Омбудсман Президентга, парламентга ва ҳукуматга махсус маърузалар тақдим этиши мумкин
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун янгиланган Конституцияга мос равишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни тўлақонли таъминлаш ва кучайтиришни назарда тутувчи бир қатор ўзгаришларни ўз ичига олган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648750
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648787
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда қанча спорт тури давлат реестрида қайд этилган?
Бугунги кунда мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи билан қамраб олиш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш йўналишида 98 та федерация ва ассоциациялар ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш реестрида 156 та спорт турлари қайд этилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648702
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида муомалага қўшимча 8 трлн. сўм нақд пуллар чиқарилди
Марказий банкнинг нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳида қайд этилишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар миқдори 740 трлн. cўмни ташкил қилиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648704
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
23 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 8-10, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648208
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Исроил – Фаластин зиддияти: Биз ёрдам эмас, қадр-қиммат истаймиз!
Кеча Исроил Сурия ҳудудида Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига молиявий ёрдам берувчи қўмондон йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда “The Straits Times” нашри хабар берди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648536
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон-Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми
Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648530
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни даволашдир (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун Нукус туманидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига пресс-тур ташкил этилди.
📽 https://youtu.be/w54C8HFnPa4
Батафсил: https://uza.uz/posts/648456
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
Пойтахтимиздаги 10 та сайлов участкаcида электрон овоз бериш мумкин
Мамлакатимизда бўлиб ўтиши кутилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш жараёнлари қизғин. “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида аҳолининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Барча даражадаги сайлов комиссиялари, сайлов участкалари, сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар муҳим сиёсий тадбирни миллий қонунчилигимиз ва халқаро талабларга мос тарзда ўтказиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648496
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Муҳим иқтисодий йўналишлар таҳлил қилиниб, қўшимча имкониятлар кўрсатиб ўтилди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни маҳаллийлаштириш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648563
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Буюк ипак йўли” ғояси тарғиботчилари тақдирланди
Икки минг йилдан ошибдики, Буюк ипак йўли ғояси ҳамон давлатлараро муносабатнинг муҳим жиҳати бўлиб, ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648559
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон – Чехия: Халқаро ҳамкорлик ривожи йўлида… (+видео)
Бугун Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Липавский бошчилигидаги делегация Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюрди.
📽 https://youtu.be/dn9KZ3A4c5Q
Батафсил: https://uza.uz/posts/648506
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фуқаролар учун миллий валютадаги кредитлар бўйича ставка бироз пасайиб, 23,8 фоизни ташкил этган
Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида жисмоний шахслар учун миллий валютадаги депозитлар бўйича ўртача тортилган ставка 22 фоиз даражасида сақланиб қолган. Июль ойида мазкур кўрсаткич 22,1 фоизгача етган. Ушбу омонатлар бўйича ўртача ставкалар очиқланаётган давр учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648433
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимининг конституциявий асослари
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар йўлини ёритиб, демократик қадриятларга асосланган мустаҳкам фуқаролик жамияти қуришда асосий таянч вазифасини ўтамоқда. Халқнинг эркинлиги унинг ўз тақдирини ўзи белгилаши имконига эга эканлигида ҳам кўринади. Бу имконият умумхалқ сайловларида иштирок этиш орқали амалга оширилади. Зеро, сайловлар фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда сиёсий, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648426
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Мурожаатлар асосида тадбиркорларга 10,9 миллиард сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ маблағи қайтарилди
АОКАда Бизнес-омбудсман девони ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Бизнес-омбудсман томонидан 2024 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648357
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни 2026 йил ўтказиш режалаштирилмоқда
Статистика агентлиги “Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648746
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
24 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648657
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
Сайлов участкалари тайёр
27 октябрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтказилади. Айни пайтда юртимиздаги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз беришни ўтказиш учун сўнгги тайёргарлик юмушлари амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648727
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Депутатликка номзодини қўйишни истаган фуқаро қаерга мурожаат қилиши керак? (+видео)
📽 https://youtu.be/_uPGArxAxyI
Батафсил: https://uza.uz/posts/648618
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Хотира сусайиши, белгилари, оқибатлари ва даволаш чоралари (+видео)
Одатда хотира сусайиши асосан 60-65 ёшдан катта кишиларда кузатилади. Бироқ, бугун муаммо борган сари ёшариб бормоқда ва ёшларнинг ҳам хотирадаги бузилишлардан шикоят қилиши, ёдда сақлаб қолишнинг қийинлашуви ёки тез-тез унутиб қўйиш ҳолатлари кўпайган.
📽 https://youtu.be/RlqBcG3t710
Батафсил: https://uza.uz/posts/648572
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистондаги барқарор иқтисодий ислоҳотлар муҳокама қилинди
Тошкент шаҳрида “Аҳоли фаровонлигини оширишда барқарор инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Data Volt, Marubeni Corporation, SUEZ, ACWA Power, Masdar, OTP Green Fund, CAMSE, Vision Invest ва Data Volt каби 15 та хорижий компания раҳбарлари ва минтақавий вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг 80 га яқин компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648546
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Саломатлик йўналишлари” дастурининг экологик модули тақдимоти ўтказилди (+видео)
Юнусобод тумани 5-умумтаълим мактабида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази кўмагида экология соҳасида ёшлар орасида ўтказилиши режалаштирилган "Саломатлик йўналишлари" дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.
📽 https://youtu.be/LoXQ-HvGDcU
Батафсил: https://uza.uz/posts/648557
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Омбудсман: алимент тўламасликнинг оқибати жиноий жавобгарликкача боради
Ота-оналарнинг фарзандлар олдидаги масъулияти нафақат қонун талаби, балки инсоний бурчи ҳам ҳисобланади. Зотан, вояга етмаган фарзандларнинг таъминоти учун алимент тўловлари уларнинг соғлом ўсиши, таълим олиши ва ҳар томонлама камол топиши учун зарурдир.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648489
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Судларда давлат манфаатига оид қайси ишларда прокурор иштирок этиши аниқ белгиланди
Бош прокуратурада “Иқтисодий судларда прокурор иштирокининг янги босқичи ва қонунларни амалиётга қўллаш масалалари” мавзусида онлайн семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648476
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо айланмаси яқин йилларда 10 миллиард долларга етказилади
Самарқандда Ўзбекистон – Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро форуми ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648466
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда гендер тенглик: халқаро ҳамкорлик ва ютуқлар
Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш ва оилалар мустаҳкамлиги масалалари ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648437
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Президенти БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648549
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тил жамиятнинг маънавияти ва маданияти кўзгуси (+видео)
Тилни севиш, уни ардоқлаш - миллатни севиш ва уни қардлаш билан тенгдир. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили таъсирида шаклланган. Бугунги кунда жаҳоннинг барча мамлакатларида ёшларимизнинг ютуқлари, спортчиларимизнинг ғалабалари шарафига ўзбек тилида мадҳиямиз куйланаётир.
📽 https://youtu.be/FgbVvk6pXxk
Батафсил: https://uza.uz/posts/648349
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди (+видео)
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти юртимизда дунёқараши кенг, билимли ва зукко ёш кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шу билан бирга, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётни рақамлаштириш салмоғини оширишда ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
📽 https://youtu.be/sYrTjrf5EeM
Батафсил: https://uza.uz/posts/648445
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
Сайлов участкаларида барча шароит яратилган
Мамлакатимизда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлар депутатларига сайлови олдидан жойларда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ташкил этилган брифингда сайлов жараёнларини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/648387
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе