“Нега биз айнан Фарғона вилоятида завод қурдик?”
Яқинда юртимизда бўлган хорижлик ҳамкасбимиз Ўзбекистонга қурилишлар мамлакати, деб таъриф берди. Дарҳақиқат, шундай. Бугун қайси жойида бўлманг, йирик қурилишлар, ободончилик гувоҳи бўласиз. Бу қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжни оширди. Хусусан, гипсли қопламаларга.
🎥 https://youtu.be/VEJiSVyCr6Y
Батафсил: https://uza.uz/posts/647245
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ёш теннисчиларимиз халқаро турнирда ғолиб бўлди
Мамлакатимиз ва Халқаро теннис федерациялари томонидан Андижонда ўсмирлар ўртасида ташкил этилган J60 турнири якунланди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647369
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
20 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 20 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647257
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жамшид Қўчқоровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллиги ва унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, молия тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, муҳим дастурлар ва инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони берилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647365
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Стол теннисчиларимиз Дубай турнирида 6 та медалли бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида стол тенниси бўйича якунига етган "WTT Youth Contender Dubai-2024" мусобақасида юртимизнинг кичик ракетка усталари умумий ҳисобда 6 та медалга сазовор бўлишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647274
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
Сайлов ва ёшлар
Жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда Сурхондарё вилоятида 534 минг 150 нафар ўғил-қиз иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг 39 минг 131 нафардан зиёди сайловда илк бора овоз беради.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647231
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Уйингизга номаълум шахслар "рўйхат"га кириб олган бўлса, нима қилиш керак? (+видео)
Қонунчиликка кўра, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали(my.gov.uz) орқали "доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома олиш ва уни тўғрилаш" каби давлат хизматини кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.
Шу боис уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун ушбу порталдан фойдалансангиз кифоя. Бу қандай амалга оширилади?
🎥 https://youtube.com/shorts/yQAZEBe_a60?si=U6-rNj5GXzXWY_wy
Қўқонда янги инвестициялар, сайёҳлик йўналишларига йўл очилди (+видео)
📽 https://youtu.be/eR90DZpe6I4
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/647207
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
18 октябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
📽 https://youtu.be/XtYIG_iD2uQ
Батафсил: https://uza.uz/posts/647165
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шоир Чустийнинг 120 йиллиги нишонланди (+видео)
Шоир Чустий мумтоз адабиётимиз билан янги давр адабиёти оралиғидаги кўприкни яратган ва арузнавислик санъати анъаналарини ривожлантирган адиблар сирасига киради. Шунга кўра у Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий каби ғазалнавис ва қўшиқчи шоирлар қаторидан муносиб ўрин эгаллайди. Чустий шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, у Наманганнинг Чуст туманида таваллуд топган. Асл исми шарифи Набихон (Набихўжа) Нуриллахўжа ўғли бўлиб, у 1904 йилнинг 20 февраль куни тўқувчи-ҳунарманд оиласида дунёга келган.
📽 https://youtu.be/LFOkHLG9-LI
Батафсил: https://uza.uz/posts/647150
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сайлов куни ОАВ вакиллари овозларни санаб чиқишда иштирок эта оладими? (+видео)
Шу йилнинг 27 октябрь куни парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловлар юзасидан сайловчилардан келаётган саволларга жавоблар тақдим қилишда давом этамиз.
📽 https://youtu.be/UPPrT-74hOU
Батафсил: https://uza.uz/posts/647142
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги фармойиш имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишга имзо чекди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647064
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Йил аёли” миллий танлови ғолиби автомобиль билан тақдирланади
АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647132
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тежамкорлик ҳам буюк эзгулик (+видео)
Ҳаётимизда кўп ибратли воқеларга дуч келамиз, кимнидир эзгу-амалидан бир ҳикмат топамиз, кимдандир ўрнак оламиз, мушоҳада қиламиз. Бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукр қиламиз.
📽 https://youtu.be/AejinPN1wXQ
Батафсил: https://uza.uz/posts/647140
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қишлоқ аҳолисининг яшаш шароити янада яхшиланади
Пойтахтимизда “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ислом тараққиёт банки (ИТБ) иштирокида БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647110
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон босиб ўтган чуқур ислоҳотлар йўли дунё миқёсида тан олинмоқда
Бугун мен Тошкентда ўтказилаётган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги иштирокчиси сифатида Янги Ўзбекистоннинг сайлов тизимидаги муҳим ўзгаришлари ҳақида фикр юритмоқчиман.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647328
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кун тарихи: Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги қачон ташкил этилган?
Ватанимиз тарихидаги 19 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647247
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Виола ФУР: “Ўзбекистон – 2030” дастурида белгиланган мақсадлар хорижликларни илҳомлантирмоқда (+видео)
Хорижий тараққиёт институти директори маслаҳатчиси Виола Фур Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган навбатдаги йирик форум – Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигида иштирок этмоқда. Эксперт ЎзА мухбири билан суҳбатда “Ўзбекистон – 2030” дастури хусусида фикрларини билдирди.
🎥 https://youtu.be/RFmgkiV_1MQ
Батафсил: https://uza.uz/posts/647315
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ёш байдаркачиларимиз халқаро турнирда ғолиб бўлди
Озарбайжоннинг Мингачевир шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича “Мингачевир регатта – 2024” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада дунёнинг 12 давлатидан келган 100 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647340
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳафталик тафсилотлари. Сессиялар ва экспертлар шарҳи (+видео)
Пойтахтимизда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги қизғин давом этмоқда.
🎥 https://youtu.be/xtCW1VTD-IY
Батафсил: https://uza.uz/posts/647249
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Элдор Арипов: Марказий Осиё янги имкониятлар майдонига айланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 16-17 октябрь кунлари Остона шаҳрида “Ўзгарувчан дунё тартиботидаги ўртаҳол давлатлар: Хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни мустаҳкамлаш” мавзусида ташкил этилган ақл марказлари форумида иштирок этди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647239
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
19 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/646909
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон жаҳон меҳнат бозорида юқори талабга жавоб бераётган мамлакат – эксперт таҳлили (+видео)
Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақасида инсон капиталини ривожлантириш масалалари бўйича глобал амалиёт раҳбари Тазин Фосиҳ Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги чоғида ЎзА мухбирига интервью берди. Хорижий мутахассис мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши йўлидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолади ва тегишли ташкилот, молия институтлари томонидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек меҳнат бозоридаги талаблар бўйича фикрларини билдирди.
📽 https://youtu.be/kNFafPAEbbs
Батафсил: https://uza.uz/posts/647187
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
Инсон фаолияти натижасида пайдо бўлаётган иссиқхона газлари ва уларнинг табиатга кўрсатаётган таъсири кўп йиллардан буён дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Иқлим ўзгариши нафақат иқтисодий, балки экологик инқирозни ҳам юзага келтириши мумкин.
📽 https://youtu.be/cWYw4Vazcvc?si=JY7BTDz9V9hBJ0QU
Батафсил: https://uza.uz/posts/647178
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024
Ватан тараққиёти, мамлакатимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати воситасида амалга оширилади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647114
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон –Туркия: давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичда
Тошкентда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда инсон ресурсларини бошқариш, давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини амалга ошириш, кадрлар сиёсати соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647152
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Экстремал саёҳатга мўлжалланган автомобиль тақдимоти (+видео)
Маълумки, Ўзбекистон-Хитой муносабатлари турли соҳаларда кенг тараққий этиб бормоқда, шу жумладан автомобиль саноатида ҳам. Сўнгги йилларда замонавий кўриниши, сифати, бошқарувдаги қулайлиги ва тежамкорлиги билан юртдошларимиз қалбидан чуқур жой олаётган “Jetour” бренди Бўстонлиқ туманининг пурвиқор тоғлари ёнбағрида янги йўлтанламасининг тақдимотини ўтказди.
📽 https://youtu.be/GyMRSpg_l8w
Батафсил: https://uza.uz/posts/647056
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Исроил Синварни қандай топди?
Ғазо жанубида Яҳё Синвар ўлдирилиши тафсилоти маълум бўлгач, Исроил ҳарбийлари ХАМАС етакчиси ҳаётининг сўнгги дамлари акс этган дрон тасвирини тарқатди. Юзи шарф билан ўралган 62 ёшли Синвар дронга қарата ниманидир улоқтирмоқчи бўлган пайти кадрга муҳрланган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647138
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тадбиркорлар учун ўқув курси: ҳаммаси бепул!
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурининг асосий таянч банки ҳисобланган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тадбиркорларга бепул онлайн ўқув курсларини таклиф этмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647144
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон “Hyundai Rotem” компаниясидан 6 та тезюрар поезд харид қилмоқда
Бу ҳақда компания сотув бўлими вакили Босунг Ким пойтахтимизда ташкил этилган “Аҳоли фаровонлигини ошириш учун барқарор иқтисодий ўсиш, инвестиция жалб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги анжуманда таъкидлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/647125
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе