Халқаро конференцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти табрик йўллади
Пойтахтимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида нуфузли халқаро конференция ўтказилмоқда. Мазкур конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табрик йўллади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645476
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон ва минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариш динамикаси қандай бўлди?
Марказий Осиё давлатлари Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро тарихий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Минтақавий алоқалар кўп томонлама мураккаб ва кўп қирралидир.
📽 https://youtu.be/SbQP3L3k4fs
Батафсил: https://uza.uz/posts/645472
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Халқаро ҳамжамият эътиборидаги конференция
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида: “Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645426
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Уй-жой сотиб олиш учун ажратилган кредитлaр ҳажми қисқарди
Марказий банкнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ипотека кредити бозори қисқаришда давом этмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645418
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
15 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645068
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкентда Қатар маданияти ҳафталиги давом этяпти (+видео)
Пойтахтимизда “Қатар маданияти, ҳунармандлиги ва миллий таомлари ҳафталиги” давом этмоқда.
🎥 https://youtu.be/eu082CD-dR4
Батафсил: https://uza.uz/posts/645386
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ўзбекконцерт” огоҳлантиради! (+видео)
Бугунги кунда машҳур бўлиш осон бўлиб қолган. Айниқса ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг ижодий маҳсулини ўз кузатувчиларига кўрсатиш орқали оммалашиш урфга кирган. Ижтимоий тармоқ саҳифаларни кузатар экансиз, беихтиёр турли уятсиз, аҳлоқсиз видеолавҳаларга кўзингиз тушади. Бундай фахш саҳналарга бой ижод намуналари биринчи ўринда кузатувчиларга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.
🎥 https://youtu.be/P9H5Z126ctc
Батафсил: https://uza.uz/posts/645383
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида қурилиши якунланган объектларни ишга туширди ва янгиларига старт берди
Читать полностью…Фарғонанинг туристик салоҳияти ”BBC” нигоҳида (+видео)
Дунёда “туризм мамлакатлари” деган атама олган давлатлар бор. Франция, Испания, Туркия, Миср, Тайланд каби манзиллар шулар жумласидандир. Сўнгги йилларда Ўзбекистон дунё харитасида тобора кўп қидириладиган мамлакатлар қаторига киритилди. Сабаби бу ерга келаётган сайёҳлар сони жуда тез ўсиб бораётгани, меҳмон давлатлар кўлами кенгаяётганида. Ўзбекистон 2030 йилда 10 миллион сайёҳни қабул қилиши учун барча инфратузилмани яратмоқда.
🎥 https://youtu.be/tT9rYhhog68
Батафсил: https://uza.uz/posts/645347
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
14 октябрь: Муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти (видео)
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
🎥 https://youtu.be/F07-EPLVKWw
Батафсил: https://uza.uz/posts/645341
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Сирдарё қовунларининг экспорт географияси кенгаймоқда
Сирдарёда тилими тилни ёрадиган, бир-биридан ширин ва мазали қовун етиштирилади. Уни нафақат республикамизда, хорижда ҳам суйиб истеъмол қилишади. Жорий йилда етиштирилган қовунлар ички ва хориж бозорларига чиқарилди. Бу эса вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645302
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Маҳаллий корхона муҳим ижтимоий лойиҳага ҳисса қўшмоқда
Давлатимиз раҳбари Янгийўл туманидаги “Mesal Water Technologies” корхонасини кўздан кечирди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645336
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Энергетика тармоғи учун талабгир маҳсулотлар
Янгийўл туманидаги “Тинчлик” кичик саноат зонаси Тошкент вилояти иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга. Бу ердаги корхоналарда маҳаллийлаштирилган, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645320
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Замонавий корхонада ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги металлургия маҳсулотлари давлатимиз раҳбарига намойиш қилинди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024 #UzEP
Экопартия: табиатнинг бугунги овозига қулоқ тутайлик!
Табиат, атроф-муҳит барчамизники ва ҳар бир инсон ҳаёти, саломатлиги у билан чамбарчас боғлиқ. Буни айниқса, сўнгги пайтларда экологиянинг бузилиши фонида янада теран англаяпмиз. Шундай экан, соғлигимиз, эртанги ҳаётимиз учун экологияни, табиатни асраб-авайлашимиз, атроф-муҳитга зиён етказмаслигимиз лозим.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645234
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
Шунингдек, Президент раислигида Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Футбол: Жаҳон чемпионати йўлидаги навбатдаги синов
Бугун, 15 октябрь пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида “ЖЧ-2026” Осиё қитъаси гуруҳ босқичининг 4-турида Ўзбекистон – БАА терма жамоалари куч синашади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645465
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳукмдор отаси томонидан валиаҳдликка муносиб кўрилган Жўки Мирзо нега тахт вориси бўла олмаган?
Ватанимиз тарихидаги 15 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645428
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жисмоний шахсларнинг пилладан оладиган даромади солиқдан озод қилиниши мумкин
Мамлакатимизда ипакчилик соҳасини янада ривожлантириш, тутзорларни ташкил этиш ва ипак қуртини боқиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича тизимли механизмлар жорий этилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645420
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Замонавий саноат корхоналари Тошкент вилояти иқтисодиёти таянчига айланади
Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни бунёдкорлик ишлари, аҳоли ҳаёти ва янги лойиҳалар билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятининг қатор туманларида бўлди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645403
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Нега супермаркетларда деразалар ўрнатилмайди? (+видео)
Эътибор берганмисиз, замонавий супермаркетларнинг ҳеч бирида деразалар бўлмайди ёки жуда юқори ўрнатилади? Катта дўкон биносининг архитектура жиҳатдан бундай қурилиши аввалдан режалаштирилган ҳийладир.
🎥 https://youtu.be/DB620aZBBr8
Батафсил: https://uza.uz/posts/645282
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Янги Ўзбекистон ва фуқаролик жамияти: ҳолати ва истиқболлари
Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645378
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Умумий қиймати 2 миллиард долларлик 9 та лойиҳа
Янгийўл туманида 14 октябрь куни Тошкент вилоятидаги муҳим лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645380
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Тошкент вилоятида фаолият бошламоқчи бўлган инвесторлар билан суҳбатлашди
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент вилоятида 26 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган
Тошкент вилояти пойтахтга яқинлиги, юртимиз воҳалари ва халқаро йўлларни бир-бирига боғлаши билан улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Кейинги етти йилда ҳудудда қарийб 9,4 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 143 мингдан ортиқ иш ўрни ва 5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилган.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645360
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлат хизматчисини ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? (+видео)
Бу саволга Тошкент давлат юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доценти Маъруфжон Қурбонов жавоб беради:
🎥 https://youtu.be/ekRC5OF7O08
Батафсил: https://uza.uz/posts/645261
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Президент Янгийўл туманида қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди
Читать полностью…Тўланмасдан келаётган мол-мулк ва ер солиқ суммаси 3,5 трлн. сўмни ташкил этмоқда
Кадастр органлари ер участкаси ва кўчмас мулк, уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади. Ушбу маълумотлар асосида жисмоний шахсларга ер ва мулк солиқлари ҳисобланади.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645250
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда “суюнчи пули” миқдори ошди (+видео)
2024 йил 1 октябрдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули (“суюнчи пули”) миқдори оширилди.
📽 https://youtu.be/gy-TlXiX_mE
Батафсил: https://uza.uz/posts/645247
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Корея ярим оролида вазият таранг
Шимолий Корея якшанба куни фронт армияси бўлинмалари Жанубий Кореяга зарба беришга тайёрлигини маълум қилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/645245
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе