Ўзбекистон Президенти Бишкекка ташрифини якунлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654289
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозониб, ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654253
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими тасдиқланди
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. Сессияни Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси У.Тўхтаев бошқарди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654194
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Журналистлар учун 2024 йилдаги энг хавфли мамлакатлар
“Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йилда 47 нафар журналист ўз касби туфайли ҳалок бўлган.
Фаластин ҳудудлари журналистлар учун энг хавфли ҳудудга айланди, у ерда йилнинг дастлабки ўн ойида 14 та ўлим қайд этилган. Кейинги ўринларни Покистон (6 та), Бангладеш (5 та), Мексика (4), Судан, Мьянма ва Ироқ (3 тадан), Украина ва Колумбия (2 тадан) эгаллаган. Чад, Конго Демократик Республикаси, Гондурас, Россия ва Туркманистонда биттадан журналист вафот этган.
Шунингдек, 111 киши бедарак йўқолган, энг кўп йўқолганлар Мексика (31), Сурия (9), Россия (6), Эрон (6) ва Косовода (5) қайд этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, бу рўйхатга фақат журналистларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ тасдиқланган ўлим ҳолатлари киритилган.
📽 https://www.youtube.com/shorts/ooIFMEVuWvQ?feature=share
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар қаерга мурожаат қилиши керак? (+видео)
Зўравонлик хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайри ҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик)дир.
📽 https://youtu.be/JLRaDC6RU4I
Батафсил: https://uza.uz/posts/654168
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қиш мавсумида энергия тежашга оид мақсадли кўрсаткичлар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилади
Бош прокуратура ва Президент Администрацияси масъул ходимлари томонидан қиш мавсумини беталафот ўтказиб олиш билан боғлиқ ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654045
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
Батафсил: https://uza.uz/posts/654108
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
7 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654031
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
Читать полностью…Э.А.Салиевни Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/653886
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ж.Р.Раҳимовни Хоразм вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/653879
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Умумий хавфсизлик тизимлари кўргазмаси иш бошлади (+видео)
Пойтахтимизда 15-Халқаро “Умумий хавфсизлик тизимлари” ва 3-Халқаро “Электроника, электротехника ва инновацион технологиялар” кўргазмалари иш бошлади. Электроника борасида янги ечимларни тақдим этаётган мазкур намойишлар 5-7 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонларида ўтказилмоқда.
📽 https://youtu.be/O1cz088v9GM
Батафсил: https://uza.uz/posts/653847
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
5 ноябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📽 https://youtu.be/f0nsm6oohtQ
Батафсил: https://uza.uz/posts/653862
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қўпол қонунбузилишга йўл қўйган 2 минг 686 нафар шахс интизомий жазо олди
8 минг 93 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/653839
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Энди ҳокимлар маҳаллий Кенгаш раиси бўлмайди
Янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг XXI боб, 120-моддасида халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилиши, вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654116
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мамлакатларнинг тарихий ва маданий мероси ташқи сиёсатнинг муҳим манбаига айланмоқда
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “бизга фестиваллар керакми?” деган тор қараш муҳокамалар марказига айланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654154
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Трамп ғалабани нишонлай бошлади
Америка Қўшма Штатлари президентлигига Республикачи номзод Дональд Трамп Флоридадаги тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, ўз натижасини “AҚШ тарихида ҳеч қачон кузатилмаган сиёсий ғалаба” деб атади ва сайловчиларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654164
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Психологик ёрдам кўрсатишда қонуний чекловларга риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
2024 йил 5 ноябрда “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонун аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654050
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Улуғбек Рашитов жаҳон рейтингида биринчи
Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи ноябрь ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди. Ундан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам жой олди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654123
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654150
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
ОКМКда экспорт: 11 ойлик режа 10 ойда бажарилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан маҳсулотлар экспорти прогнозлари муддатидан аввал бажарилишига эришилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654040
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди
Читать полностью…Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва аҳамияти қандай?
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ҳозирда кечаётган минтақавий ва глобал жараёнларда алоҳида аҳамиятга эга кўп томонлама ҳамкорлик механизми сифатида эътироф этилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/654038
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Э.О.Турдимовни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/653891
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Н.Т.Турсуновни Навоий вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Батафсил: https://uza.uz/posts/653883
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“TransLogistica Uzbekistan 2024”: 14 мамлакатдан 70 та компания иштирок этмоқда
Бугун пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2024” 20-халқаро кўргазмасининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/653843
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
Тошкент вақти билан соат 06:47 да Тошкентдан Нью-Йоркка учган HY101 рейс командири парвоз вақтида йўловчининг соғлиги ёмонлашгани сабабли учиб кетиш аэропортига қайтишни сўраган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/653853
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025 йилда кадастр ходимлари қайси маҳаллаларни хатловдан ўтказиши маълум
Жорий йилнинг 5 августида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/653826
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе