўринбосари Элёр Фозилов ер қаъридан фойдаланиш соҳасида яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659634
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Муносабат
Халқ манфаати, мамлакат тараққиёти кўзланган ташаббуслар ҳамжиҳатликда амалга оширилади
Батафсил: https://uza.uz/posts/659558
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро бокс федерацияси рейтингни янгилади
Халқаро бокс федерацияси (IBF) ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659644
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659718
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Муносабат
Робахон Маҳмудова: рақобат бор жойда ривожланиш бўлади, адолат қарор топади
Батафсил: https://uza.uz/posts/659687
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни ёшларни спортга кенг жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659693
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ички ишлар органларида кадрларни тайёрлаш: ислоҳотлар ва янгича ёндашувлар
Ички ишлар органларида кадрларни тайёрлаш борасида ислоҳотлар, янгича ёндашувлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги департаменти бошлиғи ўринбосари Умидбек Нуруллаев маълумот берди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659585
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари экспорти 1 миллиард долларга яқинлашди
2024 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон электротехника саноатида 22 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 116 фоизлик ўсиш кўрсаткичи қайд этилди. Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659544
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Арктикадаги орол иқлим ўзгариши туфайли ғойиб бўлди
Арктикадаги Франц-Иосиф Ери архипелагидаги орол иқлим ўзгариши туфайли ғойиб бўлди. Гап Месяцев ороли ҳақида кетмоқда, 2015 йилда унинг майдони тахминан 53 гектар, 2024 йил августида эса — атиги 3 гектарни ташкил этган. Сентябрь ойининг ўрталарида у сунъий йўлдош тасвирларидан бутунлай йўқолди.
Оролни кузатган бир гуруҳ олимлар унинг йўқолишига иқлим ўзгариши, яъни музликларнинг эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва қирғоқ чизиғининг эрозияланиши олиб келган, деб ҳисобламоқда.
Қишга тайёрмисиз?
Гулистон шаҳридаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли тураржой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш ва шаҳар ҳудудида ёнғин, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ва шу каби кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659839
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жанговар Байроқ – ҳарбий шараф, шон-шавкат ва шуҳрат рамзи
Ватанимиз тарихидаги 22 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659822
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Миллий манфаатларга асосланган барқарор келажак
Замон ва макон тушунчаси жуда қадимий тарихга эга. Таъбир жоиз бўлса, ушбу тушунчалар замирида мамлакат тарихи, бугуни ва эртаси ўз ифодасини топган. Яқинда Германиянинг 1945 йилдан бери чоп этиладиган “Berliner Zeitung” газетасида эълон қилинган сиёсий шарҳловчи, нашр Геосиёсат бўлими раҳбари Томас Фасбендернинг сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан “Ўзбекистондан “Янги Ўзбекистон”гача: йўқотилган қалбни излаб...” сарлавҳали суҳбатини ўқиш асносида ана шу моҳият ўз ифодасини топганига амин бўлдим.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659733
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Тошкент” аэропортида учиб келиш зали реконструкция қилинмоқда
“Тошкент” халқаро аэропортида пойтахтнинг бош ҳаво бандаргоҳини реконструкция қилиш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг навбатдаги босқичи – учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659735
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга бир қатор ҳуқуқ ва имтиёзлар берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659778
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда октябрь ойида муаммоли кредитлар қарийб 500 млрд. сўмга ортди
Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йил октябрь ойида банкларнинг кредит портфели 5,38 трлн. сўмга кўпайиб, унинг жами қолдиғи 521 трлн. сўмдан ортган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659620
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Яшил” энергия: билган ва билмаганларимиз
2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”
Батафсил: https://uza.uz/posts/659725
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Озиқ-овқат саноати кўргазмаси (+видео)
Пойтахтимизда 19-Халқаро “UzProdExpo” кўргазмаси фаолиятини бошлади. Ҳар йили озиқ-овқат тармоғи учун компонентлар ишлаб чиқаришдан тортиб, тайёр маҳсулотларни сақлаш ва сотишгача бўлган барча ечимларни комплекс тақдим этиш бўйича ўтказилаётган намойишлар “Ўзэкспомарказ” павильонларида ташкил этилди. Бу орқали аграр соҳа ходимлари ва тадбиркорлар учун тармоқдаги ютуқлар, инновациялар, жаҳон бозорларига маҳсулотларни сифатли қадоқлаб, экспорт қилиш, фойдали шартномалар тузиш имкони яратилди.
📽 https://youtu.be/1SpnsaWKN50
Батафсил: https://uza.uz/posts/659648
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
COP29: UNWTO Ўзбекистоннинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлайди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) доирасида БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди.
📽 https://youtu.be/kZTCMsB8PqQ
Батафсил: https://uza.uz/posts/659570
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Микробларни қандай “тарбиялаш” керак? (+видео)
“Ўзбек олималари” лойиҳасининг илк меҳмони – Фанлар академияси микробиология институтида тадқиқот олиб бораётган олима, биология фанлари доктори, профессор Шаҳло Миралимова.
📽 https://youtu.be/RpGUdshj8m0
Батафсил: https://uza.uz/posts/659691
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Навбаҳор Имомова: Ўзбекистонда Мўйноқдан Термизгача ўзгариш бўлмоқда (+видео)
“Америка овози” ахборот агентлигининг Ўзбекистонда акредитациядан ўтган мухбири, таниқли журналист Навбаҳор Имомова билан суҳбатимиз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва Америкада янги Президент сайланиши икки давлат ўзаро муносабатларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида бўлди.
📽 https://youtu.be/YIl6dChIzJ8
Батафсил: https://uza.uz/posts/659601
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар маъқулланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659675
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Алишер Қодиров: ғоялар масаласида конструктив қутблашишга қарши эмасмиз
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида сиёсий партиялар ва уларнинг фракциялари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб, қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659593
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Рақобат қўмитаси: “Минг бир хасталикка даво”, деб бошланувчи рекламаларга ишонманг!
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳлар, каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/659536
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе